Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларига 10 млрд сўм ажратилган

@toshvilpressa
Халқ таълими тизимида янги давлат хизмати жорий этилмоқда
https://www.uzedu.uz/uz/xalk-talimi-tizimida-yangi-davlat-xizmati-zoriy-etilmoqda

В системе народного образования вводится новая государственная услуга
https://www.uzedu.uz/ru/xalk-talimi-tizimida-yangi-davlat-xizmati-zoriy-etilmoqda

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўқувчиларни мактабдан мактабга ўтказиш тартиби такомиллаштирилди
https://www.uzedu.uz/uz/ukuvcilarni-maktabdan-maktabga-utkazis-tartibi-takomillastirildi

Усовершенствована система перевода учеников из школы в школу
https://www.uzedu.uz/uz/ukuvcilarni-maktabdan-maktabga-utkazis-tartibi-takomillastirildi
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#5tatashabbus #5tashabbus
Зангиота туманидаги мактабга спорт инвентарлари ҳамда бадиий адабиётлар топширилди

https://www.uzedu.uz/uz/zangiota-tumanidagi-maktabga-sport-inventarlari


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from ITSM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Edu Market interfaol-virtual taʼlim dasturi taqdimoti:
Siz tadbirda ishtirok eta olmadingizmi? Tadbir qanday oʻtganini tomosha qiling!

Loyiha haqida batafsil:
👇👇👇
https://itsm.uz/uz/events/45

"Edu Market"ni yuklab olish uchun:
⬇️⬇️⬇️
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.gamezale.edumarket&hl=ru

Yangiliklarimizni kuzatib boring:
Facebook 🌏 Telegram ✉️ ITSM 🌐
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#5tashabbus_5tatashabbus

Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусининг ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим муассасаларида театр студиялари, ёш актиёрлар клублари ташкил этилган.
Самарқанд туманидаги 54-умумтаълим мактабида иқтидорли ўқувчилардан иборат “Шумтакалар”, деб номланган актиёрлар гуруҳи қисқа метражли лавҳаларни суратга олмоқда. Ёш ижодкорларнинг тенгдошларини ўз вақтида дарсга келиши ва уяли алоқа воситаларидан тўғри фойдаланишни тарғиб этувчи комедик видео ролигини сизнинг эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

Kanalga ulanish: https://t.me/samarqandvxtb
www.facebook.com/samarqandvxtb
veb-site: samvxtb.uz
Channel name was changed to «Xalq ta’limi vazirligi | Rasmiy kanal»
☝️#Халқаро_олимпиада #IJSO #Departament
Tабиий фанлар бўйича ўсмирлар олимпиадаси
(International Junior Science Olympiad, IJSO)

Ушбу олимпиадада 15 ёш ва ундан кичик ўқувчилар иштирок этадилар. Бу олимпиадада физика, биология ва кимё фанлари бўйича ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини синаб кўрилади. Ўқувчилардан учта фанни бирдай мукаммал билиш талаб этилгани боис, ушбу олимпиада мураккаб ва ўзига хос деб таснифлаш мумкин.

✅ Ҳар бир иштирокчи давлатдан 6 нафар иштирокчи ва 3 нафар жамоа раҳбари ва етакчилардан иборат гуруҳ юборилади. Ушбу нуфузли олимпиада 2004 йилдан бери ҳар йили декабрь ойида ўтказилиб келинади. Илк бор Индонезия давлатида бўлиб ўтган.
Ўтган 2019 йилги 16-IJSO олимпиадаси 3-12 декабрь кунлари Қатар давлатининг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 70 та давлатдан келган 400 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этди. 17- Халқаро табиий фанлар бўйича ўсмирлар олимпиадаси IJSO 2020 – Германия давлатида бўлиб ўтиши тасдиқланган.

🇺🇿Ўзбекистон иштироки: IJSO табиий фанлар бўйича ўсмирлар ўртасида Қатар давлатида бўлиб ўтган олимпиадада мамлакатимиз вакиллари 2019 йил илк маротаба иштирок этиб, битта бронза медалга сазовор бўлишди.

📄Назорат материаллари: Олимпиада турли кунларда ўтказиладиган 3 та турдан иборат:
👉1-босқич: тест
👉2-босқич: назарий саволлар
👉3-босқич: экспериментал турларни ўз ичига олади. Иштирокчилар физика, кимё ва биология бўйича амалий тажрибаларни ўтказишади.
👉1- турда - қатнашчилардан 30 та саволга жавоб беришлари сўралади, улардан 10 таси физика, 10 - кимё ва 10 - биологияга бағишланган.
👉2- назарий турда - ҳар бир иштирокчи гуруҳ кимё, физика ва биологияда бир нечта муаммоли масалаларни ҳал қилиши керак. Назариядаги барча фикрлар индивидуал таснифга ўтади.
👉3-экспериментал турда - вазифа сифатида, физика, кимё ва биология бўйича билимларни талаб қиладиган тадқиқотлар ўтказиш таклиф этилади.
Уч кишидан иборат жамоалар экспериментал турда қатнашадилар. Унинг натижалари одатда рақамлар, жадваллар ва графикалар шаклида тақдим этиладиган экспериментга қўшимча равишда, иштирокчиларга эксперимент билан боғлиқ бўлган бир қатор тест, назарий саволларга жавоб бериш таклиф этилади. Одатда, "меҳнат тақсимоти" (топшириқлар) шу 3 кишидан иборат жамоага бўлинади: бири асбоб-ускуналар билан ишлашда, бошқаси назарияни ҳисоблашда, учинчиси эса тестларни ечиш вазифаларни бажарадилар.

🥉Ўзбекистон терма жамоаси натижалари: Олимпиада натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоасидан Тошкентдаги Президент мактабининг 9-синф ўқувчиси Муҳаммадризо Мажидов бронза медал совриндори деб топилди.
✅ Ушбу олимпиада барча жалб қилинган ўқувчиларнинг жамоавий ҳаракатлари натижаси бўлиши керак. Ушбу танловнинг мақсади ўқувчиларни ёшлигиданоқ табиий фанлар ихлосмандлари қаторига жалб қилишдир. Бундан ташқари, у илмий ишларда устунликка эришишга ёрдам беради ва мукофотлайди ҳамда иқтидорли ўқувчиларни табиий фанлар бўйича иқтидорларини янада ривожлантиришга рағбатлантиради.

Қуйида 2019 йилда бўлиб ўтган олимпиададан видеолавҳани тақдим этамиз
https://youtu.be/pMoEMerh3p8

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/olimpdep
Сирдарёлик педагоглар учун "Kundalik" тизимини амалда қўллаш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
https://www.uzedu.uz/uz/kundalik-tizimini-amalda-qollash-boyicha

Учителей Сырдарьи обучат работе в системе "Kundalik"
https://www.uzedu.uz/ru/kundalik-tizimini-amalda-qollash-boyicha

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Feruza Madrakhimova
Мактаблар аттестациясида фаолият қандай баҳоланади?

Умумий ўрта таълим мактабларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишда фаолиятни баҳолаш 13 та йўналиш, 35 та мезон ва 63 та кўрсаткич асосида амалга оширилиши белгиланган.

Бунинг оптималлаштирилган варианти 6 та йўналиш, 21 та мезон ва 63 та кўрсаткични ташкил этади. Улар қуйидаги йуналиш ва мезонлар:

1. Ташкилий-бошқарув фаолиятининг самарадорлиги:

1.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги (20 балл);
1.2. Маълумотлар тўплаш ва уни умумлаштириш тизими мавжудлиги (20 балл);
1.3. Таълим сифатини ривожлантириш режасига асосан фаолият кўрсатиши
(20 балл);
1.4. Мактаб директори, ўринбосарлар, фанлараро услуб бирлашмалар, педагогик ва кузатув кенгашлари мактаб режасига мувофиқлиги (20 балл);
1.5. Ўқувчилар мактаб ҳаёти ва бошқарувига жалб этилганлиги (20 балл);
1.6. Ота-оналар, кузатув кенгаши ва ҳомийлар билан ҳамкорлик (100 балл).

2. Таълим жараёнига давлат таълим стандартларини жорий этилиши:

2.1. Дарс жадвал, тақвим-мавзу режалар ва дарс ишланмалари ДТСга мувофиқлиги (45 балл);
2.2. Ўқув жараёнига интерфаол усулларнинг татбиқ қилинганлиги (45 балл);
2.3. Лаборатория тажрибалари ва амалий машғулотлар ўтказилганлиги (30 балл);
2.4. Дарсда замонавий АКТдан фойдаланганлиги (35 балл);
2.5. Ўқитувчи ўқувчилар билан якка тартибда иш олиб борганлиги (45 балл).

3. Ўқувчилар билимининг ДТСга мувофиқлигини баҳолаш учун турли хил воситалардан фойдаланилганлиги (400 балл).

4. Педагог кадрларнинг салоҳияти:

4.1. Педагог-ходимларнинг таркиби ва малакасини талабга мувофиқлиги (100 балл);
4.2. Ўқитувчиларнинг мунтазам равишда малака оширишлари (200 балл).

5. Моддий – техник таъминот:

5.1. Ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилганлиги (100 балл);
5.2. Ўқув хонаси учун барча қулайликлар яратилганлиги (60 балл);
5.3. Ўқувчиларнинг ўқув дарсликлар билан, ўқитувчилар методик қўлланмалар билан таъминланганлиги (40 балл).

6. Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш:

6.1. Маънавий-маърифий ишлар режаси мавжуд ва амалга татбиқ этилганлиги
(55 балл);
6.2. Қулай ижтимоий-маънавий муҳит яратилган (40 балл);
6.3. Ўқувчиларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этиш, 5 ташаббус ижроси (60 балл);
6.4. Ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича ишлар (45 балл).

👉@fmadraximova👈
☝️#Халқаро_олимпиада #IBO #Departament
Халқаро биология олимпиадаси
(International Biology Olympiad)
15 ёшдан кичик ва 20 ёшдан катта бўлмаган мактаб ўқувчилари ўртасида ҳар йили биология фанидан ўтказиладиган нуфузли халқаро олимпиада ҳисобланади.
✅Олимпиадада иштирок этиш учун ҳар бир давлатдан 4 нафар иштирокчи ва 2 нафар жамоа раҳбаридан иборат миллий терма жамоа шакллантирилади ва одатда мазкур 4 нафар ўқувчилар шу давлатнинг миллий олимпиадаси ғолиблари орасидан сараланади. Ушбу олимпиада 1990 йилдан бери ҳар йили июль ойида турли давлатларда ўтказиб келинмоқда. Илк маротаба олимпиада Чехославакия давлатида ўтказилган ва унда 6 нафар терма жамоа иштирок этган. Бугунги кунга келиб олимпиадада 80 га яқин турли мамлакат терма жамоалари мунтазам қатнашиб келмоқда. 2019 йилда Халқаро биология олимпиадаси Венгриянинг Сегет шаҳрида бўлиб ўтди. Бу йилги 31- Халқаро биология олимпиадаси (IBO) 2020 йил 3-11 июль кунлари Япониянинг Нагасаки шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
🇺🇿 Ўзбекистон иштироки: Ўзбекистон терма жамоаси 1997 йилдан иштирок этиб келмоқда.
📄Назорат материаллари: Олимпиаданинг расмий тили - бу инглиз тилидир. Ташкилий қўмита томонидан тайёрланган назорат материаллари ва баҳолаш мезонлари барча терма жамоалар раҳбарлари олдида муҳокама қилинади ва тасдиқланади.
Барча иштирокчилар индивидуал тартибда баҳоланади. Олимпиадада биологиянинг бир неча асосий йўналишлари: ҳужайра биологияси, молекуляр биология, ўсимлик анатомияси ва физиологияси, ҳайвонлар ва одамларнинг анатомияси ва физиологияси, этология, генетика ва эволюция, экология, биосистематикадан синовлар ўтказилади.
Олимпиада 2 босқичда ўтказилади:
👉1-босқич - амалий-лаборатория топшириқлари.
👉2-босқич - назарий саволлар.
Жорий йилги IBO-2020 халқаро биология олимпиадасида назорат материаллари қуйидаги тартибда берилиши белгиланган:
👉1-босқичда биологиянинг қуйидаги 3 та йўналишига оид:
а) Ҳайвонлар физиологияси, гистологияси ва ривожланиш биологияси (3 соат); б) Ўсимликлар биологияси (1,5 соат); в) Биоинформатика (1,5 соат) амалий-лаборатория топшириқлари ўтказилади.
👉2-босқичда бериладиган барча назарий саволлар биологиянинг асосий йўналишига асосланади ва бу босқичда ўқувчиларнинг биология фанига оид билимларидан ташқари чуқур мантиқий фикрлаш, кучли математик ҳисоблаш малакалари синовдан ўтказилади.
Олимпиада 2 кун мобайнида ўтказилиб, ҳар бир босқич учун 6 соатдан вақт ажратилади. Ғолиб ва совриндорлар баллар кетма-кетлигида аниқланади. Жами иштирокчиларнинг 10 фоизи олтин, қолган 20 фоизи кумуш, қолган 30 фоизи бронза медалларига сазовор бўладилар.
💵 Рағбатлантириш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарорига асосан ушбу халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари учун пул мукофотлари (ҳамда устамалар) берилиши белгиланган.
🥈🥉Ўзбекистон терма жамоаси натижалари: Терма жамоамиз 1997-2018 йилларда жами 1 та кумуш, 5 та бронза медалларни қўлга киритган бўлса, биргина 2019 йилнинг ўзида Ўзбекистон тарихида биринчи марта мазкур олимпиадада бирданига 3 та бронза медал қўлга киритилди.
Бу албатта Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга билдирган ишончининг ижобий натижасидир. Юртимиз ифтихорлари: Худойбердиев Шароф (БРОНЗА, 1997, Ашхобод, Туркманистон); Худойбердиев Шароф (БРОНЗА, 1998, Киль, Германия); Қосимов (БРОНЗА, 1998, Киль, Германия); Алиев Алишер (БРОНЗА, 1999, Уппсала, Швеция); Аширов Азиз (БРОНЗА, 2000, Анталия, Туркия); Тургунов Жахонгир (БРОНЗА, 2000, Анталия, Туркия); Алиев Алишер (КУМУШ, 2000, Анталия, Туркия); Қудратова Хосиятхон (БРОНЗА, 2019, Сегет, Венгрия); Эгамов Хусен (БРОНЗА, 2019, Сегет, Венгрия); Валижонова Саида (БРОНЗА, 2019, Сегет, Венгрия)
Қуйида 2019 йилда Венгриянинг Сегет шаҳрида бўлиб ўтган олимпиададан видеолавҳани тақдим этамиз: https://youtu.be/HEMKDZQ-wl0 Каналга уланиш: 👇
https://t.me/olimpdep
ТАЙИНЛОВ: Ургут туман халқ таълими бўлимига мудир тайинланди
Ургут туман халқ таълими бўлимининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда, дастлаб, туман ҳокими М.Турдиев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Мамарасулов сўзга чиқиб, халқ таълими соҳасини ривожлантириш, ўқитувчи нуфузини ошириш борасида давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эътироф этишди. Вилоят халқ таълими тизимидаги муаммо ва камчиликлар, жумладан, туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим муассасаларида ечимини кутиб турган масалалар тилга олинди. Педагогик жамоанинг ҳамжиҳатликда бу муаммоларни олдини олиши лозимлиги таъкидланди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Халқ таълими вазирининг буйруғига мувофиқ, Обломуродов Бахтиёр Қурбонович Ургут туман халқ таълими бўлимининг мудири этиб тайинланди. Б.Обломуродов айни пайтга қадар Ургут туман халқ таълими бўлимида турли вазифаларда ишлаб келган.
Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
🇺🇿“Билимдон ватанпарвар” олимпиадаси бошланди
Бугун Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамкорлигида “Билимдон ватанпарвар” республика фан олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу олимпиада Ўзбекистон Республикаси куч тузилмаларига қарашли “Темурбеклар мактаби” ва академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилмоқда. Мазкур олимпиада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги 4306-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилмоқда. Олимпиада бир босқичда Республика миқёсида ўтказилади. Ҳар бир мактаб (лицей)дан 9 нафар иштирокчилар қатнашади. Иштирокчилар тарих, математика ва физика фанларидан ўз билимларини синаб кўришади. Олимпиада натижаларига кўра хар бир фан йўналишида 3 нафардан ғолиблар аниқланади. Олимпиадада 1-ўринни🥇 эгаллаган ўқувчиларга компьютер жамланмаси, 2-ўрин 🥈соҳибларига телевизор, 3-ўрин 🥉соҳибларига ноутбук ва бошқа совғалар тақдим этилади.