Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Sardor Bazarbaev
1-oktabr oʻqituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan oʻtkazilgan onlayn olimpiadada 20000 dan ortiq ustozlar ishtirok etishdi. Quyidagi havolada barcha fanlar kesimida umumiy natijalar va eng yuqori koʻrsatgichga erishgan ustozlarni sertifikatlari keltirilgan:

👉 https://telegra.ph/1-oktabr---Oqituvchi-va-Murabbiylar-kuni-munosabati-bilan-otkazilgan-olimpiadalar-natijalari-10-01

Kanalga ulanish
#Аттестация #Иккинчи_тоифа

Фарғона вилоятидаги иккинчи малака тоифасига давогар педагоглар учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Аттестация #Иккинчи_тоифа

Хоразм вилоятидаги иккинчи малака тоифасига давогар педагоглар учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 PISA TADQIQOTIGA TAYYORLANAMIZ: “ISSIQ HAVODA YUGURISH”

✅ Mazkur videodars orqali PISA-2015 tadqiqotining tabiiy-ilmiy savodxonlik yo‘nalishiga oid “ISSIQ HAVODA YUGURISH” nomli interfaol topshirig‘i bilan tanishing hamda bilimlaringizni charxlang!

P.S.
Quyida keltiriladigan PISA platformasidagi interfaol topshiriqlarni ham bajarishni mashq qiling. (Topshiriqlar rus tilida)
👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/xtvpisa
Ижтимоий тармоқда «Марғилон шаҳар 24-мактабнинг собиқ ўқитувчиси Муҳайё Эминова шаҳар халқ таълими раҳбари, мактаб директори ва ўринбосарлари томонидан унга нисбатан адолатсизликлар қилинаётгани» ҳақида жойлаган мурожаатига Фарғона вилоят халқ таълими бошқармасининг
МУНОСАБАТИ
Ижтимоий тармоқда Марғилон шаҳар 24-мактабнинг собиқ она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси М. Эминова томонидан жойлаган мурожаатда «9 ойдан бери шаҳар халқ таълими раҳбари Нэъмат Азизов томонидан тайинланган мактаб директори ва ўринбосарлари томонидан ўқитувчига нисбатан адолатсизликлар олиб борилаётганлиги – 40 фоиз устамасининг қисқартирилгани, сохта далолатномалар билан ҳайфсан берилгани, 30 фоиз жаримага 1100 000 сўм ушлаб қолингани ва 10 сентябрда жамоа олдида обрўсизлантирилиб, сохта айбловлар билан ишдан бўшатилгани... » тилга олинган.
Мурожаат вилоят халқ таълими бошқармасининг мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Суҳбат жараёнида фуқаро М.Эминованинг мактаб раҳбари И.Муродов, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари И.Тешабоева ва бошқалар томонидан унга нисбатан асоссиз айбловлар қўйилаётганлиги, 1-тоифали ўқитувчи сифатида етарли иш тажрибасига эга бўлса-да, унга нисбатан таълим муассасасида рағбатлантириш чоралари кўрилмаганлиги, мактаб раҳабарлари савияси йўқлиги, лавозимига муносиб эмаслиги, мактабда гуруҳбозликка йўл қўйганлиги, унга нисбатан асоссиз равишда интизомий жазо чоралари берилганлиги ва меҳнат шартномасини белгиланган талабларга зид равишда бекор қилганлигини айтиб, мактаб раҳбарларига жиддий чоралар кўриш кераклигини талаб қилган.
Сўҳбат жараёнидаги айтилган мурожаатчи важлари ўрганилди.
Фуқаро М.Эминова меҳнат фаолияти давомида мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларига амал қилмасдан сабабсиз равишда ишга келмаслик, ишдан эрта кетиб қолишлик ҳолатларига йўл қўйганлиги учун мактаб раҳбарияти томонидан 07.01.2020 йил куни таълим муассасасининг 3-к-сонли буйруғи билан "Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.
Шунингдек, фуқаро М.Эминова фаолияти давомида раҳбарларнинг қонуний топшириқларини бажармасдан уларга бўйсунмаган ҳолда қўпол муносабатда бўлганлиги сабабли 29.02.2020 йил кунги таълим муассасасининг 19-к-сонли буйруғи билан 30% миқдорида интизомий жазо чораси қўлланилган.
Бундан ташқари, М.Эминова ўзининг ҳаракатлари билан педагог-ходимлар ўртасида ўзаро келишмовчиликларга сабабчи бўлганлиги, мактабнинг бошланғич синф услубий бирлашмаси томонидан ўтказилган йиғилишларда бу ҳолатлар ўз тасдиғини топганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича мактаб раҳбари томонидан таълим муассасасининг бошланғич касаба уюшмасига тақдимнома киритилиб, мактаб ўқитувчиси М.Эминова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик беришни сўраган. Ҳолатлар бошланғич касаба уюшмаси аъзолари томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, М.Эминова билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга розилик берилган. Шу асосларга кўра, мактаб директорининг 2020 йил 9 сентябрдаги 37-к-сонли буйруғи билан М.Эминова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан таълим муассасасининг бошланғич касаба уюшмаси аъзолари, хотин-қизлар қўмитаси раиси ва узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган педагог ходимлар билан суҳбат ўтказилганда М.Эминова таълим муассасасида доимий равишда соғлом муҳитни бузиб келиши, авваллари ҳам собиқ мактаб раҳбарларини устидан турли ҳил ташкилотларга мунтазам ёзиб келганлигини, мактаб педагог ходимларини умуман ҳурмат қилмасликларини, раҳбарларга берилган топшириқларни бажармаслигини, бошқа салбий ҳолатлари бўлганлигини маълум қилдилар.
Ўрганиш жараёнида фуқаро М.Эминованинг мурожаатида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар атрофлича кўриб чиқилди ва мактаб раҳбарияти томонидан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги юзасидан судга мурожаат қилиши мумкинлиги М.Эминовага тушунтириб ўтилди.
Бошқача қилиб айтганда, М.Эминова томонидан билдирилган важлар асосиз бўлиб ўз тасдиғини топмади.
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
Forwarded from Қурбон Жўраназаров. .
Муносабат Қилмишидан пушаймон
Ижтимоий тармоқларда “Шеробод тумани 1-умумий ўрта таълим мактаби раҳбарлари термометрга беш минг бер “ изоҳи билан тарқатилган видеоёзув вилоят Халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганилди. Мазкур таълим муассасаси ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Азимқулованинг ушбу видео ёзувдв акс эттирилган халқ таълими ходимига номуносиб хатти-ҳаракати мактаб Кузатув кенгаши ҳамда касаба уюшмаси йиғилишларида муҳокама этилди. М.Азимқулова можаро иштирокчиси-жисмоний тарбия ўқитувчиси Ш.Хуррамовдан жамоа олдида кечирим сўради. Шунингдек, ушбу фуқаролар ўртасидаги низо Шеробод тумани маъмурий судида кўриб чиқилди. М.Азимқуловага қонунда белгиланган тартибда жарима жазоси тайинланди. Бундай нохуш ҳолат, албатта директор ўринбосарининг соғлиги ва педагог сифатидаги обрўйига салбий таъсир кўрсатди . М.Азимқулова ўз қилмишидан пушаймон эканлигини билдирди. Ўйлаймизки, бундай воқеалардан бошқалар ҳам ўзига тегишли хулоса чиқариб олиши лозим.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Қурбон Жўраназаров
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 октябрь куни 1-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― Математика
― Алифбе
― Ёзув
― Инглиз тили

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 1-класса на 2 октября:

― Математика
― Букварь
― Письмо
― Английский язык

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 октябрь куни 2-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― Математика
― Инглиз тили

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

Телевизионные уроки для 2-класса на 2 октября:

― Математика
― Английский язык

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 октябрь куни 3-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― Математика
― Инглиз тили

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 3-класса на 2 октября:

― Математика
― Английский язык

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 октябрь куни 5-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― Математика
― Тарих
― Адабиёт

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 октябрь куни 4-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― Математика
― Инглиз тили

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 4-класса на 2 октября:

― Математика
― Английский язык

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 5-класса на 2 октября:

― Математика
― История
― Литература

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 6-класса на 2 октября:

― Физика
― Математика
― Биология
― Литература

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 октябрь куни 6-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― Физика
― Математика
― Биология
― Адабиёт

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 октябрь куни 7-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― Физика
― Геометрия
― Биология
― Ўзбекистон тарихи

@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 7-класса на 2 октября:

― Физика
― Геометрия
― Биология
― История Узбекистана

@uzedu