Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
САЙЁР ҚАБУЛ

Бугун Фарғона вилояти Учкўприк туманининг Тошкентлигузар МФЙ да жойлашган «Булоқли боғ» сиҳатгоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ва вазирликлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда Учкўприк, Бешариқ, Данғара туманлари ва Қўқон шаҳридан келган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида Халқ таълими вазири ўринбосари Джураев Иброхим Джураевич ҳам қатнашди ва соҳага доир мурожаатларга жавоб қилди. Фуқароларнинг аксарият масалалари қабул жараённинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
Forwarded from IT taʼlim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ona tili” fani boʻyicha Milliy oʻquv dasturi loyihasi taqdim etildi

Endi “Ona tili” fanlari mustaqil fikrlovchi, yozma va ogʻzaki nutqda fikrini erkin bayon qila oladigan, imlo xatolarsiz yoza oladigan savodli avlodni tarbiyalaydi.

Kanalga obuna bo`lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram
Бухорода “English Speaking Nation: Secondary Teacher Training” лойиҳаси учун менторларни танлаш тадбирлари бошланди

🔹Мамлакатимизнинг барча вилоятлари қаторида Бухоро вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида ҳам бугун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “American Councils” ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилаётган “English Speaking Nation: Secondary Teacher Training” лойиҳаси учун менторларни танлаш тадбирлари бошланди.

🔹Айни пайтда Ҳудудий тенгдош менторлар (Cohort II RPM) танловда қатнашиш учун ариза топшириш семинарлари бўлиб ўтмоқда. Ариза топшириш семинарлари карантин талабларига мувофиқ равишда амалга оширилмоқда.

🔹16 октябрь куни очиқ танлов кўринишида ўтказилган дастлабки босқичдан саралаб олинган инглиз тили ўқитувчиларининг инглиз тилидаги кўникмаларини текшириш мақсадида TOEFLITP тест синовлари ўтказилади.

✅Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
Forwarded from ITSM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Edu Market onlayn-olimpiadasi g‘oliblari taqdirlandi

🏆Olimpiadada 20 000 dan ziyod ishtirokchi qatnashdi. Ular orasidan 40 nafar gʻolib aniqlandi.

4 nafar 1-o‘rin sohiblariga zamonaviy planshet, qolgan g'oliblarga esa sertifikat va esdalik sovg‘alari topshirildi.
«5 ташаббус таътилда» шиори остида ўтказилган 7 та танлов ғолибларига совғалар топширилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан июль-август ойлари ўқувчи-ёшлар ўртасида ўтказилган «5 ташаббус таътилда» шиори остида ўтказилган 7 та кўрик-танловда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ўз ҳудудида тақдирланиши тўғрисида аввалроқ хабар берган эдик.

Мазкур танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тантанали тақдирлашга бағишланган тадбирлар ҳар бир ҳудудда халқ таълими бўлинмалари раҳбарлари ҳамда масъуллар иштирокида ташкил этилди.

Батафсил: https://bit.ly/2IBVtnD


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистонда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш йўналишида олиб борилаётган ишлар ижобий баҳоланди

Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган уюшган жиноятчиликка қарши 2000 йилда Италиянинг Палермо шахрида имзоланган конвенциясиянинг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилган 10-сессия онлайн тарзда ташкил этилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад жиноятчиликка қарши курашда таълим тизмининг аҳамияти ва имкониятларини кўрсатиб беришдан иборат.

Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев маъруза қилди.

Ижтимоий, маданий ва маънавий кўникмаларни шакллантириш болаликдан бошланиши керак. Бунинг учун болалар қонун устуворлиги асослари билан танишиши ва бу ҳақда умумий билимларни дастлабки босқичда эгаллаши шарт. Ушбу мақсадларга эришишда жорий этилган "Адолат учун таълим" ташаббуси дастлабки босқичда (6-12 ёш) коррупцияга қарши курашиш, зўравонлик, экстремизмнинг олдини олиш, ҳалоллик, ҳурмат ва қадриятларини тарғиб қилиш ва тарбиялашга қаратилган — дея таъкидлади Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ўз маърузасида.

Таъкидлаш жоизки, "Адолат учун таълим" ташаббуси билан илгари сурилган ғоялар янги "Тарбия" фанини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларининг ўқув дастурига киритиш жараёнида муҳим рол ўйнади. Ундаги мавзуларнинг асосий мақсади ўқувчиларда шахсий фазилатларни ривожлантириш, ижтимоий ва маданий ҳаёт кўникмаларини шакллантиришдир. Ушбу фан 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчиларни қамраб олади (7-18 ёш).

Сўзининг якунида Дилшод Кенжаев БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Ашитта Миттал хонимга, шунингдек бошқа ҳамкасб ва ҳамкорларга кўп йиллик ҳамкорлик, дўстона қўллаб-қувватлаш ва ўқитувчи, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан ижобий баҳоланган ғоялар учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаевнинг маърузаси ва Ўзбекистон таълим тизимида ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар конференция иштирокчилари томонидан ижобий баҳоланди.

Маълумот учун: 2017 йилдан эътиборан мамлакатимизда тўлиқ 9+3=12 йиллик таълим тизимидан 11 йиллик ўқишга ўтилиши натижасида мактаб ва коллеж ўқувчилари томонидан содир этилган умумий жиноятлар сони 2,5 баробарга камайишига эришилган.

@uzedu
#munosabat

ЎҚИТУВЧИ ЎҚУВЧИНИ БАҲОЛАШДА ХОЛИС ЁНДАШГАН

Ижтимоий тармоқларда ота-она номидан Тойлоқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг 5-синфида таълим-тарбия олувчи фарзандига ўқитувчи томонидан қониқарсиз баҳо қўйилганидан шикояти эълон қилинди.
Мазкур ҳолат Тойлоқ туман халқ таълими бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилди.
Маълумки, тумандаги барча умумим ўрта таълим мактабларини 2020/2021 ўқув йилига тайёрлаш бўйича белгиланган талабномага асосан тайёргарлик ишлари олиб борилиб, 14 сентябрдан 30 сентябрга қадар босқичма-босқич барча мактабларда анъанавий ўқиш жараёнлари бошланди. Жумладан, 30 сентябрь кинидан мазкур 3-умумтаълим мактабида ҳам ўқув машғулотлари бошланди. Мактабдаги жами 641 нафар ўқувчиларнинг 511 нафари анъанавий, 130 нафари онлайн шаклда ўқишни бошладилар.
Шикоятда назарда тутилган 5-синф ўқувчиси тарих дарсида уйга берилган вазифаларни ўзлаштирмаганлиги ва дарс жараёнида фаол иштирок этмаганлиги учун ўқитувчи томонидан қониқарсиз баҳоланган. Ваҳоланки, ушбу синфнинг жами 20 нафар ўқувчиларидан 9 нафари уйга берилган вазифаларни бажарганлиги ва дарс жараёнига фаол иштироки учун намунали ҳамда 3 нафар ўқувчилар дарсга тайёр бўлмаганликлари учун қониқарсиз баҳоланган. Ўқитувчи томонидан бу ўқувчига нисбатан ҳеч қандай адолатсизлик бўлмаган.
Таъкидлаш жоизки, ўқувчига “2” баҳо қўйган ўқитувчи олий тоифали, ўз касбининг фидойиси, тумандаги тарих ўқитувчилари орасида энг намунали устозлардан бири ҳисобланади.
Ўрганиш ишлари давомида шикоят асоссиз эканлиги маълум бўлди.

Тойлоқ туман халқ таълими бўлими
2020 йил 16 октябрь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион ДАРСЛАР ЖАДВАЛИ

👉 1-синф
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― Математика
8:52 ― Ёзув
9:12 ― Инглиз тили
9:27 ― Француз тили

👉 2-синф
Телеканал: “National Geographic”

11:16 ― Математика
11:38 ― Инглиз тили
11:59 ― Француз тили

👉 3-синф
Телеканал: “National Geographic”

13:29 ― Математика
13:51 ― Инглиз тили
14:13 ― Француз тили

👉 4-синф
Телеканал: “National Geographic”

15:30 ― Математика
15:48 ― Инглиз тили
16:10 ― Француз тили

Изоҳ: 1-4-СИНФЛАР телевизион дарслари 17:38 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― Математика
8:52 ― Тарих
9:13 ― Адабиёт

👉 6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:17 ― Физика
10:36 ― Математика
11:02 ― Биология

👉 7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

12:09 ― Физика
12:33 ― Геометрия
12:54 ― Биология

👉 8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

13:55 ― Физика
14:13 ― Геометрия
14:28 ― Биология

Изоҳ: 5-8-СИНФЛАР телевизион дарслари 15:47 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― Информатика
8:47 ― Рус тили
9:06 ― География
9:19 ― Она тили
9:39 ― Геометрия

👉 10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

11:23 ― Геометрия
11:40 ― Биология
11:57 ― Кимё
12:19 ― География

👉 11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

13:38 ― Биология
13:55 ― Она тили
14:12 ― Инглиз тили
14:29 ― Алгебра
14:45 ― Француз тили

Изоҳ: 9-11-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:13 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

@uzedu
РАСПИСАНИЕ телевизионных уроков для учеников, обучение которых ведется на русском языке на 16 октября 2020 года

👉 1-класс
Телеканал: “National Geographic”

9:52 ― Математика
10:13 ― Письмо
10:38 ― Ангийский язык
10:55 ― Французский язык

👉 2-класс
Телеканал: “National Geographic”

12:21 ― Математика
12:44 ― Ангийский язык
13:05 ― Французский язык

👉 3-класс
Телеканал: “National Geographic”

14:31 ― Математика
14:50 ― Ангийский язык
15:14 ― Французский язык

👉 4-класс
Телеканал: “National Geographic”

16:26 ― Математика
16:45 ― Ангийский язык
17:12 ― Французский язык

Примечание: Повторные эфиры телевизионных уроков 1-4 классов будут транслироваться с 17:38

👉 5-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

9:31 ― Математика
9:49 ― История
10:05 ― Литература

👉 6-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

11:23 ― Физика
11:36 ― Математика
11:54 ― Биология

👉 7-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

13:09 ― Физика
13:21 ― Геометрия
13:38 ― Биология

👉 8-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

14:51 ― Физика
15:10 ― Геометрия
15:30 ― Биология

Примечание: Повторные эфиры телевизионных уроков 5-8 классов будут транслироваться с 15:47

👉 9-класс
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

9:59 ― Информатика
10:22 ― Узбекский язык
10:37 ― География
10:55 ― Русский язык
11:10 ― Геометрия

👉 10-класс
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

12:35 ― Геометрия
12:52 ― Биология
13:07 ― Химия
13:24 ― География

👉 11-класс
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

14:59 ― Биология
15:12 ― Русский язык
15:24 ― Английский язык
15:42 ― Алгебра
16:00 ― Французский язык

Примечание: Повторные эфиры телевизионных уроков 9-11 классов будут транслироваться с 16:13

@uzedu
Forwarded from ОРИФЖОН Мирзиёев
Гулистон туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 30-умумий ўрта таълим муассасасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича вилоят семинари бўлиб ўтди.

Батафсил: https://telegra.ph/svxtb-10-15

Каналга уланиш:
👉🏻@sirdaryo_xtb