Forwarded from Uçtepa tumani hokimligi Matbuot xizmati/Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦠Учтепа туманида мавжуд умумтаълим мактабларида Пандемия шароитида ўқувчиларни хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаш бўйича барча шароитлар яратилган.
🏫Пандемия шароитида ўқув жараёнларини ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчилар соғлигини таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар мактаблар барча антисептик воситалар билан таъминланган.
👉🏻📹Бу борада лавҳамиз орқали батафсил танишишингиз мумкин.
Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
👉https://t.me/uchtepahokimligi
facebook | instagram | youtube | twitter

Илк бор болалар учун ўзбек тилининг изоҳли луғатчаси чоп этилди
8 октябрь куни бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган ўзбек тилининг изоҳли луғатчаси – “Сўз сандиқчаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Давлат тилини ривожлантириш департаменти буюртмаси асосида яратилган ушбу изоҳли луғатчада 700 атрофидаги сўзларнинг маънолари содда, ихчам ва лўнда шаклда жамланган.
Тўпламдаги сўзлар болаларнинг нутқидаги фаоллик даражасидан келиб чиққан ҳолда тўпланган. Мазкур сўзлар маъносига кўра зиди, маънодошлари ва улар иштирокидаги иборалар ҳам кўрсатилган ушбу луғатча бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган.
Дунё луғатчилиги тажрибасида (рус, турк, инглиз ва бошқа) айнан болаларбоп бундай изоҳли луғатлар тузиш анъанаси кўпдан бери мавжуд бўлсада, мазкур луғат ўзбек тилидаги дастлабки ишдир.
10 000 нусхада нашр этилган “Сўз сандиқчаси” мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларига етказиш учун Халқ таълими вазирлигига беғараз тақдим этилади.
@uzedu

Халқ таълими вазирлиги ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси болалар учун аннимацион шоу тақдим этади
Халқ таълими вазирлиги ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорликда болалар учун учта аннимацион шоу тақдим этади.
Мазкур мультфильмларни Ўзбекистон телеканаллари ҳамда Халқ таълими вазирлининг интернетдаги расмий саҳифаларида кўриш мумкин бўлади.
“Йўлбарсча Даниэль ва унинг қўшнилари”, “Виви” ҳамда “Гарри ва унинг динозаврлар тўлдирилган челакчаси” номли мультфильмлар АҚШда энг машҳур мультфильмлардан бўлиб, уларни томоша қилиш орқали болажонлар инглиз тили билимларини ошириб боришлари мумкин бўлади.
📌Анимацион шоуларнинг намойиш вақти:
“Виви”, ундан сўнг “Гарри ва унинг динозаврлар тўлдирилган челакчаси”: соат 15:30, 18:00 ва 23:30 да (душанба, чоршанба ва жума кунлари);
“Йўлбарсча Даниэль ва унинг қўшнилари”: соат 15:30, 18:00 ва 23:30 да (сешанба, пайшанба ва шанба кунлари).

Forwarded from Одилжон Жалолов
Ижтимоий тармоқда «Ремонт учун деб ҳар бир ўқитувчининг бир кунлик иш ҳақи олиб қолиняпти» мазмунда тарқатилган хабарга Фарғона вилоят халқ таълими бошқармасининг
РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарда «Багдад туманидаги 51-мактабдан ёзмоқдамиз. Директоримиз ремонт учун деб ҳар бир ўқитувчининг бир кунлик иш ҳақини олиб қолмоқда... Қолаверса, қариндошларини ишга олиши қонунга тўғри келадими?» деган мазмунда гап кетган. Ушбу мурожаат вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганилди.
Жараёнда бошқарма бошлиғи Ф.Саҳибова шахсан қатнашди.
Ҳолат аслида қандай? Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 51-умумий ўрта таълим мактаб биноси 2018 йили Давлат дастури асосида 2 486 миллиард сўм маблағ ажратилган ва капитал реконструкциядан чиқарилган.
Ҳозирда мактабда 605 нафар ўқувчилар бўлиб, уларга 45 нафар педагог-ходимлар таълим тарбия бермоқдалар.
Мактаб директори Дилфуза Қодирова эса 28 йиллик педагогик меҳнат фаолиятига эга бўлиб, 2018 йилдан буён ушбу мактаб директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Мурожаатда «Директоримиз ремонт учун деб ҳар бир ўқитувчининг бир кунлик иш хақини олиб қолмоқда», деб ёзилган. Ўрганиш жараёнида бу далил сохталаштирилгани ва ҳақиқатдан йироқлиги аниқ бўлди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 март кунги 136-Ф сонли ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2020 йил 12 март кунги 86-Ф сонли 2020 йил 14-15 март кунлари «Обод юрт» умумхалқ ҳашарига ўтказилган ведемост тақдим қилинганлиги маълум бўлди.
Мурожаатдаги важлар ўрганилганда мактабда пул йиғиш чиқим комиссияси аслида тузилмаган бўлиб, назарда тутилган Р.Б. – мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Райҳоной Бўронова бўлиб, у билан суҳбат ўтказилди. Р. Бўронова шахсий пластик картасига ремонт учун ҳеч қандай маблағ туширилмаганлиги ва ҳеч қандай нақд пул йиғилмаганлигини эътироф этди.
Шунингдек, «Директоримиз мактабга қариндошларини ишга олган», маълумот эса мактаб директори Д.Қодированинг ҳозирги кунда мактабда турмушга чиққан, мазкур қишлоқда яшовчи қизи Дилноза Қурбонова 2018 йилда ҚДПИнинг кимё йўналиши бўйича тамомлаган, ҳозирги кунда шу мактабда 0.5 ставкада (бола парвариши таътилидан қайтиб) ишлаб келаётганлиги ҳақидалиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасига асосан, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 март кунги 133-сон қарорининг 3-илова 6-бандида кўрсатилганидек, яқин қариндоши деб кўрсатилган қизининг мазкур мактабда педагог-ходим сифатида фаолият юритишини қонунчилик чекламайди.
Ўрганиш жараёнида мактабнинг 2020-2021 ўқув йили куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 39,8 тонна кўмир ёқилғиси режалаштирилган бўлиб, шундан 32,8 БР, 7 тонна брикет ёқилғиси етказиб берилган. Мактабда ўтган 2019-2020 ўқув йилида 11,2 тонна қолдиқ кўмир ёқилғиси мавжуд. Жами бўлиб куз-қиш мавсуми учун 51 тонна кўмир захираси яратилган.
Шунингдек, мактабда фаолият кўрсатаётган 45 нафар педагогик-ходимлардан 28 нафаридан 10 та банддан иборат «Аноним сўровнома» ўтказилганда сўровнома иштирокчилар томонидан юқоридаги мурожаатдаги важлар ўз тасдиғини топмади.
Шундай таҳликали дамларда турли асоссиз хабарларни тарқатишга ҳаракат қилаётган кимса ёки кимсалар эртами-кеч қонун олдида жавоб беришлари мумкинлигини эслатиб қўямиз.
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 73-сонли умумий ўрта таълим мактаби кўҳна таълим масканларидан саналади.
❇️1936 йилда фаолиятини бошлаган ушбу даргоҳ мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг, таниб бўлмайдиган даражада чирой очди. Таълим сифатини ошириш учун бу ерда барча шарт-шароитлар яратилди.
🎥Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.
🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати
👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
❇️1936 йилда фаолиятини бошлаган ушбу даргоҳ мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг, таниб бўлмайдиган даражада чирой очди. Таълим сифатини ошириш учун бу ерда барча шарт-шароитлар яратилди.
🎥Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.
🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати
👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятида ўқитувчиларнинг малака тест синови жараёни қандай ўтмоқда?
Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Navoiylik yosh pedagog Coursera tanlovida g’olib bo’lib
500 AQSH dollar qo'shimcha daromad topishni boshladi
📌Ergasheva Sarvinoz , Navoiy shahar Navoiy viloyati Xatirchi tumani 22-umumta'lim maktabining ingliz tili o'qituvchisi. U Coursera online platformasidagi tanlovda ishtirok etib:
✅ Teach English Now — Foundational Principles, Lesson Design and assessment, Second Language Listening, Speaking and Pronunciation, Second Language Reading, Writing and Grammar, Theories Second Language Acquisition, Capstone project, Technology Enriched Teaching;
✅ TESOL Certificate, Part 1: Teach English Now;
✅ General Academic English;
✅ Verb tenses and Passives;
✅ Perfect Tenses and Modals;
✅ Advanced Grammar and Pronunciation Project;
✅ Advanced Writing;
✅ Getting Started with Essay Writing;
✅ Adjectives and Adjective Clauses kabi xalqaro sertifikatlarga ega bo'ldi.
Bu g’olib ham zamonaviy “noutbook” bilan taqdirlandi.
Батафсил:👉 https://itsm.uz/uz/press-releases/view?id=65

Бухоро вилоятида ўтказилган сайёр қабулда халқ таълими тизимига оид мурожаатлар ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси турли вазирлик идорлар билан биргаликда Бухоро вилоятининг турли туманларида халқ сайёр қабулини ташкил этмоқда.
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ қатнашиб, фуқароларни таълим тизими юзасидан қийнаётган кўтарилган қатор масалалар кўриб чиқилди ва уларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди.
Сайёр қабул давомида кўтарилган асосий масалалардан бири бу мактабга ишга жойлашиш билан боғлиқ бўлди. Бундан ташқари фуқаролар томонидан мактабни таъмирлаш, унда спорт секцияларини ташкил қилиш билан боғлик кўтарилган қатор масалалар кўриб чиқилди
Уч кун давом этадиган Сайёр қабулнинг дастлабки кунида вазирлик ишчи гуруҳи томонидан 28 та мурожаат кўриб чиқилди ва уларнинг 19 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 7таси бўйича ўрганиш ишлари олиб борилади.

Forwarded from IT taʼlim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Fizika" fanining milliy o`quv dasturi loyihasi taqdimoti o`tkazildi. Xo`sh, "Fizika" fanini o'qtish mazmunida nimalar o`zgardi?
👉Mavzular spiralsimon shaklda oʻrganiladi.
👉Oʻquvchi faoliyati natijalariga qoʻyiladigan talablar sinflar kesimida berildi.
👉STEAM-fanlararo integratsiya taʼminlandi.
👉Oʻquv tadqiqotlarni oʻtkazish uchun amaliy mashgʻulotlar va loyiha ishlariga alohida soatlar ajratildi.
👉Oʻqituvchi kitobida har bir mavzuni oʻqitishda amaliy koʻnikmalarni rivojlantirish imkonini beruvchi ilgʻor metodlardan foydalanildi.
👉Milliy baholash tizimi yaratildi.
👉Fan boʻyicha milliy oʻquv dasturi kompetensiyalari soni optimallashtirildi.
Batafsil: https://youtu.be/nLcAC-g_r-0
Kanalga obuna bo`lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram

Forwarded from Edu.uz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги пойтахт мактабларига китоблар тўпламини совға қилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган 317-, 305-сонли ҳамда Учтепа туманидаги 14-, 62-сонли мактаблар кутубхонасига 4 мингдан зиёд янги бадиий адабиётлардан иборат китоблар тўплами ҳамда замонавий даврий жадваллар тақдим этилди.
Вазир ўринбосари Юсуф Абсоатов ўқувчилар билан самимий мулоқот ўтказар экан уларга ўз мақсадига етишлари учун кўпроқ билим олишлари, китоб мутолаа қилиш кераклиги хусусида маслаҳатларини бериб ўтди.
👉 Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2285
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

Forwarded from Namangan viloyati ta'lim va ilm - fan boşqarmasi/ RASMIY (MARDON)
НАМАНГАНДА ПЕДАГОГ КАДРЛАР УЧУН МАЛАКА ТЕСТ СИНОВЛАРИ АДОЛАТЛИ ВА ШАФФОФ ЎТМОҚДА
Билим, малака, тажриба ва маҳорат. Бу таълимда ўқитувчининг ўз устида ишлаши, инновацион ёндашувлар ҳамда пировардида сифат ва самарадорликни белгилайди.
Шу мақсадни кўзлаган ҳолда барча фанлар бўйича педагог ходимларнинг билим-салоҳияти ва маҳоратини баҳолаш учун малака тест синовлари ўтказилмоқда.
Жараёнлар бугун, яъни 9 октябрь куни ҳам қизғин давом этмоқда.
Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги академик лицейда Халқ таълими вазирлиги ҳамда таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамкорлигида вилоятдаги 645 нафар ўқитувчилар учун инглиз, немис, франwуз тили ҳамда технология фанидан мутахассис малака тоифасидан 2-малака тоифасига ўтиш бўйича малака (тест) синовлари ташкил этилмоқда.
Одиллик, ҳаққонийлик, шаффофлик ва адолат мезонлари устуворлигини таъминлаш мақсадида жараённи бевосита назорат қилиш учун депутутлар ҳам жалб этилган.
- Таълим равнақи ҳар қандай мамлакат ҳаётида энг муҳим мезонларни, хусусан, юрт истиқболини белгилайди. Чунки келажак таълим-тарбия олаётган ёшлар қўлида. Уларга сифатли таълимни эса, табиийки, ўқитувчи беради. Шу мақсадда ўтказилаётган малака тест синовларини назоратчи сифатида бевосита иштирок этиб, кузатар эканман, жараёнлар шаффоф ва адолатли тарзда ташкил этилаётганига гувоҳ бўлдим. Шу асосда ўз устида мунтазам ишлаб, изланаётган педагоглар саралаб олинишига аминман. Бу эса, муаллимларнинг тажриба ва маҳорат бобида янада тобланишлари гарови бўлади. Бинобарин, келажагимиз эгаларининг юксак билим эгалари бўлиб камол топишларида салоҳиятли кадрларнинг ўрни катта. Мазкур синов эса айнан шу мақсадга хизмат қилади, - дейди Экология партиясидан Тўрақўрғон тумани Кенгаши депутати Наргиза Акназарова.
Карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда шаффоф ва адолатли ташкил қилинаётган малака тест синови, дарс ўтиш самарадорлиги, педагог маҳорати каби мезонлар асосида баҳоланмоқда. Мазкур мезонларнинг ҳар биридан 60 ва ундан юқори балл натижага эришган педагогларга 2-малака тоифаси берилиши кўзда тутилган.
5 октябрдан бошланиб, 10 октябргача давом этадиган иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар учун малака (тест) синовларида вилоят бўйича жами 5034 нафар педагог имтиҳондан ўтиши режалаштирилган.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

#maktablarga_yordam
Нишон туманидаги Ширинобод МФЙда жойлашган 21-умумий ўрта таълим мактаби 1986 йилда қурилган бўлиб, Қуввати 624 ўринга мўлжалланган.
Ушбу мактабда 2019-2020 ўқув йилида ўқувчилар сони 1207 нафарни ташкил этди ( коэффициент 1,9).
Бундан ташқари ушбу мактабнинг филиали мавжуд бўлиб, у аҳоли хонадонида жойлашган эди. 2020 йилда Инвестиция дастури доирасида 120 ўринли филиал мактаб биноси қуриб фойдаланишга топширилди.
Мазкур бино кўркам ва замонавий кўринишга эга бўлиш билан бир қаторда қулай шарт-шароитларга ҳам эга.
Ҳозирги кунда филиал мактаб биносида ўқув хоналари барча замонавий жиҳозлар билан жиҳозланмоқда.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram