Ta’lim24.uz
99.8K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
“Ўқитувчи мақоми тўғрисида” Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
——
Разработан проект закона «О статусе учителя»
http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1478


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятига ташрифидан сўнг, жорий йилнинг 12 январь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари билан Президентимизнинг Самарқанд вилоятида ўтказилган йиғилишдаги маърузасидан келиб чиқиб вилоят ва туман халқ таълими бўлимлари раҳбарларининг вазифалари ва шахсий масъулиятлари муҳокама этилди.
http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1479


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
#Сўраган_эдингиз
Фарзандимни бир мактабдан бошқасига ўтказишим мумкинми? Агар мумкин бўлса қандай амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги “Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 13-мҳ-сонли буйруғига (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 17 июнда 2684 рақами билан рўйхатдан ўтказилган) асосан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

✅ Фарзанд таълим олаётган мактаб директори номига ариза берилади. Аризада фарзандини бошқа мактабга ўтказиш сабаблари кўрсатилади.

❗️Мазкур ариза бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, ўқиш кўчирилаётган мактабга тақдим этиш учун тегишли шаклда мактабдан кетиш талони берилади.

✅ Ўқиш кўчирилаётган мактаб директорига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

❗️Аризага мактабдан кетиш талони ва яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома илова қилинади.

❗️Ўқиш кўчирилаётган мактаб директори ариза ва мактабдан кетиш талонини қабул қилиб олинган куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун мактабга келиш талонини бериши лозим.

✅ Фарзанд ўқиётган мактаб директорига мактабга келиш талонини бериш лозим.

❗️Бунда шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Мазкур буйруқ билан ота-оналар таништирилиб, қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

✔️ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
✔️ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
✔️ўқувчининг тиббий картаси.

✅ Ҳужжатларни ўқиш кўчирилаётган мактаб директорига топшириш лозим. Бунда шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

✍️ Ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
#Биласизми

2019 йил 1 январдан умумтаълим мактаби ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдори.


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги жамоаси барча юртдошларимизни, шунингдек, ёшларимиз ўртасида ватанпарварлик фазилатларини камол топтиришда ўз ҳиссасини қўшаётган педагог-ўқитувчиларимизни 14 январь - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайди.


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
Мажбурий обунанинг олди олинди
http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1483


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида Президентнинг урбанизация ҳамда стратегик таҳлилнинг муҳимлиги ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди ва буни Самарқанд вилоятида ўтказилган ўрганиш асносида таҳлил қилиб берди.
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=994277570769448&id=897155540481652

Давоми👇👇👇


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида урбанизация ҳамда стратегик таҳлилнинг муҳимлиги алоҳида таъкидланган эди. Ушбу вазифалар муҳимлиги Самарқандга бориб ҳолатни ўрганганда аниқ кўринди.
Самарқанд вилоятида бир ўқувчи сонига Тошкент шаҳридагидан кўра кўпроқ ортиқча ҳаражатлар қилинар экан-у, лекин таълим сифатига ва шароитларига келсак бунинг акси экан, сабаби айнан шу урбанизация билан боғлиқ.
Самарқанд вилоятида ўқувчилар сони Тошкент шаҳридагидан 1,6 баробар кўп бўлсада, мактаблар сони деярли 4 баробар кўп. Ҳар бир мактабга директор, ўринбосар, хўжалик ишлари ходимлари, ёшлар етакчиси ва бошқа бевосита таълим бермайдиган, лекин мактаб фаолияти учун керак бўлган штатлар мавжуд. Бундан ташқари, кичик мактабда спортзал, лаборатория хоналари, ошхона, тадбирлар хонаси ва бошқа ёрдамчи хоналар билан таъминлашда нормативлар туфайли муаммолар бўлади.
Кам соатли фанлардан, масалан, астрономия ёки ҳуқуқ фанлари бўйича ўқитувчи бир ставкада дарс бериши учун ҳам ўқувчи сони камида 700 нафар бўлиши керак.
Натижада кичик мактабларда бу каби фанларни бошқа фан ўқитувчилари ўтади. Масалан, физика ўқитувчиси астрономия фанини ҳам, тарихчи эса ҳуқуқ фанини ҳам ўтади. Сифати шунга яраша бўлиши табиий.
Таҳлил қилинса, 1991 йилгача Ўзбекистонда кўп қаватли массивлар қурилиши билан бирга улар атрофида 1,2 ёки 1,5 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган катта мактаблар қурилган экан. Ундан кейинги йилларда эса қурилган мактаблар асосан кам қувватга, кўпи билан 630 ўринга мўлжалланган бўлган. Бунинг асосий сабабларидан бири эса, режалаштириш асосан бир йиллик Инвестиция дастури бўйича бўлганигадир. Яъни бир йилда камроқ маблағ ишлатиш учун кичикроқ мактаб қурилган. Аслида эса узоқроқ муддатда бу кўпроқ ҳаражатга сабаб бўлади. «Скупой платит дважды» деган мақол жуда мос келади ушбу ҳолатга.
Самарқанд вилоятида қурилган янги кўп қаватли уйлар массивида бу ҳолат янада яққол кўринди: деярли 1,5 минг хонадонга мўлжалланган массивда атиги 540 ўринли мактаб қурилибди. Битта хонадонда 1 нафардан фарзанди мактабга чиққанда ҳам мактаб сиғимидан 3 баробар кўп бўляпти, 2 нафардан фарзанд бўлса 6 баробар кўп бўлади. Қувонарлиси, бу массивни кейинги ривожланиш истиқболида қўшимча мактаб қуриш имкони бор ва у ерда Самарқанд вилоятининг янги раҳбарияти билан ҳамкорликда каттароқ мактаб қурилиши режалаштирилади.
Охирги йиллардаги мамлакатимиздаги демографик тенденция фақат аҳоли ўсишини кўрсатмоқда, шунинг учун ҳам бундан буён кўпроқ уй-жойлар қурилиши кутилмоқда. Улар билан бирга албатта мингдан ортиқ хонадон қурилиши мўлжалланган массивларда мингдан ортиқ ўринга мўлжалланган мактаблар қурилишини ҳам инобатга олиш керак. Акс ҳолда кейинчалик кенгайтиришга ортиқча жой ҳам бўлмайди. Мактаблар бошидан 2-3 қават эмас, керак бўлса 4-5 қават қилиб қурилса, ўқувчи ўрнига нисбатан ҳаражати камроқ ҳам бўлади.

Биринчи расмда, Жаҳон банки маълумотларига кўра умумий аҳоли сонига нисбатан шаҳар аҳолиси улуши мамлакатимизда охирги йиллар камайиш тенденциясига эга бўлгани кўринади, дунёнинг аксар мамлакатларида эса шаҳар аҳолиси ўсиши кузатилмоқда.

Иккинчи расмда, демографик тенденция туфайли ўқувчилар сонини яқин йилларда ўсиши ва умумий мактаблар қувватига нисбатан қанчалик кўпайиб боришини кўрса бўлади. Охирги икки йилда ўқувчилар сони миллион нафарга ортган, янги мактаблар бинолари қуввати ошиши эса анча паст бўлган. Натижада аксарият мактаблар икки сменада ҳаттоки баъзилари уч сменада фаолият юритмоқда. Мавжуд кам қувватли мактаблар сиғимидан самарали фойдаланиш учун улар босқичма-босқич тармоқ мактабларига айлантирилмоқда. Лекин уларнинг барча қувватини қўшганда ҳам аҳоли ўсишини қоплай олмаслиги яққол кўриниб турибди.
Хулоса қилганда, мактаблар қурилишини урбанизация жараёнлари билан бирга стратегик таҳлил асосида амалга ошириш режалаштирилса мақсадга мувофиқ бўларди.
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=994277570769448&id=897155540481652


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
Кузатув кенгашлари низоми тасдиқланди. Унга кўра кузатув кенгаши аъзолари мактабларга муносиб раҳбарни сайлаш, муассасани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш каби қатор вазифаларни амалга оширади.

Батафсил: http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1485



Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирига немис шоири ва мутафаккири Гёте номи берилди
——
Школа в Ташкенте названа в честь немецкого поэта и мыслителя Гёте
http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1486


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
“Баркамол авлод” Республика марказида RoboCraft курслари очилди
——
В Республиканском центре «Баркамол Авлод» запускаются курсы по робототехнике RoboCraft
http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1487


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
#Биласизми

2019 йил 1 январдан умумтаълим мактаби директори меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдори


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
#Сўраган_эдингиз
Агар синфда ўқувчи сони 25 нафардан кам бўлса, рус тили ва бошқа чет тили фанлари бўлиб ўқитилмайдими?

Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 27 июлдаги 191-сонли буйруғининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактабларининг I-XI синфлари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа“ ва мазкур таянч ўқув режанинг тушунтириш хатининг 20-бандида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат берилади: ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I-XI синфларида чет тили, таълим ўзбек тилида бўлмаган умумий ўрта таълим мактабларининг II-XI синфларида ўзбек тили фани ҳамда таълим рус тилида бўлмаган умумий ўрта таълим мактабларининг II-XI синфларида рус тили фани икки гуруҳга бўлиниб ўтилади.


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
#Биласизми
2019 йил 1 январдан умумтаълим мактаби директор ўринбосарлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдори



Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
Президентимизнинг Германияга расмий ташрифи арафасида Самарқанддаги мактабга ҳам немис файласуфи номи берилди
http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1488

Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги 60-сонли мактабда Гёте номи берилди


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zbekiston 24: Тошкент шаҳридаги 60-сонли мактабда Гёте номи берилди


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
#Сўраган_эдингиз
Малака ошириш курслари даврида ўқитувчиларнинг иш ҳақи сақланиб қоладими ва йўл харажатлари тўланадими?


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги “Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1026-сонли қарорининг 69-бандига кўра буюртмага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланади.

Шунингдек, ишдан ажралган ҳолда ҳудудий марказларга малака оширишга бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланиши белгиланган.



Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
Ўзбекистондаги энг яхши мактаблар рейтинги аниқланади
http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1489


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu
Бухоро шаҳридаги 4-мактабга Иоганн Кристоф Фридрих фон Шиллер номи берилди
http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1490


Халқ таълими вазирлигининг
расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzedu