Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
#5tatashabbus #5tashabbus
Самарқандда “Умумтаълим мактабларида 5 ташаббус” фестивали ғолиблари тақдирланди
https://uzedu.uz/uz/samarkandda-umumtalim-maktablarida-5-tasabbus-festivali-goliblari-takdirlandi
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ФАРҒОНАДА ВАРИАТИВ ЎҚУВНИНГ ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 28 декабрдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режаларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 405-сон буйруғи ижросини таъминлаш, умумтаълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишда замонавий ёндашувлар ва илғор хорижий тажрибаларни қўллаш, ўқувчилар қизиқишини инобатга олиш, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларга ўқишга киришга кенг имконият яратиш мақсадида, бугун Фарғона вилоят ХТХҚТМО ҳудудий маркази мажлислар залида «Умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режаларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида” вариатив ўқув режани умумтаълим мактабларида жорий этиш бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси ходимлари, туман(шаҳар) халқ таълими бўлими ўринбосарлари, вариатив ўқув режани жорий этган умумтаълим мактаби директорлари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда фан ўқитувчилари иштирок этдилар.
Семинарни Фарғона вилоят ХТХҚТМО ҳудудий маркази директори Мамиржон ОТАЖОНОВ ўзининг "Бугунги таълим - эртанги келажак" мавзусидаги маърузаси билан бошлаб берди. Унда, вариатив ўқув режанинг жорий этилиши кенг жамоатчилик томонидан яхши кутиб олинганлиги, бу режа битирувчи ўқувчиларга олий таълим муассасаларига кириш учун қулай имконият яратгани, ота-оналарни фарзандларини репетиторга сарфлаётган маблағлари тежалиши хусусида гапирди.
Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Шерзод Долимов сўзга чиқиб, энг яхши мерос, бу - яхши тарбия эканлиги ҳақида тўхталди. Фарғона вилоят ХТХҚТМО ҳудудий маркази ўқитувчиси Умида Собирова Президентимизнинг Олий мажлисга қилган мурожаатномасидаги таълим соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги фикрлари тўғрисида сўз юритган бўлса, Педагогика ва психология, таълим технологиялари кафедраси катта ўқитувчиси Эъзозхон Касимова вариатив ўқув режа асосида ўқувчининг манфаатларини инобатга олиш, уларнинг олий ўқув юртига кириш имтиҳонлари мавжуд фанларни чуқур ўрганишига шарт-шароит яратиб бериш ҳақида батафсил тушунчалар берди.
Семинар қатнашчилари вариатив ўқув режа бўйича саволларга атрофлича жавоб олишди ва барча умумтаълим мактабларида қўлланилиши яхши самара беришига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Таъкидлаш жоизки, вариатив ўқув режаларининг жорий қилиниши ихтиёрий бўлиб, мактабда танлов синфини ташкил этишда юқори малакали, юксак педагогик маҳоратга эга ўқитувчиларнинг тажрибасидан фойдаланилади.

Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси расмий канали
⤵️⤵️⤵️

https://t.me/FargonaviloyatXTB
Forwarded from Laylo Rustamova
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг ўринбосари мактаблар фаолиятига асоссиз аралашганлиги учун “ҳайфсан” олди
2020 йилнинг 22 январь куни ижтимоий тармоқда “Ҳокимлик Президент қарорига зид равишда мактабларда текширув ўтказмоқда” мавзусида мақола эълон қилинди.
Халқ таълими вазирнинг Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари ташкил қилинди ва қуйидагилар аниқланди.
Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари Султонов Фарҳод Акромовичнинг буйруғи асосида туман молия, ДСЭНМ ва Ёшлар иттифоқи фаолларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилиб, дарс машғулотига халал берган ҳолда тумандаги 6 та умумтаълим мактабларида текширув ўтказилган.
Ишчи гуруҳ аъзолари дарс машғулотларига халақит берган ҳолда ўқитувчиларнинг конспект дафтарлари, дарсга тайёрлиги, кундаликлар, мактабда ижро ва меҳнат интизомига риоя қилиниши ҳамда ўқувчиларни дарсдан ташқари машғулотларга жалб этилиш ҳолатларини текширган.
Вазирнинг Назорат-ҳуқуқий Хизмати ходимлари иштирокида жорий йилнинг 27 январь куни Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, туман ҳокимининг ўринбосари Ф.А.Султоновнинг ноқонуний ҳаракати муҳокама этилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимида бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3931-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 352-сонли қарори талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги таъкидланди.
Муҳокама якунига кўра туман ҳокимининг ўринбосари Ф.А.Султоновга умумий ўрта таълим мактаблар фаолиятига асоссиз аралашганлиги, педагог ходимларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўйганлиги учун туман ҳокими О.Нурматовнинг 19-Ф сонли фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддасига мувофиқ “Ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинди.
#5tatashabbus #5tashabbus
Наманган мактабларида ташкил этилган театр студиялари томонидан ўқувчиларга саҳна кўринишлари намойиш этилмоқда

http://uzedu.uz/uz/namangan-maktablarida-taskil-etilgan-teatr-studialari-tomonidan



Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Наманган вилоятида қонунбузарликка йўл қўйган болаларнинг ота-оналари жаримага тортилди
https://www.youtube.com/watch?v=lTjBlXrrMtE

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#5tatashabbus #5tashabbus
Сирдарёда “Ёш дастурчи“ кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди
https://www.uzedu.uz/uz/sirdareda-es-dasturci-kurik-tanlovining-saar-boskici-utkazildi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#english_speaking_nation #esn #zamonaviymaktab #замонавиймактаб
Ўзбекистон делегацияси Буюк Британияда таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида музокаралар ўтказди
https://www.uzedu.uz/uz/uzbekiston-delegaciasi-buuk-britaniada-talim-soasida-amkorlikni-rivozlantiris-maksadida-muzokaralar-utkazdi

Делегация Узбекистана провела переговоры в Великобритании для развития сотрудничества в сфере образования
https://www.uzedu.uz/ru/uzbekiston-delegaciasi-buuk-britaniada-talim-soasida-amkorlikni-rivozlantiris-maksadida-muzokaralar-utkazdi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#5tatashabbus #5tashabbus
Сирдарё вилояти ҳокими туман мактабларига 100 миллион сўмлик спорт жиҳозларини тақдим этди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев Ховос тумани ёшлари, “5 ташаббус мактабда“ фестивалининг республика ғолиблари ҳамда ёш дастурчилар билан учрашди. Учрашув давомида туман мактабларига 100 миллион сўмлик спорт жиҳозлари топширди.
- Давлатимиз раҳбарининг “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” деган фикрлари ёшларимиз учун янги босқич бўлади, — деди Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев. Шунингдек, ҳоким ёшлар ҳар тарафлама замонга мослашиши, инновацион ғояларни амалга оширишда доим биринчилардан бўлиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from ITSM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Buyuk Britaniyaning ta'lim sohasidagi “Education World Forum-2020” tarixida ilk marotaba dunyoning 100 dan ortiq mamlakatlari ta'lim vazirliklari orasida O‘zbekiston ta'lim sohasida olib borayotgan ulkan islohotlar bo‘yicha taqdimot qilindi.
1200 dan ortiq xorijiy ekspertlar bilan ta'lim sohasiga oid yangiliklar muhokama qilinib, 30 dan ortiq ilg‘or tashkilotlar va kompaniyalar bilan samarali hamkorlik o‘rnatildi!
Tashrifning batafsil video lavhasi bilan tanishing!

Taqdimotni yuklab olish uchun
👇🏻👇🏻👇🏻
🖥UZB
🖥ENG

Batafsil ma'lumot uchun:
Facebook 🔹 Telegram 🔹 ITSM