Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Бугун, 3 январь куни Бухоро вилоятида умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрстаётган иккинчи тоифага талабгор ўқитувчиларнинг навбатдаги аттестация синовлари вилоят педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида бошланди.
10 январгача давом этадиган аттестация синовлари жараёнида 1-кун Тарих, Давлат ва ҳуқуқ асослари, Миллий истиқлол ғояси ва Иқтисодий билим асослари фани ўқитувчилари иштирок этишди.
Марказда иштирокчилар ва жараён масъуллари учун овқатланиш, кутиш ҳамда жараён шаффоф, адолатли ва холис ўтиши учун барча имкониятлар яратилган.

Аттестация синов ишларининг 2-куни учун барча техник ҳолатлар шайлиги қайта кўриб чиқилди.

✍️Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

📲Расмий каналга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/bvxtb
ЁШЛАР ҲАРБИЙ ҚИСМДА

Маълумки,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Фармойишига асосан 2019 йилнинг 15 декабридан 2020 йил 15 январига қадар мамлакатимизда "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" эълон қилинган эди.
Шу муносабат билан бутун мамлакатимиз бўйлаб тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш,  юрт сарҳадларини қўриқлаш, келажагимиз эгаларини эртанги кунга муносиб Ватанга садоқат ва ҳурмат руҳида камол топтириш, Қуролли Кучларимизнинг истиқлол йилларидаги ҳаёти ва фаолияти,  соҳага қаратилаётган эътибор ва ислоҳотлар самарасини кенг тарғиб этиш борасида кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом, маънан етук, жисмонан баркамол ва мард-жасур улғайтириш мақсадида ҳарбий спорт мусобақалари, оммавий спорт беллашувлари ташкил этилмоқда.
Президентимизнинг юқоридаги Фармойиши ҳамда Халқ таълими вазирлигининг шу асосида белгиланган чора-тадбирлар дастури асосида Наманган вилоятининг Поп туманидаги ҳарбий қисмга тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 250 нафар ўқувчи ёшларнинг саёҳати ташкил этилди.
Ҳарбий қисмга уюштирилган саёҳат чоғида ўғил-қизлар аскар ва зобитлар ҳаёти билан яқиндан танишиш баробарида улар билан суҳбатлашдилар.
Юрт сарҳадларини ҳимоя қилишдек улуғвор бурчни шараф билан адо этаётган ҳарбийлар ёшларга Ватан ҳимоячиси бўлишдек бурч ва масъулият ҳақида сўзлаб бердилар.
Ҳарбий қисмга уюштирилган саёҳат чоғида ўқувчилар ҳарбий техника воситалари, аскарлар ҳаёти, улар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси билан яқиндан таништирилди.
Машғулотлар жараёни,  ўқув биноси фаолияти ва маънавий-маърифий тадбирлар билан яқиндан танишган келажагимиз эгаларида қатъият, сабот ва матонат, метин ирода,  жасурлик Ватан ҳимоячилари учун олий ва шарафли бурч эканлигига гувоҳ бўлдилар.
"Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" доирасидаги тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Бугун, 3 январь куни Бухоро вилоятида умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсaтаётган иккинчи тоифага талабгор ўқитувчиларнинг навбатдаги аттестация синовлари вилоят педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида бошланди.
10 январгача давом этадиган аттестация синовлари жараёнида 1-кун Тарих, Давлат ва ҳуқуқ асослари, Миллий истиқлол ғояси ва Иқтисодий билим асослари фани ўқитувчилари иштирок этишди.
Марказда иштирокчилар ва жараён масъуллари учун овқатланиш, кутиш ҳамда жараён шаффоф, адолатли ва холис ўтиши учун барча имкониятлар яратилган.

Аттестация синов ишларининг 2-куни учун барча техник ҳолатлар шайлиги қайта кўриб чиқилди.

✍️Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

📲Расмий каналга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/bvxtb
ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Бугун, 4 январь куни умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида речпублика фан олимпиадасининг иккинчи- туман (шаҳар) босқичи бошланди.
Жорий йилнинг 10 январига қадар давом этадиган фан олимпиадасининг мазкур босқичида унинг дастлабки саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган 8884 нафар 9-11-синф ўқувчилари ўз билимларини синовдан ўтказмоқда.
Тайлоқ туманидаги 60-умумтаълим мактабида ҳам фан олимпиадасининг туман босқичига старт берилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан бошланди. Ўқувчиларга Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, 290 ўринга мўлжалланган мактаб спорт залига 270 нафар ўқувчи фанлар бўйича тартиб билан киритилиб, холислар иштирокида очилган ёзма иш саволлари уларга тарқатилди. Залга кузатув камералари ўрнатилган. Ота-оналар ҳамда ўқувчиларнинг ўқитувчилари учун жараёнларни тўғридан-тўғри кузатиш имконияти яратилган.
Дарҳақиқат, жорий йилги фан олимпиадасида иштирок этган ўқувчиларнинг билимларини холисона ва ҳаққоний баҳолашни таъминлаш мақсадида 3400 нафар ўқитувчилар саралаб олинди. 2019 йилнинг 27 декабрь куни бўлғуси ҳакамлар ҳайъати аъзолари фанлар бўйича тест синовларидан ўтказилиб, 75 баллдан 100 баллгача тўплаб, юқори натижаларни эгаллаган 1200 нафар ўқитувчи ҳакамликка жалб этилди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.