Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
“ЎҚУВЧИ” РЕЙДИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Вояга етмаганларнинг назоратсиз қолиши, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, дарс жараёнида ўқишга бормасдан бемақсад юрган, тунги вақтларда Интернет-кафе ва кўнгил очар масканларда вақт ўтказаётган вояга етмаганларни аниқлаш ва уларни ўқишга қайтариш мақсадида жойларда ҳар чоракда “Ўқувчи” профилактик рейдини ўтказиш белгиланган.
Айни пайтда вилоятнинг туман ва шаҳарларида халқ таълими бўлимлари, ҳуқуқ-тартибот органли, ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда ана шундай профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Рейд Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган йўриқнома асосида таълим муассасаларида, бозор, интернет-клубларда, жамоат транспортлари ва бошқа жойларда ташкил этилмоқда.
Шу ўринда болаларни тарбиялаш, уларнинг таълим-тарбия олишида педагог ходимлар билан биргаликда ота-оналарнинг мажбуриятларини эслатиб ўтиш жоиз. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг “Ота-оналар ёки қонуний вакилларнинг вазифалари”га оид 30-моддасида “Вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгардирлар”, деб белгилаб қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига мувофиқ, “Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.” Бундан ташқари, ушбу моддада болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган.
“Ўқувчи” рейди давомида аниқланган ҳолатлар юзасидан батафсил маълумот берилади.
Самарқанд вилояти халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати
⤵️⤵️⤵️
Kanalga ulanish: https://t.me/samarqandvxtb
#5tashabbus #5tatashabbus
“5 ташаббус мактабда” фестивали ғолиблари аниқланди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида республика миқёсида “Умумтаълим мактабларида 5 ташаббус” фестиваллари ўтказилди.

https://uzedu.uz/uz/5-tashabbus-maktabda-festivali-goliblari-aniqlandi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#сўраган_эдингиз
Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўлайдиларми?

Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.
Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.
Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилмайди, шунингдек тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
#5tashabbus #5tatashabbus
5 ташаббус: Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти мактабларига ўқув жиҳози ва ускуналар топширилди
https://www.uzedu.uz/uz/5-tasabbus-andizon-namangan-va-fargona-viloati-maktablariga-ukuv-ziozi-va-uskunalar-topsirildi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
2020 йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили.
#murojaatnoma_2020
Бахтиёр Жонибеков, Қўшработ туманидаги 50-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, "Шуҳрат" медали соҳиби:

-Юртбошимиз жорий 2020 йилга Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб ном беришни тавсия қилдилар. Бу мамлакатимиз порлоқ келажагини белгилаб берувчи таълим соҳасига қаратилаётган эътибор яна бир неча карра оритишини, тизимда меҳнат қилаётган биз, устоз-мураббийлар зиммасидаги масъулият янада ортишини англатади.
Президентимиз Мурожаатномада мактаб ўқув дастурларини хорижий илғор тажрибалар асосида такомиллаштириш, ўқув юклама ва фанларни қайта кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлади ва бу борада муҳим тавсияларни берди.
Ушбу илгари сурилаётган ташаббуслар, амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирларни бевосита кузатиб, айтишимиз мумкинки, баркамол авлод таълим-тарбияси йўналишида жаҳон стандартлари даражасига эришамиз ва бугун эришаётган муваффақиятларимиз кўлами ортиб бораверади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ХТБ бошлиғи вилоятдаги ёшлар билан учрашди (ВИДЕО).


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram