Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
НАМАНГАНДА ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ КОСОНСОЙЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ-МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов Косонсойда “Прокурор ва ёшлар” мавзуида туман ёшлари билан учрашув ўтказди. 
 Мулоқотда вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Вилоят прокурори мулоқот аввалида мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ёшларга ҳар жиҳатдан юксак эътибор қаратилиб, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганига аниқ мисол ва далиллар, ҳаётий жараёнлар асосида тўхталиб ўтди.
Вилоят прокурори, хусусан,  ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасига юксак эътибор қаратилиб, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ҳуқуқий-норматив база изчил такомиллаштириб борилаётгани, шу мақсадда 43 та қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганини алоҳида таъкидлади.
Мулоқот чоғида вилоят прокурори ёшларнинг саволларига атрофлича ва батафсил жавоб берди. Улар билдирган масалалар шу жойнинг ўзида ўрганилиб, тегишли соҳаларга ҳавола қилган ҳолда муаммолар ҳал этилди.
Аҳамиятлиси, бугунги тезкор ахборот замонига монанд тарзда вилоят прокурори ташаббуси билан  телеграм ижтимоий тармоғида косонсойлик ёшларнинг ҳаёти, изланиш ва интилишлари, уларнинг муаммоларини акс эттириб, ечимлари устида иш олиб бориш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида фаолият юритувчи “Косонсойлик ёшлар” телеграм канали очилди.
Мулоқот шундан сўнг тумандаги 8-умумтаълим мактабида давом этди.
Вилоят прокурори ва жамоатчилик вакиллари илм-фан, спорт ва бошқа йўналишларда вилоят ва республика миқёсида муносиб натижаларни қўлга киритиб келаётган 1800 нафар ўқувчи таҳсил олаётган илм маскани ҳаёти билан яқиндан танишди. Чемпион спортчи ўқувчилар билан суҳбатлашиш баробарида мактаб кутубхонаси, тадбирлар зали, спорт зали, мусиқа хонасидаги имкониятларни яқиндан кузатди. Вилоят прокурори мактаб кутубхонасига энг нодир ва дурдона асарлардан иборат китобларни тақдим этди.
Шунингдек, “Прокурор ва ёшлар” учрашуви тумандаги 45- сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчилар учун давлат ихтисослаштирилган махсус мактаб- интернатида давом эттирилди. 
Вилоят прокуроир 2018 йилда Давлат инвестиция дастури асосида капитал реконструкциядан чиқарилиб, ўқувчилар учун барча имкониятлар яратилган илм даргоҳи фаолияти билан яқиндан танишиш, ўқувчилар билан мулоқот қилиш асносида уларга ўқиш ва илм-фан сирларини эгаллашда муваффақият тилаб, аудиоплеерлар туҳфа этди.
“Прокурор ва ёшлар” учрашуви ёшларнинг қизиқишлари, орзу-интилишлари ҳамда улар ҳаётига оид боғлиқ долзарб масалаларни қамраб олгани билан аҳамият касб этди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from Laylo Rustamova
2019 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорга кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини « Ягона миллий меҳнат тизими» («ЯММТ») ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилди.
Бунда 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида халқ таълими тизими ходимлари томонидан «ЯММТ» ИДАКга киритиш учун ҳужжат ва маълумотлар тақдим этиш сўралиши мумкин.
Ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз!
📌 АХБОРОТ АСРИНИНГ МУАММОЛАРИ

Бугунги қайси соҳага эътибор қаратманг, компьютер техникаси, интернет муҳим ўрин тутади. Сир эмаски, халқаро ўргимчак тўри деб ном олган интернет тез ва арзон ахборот ёки маълумот олиш, етказиш ҳамда қайта ишлашда беқиёс манба саналади. Кундан-кун сафи кенгайиб, фойдаланувчилар сони ортаётган мазкур тизим дунё ҳамжамиятининг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондирмоқда.

Батафсил: 👉 https://telegra.ph/biz-01-15
➖➖➖➖➖
Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube | Veb sayt
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

ОТА-ОНА ФАРЗАНДИ УЧУН МАСЪУЛ

Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.

Боланинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилганлигидан, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигидан хабардор бўлган шахслар бу ҳақда бола айни пайтда яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органига маълум қилиши шарт.

Шундай маълумотларни олгач, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#5tashabbus #5tatashabbus
«Халқ таълимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш» инвестиция лойиҳаси доирасида Кореянинг Иқтисодий ривожланиш ва Корея Экспорт-импорт банкининг ҳамкорлик жамғармаси иштирокида юртимиз мактабларига 850 га яқин компьютер синфлари етказиб берилди.
https://www.uzedu.uz/uz/ozbekiston-koreya-loyihasi-doirasida-mamlakatimizga-850-ga-yaqin-kompyuter-sinflari-yetkazib-berildi

Около 850 компьютерных классов были доставлены школам Узбекистана в рамках инвестиционного проекта «Дальнейшее развитие информационно-коммуникационных технологий в школьном образовании» с участием Фонда экономического развития и сотрудничества Экспортно-импортного банка Кореи.
https://www.uzedu.uz/ru/ozbekiston-koreya-loyihasi-doirasida-mamlakatimizga-850-ga-yaqin-kompyuter-sinflari-yetkazib-berildi


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Мактаб амалиётчи психологлари учун тренинг ташкил этилди

https://uzedu.uz/uz/maktab-amalietci-psihologlari-ucun-trening-taskil-etildi


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#maktablarga_yordam
Оқдарёда мактаб ўқувчилари учун янги бино фойдаланишга топширилди

https://uzedu.uz/uz/okdareda-maktab-ukuvcilari-ucun-angi-bino


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▪️Учтепа тумандаги 238- сонли мактабда 5 та муҳим ташаббус доирасида драмма тўгараги доимий фаолият олиб бормоқда.

▪️Куни-кеча тўгарак аъзоларининг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масудов билан ижодий учрашуви бўлиб ўтди.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

👉https://t.me/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
Forwarded from ITSM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ota-onalar farzandlarining kun tartibini toʻgʻri tashkil etishga eʼtibor qaratadimi?
Mana qishki taʼtil ham yakunlanib, bolalar oʻqishga qaytdilar. Farzandlarimizning koʻpchiligi taʼtildan soʻng oʻz kun tartibini toʻgʻri tashkil etishda qiynaladilar. Xoʻsh, ota-onalar farzandlarining kun tartibini toʻgʻri tashkil etishga eʼtibor qaratadimi? Ularga qanday yordam berish mumkin? Navbatdagi video lavhamizni tomosha qiling va baho bering!
#XTV #ITSM #Ota_onalarga_tavsiya

Batafsil maʼlumot uchun:
Facebook 🔹 Telegram 🔹 ITSM 🔹 EduKids
Халқ таълими вазирлиги 2019 йилнинг энг намунали вазирлиги номинациясида 2-ўринга муносиб деб топилди

http://uzedu.uz/uz/yil-tanlovi-2019-taqdirlash-marosimi


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Гулистонда “Сирдарё билимдони” фан олимпиадаси ўтказилади

http://uzedu.uz/uz/sirdaryo-bilimdoni-fan-olimpiadasi


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Энг яхши инновацион дарс ишланмаси” кўрик-танлови ғолиби 1 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади
https://www.uzedu.uz/uz/eng-yaxshi-innovatsion-dars-ishlanmasi-tanlovi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига танлов эълон қилинди

https://uzedu.uz/uz/kaskadare-viloati-halk-talimi-boskarmasi-bosligi-lavozimiga-tanlov-elon-kilindi


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
НАМАНГАН ШАҲРИДАГИ 11-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА "ФАРОВОН ҲАЁТ - МУКАММАЛ ТАРБИЯДАН БОШЛАНАДИ" МАВЗУИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Келажагимиз эгаларини ҳар жиҳатдан комил, баркамол ва маънавиятли қилиб улғайтиришда катта ҳаёт тажрибаси ва ҳар жиҳатдан ибратга лойиқ, мазмунли фаолият йўлини босиб ўтган нуроний отахон-онахонларимизнинг, фахрийларнинг ўрни ва роли муҳим. Уларнинг ўгитлари жамият ҳаётида, ёшлар камолида доим муҳим аҳамият касб этиб келган.
1746 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олган Наманган шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида ана шундай жамият ҳаёти, эл-юрт фаровонлигида ибратли фаолият йўлини босиб ўтган нуронийлар билан тадбир ўтказилди.
“Фаровон ҳаёт - мукаммал тарбиядан бошланади” шиори остида ўтган маънавий-маърифий тадбирда одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, инсоний фазилатлар билан боғлиқ долзарб масалалар кун тартибида бўлди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси вилоят Кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов, шунингдек барча шаҳар-туман раислари, қолаверса, вилоят маҳалла хайрия жамғармаси мутасаддилари, Наманган шаҳар ҳокимлиги вакиллари таълим масканидаги 10 - 11-синф ўқувчилари билан учрашув-мулоқотлар олиб бордилар.
Фахрийлар ва жамоатчилик вакиллари илм даргоҳида самарали фаолият олиб бораётган “Бувижонлар мактаби”, “Ранглар жилоси” тўгараклари ҳамда спортнинг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган ўқувчилар билан яқиндан танишдилар. Қизғин савол-жавоблар билан ўтган учрашув ўқувчиларда катта таассурот қолдириш баробарида улар қалбидаги инсоний ва маънавий фазилатлар янада юксалишига хизмат қилди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати