Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
МУНОСАБАТ

Блогер ўқитувчи Исроилжон Тиллабоевнинг Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатларида синф раҳбарлик учун ҳақ тўланиши тўғрисида

Умумтаълим муассасаларида синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сон қарорига мувофиқ белгиланади.

Мазкур қарорнинг 4-бандига кўра умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари синфдаги ўқувчилар сонига кўра меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

15 нафар ўқувчигача — 17,6 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 21,1 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 24,6 фоиз;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 28,1 фоиз;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 35,2 фоиз.

Умумтаълим муассасаларида синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш Халқ таълими вазирининг 2020 йил 30 июлдаги 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади. Халқ таълими вазирининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида тарбиячи лавозимининг малака талаблари тасдиқланган ҳамда 2019 йил 28 декабрдаги 406-сонли буйруғи билан тасдиқланган Намунавий штатларга мувофиқ айрим фанлар чуқур ўрганиладиган мактаб-интернатларида тарбиячи лавозими киритилади.

Шунингдек, синф раҳбарига юклатилган вазифалар тарбиячининг лавозим малака талаблари бир-биридан тубдан фарқ қилади. Умумтаълим муассасаларида синф раҳбарлиги лавозим ҳисобланмайди.

Жумладан, синф раҳбари ўзига бириктирилган синфда ўқувчиларнинг ўқув - тарбия жараёнларини мувофиқлаштириш, ота-оналар билан ишлаш назарда тутилган бўлса, тарбиячи эса асосан дарсдан кейинги вақтларда мактаб-интернат ётоқхонасида ўқувчиларнинг таълим-тарбияси, тартиб-интизоми учун масъул ҳисобланади.

Шу билан бирга, умумтаълим муассасаларида, шу жумладан, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган мактаб-интернатларида ўқитувчиларга синф раҳбарлиги белгиланади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарорига мувофиқ синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар амалга оширилади.

Маълумот учун: Давлатимиз раҳбарининг “1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббий куни” муносабати билан 2020 йил 30 сентябрь куни ўтказилган тантанали йиғилишдаги маърузасида синф раҳбарлари учун тўланадиган қўшимча ҳақ миқдорини жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб 1,5 бараварга оширилган ҳолда тўлаш белгиланган.

@uzedu
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Маориф вазирлиги ўртасида “Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитиш сифатини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича имзоланган ҳамкорлик Меморандумига кўра Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ва Авлоний номидаги Малака ошириш институти ушбу лойиҳани амалга оширувчи ишчи органлари этиб белгилан эди.
Бугун А.Авлоний номидаги малака ошириш институтида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда фаолият олиб борадиган А.И.Герцен номидаги Россия Давлат педагогика университетининг 32 нафар Россиялик мутахассислари билан учрашув ўтказди.
Россиялик мутахассислар Республикамизнинг барча ҳудудларига тақсимланган ҳолда жорий йил октябрь – декабрь ойлари давомида бевосита жойлардаги умумтаълим мактабларида рус тили фани ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитиш сифатини ошириш бўйича маҳаллий ўқитувчилар билан биргаликда фаолият олиб боришади.
Telegram | Facebook | Website
Forwarded from Rustam Karimjonov
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларига обуна бўлинг!

✅ Telegram: https://t.me/uzedu/
✅ Facebook: https://www.facebook.com/uzedu/
✅ Instagram: https://www.instagram.com/uzedu.uz
✅ Расмий веб сайт: www.uzedu.uz
✅ E-mail: info@xtv.uz
ХТВ ишчи гуруҳи Жондор туманидаги Математика мактаби ва туман Халқ таълими бўлими фаолиятини ўрганди

Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятидаги ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Куни кеча Қоракўл халқаро мактаби тажрибасини ўрганиш ишларидан сўнг, ишчи гуруҳ Жондор туманига йўл олди. У ерда ташкил этилган янги математика мактаби билан танишиб, Жондор тумани Халқ таълими бўлими фаолиятини ўрганди.

Ишчи гуруҳ томонидан туман халқ таълими бўлимининг ҳар бир йўналиши мажмуавий тарзда таҳлил қилинди. Туман методистлари олдига қўйилган вазифалар, юзага келаётган муаммо ва камчиликлар ташкилий ишлар ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама этилди.

Ўрганиш чоғида вазирликда қабул қилинаётган буйруқ ва амалга оширилаётган ишлардан туман бўлимининг ўз вақтида хабардор бўлмаётгани маълум бўлди ва ушбу йўналишда ечимлар таклиф қилинди.

@uzedu
Forwarded from Rustam Karimjonov
⚡️Нодавлат умумтаълим мактабларини ривожлантиришга хисса қўшган ходимлар орден ва медаллар билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этган бир қатор таълим соҳаси мутахассислари, нодавлат таълим ташкилотлар вакиллари тақдирланди.

❇️“Дўстлик” ордени билан:
Зиятдинова Генара Митхатовна – “Elite Education Alternativa Sehriyo” НТМ директори.

❇️“Шуҳрат” медали билан:
Рахматов Лазизхон Темирхонович – “Redbridge Schools” НТМ директори;
Ким Екатерина Яковлевна – “Интеллект” НТМ инглиз тили фани ўқитувчиси.

❇️“Содиқ хизматлари учун” медали билан:
Наврузов Фирдавс Шавкатович – “The Knowledge Academy” НТМ директори.

☝️Шуни алоҳида такидлаш лозимки, мукофотланган мазкур ходимлар йиллар давомида илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда ўз меҳнатларини аямай келишмоқда.

Уларни табриклаган ҳолда таълим соҳасига қўшаётган ҳиссалари, тажрибалари ҳамда амалга ошираётган лойиҳаларида Халқ таълими вазирлиги жамоаси номидан муваффақиятлар тилаймиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДА ЯНГИ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Янгибозор туманида қад ростлаган ўринли кўркам ва замонавий янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилгани мазкур ҳудудда истиқомат қилаётган фуқаролар учун қувончли воқеа бўлди.

Батафсил:👉 ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДА ЯНГИ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифалари:
Веб сайт / Телеграм / Youtube
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 52-сонли жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларга ихтисослашган махсус мактабда таълим ва тарбия самарадорлигини ошириш йўлида талайгина ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

❇️Куни кеча ушбу таълим муассасасида Ибн Сино номидаги жамоат жамғармаси саъй-ҳаракати билан “Келажак нури” махсус синфхоналари очилиб, қизларнинг тикиш-бичиш бўйича маҳоратларини ошириш имконияти яратилди.

🎥Бу ҳақда UzReport телеканали ижодкорлари махсус репортаж уюштиришди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Оқлон” маҳалласида жойлашган 141-сонли умумий ўрта таълим мактаби мукаммал таъмирлашдан сўнг, таниб бўлмайдиган даражада қайта чирой очди.

❇️Куни кеча мактабнинг тантанали равишда фойдаланишга топширилиши маҳалла-кўй, мактаб жамоатчилиги учун катта шодиёнага айланиб кетди.

🎥Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Forwarded from Edu.uz
​​#Профессионал_таълим

Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Кўп сонли ота-оналар, ёшлар, хусусан жорий йилда ОТМларга ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентларнинг коллеж ва техникумларда таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида абитуриентлар ҳужжатларини онлайн қабул қилиш муддати 2020 йил 20 октябрга (20 октябрь куни ҳам) қадар узайтирилди.

❗️Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга www.kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали амалга оширилди.

✅ Коллеж ва техникумларга электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1️⃣ Электрон ариза;

2️⃣ Паспорт (электрон) нусхаси

3️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;

4️⃣3x4 фотосурат.


Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Навоий вилоятида Президентнинг 5 ташаббуси амалда
#7oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ижтимоий тармоқда «Ремонт учун деб ҳар бир ўқитувчининг бир кунлик иш ҳақи олиб қолиняпти» мазмунда тарқатилган хабарга Фарғона вилоят халқ таълими бошқармасининг
МУНОСАБАТИ


Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарда Бағдод туманидаги «Багдад туманидаги 51-мактабдан ёзмоқдамиз. Директоримиз ремонт учун деб ҳар бир ўқитувчининг бир кунлик иш ҳақини олиб қолмоқда... Қолаверса, қариндошларини ишга олиши қонунга тўғри келадими?» деган мазмунда гап кетган.

Ҳолат Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.

Мурожаатни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ф. Сахибова ўз назоратига олган.

Ҳолат тўла ўрганилгандан сўнг тегишли тартибда ахборот берилади.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
Forwarded from Gazetalar şarhi
ТАҚДИМОТ!

Жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 10.00да пойтахтимиздаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти буюртмаси асосида чоп этилган бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган ўзбек тилининг изоҳли луғати – “Сўз сандиқчаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу тақдимотда соҳа мутахассислари, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган она тили ва адабиёт, ўзбек тили ва бошланғич синф ўқитувчилари ҳамда фан услубчилари иштирок этишади.

Барча қизиқувчилар ва ОАВ вакиллари тақдимот маросимига таклиф этилади.

Манзил:
Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Якуб Колас кўчаси 9-уй, 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби.

Маълумот учун телефон.: +998 90 928 51 07.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️Карантин қоидаларига амал қилинг!🙏
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДА ЯНГИ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Янгибозор туманида қад ростлаган ўринли кўркам ва замонавий янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилгани мазкур ҳудудда истиқомат қилаётган фуқаролар учун қувончли воқеа бўлди.

Батафсил:👉 ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДА ЯНГИ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифалари:
Веб сайт / Телеграм / Youtube