Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Самарқанд вилояти Ургут туманидаги умумтаълим мактаби капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди
#2Oct #uzbekiston24
Оҳангарон туманидаги мактаблар ҳолатини ўрганиш ва тегишли таҳлилларни ўтказиш учун Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Тошкент вилоятига борди.

Оҳангарон туманида жами 51 та мактаб бўлиб, шундан 10% коэфициенти иккидан юқори, 20-25% мактаб таъмирталаб.
Коэфициенти юқори бўлган мактабларга 2021 ва 2022 йилларда қўшимча бино қуриш ва таъмирталаб мактабларни мукаммал таъмирлаш бўйича режа тузилди.

Бундан ташқари тумандаги мактабларда компьютер синфларининг жиҳозланиш ҳолати, интернетга улангалиги ва информатика фанини ўқитилиш бўйича алоҳида ўрганиш қилинди.
Бу бўйича камчиликлар аниқланди ва натижаси бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

@uzedu
НАМАНГАНДА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК БЎЙИЧА СEМИНАРЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Куз-қиш мавсуми алоҳида эътибор ва масъулиятни талаб этади. Мавсумни кўнгилдагидек ва беталофат ўтказиш учун , ижтомоий соҳа обектлари хусусан, халқ таълими тизимидаги муассасаларда жиддий эътобор ва масъулият билан тайёргарлик кўриш жоиз.
Айни пайтда Наманган шаҳри ва туманлар халқ таълими тизимларида куз-қиш мавсумига тайёргарликка бағишланган ўқув, амалий ва назарий семинарлар, тадбирлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Уйчи тужманидаги 37-умумтаълим масканида бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда дахлдор ташкилотлар вакиллари шунингдек, тумандаги барча 45 та умумтаълим мактабларини хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.
Иштирокчиларга мазкур таълим муассасасидаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари амалга оширилган ишлар, бевосита кўрсатилди. Мавсум олдидан муассаса қозонхонасининг шай ҳолга келтирилгани, етарли миқдорда ёқилғи яъни кўмир жамғарилгани, уни сақлаш омборига белгиланган меъёр талаблар асосида жойлаштирилгани шунингдек, ўқув биноси, синф хоналар маънавият, спорт зали, ошхона, умуман муассаса биносидаги қишга тайёргарлик билан яқиндан танишган тадбир иштирокчилари ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.
Тадбирда иштирок этган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ваҳобжон Ражапов синовли давр ҳамда мавсум масъулияти билан боғлиқ долзарб вазифалар хусусида сўз юритиб, барча муассаларда қишга тайёргарлик бўйича ишларни якунига етказиб намунали ҳолатга келтириш юзасидан галдаги муҳим вазифалар ва топшириқларни белгилаб берди.
Таъкидлаш жоизки, 2020-2021 ўқув йили учун тумандаги 45 та умумтаълим масканларига 555 тонна кўмир, 1575 тонна брикет жами 2130 тонна кўмир ва брикет ёқилғиси жамғариш режалаштирилган. Тумандаги 8 та умумтаълим мактаби ўзининг универсал иситиш қозонлари, 37 та таълим маскани эса кичик ҳажмли иситиш қозонлари орқали мавсумга тайёр ҳолатда.
Жорий йилда 2,5 млрд сўм инвеститсия дастури асосида капитал реконструкция қилинган 37-умумтаълим мактабида 570 нафар ўқувчи таълим олади. Муассада 5 та кичик иситиш қозонлари ўрнатилган бўлиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилган.
Маълумот ўрнида, бундай семинарлар вилоятнинг барча шаҳар-туманларида давом этмоқда.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ таълим тизими ходимлари “Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишони билан тақдирланди

Батафсил:
https://bit.ly/3cPNDBP


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими тизими ходимлари Касаба уюшмаси эъзозида

Жорий йилнинг 2 октябрь куни Халқ таълими вазирлиги биносида Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим соҳасидаги бир гуруҳ фидоий ходимларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил: https://bit.ly/34mrGq7


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
2020 йил 3 октябрь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион ДАРСЛАР ЖАДВАЛИ

👉 “Online to'garak”
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― “Ёш дастурчи”
8:44 ― “Моҳир қўллар” (квиллинг)
9:03 ― “Миллий рақс”
9:24 ― “Моҳир қўллар” (газетадан буюмлар ясаш)

10:51 ― “Моҳир қўллар” (бичиш-тикиш)
11:06 ― “Эстрада-вокал”
11:22 ― “Фортепиано”
11:39 ― “Ёш доирачилар”

13:08 ― “Шахмат”
13:24 ― “Моҳир қўллар” (квиллинг)
13:41 ― “Робототехника”
13:51 ― “Ёш пазанда ва қандолатчи”

Изоҳ: Мазкур машғулотлар “Online to'garak” рукни остида 15:11 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади.

👉 5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― Она тили
8:45 ― Математика
9:13 ― Рус тили

👉 6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:22 ― Она тили
10:40 ― Математика
10:59 ― Рус тили
11:16 ― Физика

👉 7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

12:40 ― Она тили
12:54 ― Алгебра
13:21 ― Кимё
13:36 ― Физика

👉 8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

15:02 ― Она тили
15:21 ― Рус тили
15:38 ― Кимё
16:06 ― Физика

Изоҳ: 5-8-СИНФЛАР телевизион дарслари 17:27 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади.

👉 9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― Алгебра
8:45 ― Адабиёт
9:07 ― Геометрия

👉 10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

10:21 ― Информатика
10:38 ― География
10:59 ― Биология

👉 11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

12:13 ― Она тили
12:21 ― Информатика
12:49 ― Ўзбекистон тарихи

Изоҳ: 9-11-СИНФЛАР телевизион дарслари 13:48 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади.

@uzedu
РАСПИСАНИЕ телевизионных уроков для учеников, обучение которых ведется на русском языке на 3 октября 2020 года

👉 “Online to'garak”
Телеканал: “National Geographic”

9:39 ― “Юный программист”
9:55 ― “Умелые руки” (квиллинг)
10:19 ― “Националный и мировой танец”
10:35 ― “Умелые руки” (газетоплетение)

11:56 ― “Умелые руки” (кройка и шитьё)
12:14 ― “Эстрада-вокал”
12:31 ― “Фортепиано”
12:48 ― “Театральное искусство”

14:02 ― “Шахматы”
14:20 ― “Умелые руки” (квиллинг)
14:40 ― “Робототехника”
14:59 ― “Юный повар и кондитер”

Примечание: Повторные эфиры кружковых занятий будут транслироваться с 15:11.

👉 5-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

9:30 ― Русский язык
9:45 ― Математика
10:07 ― Узбекский язык

👉 6-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

11:34 ― Русский язык
11:47 ― Математика
12:05 ― Узбекский язык
12:24 ― Физика

👉 7-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

13:53 ― Русский язык
14:12 ― Алгебра
14:32 ― Химия
14:43 ― Физика

👉 8-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

16:28 ― Русский язык
16:47 ― Узбекский язык
17:00 ― Химия
17:14 ― Физика

Примечание: Повторные эфиры телевизионных уроков 5-8 классов будут транслироваться с 17:27.

👉 9-класс
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

9:30 ― Алгебра
9:46 ― Литература
10:04 ― Геометрия

👉 10-класс
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

11:18 ― Информатика
11:33 ― География
11:57 ― Биология

👉 11-класс
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

13:01 ― Узбекский язык
13:17 ― Информатика
13:33 ― История Узбекистана

Примечание: Повторные эфиры телевизионных уроков 9-11 классов будут транслироваться с 13:48.

@uzedu
Forwarded from Ta'lim nazorati
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги иккинчи малака тоифасига давогар педагоглар учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадваллари

👉 Қорақалпоғистон Республикаси

👉 Андижон вилояти

👉 Бухоро вилояти

👉 Жиззах вилояти

👉 Қашқадарё вилояти

👉 Навоий вилояти

👉 Наманган вилояти

👉 Самарқанд вилояти

👉 Сирдарё вилояти

👉 Сурхондарё вилояти

👉 Фарғона вилояти

👉 Хоразм вилояти

✅ Ҳар бир жадвалнинг пастида синовлар қайси олий таълим муассасаси биносида ўтказилиши кўрсатилган

❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазири маслаҳатчиси Джон Тулли барча устоз ва мураббийларга табрик йўллади (ВИДЕО)

Менинг болалик хотираларимдан шуни биламанки, мени ҳар куни билим олишга, ўқишга қизиқишга ундаган инсонлар-бу устозлардир. Айнан шу устозларим меҳнати туфайли мен ҳаётимда эришаётган муваффақиятларим бор. Мен ҳар куни иш фаолиятим давомида ўқитувчилар ва устозлар билан ишлашимдан ғурурланаман.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва ҳурматли вазир Шерзод Шерматовнинг алоҳида жонкуярликларини таъкидлаган ҳолда айтмоқчиманки, ҳаётни ижобий ҳолга ўзгартира оладиган куч бор ва бу Сиз азиз устозлардир.

Барча таълим тизими масъуллари, мактаб директорлари, ота-оналар номидан фарзандларимизнинг камоли йўлида тинмай қилаётган меҳнатларингиз учун сизга яна бир бор алоҳида эҳтиром ва ташаккуримни изҳор этмоқчиман. Сизга раҳмат, азиз устозлар!

Джон Тулли,
Халқ таълими вазири маслаҳатчиси


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram