Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 37-мактабдаги касбга тайёрлаш синфхоналари тўлиқ жиҳозланди

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги мактабларнинг ҳолатини ўрганишда давом этмоқда.

Бугун, 13 ноябрь санасида вазирлик вакиллари Яккабоғ туманида жойлашган 37-умумтаълим мактабидаги ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ушбу мактабда ташкил этилган тикувчилик, пазандалик, дурадгорлик, компьютер хонаси, фаоллар зали ва лаборатория хоналари кўздан кечирилди. Ҳар бир хона керакли жиҳозлар билан таъминланди. Улардан фойдаланиш бўйича алоҳида йўл-йўриқ кўрсатилди.

Вилоятдаги таълим муассасаларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
​​''Ustoz-2020'' tanloviga ro'yxatdan o'tish rasman yopildi.

Endi esa nomzodlarni saralash jarayoni boshlanadi. Tanlovga doir har qanday ma'lumotlarni sizga ulashib boramiz!

Tanlovda ishtirok etgan barcha qatnashchilarimizga omad tilaymiz!

Batafsil

Telegram| Facebook| Instagram
#Фармон

2021 йилдан мактабларнинг рейтинги тузилади

2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади.

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, рейтинг таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан тузилади.

✅Рейтингда биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик рағбатлантирилади;

✅халқ таълими бўлими мудирлари ва методистларига, умумтаълим муассасалари директорларига ҳамда туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчиларига Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилади.
#Maktablarga_yordam

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани «Паканди» МФЙда жойлашган 180 ўринли 7-сонли умумтаълим мактаби 1988 йилда қурилган бўлиб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган ва қўшимча бинога эҳтиёжи мавжуд эди.

2020 йил Инвестиция дастури доирасида 7-сонли мактабга 330 ўринли янги ўқув бино қуриб берилди, мавжуд 180 ўринли биноси мукаммал таъмирланди.

Бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган бўлиб, мактаб фойдаланишга топширилган. Мактаб биноси кўркам ва замонавий кўриниш билан бир қаторда, ўқувчиларнинг таълим-тарбия олиши учун қулай шарт-шароитларга ҳам эга.

Маълумот учун: Ушбу таълим муассасасида бугунги кунда 629 нафар ўқувчи таълим олмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Kun.uz телеграм каналида Янгибозор тумани халқ таълими бўлими хатида 40 дан ортиқ хато топилганлиги ҳақидаги маълумотга Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан
Расмий муносабат

Бугун, 13 ноябрь куни Kun.uz телеграм каналида Янгибозор тумани халқ таълими бўлими хатида 40 дан ортиқ хато топилганлиги ҳақида маълумот тарқатилди.
Тезкор суриштирув натижасида 2020 йил 10 ноябрь куни Янгибозор тумани халқ таълими бўлимига тегишли 01/7-13-11-869-сонли хат туман халқ таълими бўлими амалий фанлар методисти Ў.Шомуратов томонидан имло хатоларга йўл қўйган ҳолда тайёрланиб, туман халқ таълими бўлими мудири Ф.Аманбаев томонидан эътиборсизлик билан имзоланганлиги ва ижрога йўналтирилганлиги аниқланди.
Туман халқ таълими бўлими мудири Ф.Аманбаев лавозим вазифасига совуққонлик билан қараганлиги учун огоҳлантирилди ва юқоридаги ҳолатга қайта йўл қўймаслик лозимлиги бўйича тушунтирилди.
Туман халқ таълими бўлими нафақадаги амалий фанлар методисти Ў.Шомуратов идора ҳужжатини тайёрлашда ўзбек адабий тилининг амалдаги қоидалари ва нормаларига амал қилмаганлиги учун туман халқ таълими бўлими томонидан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан барча туман, шаҳар халқ таълими бўлими ходимларига юқоридаги каби ҳолатлар қайта содир бўлмаслиги учун ўз лавозим мажбуриятларига масъулият билан ёндашишлари, ҳужжат юритишда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 августдаги 339-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари"га қатъий амал қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, хатда келтирилган "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзолик бадалининг йиғилиши бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги “Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 210-сон қарорига ҳамда Уставига асосан жамиятнинг асосий маблағлари аъзоларининг аъзолик бадалларидан тушган маблағлардан шакллантирилиши, ихтиёрий равишда ўқувчи-ёшлар учун аъзолик бадали йилига бир маротаба энг кам ойлик иш ҳақининг икки фоизи, педагог ва бошқа ходимлар учун аъзолик бадали йилига бир маротаба энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт фоизи миқдорида йиғилиши белгилаб қўйилган.
Аъзолик бадали йиғилиши ихтиёрий равишда амалга оширилади ва аъзолик бадалларидан тушган маблағларнинг 25 фоизи бошланғич ташкилот, 25 фоизи туман (шаҳар) бўлинмалари, 25 фоизи минтақавий бўлимлар ва 25 фоизи жамиятнинг Марказий кенгаши харажатларини қоплаш учун йўналтирилади.

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
👉@Xorazm_XTB
Қашқадарёдаги 42-умумтаълим мактаби IT соҳасига ихтисослаштирилди ва замонавий компьютерлар билан жиҳозланди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 42-умумтаълим мактаби ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабга айлантирилди. Халқ таълими вазирлиги томонидан ушбу мактабга Кореяда ишлаб чиқарилган 15 дона замонавий компьютер жамланмаси тақдим этилди.

Техникаларни топшириш маросимида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Бош вазир маслаҳатчиси Олим Умаров ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев иштирок этди. Шунингдек, мактабдаги шарт-шароитлар, ўқув жараёни билан танишиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Ташриф доирасида “Таълим муассасаларида ва ахборот технологиялари ва коммуникацияларидан фойдаланиш” мавзусида семинар-тренинг ҳам ташкил этилди.

Рустам Каримжонов вилоятнинг барча туманларидаги мактабларнинг информатика ўқитувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мавзуга оид:
Халқ таълими вазирлиги вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳнинг Қашқадарёдаги мактабларни кўздан кечириши давомида жами 1 661 та компьютер синфлари мавжудлиги аниқланди, шундан:

• 1 005 таси яроқли,
• 655 таси маънан эскирган,
• 812 тасида компьютер синфига эҳтиёж бор, дея хулоса қилинди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Maktablarga_yordam

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, «Бўстон» МФЙда жойлашган 960 ўринли 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1968 йилда қурилган бўлиб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган ва қўшимча бинога эҳтиёжи мавжуд эди.

2020 йил Инвестиция дастури доирасида мактабга 330 ўринли янги 3 қаватли ўқув бино қуриб берилди, мавжуд 960 ўринли биноси мукаммал таъмирланди.

Бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган бўлиб, мактаб фойдаланишга топширилган. Мактаб биноси кўркам ва замонавий кўриниш билан бир қаторда, ўқувчиларнинг таълим-тарбия олиши учун қулай шарт-шароитларга ҳам эга.

Маълумот учун: Ушбу таълим муассасасида бугунги кунда 1665 нафар ўқувчи таълим олмоқда.
👉@Xorazm_XTB
Forwarded from Sherzod Shermatov
Ҳудудларда таълимни яхшилаш бўйича натижага эришиш учун энг яхши тандем: жамоани бирлаштира оладиган фидойи халқ таълими бошқармаси раҳбари ҳамда уни доим қўллаб-қувватлайдиган вилоят ҳокими

Наманган ва Хоразм вилоятларида шу каби тандем бўлгани сабабли бошқа ҳудудларга нисбатан мактаблар масаласига эътибор кучлироқ бўлиб келган. Шунинг учун ҳам, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами арафасида қатор педагоглар билан бирга ушбу икки вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарлари “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган эдилар.

Қуйидаги жадвалга эътибор берсангиз, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича биринчи 5 талик ҳудудлар орасида энг катта ўсиш ҳам айнан Наманган ва Хоразмда кузатилмоқда.

Барча мактабларда ОТМга йўналтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилгани сабабли бу йил умумий битирувчиларнинг сони 1,59 баробар ортган бўлсада, ОТМга кирган битирувчилар сони 2,02 баробар ортган. Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (давоми кейинги постда...)
Forwarded from Sherzod Shermatov
Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (квоталарнинг ошиши, китоблар, ДТМ тестлари ва ҳ.к.), лекин айнан шу икки ҳудудда кўрсаткичларнинг ўсиш суръати бошқа ҳудудларникидан анча юқори бўлганига Наманган вилоятининг ўрни ўтган йилдагига нисбатан 4 поғонага кўтарилган, Хоразмники эса 2 поғонага.

Ушбу оддий мисолни ўзи Президентимиз томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарларини вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси сифатида мавқеини кўтарилиши ҳамда ҳокимларга камида 30-40 фоиз вақтларини мактабларга ёрдамга сарфлашлари бўйича кўрсатма берилиши бежизга эмаслигини кўрсатмоқда.

Вилоят (туман) ҳокими халқ таълими бошқармаси (бўлими) раҳбарини ҳафтасига камида бир маротаба қабул қилиб, муаммоларини ечишда ёрдам берса, албатта, ўша ҳудудда таълим йўналишида ривожланиш бўлади. Ҳоким томонидан эътибор берилмаса ёки вилоят (туман) халқ таълими раҳбари муаммоларни тўғри таҳлил қилиб ҳокимга тушунтира билмаса, жойларда ижобий ўзгариш бўлиши жуда қийин.

PS.
Бу тезкор йиғилган маълумотлар. Суперконтракт ҳамда янги очилаётган хусусий ва хорижий университетлар қабуллари натижалари бўйича Тошкент шаҳри (ҳамда баъзи ҳудудлар) кўрсаткичида йил якунигача қўшимча ўзгаришлар бўлиши мумкин.

PPS. ОТМга умуман кирмаган мактаблар сони деярли 3 баробарга камайди, бу бўйича алоҳида батафсил маълумот берамиз.