Ta’lim24.uz
100K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Laylo Rustamova
❓ Ўқитувчилар ёзда таътилга чиқишади. Карантин туфайли март ойида бир оз муддатга таътилга чиқдик. Ёзда биз қанча муддатга таътилга чиқамиз?

❗️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика Махсус комиссиясининг 2020 йил 15 мартдаги йиғилиш баёнига мувофиқ 16 март кунидан 31 март кунига қадар умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ўқувчилари навбатдан ташқари таътил эълон қилиниб, умумтаълим муассасалари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар учун 2020 йил 16-20 ва 28-31 март кунларига навбатдан ташқари меҳнат таътили берилиши, бунда, истисно тариқасида навбатдан ташқари белгиланадиган таътил кунлари ҳар йилги асосий меҳнат таътилининг давомийлигини тегишли муддатга қисқартириш ҳисобига қопланиши белгиланган.

Мазкур баён ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг 2020 йил 17 мартда қабул қилинган 82-сонли буйруғига асосан умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига 2020 йил 18-20 ва 28-31 март кунлари давомида 6 иш куни миқдорида навбатдан ташқари меҳнат таътили берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги ПФ-5574-сон Фармонига биноан 2019 йилда 2 январь, 22 март,
2 сентябрь кунлари, 2019 йил 14 ноябрдаги ПФ-5875-сон Фармонига биноан 2020 йилда 23 март қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган бўлиб, ушбу қўшимча дам олиш кунлари бюджет ташкилотларида ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини тегишли (2019 йил - уч ва 2020 йил - бир) иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланиши баён қилинган.

Юқорида баён қилинган меъёрий ҳужжатларга асосан 48 иш куни миқдорида меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга бўлган ўқитувчиларга ёзда
40 иш кунидан иборат меҳнат таътили берилади.

@xtv_press
​​🎉Бу йилги мактаб битирувчилари томонидан ноанъанавий, аммо қизғин кутиб олинган онлайн “Сўнгги қўнғироқ” маросимининг мантиқий давоми сифатида 13 июнь куни соат 18:00да UZREPORT TV телеканали, Халқ таълими вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида онлайн “Битирув оқшоми” ташкил этилмоқда.

Бу байрам ҳар бир инсоннинг ҳаётида бир маротаба нишонланади. Шу сабаб ташкилотчилар бу кунни битирувчиларга ажойиб туҳфа бўлиши учун қизғин ҳаракат қилмоқдалар.

Ҳурматли ота-оналар!

Сизлардан мактабни тамомлаётган фарзандингиз учун оила аъзоларингиз билан ўз уйингизда унутилмас байрам кечасини ташкил этишни илтимос қиламиз.

Азиз битирувчилар!

"Битирув оқшоми"да кайфиятингиз аъло бўлсин. Ушбу кечада мактаб йилларидаги хотирларингизни, биринчи ўқитувчингизни, барча устозларингизни миннатдорлик билан эслашингизни сўраймиз.

Катта ҳаётга босаётган илк қадами файзли бўлсин!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати
​​🎊Как продолжение «Последнего звонка» в режиме онлайн, который выпускники школ в этом году провели в необычном формате но с воодушевлением, при сотрудничестве Министерства Народного образования Республики Узбекистан, телеканала UZREPORT TV и хокимията города Ташкента 13 июня в 18:00 часов пройдет «Выпускной вечер» также в формате онлайн.

Этот праздник бывает лишь раз в жизни каждого человека. И чтоб этот день запомнился, организаторы постараются сделать этот замечательный подарок выпускникам.

Уважаемые родители!
Просим вас организовать для своего ребёнка, окончившего школу, незабываемый праздничный вечер дома вместе со всеми членами семьи.

Дорогие выпускники!
Желаем вам отличного настроения в ваш «Выпускной вечер». Вспомните с благодарностью время, проведенное в школе, ваших одноклассников, первого учителя и всех наставников.

Пусть ваш первый шаг во взрослую жизнь станет успешным!

Пресс-служба хокимията города Ташкента
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉Битирувчи-2020

Онлайн тарзда UZREPORT TV телеканали орқали эртага, 13 июн куни, соат 18:00да БИТИРУВ ОҚШОМИ ношонланади.

Унда Республиканинг барча бурчакларидан уланадиган битирувчилар билан жонли мулоқот сюрпризлар, совғалар кутилмоқда
Бошқа йиллардан фарқли ўлароқ, фақатгина синфингиз ёки мактабингиз битирувчилари билан эмас, балки бутун Ўзбекистон битирувчилари билан нишонланадиган ноанъанавий БИТИРУВ ОҚШОМИ ўзгача бўлади.

Собиқ битирувчилар, ўқитувлар, ота-оналар Сиз ҳам эртага бўладиган катта тантанада иштирок этишингиз мумкин.

***

🎉Выпускник-2020

Завтра, 13 июня, в 18:00 по телеканалу UZREPORT TV мы отпразднуем ВЫПУСКНОЙ ВЕЧЕР в режиме онлайн. Ожидается живое общение с выпускниками со всех уголков Республики, будут сюрпризы и подарки.

В отличие от прошлых лет, этот ВЫПУСКНОЙ ВЕЧЕР будет необычным, потому что вы будете отмечать его не только с выпускниками своей школы, но и с выпускниками всего Узбекистана.

Бывшие выпускники, учителя и родители — вы приглашены на завтрашний праздник!
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 215-сонли умумий ўрта таълим мактабини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
👉Бу ҳақда батафсил видео репортажимиз орқали танишинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Интервью со Стефанией Джаннини, заместителем гендиректора ЮНЕСКО по вопросам образования

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Усман Шарифходжаев Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
https://www.uzedu.uz/uz/usman-sarifhodzaev-uzbekiston-respublikasi-halk-talimi-vazirining-birinci-urinbosari-etib-tajinlandi

Усман Шарифходжаев назначен первым заместителем Министра народного образования
https://www.uzedu.uz/ru/usman-sarifhodzaev-uzbekiston-respublikasi-halk-talimi-vazirining-birinci-urinbosari-etib-tajinlandi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Юнеско Ўзбекистонда таълим соҳасида лойиҳалар амалга оширади

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Самарқандлик фрилансер юртдошимизнинг иш фаолияти

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими тизими ходимлари ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билимларини оширмоқдалар

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Миркамилов ташаббуси билан, халқ таълими тизими ходимларининг ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш мақсадида, Андижон шаҳридаги “Digital city” рақамли маркази билан ҳамкорликда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари АКТ ни жорий этиш ва ривожлантириш шўъбаси ходимлари учун ўқув амалий машғулотлари ташкил этилди. Мазкур жараёнда ходимлар замонавий дастурлаш тиллари ҳамда компьютер графикаси йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамламоқдалар.
Forwarded from Edu.uz
#Расман

Абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади

✅ Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1️⃣Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда –Давлат хизматлари марказлари орқали.

2️⃣барча ҳудудларда:

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали
– Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Расман

Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин

Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Расман

Қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

👉 бакалавриат:

- кундузги
таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

👉 магистратура – 10 425 нафар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Расман

Хотин-қизларга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажартилади

✅ Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб:

👉 Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇
👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Расман

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар контракт миқдорини ўзи мустақил белгилайди

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/978932979219108/

https://www.youtube.com/watch?v=kXbv89tKb6M

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Rustam Karimjonov