Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади. Пойтахтимизда давлат-хусусий шериклик асосида таълимни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🎥Буни Шайхонтоҳур туманидаги 85-сонли умумий ўрта таълим ҳамда Ал-Беруний халқаро мактаблари фаолияти мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Марҳамат, бу ҳақда батафсил видеорепортажимиз орқали танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ЧОРТОҚ ТУМАНИДАГИ МАКТАБ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Чортоқ туманидаги 49-умумтаълим мактабига компьютер жамланмалари, спорт анжомлари топширилди.

Шунингдек таълим даргоҳининг йўлаклари билан жами 800 метр ҳудудда асфальтлаш ишлари олиб борилиб, мактаб юқори тезликдаги оптик толали интернет тизимига уланди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
#Сўраган_эдингиз

II чоракдан барча ўқувчиларнинг мактабга бориши мажбурий бўладими?

Бугун ота-оналар томонидан II чоракдан барча ўқувчилар тўлиқ анъанавий шаклдаги таълимга қайтадими деган саволлар келиб тушмоқда. Халқ таълими вазирлиги мазкур саволлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Маълумки мактабларда жорий ўқув йили ота-оналарнинг ихтиёри асосида онлайн ҳамда анъанавий шаклда йўлга қўйилди. Бироқ афсуски, бугунги кунда мавжуд вазиятни тўғри тушунмасдан, айрим ота-оналар томонидан фарзандини мактабга юбормаслик билан бирга, “Онлайн дарслар” вақтида фарзандини дарс қилишини таъминлаш ўрнига, кўчада юришига йўл қўяётган ёки уни бошқа ишлар билан банд қилиб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Айтиш жоизки, фарзандларимизнинг зое ўтаётган ҳар бир куни унинг эртанги келажагига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди, боланинг мактабда таълим олишини ҳеч қандай энг замонавий технологиялар билан ҳам ўрнини босиб бўлмайди.

Шу сабабли ҳурматли ота-оналаримиздан, уйда боланинг телевидение орқали онлайн таълим олишига тўлақонли шароит яратишнинг имкони бўлмаса, фарзандларини мактабга юборишларини сўраб қоламиз.

Бугунги кунда Республикамиздаги 10008 та мактабларнинг деярли ҳаммасида анъанавий таълим олиш имконияти яратилган. Ўқувчилардан 4,6 млн. нафари, яъни 74% анъанавий, қолган 1,6 млн нафари, яъни 26% онлайн шаклда таҳсил олмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг таълим шакли тўлиқ анъанавийга ўтиш бўйича қарор қабул қилинган тақдирда вазирликнинг расмий манбалари орқали маълумот беради.

Эслатиб ўтамиз, онлайн таълим шакли тўлиқ бекор қилинган тақдирда ҳам “Онлайн мактаб” лойиҳаси доимий равишда давом эттирилиши кўзда тутилган, бу ўз навбатида чекка ҳудудлардаги ўқувчиларга сифатли қўшимча таълим олиш учун имконият яратади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from IT taʼlim
Tabiiy “SCIENCE ” fanlar boʻyicha Milliy oʻquv dasturi loyihasining taqdimoti boʻlib oʻtadi

Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi huzuridagi Respublika taʼlim markazi tomonidan yangi Tabiiy (SCIENCE) fanlar boʻyicha Milliy oʻquv dasturi loyihasi ishlab chiqildi.

Yurtimizdagi umumiy oʻrta taʼlim maktablarining oʻqituvchilari hamda ekspertlarini 4-noyabr, soat 15:00 da boʻlib oʻtadigan taqdimotda Zoom platformasi orqali ishtirok etishga taklif qilamiz.

🔹Videokonferensiyaga qoʻshilish uchun link: https://us02web.zoom.us/j/87985049447?pwd=cElYdUFNMzRsSEhWTjVXZ2s4Vy9pdz09

Eslatma: Hozirda dunyo miqyosida ZOOM konferensiyalariga xuruj qilish (konferensiyaga kirish va turli salbiy videomateriallarni uzatish) holatlari kuzatilayotganligini inobatga olib akkauntizga toʻliq ism-familiyangizni yozib qoʻyishingiz soʻraladi.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram
Таътилни фойдали ўтказинг — электрон таълим манбаларидан фойдаланинг

Бугундан бошлаб барча мактабларда кузги таътил кунлари бошланди. Таътил давомида ўқувчилар бўш вақтини мазмунли ўтказиши ва хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади.

Шу муносабат билан, Халқ таълими вазирлиги томонидан таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилади.

Жумладан, таътил кунларида “Баркамол авлод” болалар мактабларида тўгараклар ўқувчилар ихтиёрида бўлади.

Шу билан бир қаторда, ўқувчилар “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида телеканаллар орқали бериб борилаётган тўгараклар ва турли машғулотлар ёрдамида ўз билимини мустаҳкамлаб бориши мумкин.

Шунингдек, фарзандларимиз вақтини самарали ўтказиши ва билимини мустаҳкамлаб боришига қаратилган бир қанча фойдали электрон таълим ресурслари ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, улар қуйидагилар...

Батафсил: https://bit.ly/3l0FihN


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#maktablarga_yordam

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг 320 ўринли биноси 1984 йилда қурилган бўлиб, ўтган йиллар давомида муассаса биноси таъмирлаш ишларига муҳтож ҳолга келиб қолган эди. Бу эса ўқувчи ва ўқитувчиларга қатор ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди.

2020 йилда ушбу таълим муассасаси Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирланди.

Айни пайтда 400 нафарга яқин ўқувчилар замонавий кўриниш, барча шароит ва кенг имкониятларга эга бўлган мактабда таълим-тарбия олишмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ойлиги доирасида фан олимпиадаси мусобақаларига старт берилди

Сергели тумани ҳокимлиги раҳбарияти, туман халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ёшлар ойлиги доирасида Сергели туманидаги янгидан бунёд этилган 330-сонли умумтаълим мактабида туман умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирокида 15 та фан йўналиши бўйича Сергели тумани Олимпиада босқичи мусобақаларига старт берилди.
Мусобақалар 4 кун давом этади.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

🖌 Toshkent shahar ХТBB Мatbuot xizmati

👉Kanalimizga ulaning va do'stlaringizga ulashing:
👉
https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Forwarded from Собир Нарзиев