Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from "TA'LIM" TVTIFB🇺🇿
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги мактаблардан бирида олинган ҳожатхона сурати тарқалди. Мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Мазкур мактаб Кенгкичик МФЙ, Ўзбекистон кўчасида жойлашган 7-умумий ўрта таълим мактаби бўлиб, у 1932 йилда ташкил топган. Мактабда бугунги кунда 570 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Мактаб 2 та ўқув биносидан иборат. 1970-1976 йилларда қурилган. 2015 йил Инвестиция дастури доирасида реконструкция қилиниб, 360 ўринли ўқув бино қурилган. Бугунги кунда суратда акс этган ҳожатхонанинг яроқсиз тарафи тўлиқ бузилиб, яроқли тарафидан вақтинчалик фойдаланиб келинмоқда. Тез кунда мазкур эски ҳожатхона ўрнига махаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги ҳожатхона қурилиб фойдаланишга топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йил 2 март куни ўтказилган йиғилишда ҳудудий ҳокимликларга икки ой муддатда умумтаълим муассасаларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, шунингдек, маҳаллий бюджет ва асосан ҳомийлар маблағлари ҳисобидан санитария-гигиена талаблари ва наъмунавий лойиҳалар асосида мактаб ҳожатхоналарини янги 2020-2021 ўқув йили бошлангунига қадар янгидан қуриш (таъмирлаш) топшириғи берилган.
Forwarded from Times.uz
❗️Мактабларда пандемия шароитида ўқув йилини бошлаш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда пандемия шароитида таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилини ташкил этишда амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

📌 БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) тавсиялари асосида яратилган ушбу қарор лойиҳасида «COVID-19» пандемияси даврида халқ таълими тизимидаги муассасалар маъмурияти, тиббиёт ходимлари, педагоглар, техник ходимлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун алоҳида тавсиялар акс этган. Унга кўра:

〰️〰️〰️〰️〰️
👨🏻‍💼👩🏻‍💼🧑🏻‍💼 Мактаб раҳбарларига:

🔹мактабларда санитария қоидаларига риоя қилиш, жумладан, қўлларни мунтазам равишда ювиш жадвалини тузиш, қўл ювиш жойларини ҳозирлаш ҳамда уларни совун ва сув, шунингдек, ичимлик суви билан таъминлаш;

🔹мактаб тасарруфидаги ўқув ва маиший биноларга кириб-чиқишда дезинфекция воситаларини жойлаштириш, синфхоналар шароитини ўқувчилар орасида масофа сақланишига мослаб қайта кўриб чиқиш;

🔹мактабларда “эрталабки филтрлар” ва “изоляция” хоналари ташкил этиш ва бошқа вазифалар;

〰️〰️〰️〰️〰️
👨‍🏫👩🏻‍🏫 Педагогларга:

🔹мактабларда гигиена кўникмаларини ва соғлом турмуш тарзи қоидаларини доимо тарғиб қилиш;

🔹синф хоналари, сув ва санитария иншоотларини мунтазам тозалаш ва дезинфекциялаш, ўқувчиларнинг доимий равишда қўлларни ювиб туриши, масофа сақлаши ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш;

🔹хоналарни шамоллатиш ва дезинфекциялаш каби чоралар ҳамма учун фойда эканлигини ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига қаратилган қисқа-қисқа суҳбатлар орқали тушунтириш ва бошқа вазифалар;

〰️〰️〰️〰️〰️
👨🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️Тиббиёт ходимларига:

🔹“эрталабки филтрлар” ишларини ва касаллик аниқланганда беморни зудлик билан изоляциялашни ташкиллаштиришда кўмак бериш;

🔹дезинфекция воситаларини тайёрлашда мактаб ходимларига кўрсатмалар бериш;

🔹маъмурият кўмаги билан ўқувчилар ва мактаб ходимларининг тиббий билим ва маданиятини оширишда иштирок этиш каби вазифалар;

〰️〰️〰️〰️〰️
🧺🧹Техник ходимларга:

🔹сув, совун ва ювиш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни 3 марта нам тозалашни ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда кунига 1 марта ва ҳафтада камида бир марта умумий тозалашни амалга ошириш;

🔹дезинфекциялаш воситалари ва ювиш воситаларини ҳамда уларнинг ишчи эритмаларини ўқувчилар қўли етмайдиган жойда сақлаш ва уларни инфекцион хавфсизлигига жавобгар бўлиш ва бошқа вазифалар;

〰️〰️〰️〰️〰️
👨‍👨‍👦 Ота-оналарга:

🔹фарзандларига гигиена қоидаларини ўргатиш;

🔹таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ва бошқа вазифалар юклатитиши кўзда тутилмоқда.

✅ Қўшма қарор лойиҳаси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий веб-сайти —💡 minzdrav.uz 💡да батафсил танишиш мумкин.

💬 Лойиҳа юзасидан фикр ва мулоҳазалар 📌Shtab@minzdrav.uz 📌 электрон манзилида қабул қилинади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
“Битирувчиларнинг ота-оналаридан “фарзандим ўқишга кира олмаса...” сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқда ёритган материал асоссиз деб топилди

Ижтимоий тармоқларда Уйчи туманидаги 10-умумтаълим мактаби битирувчиларидан “Битирувчиларнинг ота-оналаридан “фарзандим ўқишга кира олмаса...” деган мазмунда тилхат ёздирилмоқда” деб баён этилган материал ёритилган эди.
Ушбу материалда баён этилган холатга аниқлик киритиш мақсадида туман халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, 10-умумтаълим мактабининг 11 синф битирувчиси Муаззам Ғаффорова ва унинг онаси Ҳакима Юлдашевалар билан суҳбат ўтказилди.
Ўрганиш ва суҳбат жараёнида хабарда келтирилган ҳолатлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ экани маълум бўлиб, тасдиғини топмади.
Тумандаги 10-сонли умумтаълим мактаби раҳбарлари ва ўқитувчилари томонидан битирувчиларнинг ота-оналаридан ҳеч қандай тилхат ёки кафолат хатлари талаб этилмаган, мактабда 2019-2020 ўқув йилида 57 нафар ўқувчилар 11-синфни тамомлаб, 51 нафари олий таълим муассасаларига, 1 нафари технукумга хужжат топширган. Мактаб раҳбарияти томонидан битирувчиларни бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг ота-оналаридан сўровнома олинган. Ушбу сўровномада фарзандингиз олий таълимга кира олмаса қайси йўналишда фаолиятини давом эттиришини хоҳлардингиз мазмунида банд киритилган холос. “Битирувчиларнинг ота-оналаридан “фарзандим ўқишга кира олмаса...” сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқда ёритган материалдаги иддаолар ўрганиш чоғида ассоссиз эканлиги, хабар муаллифи Ҳакима Юлдашева мактаб маъмурияти фарзандини олий таълим муассасасига кира олмаса қандай фаолият билан шуғулланиши бўйича ўтказилган сўровномани адашмовчилик туфайли тилхат деб тушингани, мактаб маъмуриятидан хеч қандай эътирози йўқлигини ўз тушунтириш хатида келтириб ўтганлиги маълум қилинади.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Ҳурматли таълим тизими ходимлари!

Бугун мен сизларга илк бора А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори сифатида мурожаат йўлламоқдаман.
Мурожаатимнинг асосий мақсади институтни халқ таълими ходимларининг малака ошириш тизимини босқичма-босқич “Ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида доимий равишда малака оширишни назарда тутувчи узлуксиз касбий ривожланиш тизимига трансформация қилиш ва малака оширишнинг муқобил шаклларини жорий этиш жараёнида Сизни қийнаётган кўплаб саволлар, муаммолар ва коррупция ҳолатларини бартараф этиш чораларини белгилаб олишдир.
Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини малака ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги шаффофлик, ошкораликни таъминлашдан Сиз (биз) ва келажак авлодлар манфаатдормиз.

давоми👇🏻👇🏻
https://t.me/avloniyuz
Афсуски, фуқаролар шикоятлари, тизимда коррупция унсурлари мавжудлиги, жойларда малака оширишга рўйхат шакллантиришдан тортиб, то курсни тугатиб сертификат олиш даври оралиғидаги адолатсизликлар, хусусан, малака ишини тайёрлаш ва ҳимоя қилишда тартибга зид бўлган ҳолатлар каби фактлар Сизнинг бизга бўлган ишончингизни кескин пасайишига олиб келди.
Мен ва янги шаклланадиган жамоамнинг асосий вазифаси халқ таълими тизимида қайта тайёрлаш ва малака ошириш фаолиятини тубдан ўзгартириб, Сизнинг ишончингизни оқлаш, ҳалоллик, ҳисобдорлик ва ошкоралик орқали малака ошириш тизими обрўсини тиклашдан иборат. Шаффоф фаолият олиб боришда сизнинг ёрдамингизга муҳтожмиз. Шунинг учун сиз билан конструктив ва самимий мулоқот ўрнатишимиз муҳим аҳамиятга эга.
Агар сиз малака ошириш борасида қандайдир муаммоларга, тўсиқларга дуч келаётган бўлсангиз, шунингдек, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича фикр ва таклифларингиз бўлса, биз билан боғланинг ва бу ҳақда хабар беринг.
Бунинг учун А.Авлоний номидаги малака ошириш институтининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий @avloniy.uz саҳифаси, 07@avloniy.uz электрон манзили, шунингдек, сизга қулайлик учун бугунги кунда телеграмм мессенжерида яратилган @ochiqchasigabot орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Малака ошириш тизимига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро мурожаати ва сўрови менинг шахсий назоратимда бўлади.
Тизимда фаолият олиб бораётган ёки турли муаммоларга дуч келаётган фуқаролар биз ушбу соҳани ривожлантиришимиз учун нима қилишимиз зарурлигини яхшироқ биладилар деб ишонаман. Муҳим ва ҳаётий ғоялар билан таклиф киритишингизга умидворман.
Ушбу соҳани ривожлантиришимиз, муаммоларини ҳал қилишимизда ҳар бир фуқаро, оммавий ахборот воситалари, журналист ҳамда блогерларнинг фикри, эътибори биз учун муҳим ва қадрлидир.
Дўстлар!
Бизнинг асосий вазифамиз – сизнинг ёрдамингиз билан соҳадаги коррупция ва бюрократияга қарши курашадиган, шунингдек, фуқаролар манфаатларига йўналтирилган сифатли хизматларни тақдим этадиган тизимни яратиш.
Биргаликда олиб бориладиган ишлар билан, Сизни узоқ куттирмасдан тез орада ижобий натижаларга эришишимизга ишонаман.

Ҳурмат билан,
Аюбхон Раджиев

https://t.me/avloniyuz
#Тайинлов

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Дилфуза Мустафаева Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Бухоро вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасининг аввалги бошлиғи Амрилло Сафаров эди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
—
О награждении в связи с двадцатидевятилетием независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ёшлар иттифоқида халқаро олимпиада ғолибларини тақдирлаш
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅Янги ўқув йили арафасида пойтахтимизнинг Учтепа туманида яна бир таълим муассасаси тўлиқ мукаммал таъмирланиб, қайта чирой очди.

❇️Бугун 312-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрган кишининг ушбу даргоҳда амалга оширилган ишларни кўриб, кўзлари қувнайди.

🎥Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Forwarded from Rustam Karimjonov
Ingliz tili fani o'qituvchilari uchun
2️⃣5️⃣ ta yangi noutbuk yutib olish imkoniyati.


👨🏻💻👩🏻💻Bu borada Xalq ta'limi vazirligi maxsus tanlovni e’lon qiladi.

💻Noutbuk yutib olish uchun quyidagi havola orqali tanlov shartlari bilan tanishing.

👉 https://itsm.uz/uz/press-releases/view?id=66

Batafsil ma'lumot: 👉https://t.me/itsmuzb
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️Пандемия даврида мактабларга қўйиладиган санитария талаблари белгиланди

“Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.

➡️ Мазкур ҳужжат COVID-19 пандемияси даврида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.

🔰 Ҳужжатда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

⏰ машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади, машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин;

⚠️ пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади;

😷 барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт;

📝 мактабга киришдан аввал, мактабнинг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегиши журнал юритилади;

🚰 “эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспенсердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар;

❌ ниқоб/респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида ҳар 8 соатда ўзгартирилиши лозим;

🏷 синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади;

♨️ пандемия пайтида мактаб ошхоналари ўз ишини амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этади;

🔻 юқумли касалликлар белгилари бўлган ўқувчилар/мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пандемия даврида боғчаларга қўйиладиган санитария талаблари Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ҳисобга олинган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from IT taʼlim
​TEXNOLOGIYA” DARSLIGIDA NIMALAR OʻZGARDI?

2020-2021 oʻquv yili uchun chop etilgan “Texnologiya” 4-5-sinf darsliklari takomillashtirilgan oʻquv dasturi asosida nashrga tayyorlandi.

🔹“Texnologiya” 4-5-sinf darsliklar majmuasi: darslik, oʻqituvchi uchun metodik qoʻllanma, multimedia ilovalardan iborat boʻlib, oʻqituvchi uchun qulaylik yaratadi. Oʻqituvchi taqvim-mavzu reja tuzmaydi, kundalik plan-konspekt yozmay, berilgan majmuadan foydalanib dars oʻtadi.

🔹4-sinf “Texnologiya” darsligiga “Texnologiya va texnologik vositalar; texnik konstruksiyalash va modellashtirish; robototexnika asoslari; zamonaviy kasblar; milliy hunarmandchilik kabi boʻlimlari yangidan kiritildi.

🔹“Texnologiya” darsligi oʻquvchini dizayner, fitodizayner, marketolog, interyer dizayner, meʼmorchilik, muhandis dasturchi kabi kasblar haqida axborot beradi.

🔹Darslik mazmuni oʻquvchilarni eskiz, model, maket, konveyer, modellashtirish, konstruktirlash kabi mavzular oʻquvchilarda mustaqil ishlash koʻnikmalarini shakllantirishga xizmat qiladi.

🔹5-sinf “Kompozit materiallar” bobida kompozit materiallardan foydalanish usullari, ishlov berishda foydalanadigan asbob-uskunalar haqida maʼlumot beriladi. Shuningdek, darslik polimer loydan suvenir (kitobcha shaklidagi brelok) va 3D ruchkada har xil uch oʻlchamli obyektlar yasashga oʻrgatadi.

🔹 “Energiyani ishlab chiqarish va undan foydalanish” nomli yangi bob oʻquvchida hayot faoliyatida oʻzi uchun turli muqobil energiya hosil qiluvchi uskunalarni texnik imkoniyatlaridan qiynalmay foydalanish koʻnikmasini shakllantiradi.

🔹Texnologiya darsligiga “Mexatronika-LEGO education” bobi yangidan kiritildi. Bu bobda aylanma harakatlanuvchi sodda mexanizm yasash, karusel yasash, karusel tezligini oshirish, asosiy algoritmik konstruksiyalar, robototexnik tizimni loyihalash, Otto robotini yigʻish, robotlar musobaqasi mavzulari kiritilgan.

🔹Darslikka yangi kiritilgan “Ijtimoiy-iqtisodiy texnologiya asoslari” bobi oʻquvchilarga iqtisodiy bilimlarni egallash va ularni kundalik hayotda qoʻllash uchun zarur koʻnikmalarni shakllanishiga xizmat qiladi.

🔹Darslikni oxirida oʻquvchilar ish qurollaridan foydalanishga oid eslatmalar hamda yangi kirgan soʻzlarning lugʻaviy maʼnolari berilgan.

🔹Darslikka TRIZ (ixtirochilik muammolarini hal qilish nazariyasi) metodi oid topshiriqlar kiritildi. Bunda oʻquvchilar izlanish va tadqiqot olib borish, algoritm va modellarni tadqiqotchilik taʼlimiga tatbiq etib, muammoga yoʻnaltirilgan loyihalarni amalga oshirishni oʻrganadilar.

Kanalga obuna bo`lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram
«Тарихий адолатнинг тикланиши» — Халқаро фан олимпиадалари ғолиби бўлган ўзбекистонлик ўқувчилар тақдирланди

👉 https://kun.uz/14874639

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
🏫Решением хокима Ташкента средняя школа № 81 Учтепинского района преобразована в государственную среднюю школу с математическим уклоном. Специальный класс с 7ми часовыми уроками математики принимает учеников с 5 класса.

👩‍👩‍👧‍👦Родители, которые хотят, чтобы их ребенок посещал этот класс, могут подать заявление на имя школьной администрации до 5 сентября.

☎️Подробную информацию можно получить по телефону 71-243-06-21

Пресс-служба
хокимията Учтепинского района

👉https://t.me/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 Ingliz tili o‘qituvchilari 2000 AQSH dollar qiymatiga ega xalqaro sertifikatga qanday ega bo'lishlari mumkin?

❓Siz, kasbiy mahoratingizga ishonasiz, ammo bu yetarli emas, deb hisoblayapsizmi? Balki, bepul xalqaro sertifikatga ega bo‘lish orzuingiz bordir?

❗️Unday bo‘lsa, sizda sentyabr oyining so‘ngiga qadar qulay imkoniyat bor!

Sizga "Coursera" platformasidagi “Tesol” kursi yordam beradi.
🧐“Tesol” nima? Uning qanday afzalliklari bor? Kurs sizga qanday imkoniyatlarni taqdim etadi?

📹 Barchasiga quyidagi videoda javob topishingiz mumkin!

Batafsil:
👉https://t.me/courserauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида янги ўқув йилига тайёргарлик юзасидан ота-оналар мажлислари.
Президент видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Жорий ҳафтада кунига ўртача 370 та янги бемор аниқлангани, бу рақам назорат кўрсаткичи бўлиши қайд этилди.
Раҳбарлар ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди, темир интизомни таъминлаш зарурлиги айтилди.
Кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
—
В начале видеоселекторного совещания Президент затронул ситуацию с коронавирусом. Отмечено, что на этой неделе среднесуточный показатель заражения составил 370, что будет считаться контрольным показателем.
Руководители предупреждены о недопустимости сокрытия статистики о реальном положении дел, указано на необходимость обеспечения строгого выполнения санитарных требований.
Рассмотрены также вопросы оказания материальной помощи нуждающимся в поддержке семьям.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #yordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter