Ta’lim24.uz
100K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Samarqand TVR | MTRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 ǀ Ёшларни билим олишга кенг жалб қилиш, онлайн таълимнинг самарадорлигини ошириш ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш мақсадида Самарқанд вилоятида танлов ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқишга таклиф қиламиз

https://www.uzedu.uz/uz/uzbekiston-respublikasi-davlat-havfsizlik-hizmati-kibraj-temurbeklar-maktabi-arbij-akademik-licejiga-ukisga-taklif-kilamiz
НАМАНГАНДА "ANAMED" КЛИНИКАСИ РАҲБАРИ МАКТАБГА ҲОМИЙЛИК ҚИЛДИ

Республикамиздаги мактабларда ўқув машғулотлари якунига етди. Табиийки, ўқув биноларининг жорий таъмирлаш ишлари бошланган. Ҳозирги шароитда кўпчилик иқтисодий қийинчиликни бошидан ўтказмоқда. Шундай бўлсада, “Савоб ишни ҳар ким қилиши керак, савоб ишни ҳар куни қилиш керак”, деган нақлга амал қилувчи шундай саховатпеша инсонлар борки, уларнинг таълим муассасаси учун қилаётган хайрли ишлари таҳсинга сазовор. Шундай инсонлардан бири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси, Наманган шаҳридаги "ANAMED" клиникаси раҳбари Носирбек Абдуллахановдир. Носирбек ака фарзанди таҳсил олаётган Наманган шаҳридаги 1-ДИУМга вилоят маҳалла ва оила бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ирода Қўчорова билан биргаликда ташриф буюриб жорий таъмирлаш ишларига кўмаклашиш мақсадида 5 млн.сўм маблағни ҳомий сифатида тақдим этди.
Зотан, унмоқ, ўсмоқ, келажакни қурмоқ айнан мактаб остонасидан бошланади, аслида. Навниҳол фарзандларимиз эса бундай эътиборга лойиқдирлар. Мактабни қутлуғ даргоҳ деб билган инсонларнинг қўли савоб ишдан толмасин.
Қолаверса, энг яхши сармоя фарзандларнинг келажаги, фаровон ҳаёти учун сарфланган сармоядир.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДАН РАСМЛАР ТАНЛОВИ:
“БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ”
Навоий шаҳар ҳокимлиги 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан жорий йилнинг 1 июнидан 30 июнига қадар шаҳар ёшлари ўртасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида расмлар танловини эълон қилади.
Унда Сиз гиёҳвандликнинг салбий таъсирини ўзида ифода этган, ўзингиз чизган расмларингиз билан иштирок этишингиз мумкин.
Энг яхши расм муаллифлари июнь ойининг якунида турли номинациялар бўйича Навоий шаҳар ҳокимлигининг дипломи билан тақдирланади.
Сиз мазкур танлов учун чизган расмларингизни @gaybullayeff_sh телеграм манзилига юборишингизни сўраймиз.
Ҳар бир расм – муаллифи билан Навоий шаҳар ҳокимлигининг https://t.me/Navoiy_shahar_axborot_xizmat телеграмм каналига жойлаштириб борилади.
Барчангизни танловда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ.
Буюк ўқитувчи ўқувчиларни илҳомлантиради

https://uzedu.uz/uz/buyuk-oqituvchi-oquvchilarni-ilhomlantiradi112


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
МАКТАБЛАРДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ?

Бугун, 3 июнь куни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов Нуробод туманидаги 10-, 18-, 23-, 41- ҳамда 2-умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим-тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш бўйича яратилаётган имкониятлар, янги ўқув йилига тайёргарлик, муассасаларда амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Ўтган ўқув йилида вилоятдаги барча мактаб директорларига ўқитувчилар ўртасида “Устозлар беллашуви”ни ташкил этиш ва уларнинг ўз фанига доир билимларини ошириб боришга доир топшириқлар берилганди. Ўрганиш жараёнида тумандаги деярли барча мактабларда ушбу вазифа номигагина ўтказилганлиги намоён бўлди.
Сазағон қишлоғида жойлашган 10-умумтаълим мактабида янги ўқув йилига тайёргарлик карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда жадал олиб борилмоқда. Мактабда 977 нафар ўқувчига 86 нафар малакали педагоглар билим бериб келмоқда. Тумандаги 2016 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган 23-умумтаълим мактабига кириб боришда бир қарашда обод ва кўркам маскандек тасаввур уйғотади. Синфхоналар янги ўқув йилига шай ҳолатда сақланмоқда.
Бироқ мактабнинг орқа томонига ўтсангиз мутлақо бошқа оламга тушиб қолгандек бўласиз. Мактаб стадионини бегона ўтлар босиб кетган, бир неча йиллардан буён қурилиш чиқиндиларининг уюми ҳосил бўлган. Ҳожатхонанинг сувоқ қилинган девори кўчиб тушган.
Қарийб 2 га ер майдонига эга бўлган мактаб ҳовлисидан унумли фойдаланилмаяпти. Бир сўз билан айтганда, яратилган кенг имкониятдан деярли фойдаланилгани йўқ. 23-мактаб директори Эсон Ҳасанов, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Обид Холиёровлар келажак авлод учун давлат томонидан яратилган кенг имкониятни қадрлаб, муқаддас масканни муҳташам масканга айлантириш ўрнига хотиржамликка берилган.
Анжирли қишлоғида жойлашган, Қаҳрамон Суяров директорлик қилаётган 18-умумтаълим мактабида ҳам камчиликлар кўзга ташланди. Бироқ муассасанинг биноси эски, мослаштирилган бино бўлишига қарамасдан, ўқув хоналарни янги ўқув йилига тайёрлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилган.
23- ва 18-мактабларини бир-бирига қиёслаганда раҳбар диди, фидойи ва жонкуярлиги ёки ўзибўларчилик кайфиятида иш олиб бораётгани яққол намоён бўлади.
Халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш бўйича таянч мактаблардан бири сифатида белгиланган тумандаги 2-умумтаълим мактабида муассаса биноси, синфхона ва лабораторияларни янги ўқув йилига тайёрлаш ишлари деярли якунига етказилган. Бўш турган ер майдонларига иссиқхона қурилган, мевали дарахтлар ўтқазилган.
—Иссиқхонада ўтқазилган 15 туп лимон дарахтидан бир ҳосилдан жорий йил 2 миллион сўм даромад олдик, — дейди 2-умумтаълим мактаби директори Ҳамдам Ирисов. — Ушбу маблағ ҳисобидан баъзи синфхоналардаги ёритиш тизимини қайта таъмирлаш, пол қисмини бўяш ишларига сафарбар этдик.
Тумандаги 41-умумтаълим мактабида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 миллиард сўмдан ортиқ капиталь таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. С.Усмонов мактабдаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, ўқувчи ва ўқитувчилар учун муносиб шароитлар яратиш, мактабнинг замонавий қиёфага эга бўлиши бўйича ўзининг тавсияларини берди.
https://t.me/samarqandvxtb/4849

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
📺 "Onlayn-maktab"да таътилбоп намойиш!
🗓 2020 йил 4 июнда "Onlayn-maktab" телеканалларида қуйидаги йўналишларда эфирларни томоша қилинг.

1️⃣ - 4️⃣ - синфлар:
09:00 - 10:00 ✔️ Бадантарбия. Инглиз тилини ўрганамиз: Let's go to the Zoo. Илмий-оммабоп намойиш: Бизнинг сайёра. Анимация: Фил ва чумоли.
10:00 - 11:00 ✔️ Ижодкорлик: Уй шароитида фойдали машғулотлар. Касбларни биласизми? Инглиз тилида ҳикоя: Robin Hood.
11:00 - 11:30 ✔️ Қўшиқ орқали тил ўрганамиз: "Табита ҳодисалари". Дунё бўйлаб саёҳат.
12:00 - 13:00 ✔️ Фильм намойиши: Wonder Park (Ҳайратомуз парк)
14:00 - 18:00 Такрорий эфир

5️⃣ - 8️⃣ - синфлар:
09:00 - 10:00 ✔️ Эрталабки бадантарбия. Информатика сабоқлари. Илмий-оммабоп: Фан ва ёшлар.
10:00 - 11:00 ✔️ Инглиз тилини ўрганамиз. Вақтни мазмунли ташкил қилиш сирлари.
11:00 - 11:30 ✔️ Яратувчанлик сабоқлари: уй шароитида фойдали машғулотлар. Қизиқарли математика.
11:30 - 13:00 ✔️ Ўсмирлар учун фильм: "Finding Dory" (Дорини излаш).
14:00 - 18:00 Такрорий эфир

9️⃣ -1️⃣1️⃣ - синфлар:
09:00 - 10:00 ✔️ Янги кун: Бадантарбия. Мотивация: Вақтни тўғри бошқариш. Илмий-маърифий намойиш: Машҳур инсонлар ўқиган китоблар.
10:00 - 11:00 ✔️ Инглиз тили сабоқлари. Технология: PHP дастурлари ҳақида тушунчалар. Дунё бўйлаб: Австралияга марҳамат. Мотивация: Касбда юксалиш учун маслаҳатлар.
11:00 - 11:30 ✔️ Юқори маошли касблар. Алгебрани ўрганамиз: Президент мактабининг хорижлик ўқитувчиларидан махсус дарс.
11:30 - 13:00 ✔️ Хорижий фильм намойиши: "Treasure budies" (Дўстлар).
14:00 - 18:00 Такрорий эфир.

📡Қайси телеканалларда томоша қилиш мумкин?
📌1-4-синфлар - "National Geography Wild"
📌5-8-синфлар - "Eurosport"
📌9-11-синфлар - “Охота и рыбалка”.

📽Эфирга узатилиш санаси: 2020 йил 4 июнь
⏰Эфир вақтлари: 09:00 дан 18:00 гача
📣 Эфир тили: ўзбек, инглиз, рус.

Халқ таълими вазирлиги
Республика таълим маркази
Инновацияларни ривожлантириш маркази
Forwarded from ITSM
📣DIQQAT EʼLON!!!
Edu Market loyihasi doirasida yuqoridagi yo'nalishlar bo'yicha "EKSPERT-METODIST" lavozimiga ishga taklif etamiz!

❗️Rezyumelaringizni quyidagi pochta manziliga yuboring:
📥 hr@itsm.uz
☎️ Telefon: +998977744823 (Telegram)

Batafsil ma'lumot uchun:
👉www.itsm.uz
👉www.edumarket.uz

〰️〰️〰️〰️

📣ВНИМЕНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ!!!
В рамках проекта Edu Market приглашаем на работу на должность "ЭКСПЕРТ-МЕТОДИСТ" по вышеуказанным направлениям!

❗️Отправляйте свои резюме на почту:
📥 hr@itsm.uz
☎️ Телефон: +998977744823 (Telegram)

Подробная информация:
👉www.itsm.uz
👉www.edumarket.uz
Янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари сифатли амалга оширилади
https://uzedu.uz/uz/angi-ukuv-jiliga-tajergarlik-islari-sifatli-amalga-osiriladi


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Видеоконференция в Университете экономики, посвященная поступлению в ВУЗы в условиях карантина

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Олий ўқув юртларига қабул жараёнлари бўйича онлайн йиғилиш

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
БУЛУНҒУРДАГИ БАЪЗИ МАКТАБЛАРНИНГ АҲВОЛИ ҚОНИҚАРСИЗ

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов Булунғур туман халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчи Суярқул Бердиқулов ҳамроҳлигида тумандаги умумтаълим муассасаларидаги ҳолатни кўздан кечирди. Афсуски, уларнинг баъзиларида директорларнинг карантин баҳона ниҳоятда хотиржамликка берилгани, ўз вазифасига лоқайдлиги, янги ўқув йилига аллақачон тайёргарлик ишлари бошланган бўлса-да, уларни ҳали ҳам мудроқ босиб тургани кўзга ташланди. Жумладан, Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлган мактаблар ўрганилганда мана шундай ҳолатга гувоҳ бўлдик.

🔎 Батафсил:
https://telegra.ph/SAMARQAND-MAKTAB-URGANISH-06-04