Ta’lim24.uz
99.7K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Министерство народного образования с целью определения уровня успевания учащихся и выявления негативно влияющих на этот процесс факторов в сотрудничестве с Представительством ЮНИСЕФ в Узбекистане проводит общенациональное исследование по “Выявлению факторов, негативно влияющих на успешное усвоение учащихся”.
👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1184
Forwarded from Tabriklar
​Assalomu alaykum!
Siz va yaqinlaringizni 9-May — Xotira va qadrlash kuni bilan chin dildan tabriklayman! O'tganlarni ruhlari shod, ohiratlari obod bo'lsin!

Kanalga a'zo bo'lish
Педагогларнинг АКТ бўйича саводхонлигини ошириш мақсадида Microsoft, Oracle, Cisco каби дунёнинг етакчи ИТ компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1185
“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2018” танлови республика босқичи бўлиб ўтмоқда.
👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1187
Халқ таълими вазирлиги: ўқувчини камситишга ҳеч кимнинг
ҳаққи йўқ!
👉https://www.facebook.com/groups/195051317955878/?fref=nf
“Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг Бухоро вилояти босқичи ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.
👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1190
Россия Федерациясида ўтказилган меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1191
Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилди
http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1193
Бугун 10-11-синф ўқувчилари ўртасида "Ал-Хоразмий издошлари" номли танловнинг иккинчи (минтақавий) босқичи бўлиб ўтди.
👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1194
“Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг Навоий вилояти босқичи ғолиб ва совриндорларини шарафлаш маросими бўлиб ўтди.
👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1195
Жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари жамоаси тантанали кутиб олинди.
👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1196
“Ҳуқуқ билимдонлари” республика танловининг якуний босқичи ғолиблари аниқланди.
👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1197
Жорий йилнинг 25 май куни республикадаги барча мактабларда ушбу ғоя остида ўқув йили якунларига бағишланган тантанали сафланиш тадбирлари бўлиб ўтади.
👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1199
Халқ таълими вазирлиги «Фейсбук»даги расмий саҳифасида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги ҳолат ҳақида баёнот берди.
👉https://www.xabar.uz/talim/xalq-talimi-vazirligi-chiroqchidagi-abgor-maktab
Халқ таълими вазирлиги ахбороти

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Ўқитувчиларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда мажбурий меҳнатга жалб этишга қарши курашиш бўйича комиссияси томонидан Самарқанд шаҳридаги 62-сонли махсус мактаб-интернати директори томонидан педагогларини ободонлаштириш, кўча тозалаш ишларига жалб қилингани ҳақидаги хабар ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра Самарқанд шаҳридаги 62-сонли мактаб-интернати директори муассаса ҳовлисида ишчи-ходимлар иштирокида ободонлаштириш ишларини ташкил қилганлиги аниқланди. Бироқ мактаб раҳбари ободонлаштириш ишларини нотўғри тарғиб қилган, педагог жамоада норозилик кайфиятини уйғотган ва муассасада соғлом муҳитни ўрнатолмаган.

Комиссия тавсиясига кўра мактаб-интернати директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Комиссия мактаб-интернати жамоаси билан бўлиб ўтган воқеани муҳокама қилган ўқитувчилардан ўз вазифаларига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб қилиш, уларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирилган.

Халқ таълими вазирлигининг расмий каналига қўшилинг 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0ddt3EyC3DhJGLMA
81 ёшли фахрий ўқитувчи ёшларга дарсни қандай ўтиш бўйича “Маҳорат дарси” ўтмоқда

👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0ddt3EyC3DhJGLMA
Жарқўрғонлик 81 ёшли фахрий ўқитувчи Худойберди Мамадалиев ўқитувчиларга ўз ҳаётий тажрибаси асосида кимё фанидан дарс ва лаборатория машғулотларини қандай ўтиш кераклиги бўйича “Маҳорат дарс” ўтмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан жорий йилдан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳарда 4 та йўналишда - “Аниқ фанлар”, “Табиий фанлар”, “Гуманитар фанлар” ва “Филология фанлар” бўйича таянч мактаблари белгиланиб, уларда олий таълим муассасалари ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари билан ҳамкорликда педагоглар учун узлуксиз методик хизмат йўлга қўйилган.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 12-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати кимё фанида туман миқёсида таянч мактаби сифатида белгиланган бўлиб, муассасада тумандаги кимё фан ўқитувчилари учун узлуксиз методик хизмат ташкил этилган.

81 ёшли меҳнат фахрийси Худойберди бобо Мамадалиев, тумандаги 37-сонли мактабда узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган. Жамиятдаги ўзгаришлар, хусусан таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, унда фаол иштирок этиб келмоқда.

Худойберди бобо Мамадалиев 12-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатида “Устоз-шогирд” анъаналарини давом эттирган ҳолда, кимё фани ўқитувчиларига дарсни қизиқарли ўтиш, амалий машғулотларни олиб бориш, ўқувчилар билан ишлаш бўйича ўзининг кўп йиллик тажрибалари асосида “Маҳорат дарс”ларини ўтиб келмоқда.

Жарқарғон туман халқ таълими бўлими ҳозирда 80 ёшдан ошган 5 нафар фаол фахрий педагоглар билан “Устоз-шогирд” анъналарини давом эттиришда ҳамкорлик қилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Халқ таълими вазирлигининг расмий каналига қўшилинг 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0ddt3EyC3DhJGLMA
Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Халқ таълими вазирлигининг расмий каналига қўшилинг 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0ddt3EyC3DhJGLMA
978 та кундузги оромгоҳда 148 400 нафар болани соғломлаштириш режалаштирилган.
👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1206