Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқ таълими вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида таълим сифатини ошириш ва мактаблар рейтинги масалалари танқидий таҳлил этилди

Йиғилишда 2019/2020 ўқув йили учун мактаблар рейтингини аниқлаш мақсадида 2019 йилнинг 3 октябрдан 18 декабргача республикамизнинг барча туман ва шаҳарларидан 992 та умумтаълим муассасаларида назорат ишлари ва ижтимоий сўровнома натижалари таҳлил этилди.

Батафсил: https://bit.ly/3jk8bUG


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Молия вазирлиги билан ҳамкорликда баъзи ҳудудлардаги бир марталик нафақаларни тўлашдаги муаммолар барҳам этилиши чоралари кўрилди

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида уларга умумтаълим мактабларини битириб чиқаётганда ва ишга жойлашаётганда тўлаб берилиши лозим бўлган бир марталик нафақаларни айрим ҳудудларда тўланмай келинаётганлиги юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Дарҳақиқат, тегишли низомга мувофиқ тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болаларга улар барча турдаги умумтаълим мактабларини битириб чиқаётганда ва ишга жойлашаётганда бир марталик нафақалар тўлаб берилиши белгиланган.

Мазкур нафақаларни тўлаб берилиши билан боғлиқ харажатлар миқдори улар тарбияланаётган таълим муассасаларининг ёки ўқишни давом эттираётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг харажатлар сметасида бюджет харажатларидан тўланиши кўзда тутилган.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида мазкур тўлов айрим ҳудуддаги мутасадди ходимларнинг белгиланган тартибни турлича талқин қилишлари сабабли тўланмай қолганлиги аниқланди. Бундай холатларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги тегишли ҳудудий бошқармаларга нафақа пулларини тўлаб берилишини таъминлаш учун тўлиқ давлат таъминотидаги етим ҳамда ота-она қаровисиз қолган 11-синфни битирган “Меҳрибонлик уйи”, “Болалар шаҳарчаси”, “SOS” Болалар маҳаллаларининг болалари (тарбияланувчилари) рўйхатини тезкорлик билан қайта шакллантириш, тўлов амалга оширилмаган болаларга 2020 йилнинг 1 ноябрга қадар мазкур нафақа пулларини тўлаб бериш топшириғи берилди.

@uzedu
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 23 октябрь куни

🕰 соат 15:00да

✔️Халқ таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида "Устоз-2020" кўрик-танловининг ташкилий масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган

⚡️Қайд этиш керакки, жорий йилда илк бор "Устоз-2020" кўрик танлови янги шаклда ўтказилиб, бу йилдан бошлаб энг яхши ўқитувчиларни вазирлик ходимлари эмас, айнан ўқитувчиларнинг ўзлари танлайди.

Иштирок этади:

🎙Халқ таълими вазирлиги

🎙"Ўқитувчилар ассоциацияси
" нодавлат ташкилоти


❓ Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятидаги умумтаълим мактабларининг ҳолатини ўрганмоқда.

Хусусан Бухоро шаҳар ва туман, Когон шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларининг моддий-техника ҳолати ҳамда пандемия шароитидаги таълим жараёни кўздан кечирилди.

Ҳудудлардаги мактабларнинг умумий ҳолати ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишилди. Шунингдек таъмир ишлари давом этаётган мактаблар бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда...

@uzedu
2020 йил 23 октябрь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион ДАРСЛАР ЖАДВАЛИ

👉 1-синф
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― Математика
8:51 ― Ёзув
9:10 ― Инглиз тили
9:30 ― Француз тили

👉 2-синф
Телеканал: “National Geographic”

11:25 ― Математика
11:47 ― Инглиз тили
12:08 ― Француз тили

👉 3-синф
Телеканал: “National Geographic”

13:35 ― Математика
13:53 ― Инглиз тили
14:09 ― Француз тили

👉 4-синф
Телеканал: “National Geographic”

15:32 ― Математика
15:53 ― Инглиз тили
16:07 ― Француз тили

Изоҳ: 1-4-СИНФЛАР телевизион дарслари 17:25 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― Математика
8:49 ― Тарих
9:13 ― Адабиёт

👉 6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:23 ― Физика
10:40 ― Математика
11:04 ― Биология

👉 7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

12:11 ― Физика
12:29 ― Геометрия
12:57 ― Биология

👉 8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

14:05 ― Физика
14:28 ― Геометрия
14:44 ― Биология

Изоҳ: 5-8-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:02 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― Рус тили
8:45 ― Геометрия
9:03 ― Она тили
9:23 ― Инглиз тили
9:37 ― Адабиёт

👉 10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

11:17 ― Инглиз тили
11:34 ― Кимё
11:50 ― География
12:06 ― Алгебра

👉 11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

13:29 ― Биология
13:48 ― Она тили
14:05 ― Алгебра
14:21 ― Инглиз тили
14:38 ― Кимё

Изоҳ: 9-11-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:14 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

@uzedu
РАСПИСАНИЕ телевизионных уроков для учеников, обучение которых ведется на русском языке на 23 октября 2020 года

👉 1-класс
Телеканал: “National Geographic”

9:51 ― Математика
10:15 ― Письмо
10:40 ― Английский язык
11:04 ― Французский язык

👉 2-класс
Телеканал: “National Geographic”

12:31 ― Математика
12:52 ― Английский язык
13:15 ― Французский язык

👉 3-класс
Телеканал: “National Geographic”

14:26 ― Математика
14:51 ― Английский язык
15:14 ― Французский язык

👉 4-класс
Телеканал: “National Geographic”

16:19 ― Математика
16:33 ― Английский язык
17:01 ― Французский язык

Примечание: Повторные эфиры телевизионных уроков 1-4 классов будут транслироваться с 18:04

👉 5-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

9:29 ― Математика
9:52 ― История
10:08 ― Литература

👉 6-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

11:19 ― Физика
11:38 ― Математика
11:53 ― Биология

👉 7-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

13:11 ― Физика
13:27 ― Геометрия
13:48 ― Биология

👉 8-класс
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

15:09 ― Физика
15:26 ― Геометрия
15:40 ― Биология

Примечание: Повторные эфиры телевизионных уроков 5-8 классов будут транслироваться с 17:30

👉 9-класс
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

9:55 ― Узбекский язык
10:15 ― Геометрия
10:28 ― Русский язык
10:48 ― Анлийский язык
11:04 ― Литература

👉 10-класс
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

12:24 ― Английский язык
12:43 ― Химия
13:00 ― География
13:17 ― Алгебра

👉 11-класс
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

14:53 ― Биология
15:09 ― Русский язык
15:25 ― Алгебра
15:46 ― Английский язык
16:03 ― Химия

Примечание: Повторные эфиры телевизионных уроков 9-11 классов будут транслироваться с 16:14

@uzedu
⚡️ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ БЎЙИЧА ВЕБИНАРЛАРИМИЗ ДАВОМ ЭТАДИ!

✅ Халқаро экспертлар Марк Зелман (АҚШ) ҳамда Ольга Анисимова (Россия Федерацияси) иштирокида “Таълим сифатини баҳолашда баҳолаш рамкасини (framework) ишлаб чиқишнинг асосий хусусиятлари” мавзусида вебинар ўтказилади.

✅ Вебинарда тест спецификациялари асосида турли баҳолаш дастурлари учун тест тузиш элементларининг қисқача тавсифи, турли хил кенг кўламли баҳолаш тизимларига оид бўлган баҳолаш рамкаларига мисоллар, когнитив бўлмаган баҳолаш учун тест рамкаларининг қисқача тавсифи ҳақида қимматли маълумотлар берилади.

Ўтказилиш вақти: 2020 йил 23 октябрь, соат 15.15 да.
Иштирокчилар: Таълим сифатини баҳолаш соҳасида фаолият юритаётган барча ходимлар.

Вебинарга уланиш: https://us02web.zoom.us/j/4404849752?pwd=ZkNBYng5NUo1VHVtbSt5eWpROEdiUT09
👉🏻 http://t.me/xtvpisa
Халқ таълими вазири ўринбосари Фарғонадаги мактаблар фаолияти билан танишди

Халқ таълими вазири ўринбосари Иброхим Джураев Фарғона вилоятидаги мактабларнинг ҳолати билан танишиш билан бир қаторда фуқароларнинг таълим тизимига доир мурожаатларини ўрганмоқда.
Вазирлик ишчи гуруҳи Риштон туманидаги 29-, Қува туманидаги 39-, 45- ва Олтиариқ туманидаги 29-мактаблари фаолияти билан танишди. Хусусан мактаблардаги таълим жараёни, аънанавий тарзда карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда олиб борилаётган дарс машғулотлари кўздан кечирилди.
Шунингдек мактабларга компьютер жамланмалари, спорт инвентарлари ҳамда бадиий адабиётлар тақдим этилди.
Бундан ташқари ўқитувчилар мавқеи ҳамда таълим сифатини ошириш бўйича яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.

@uzedu
МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқда китоб ижараси учун 3,5 фоиз банк комиссия пули олиняпти деб билдирилган мурожаатга жавобан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан 2020/2021 ўқув йили учун умумтаълим таълим муассасаларининг дарсликлар ва машқ дафтарларидан ижарага фойдаланиш учун белгиланган ижара тўлови миқдорлари тасдиқланган. Бу ҳақда вазирлик томонидан расмий ахборот берилган. Дарсликлар тўплами учун ижара тўловлари умумтаълим мактабининг шахсий ғазна ҳисобварағига нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланиши белгиланган.

Шунингдек, умумтаълим муассасаси маъмурияти ва ўқувчининг ота-онаси ўртасида тузиладиган дарсликларни ижарага бериш тўғрисидаги шартномага асосан ижара тўлови тўлангандан кейин (тўловларни қай тартибда ва қайси банк орқали тўлаш ихтиёрий) тўловни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини умумтаълим мактабининг кутубхоначисига тақдим этилгандан сўнг дарсликлар фойдаланишга берилиши белгиланган.

Республикада хизмат кўрсатадиган электрон тўлов тизимлари ҳамда тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан тўловлар (коммунал тўловлар, мактабгача таълим муассасасига тўловлар, талабаларнинг контракт тўловлар, дарсликлар ижараси учун тўловлар ва бошқа тўловлар)ни қабул қилиш бўйича воситачилик ҳақлари банклар томонидан мустақил равишда белгиланиб, ушбу воситачилик ҳақлари тижорат банклари томонидан 1 фоизгача миқдорда олинмоқда. Таъкидлаш жоизки, воситачилик ҳақларини белгилашда Халқ таълими вазирлиги иштирок этмайди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, умумтаълим муассасаларида пул йиғишга чек қўйиш мақсадида, ота-оналардан ижара тўловларини умумтаълим муассасаси ходимларига эмас балки ўзларига қулай шаклда таълим муассасасининг шахсий ғазна ҳисобварағига тўлашлари мақсадга мувофиқ.

@uzedu
«Устоз-2020» Миллий танлови ғолибларига 30 млн сўмдан мукофот пули ҳамда Дубайда бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимига йўлланма берилади

Жорий йилда илк бор «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» танлови ўзгача шаклда ўтказилади. Танловда тизимли ислоҳот қилиш учун халқаро тажриба асосида танловни бу йилдан бошлаб вазирлик ходимлари эмас, айнан ўқитувчилар ўтказади.

Батафcил: https://bit.ly/35owSKF


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
2020 йил 24 октябрь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион ДАРСЛАР ЖАДВАЛИ

👉 “Online to'garak”
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― Ёш дастурчи
8:48 ― Инглиз тили
9:06 ― Тасвирий санъат
9:21 ― Миллий ва жаҳон рақслари
9:41 ― “Моҳир қўллар” (газетадан буюмлар ясаш)

11:32 ― “Моҳир қўллар” (бичиш-тикиш)
11:45 ― Эстрада-вокал
12:00 ― Фортепиано
12:15 ― Ёш дастурчи
12:35 ― Ёш доирачилар

14:13 ― Шахмат
14:30 ― “Моҳир қўллар” (квиллинг)
14:50 ― Робототехника
15:06 ― Ёш пазанда ва қандолатчи

Изоҳ: мазкур машғулотлар “Online to'garak” рукни остида 16:33 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― География
8:49 ― Рус тили
9:08 ― Инглиз тили

👉 6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:10 ― География
10:28 ― Адабиёт
10:47 ― Инглиз тили

👉 7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

11:53 ― География
12:16 ― Ўзбекистон тарихи
12:34 ― Француз тили

👉 8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

13:34 ― География
13:58 ― Ўзбекистон тарихи
14:23 ― Рус тили
14:42 ― Француз тили

Изоҳ: 5-8-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:02 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― Адабиёт
8:46 ― Геометрия
9:06 ― География
9:20 ― Физика
9:37 ― Немис тили

👉 10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

11:12 ― Биология
11:35 ― Геометрия
11:50 ― Алгебра
12:14 ― Немис тили
12:27 ― Информатика

👉 11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

14:15 ― Кимё
14:32 ― Геометрия
14:52 ― Биология
15:15 ― Немис тили

Изоҳ: 9-11-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:30 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

@uzedu