Forwarded from Xorazm viloyati Taʼlim va ilm-fan boşqarmasi
Kun.uz телеграм каналида Янгибозор тумани халқ таълими бўлими хатида 40 дан ортиқ хато топилганлиги ҳақидаги маълумотга Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан
Расмий муносабат
Бугун, 13 ноябрь куни Kun.uz телеграм каналида Янгибозор тумани халқ таълими бўлими хатида 40 дан ортиқ хато топилганлиги ҳақида маълумот тарқатилди.
Тезкор суриштирув натижасида 2020 йил 10 ноябрь куни Янгибозор тумани халқ таълими бўлимига тегишли 01/7-13-11-869-сонли хат туман халқ таълими бўлими амалий фанлар методисти Ў.Шомуратов томонидан имло хатоларга йўл қўйган ҳолда тайёрланиб, туман халқ таълими бўлими мудири Ф.Аманбаев томонидан эътиборсизлик билан имзоланганлиги ва ижрога йўналтирилганлиги аниқланди.
Туман халқ таълими бўлими мудири Ф.Аманбаев лавозим вазифасига совуққонлик билан қараганлиги учун огоҳлантирилди ва юқоридаги ҳолатга қайта йўл қўймаслик лозимлиги бўйича тушунтирилди.
Туман халқ таълими бўлими нафақадаги амалий фанлар методисти Ў.Шомуратов идора ҳужжатини тайёрлашда ўзбек адабий тилининг амалдаги қоидалари ва нормаларига амал қилмаганлиги учун туман халқ таълими бўлими томонидан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан барча туман, шаҳар халқ таълими бўлими ходимларига юқоридаги каби ҳолатлар қайта содир бўлмаслиги учун ўз лавозим мажбуриятларига масъулият билан ёндашишлари, ҳужжат юритишда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 августдаги 339-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари"га қатъий амал қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, хатда келтирилган "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзолик бадалининг йиғилиши бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги “Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 210-сон қарорига ҳамда Уставига асосан жамиятнинг асосий маблағлари аъзоларининг аъзолик бадалларидан тушган маблағлардан шакллантирилиши, ихтиёрий равишда ўқувчи-ёшлар учун аъзолик бадали йилига бир маротаба энг кам ойлик иш ҳақининг икки фоизи, педагог ва бошқа ходимлар учун аъзолик бадали йилига бир маротаба энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт фоизи миқдорида йиғилиши белгилаб қўйилган.
Аъзолик бадали йиғилиши ихтиёрий равишда амалга оширилади ва аъзолик бадалларидан тушган маблағларнинг 25 фоизи бошланғич ташкилот, 25 фоизи туман (шаҳар) бўлинмалари, 25 фоизи минтақавий бўлимлар ва 25 фоизи жамиятнинг Марказий кенгаши харажатларини қоплаш учун йўналтирилади.
Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
👉@Xorazm_XTB

Қашқадарёдаги 42-умумтаълим мактаби IT соҳасига ихтисослаштирилди ва замонавий компьютерлар билан жиҳозланди
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 42-умумтаълим мактаби ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабга айлантирилди. Халқ таълими вазирлиги томонидан ушбу мактабга Кореяда ишлаб чиқарилган 15 дона замонавий компьютер жамланмаси тақдим этилди.
Техникаларни топшириш маросимида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Бош вазир маслаҳатчиси Олим Умаров ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев иштирок этди. Шунингдек, мактабдаги шарт-шароитлар, ўқув жараёни билан танишиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Ташриф доирасида “Таълим муассасаларида ва ахборот технологиялари ва коммуникацияларидан фойдаланиш” мавзусида семинар-тренинг ҳам ташкил этилди.
Рустам Каримжонов вилоятнинг барча туманларидаги мактабларнинг информатика ўқитувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мавзуга оид:
Халқ таълими вазирлиги вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳнинг Қашқадарёдаги мактабларни кўздан кечириши давомида жами 1 661 та компьютер синфлари мавжудлиги аниқланди, шундан:
• 1 005 таси яроқли,
• 655 таси маънан эскирган,
• 812 тасида компьютер синфига эҳтиёж бор, дея хулоса қилинди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Telegram
Ta’lim24.uz
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Forwarded from Xorazm viloyati Taʼlim va ilm-fan boşqarmasi
#Maktablarga_yordam
Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, «Бўстон» МФЙда жойлашган 960 ўринли 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1968 йилда қурилган бўлиб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган ва қўшимча бинога эҳтиёжи мавжуд эди.
2020 йил Инвестиция дастури доирасида мактабга 330 ўринли янги 3 қаватли ўқув бино қуриб берилди, мавжуд 960 ўринли биноси мукаммал таъмирланди.
Бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган бўлиб, мактаб фойдаланишга топширилган. Мактаб биноси кўркам ва замонавий кўриниш билан бир қаторда, ўқувчиларнинг таълим-тарбия олиши учун қулай шарт-шароитларга ҳам эга.
Маълумот учун: Ушбу таълим муассасасида бугунги кунда 1665 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

Forwarded from Sherzod Shermatov
Ҳудудларда таълимни яхшилаш бўйича натижага эришиш учун энг яхши тандем: жамоани бирлаштира оладиган фидойи халқ таълими бошқармаси раҳбари ҳамда уни доим қўллаб-қувватлайдиган вилоят ҳокими
Наманган ва Хоразм вилоятларида шу каби тандем бўлгани сабабли бошқа ҳудудларга нисбатан мактаблар масаласига эътибор кучлироқ бўлиб келган. Шунинг учун ҳам, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами арафасида қатор педагоглар билан бирга ушбу икки вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарлари “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган эдилар.
Қуйидаги жадвалга эътибор берсангиз, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича биринчи 5 талик ҳудудлар орасида энг катта ўсиш ҳам айнан Наманган ва Хоразмда кузатилмоқда.
Барча мактабларда ОТМга йўналтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилгани сабабли бу йил умумий битирувчиларнинг сони 1,59 баробар ортган бўлсада, ОТМга кирган битирувчилар сони 2,02 баробар ортган. Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (давоми кейинги постда...)

Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (квоталарнинг ошиши, китоблар, ДТМ тестлари ва ҳ.к.), лекин айнан шу икки ҳудудда кўрсаткичларнинг ўсиш суръати бошқа ҳудудларникидан анча юқори бўлганига Наманган вилоятининг ўрни ўтган йилдагига нисбатан 4 поғонага кўтарилган, Хоразмники эса 2 поғонага.
Ушбу оддий мисолни ўзи Президентимиз томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарларини вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси сифатида мавқеини кўтарилиши ҳамда ҳокимларга камида 30-40 фоиз вақтларини мактабларга ёрдамга сарфлашлари бўйича кўрсатма берилиши бежизга эмаслигини кўрсатмоқда.
Вилоят (туман) ҳокими халқ таълими бошқармаси (бўлими) раҳбарини ҳафтасига камида бир маротаба қабул қилиб, муаммоларини ечишда ёрдам берса, албатта, ўша ҳудудда таълим йўналишида ривожланиш бўлади. Ҳоким томонидан эътибор берилмаса ёки вилоят (туман) халқ таълими раҳбари муаммоларни тўғри таҳлил қилиб ҳокимга тушунтира билмаса, жойларда ижобий ўзгариш бўлиши жуда қийин.
PS. Бу тезкор йиғилган маълумотлар. Суперконтракт ҳамда янги очилаётган хусусий ва хорижий университетлар қабуллари натижалари бўйича Тошкент шаҳри (ҳамда баъзи ҳудудлар) кўрсаткичида йил якунигача қўшимча ўзгаришлар бўлиши мумкин.
PPS. ОТМга умуман кирмаган мактаблар сони деярли 3 баробарга камайди, бу бўйича алоҳида батафсил маълумот берамиз.

Forwarded from Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi
Prezident, ijod, ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi (PIIMA) hamda Zamin xalqaro jamoat jamgʻarmasi oʻrtasida hamkorlik memorandumi imzolandi.
Агентство по развитию Президентских, творческих и специализированных школ при Кабинете Министров Республики Узбекистан (PIIMA) и международный общественный фонд Zamin подписали меморандум о сотрудничестве.
The Agency for Development of Presidential, Creative and Specialized Schools under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan (PIIMA) and the international public fund Zamin signed a memorandum of cooperation.
______________
Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi
Website | Facebook | Telegram | YouTube

Суицид ҳақидаги хабарлар ёшлар онгида тақлидий руҳ келтириб чақириши мумкин
Ҳозирги замон жамиятида оммавий ахборот воситалари инсонларнинг эътиқодлари ва хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатишда муҳим рол ўйнайди, шунингдек, уларнинг ўзаро муносабатларига таъсир кўрсатади. ОАВ да суицидлар ҳақидаги хабарлар суицидал хавфи бор ёш ёки ижтимоий жиҳатидан ўхшаш гуруҳларда тақлидий ўз жонига қасд қилишларни чақириши мумкин. Бу ҳолат “Юқиш эффекти” ёки “Вертер синдроми” деб аталади.
ОАВ мутахассислари учун мўлжалланган “Ўз жонига қасд қилиш превенцияси” (Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти, 2000 йил) номли қўлланмада “Заиф инсонни ўз жонига қасд қилишига туртки бўлувчи жуда кўп омиллар қаторида суицид ҳолатларининг оммавий –ахборот воситаларида кенг ёритилиши бўлиши мумкин”, - деб таъкидланади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўз жонига қасд қилиш, айниқса вояга етмаганлар орасида ўзига ва ўзгаларга зарар етказиш ҳодисалари тўғрисидаги хабарларни ОАВда баён қилиш, шу каби саҳналарни намойиш этиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва унга риоя қилинишини қатъий назорат қилиш керак.
16 ноябрь куни эрталабдан 25 ёшли йигитнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолати ёритилган хабар айнан мактабга боғлаб берилгани, аслида эса ҳодисанинг мактабга мутлақо алоқадор эмаслиги ҳам мана шунинг яққол мисоли бўлди.
Ҳурматли ОАВ ходимларидан шу ва шунга ўхшаш хабарларни бераётганда юқоридагиларни инобатга олишларингизни сўраб қоламиз. Зеро, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида ҳам бу каби ахборотлар уларнинг соғлиғига зарар етказувчи деб белгилаб қўйилган.

Forwarded from O'qituvchilar Assotsiatsiyasi | Teachers’ Association
📊 ''Ustoz-2020'' tanloviga jami 12 495 ta ariza qabul qilindi.
Endi esa arizalar hakamlar hay'ati tomonidan ko'rib chiqiladi. Shundan so'ng, 150 nafar ishtirokchi saralab olinib, ular tanlovning 2-bosqichiga yo'l olishadi.
''Ustoz-2020'' tanloviga doir barcha xabarlarni sizga yetkazib borishda davom etamiz!
Batafsil
Telegram| Facebook| Instagram

Forwarded from "TA'LIM" TVTIFB🇺🇿
https://telegra.ph/%D0%8Ertachirchi%D2%9B-tumanida-3-sonli-maktabida-informatika-va-ahborot-tehnologiyalari-j%D1%9Enalishiga-ihtisoslashtirilgan-maktab-tashkil-eh-10-16
➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇
Telegram | Facebook | Youtube

Telegraph
Алоқа вазири оталиққа олган мактаб информатика ва ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилди
Ўртачирчиқ туманида 3-сонли мактаб негизида информатика ва ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни…
🗣 МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ МАТЕМАТИКА ВА ФИЗИКА ФАНЛАРИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВЛАТ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ ЎҚУВЧИЛАРНИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛАДИ
📌 ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР!
Фарзандингизнинг мактаб-интернатда таълимни давом эттиришини истайсизми?
Математика ва физика фанларини чуқур ўзлаштиришиничи?
Унда Сизга Самарқанд шаҳрида янги ташкил этилган Мирзо Улуғбек номидаги математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати яқиндан ёрдам беради!
Мактаб-интернатга айни пайтда умумтаълим мактабларининг 7- ва 8-синфида таълим-тарбия олаётган иқтидорли ўқувчи-ёшлар танлов асосида қабул қилинади.
Ўқувчилар фанлар бўйича биринчи ва олий малака тоифалари ва илмий даражага эга, умумтаълим муассасалари ўқитувчилари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, хорижий таълим муассасаларининг еткачи мутахассисларидан сабоқ олади.
Ўқувчиларнинг математика, физика, информатика ва инглиз тили фанларини чуқур ўрганиши, ушбу фанлардан республика ва халқаро фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этиши таъминланади.
Фанларни мукаммал ўзлаштириши учун қўшимча фан тўгараклари фаолияти йўлга қўйилади. Энг сўнгги ўқув-лаборатория жиҳозлари, ахборот коммуникация технологиялари, илғор ўқув-методик мажмуалар ҳамда дарсликлар мавжуд. Мазали 4 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади. Спорт ва фаоллар заллари, барча имконият ва шароитларга эга ётоқхона ўқувчилар хизматида.
Мактаб-интернатга синов имтиҳонларидан ўтган 120 нафар ўқувчи қабул қилинади. Имтиҳонлар математика, физика, информатика ҳамда инглиз тили умумтаълим фанлари бўйича, Давлат тест маркази билан ҳамкорликда бўлиб ўтади.
📝 Мактаб-интернатда ўқиш истагида бўлган ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
-Ота-она аризаси
-Тиббий маълумотнома (086 форма)
-Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси
-Ота-она паспорт нусхаси
-Расм, 6 дона (3х4)
-Табел нусхаси
-Психолог ташхис хулосаси
📌 ЎҚИТУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА
📝 Мактаб-интернатида ўқувчиларга таълим-тарбия бериш истагидаги барча умумтаълим фанлари бўйича биринчи ва олий тоифага эга ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳам ишга таклиф қилинади. Ўқитувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
-Ариза (танловда иштирок этиш учун комиссия раиси номига);
-Паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусхаси кўрсатилади);
-Олий маълумоти тўғрисида ҳужжатнинг нусхаси;
-Меҳнат дафтарчасининг нусхаси ёки иш стажини тасдиқловчи “Электрон меҳнат дафтарчаси” тизимидан кўчирма;
-Фани бўйича тегишли даражадаги миллий сертификат нусхаси;
-Тоифасини тасдиқловчи ҳужжати;
-3х4 ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат
📆 Ҳужжатлар Самарқанд шаҳри Сартепа маскани 158-а уй (собиқ 10-Меҳрибонлик уйи) манзили орқали ўқувчилардан жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача, ўқитувчилардан 20 ноябрдан 10 декабрга қадар якшанбадан ташқари ҳар куни, соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади
(t.me/samarqandvxtb/7400).
Онлайн тартибда 97-910-42-77 телеграмм рақами орқали қабул қилинади.
☎️ Мурожаат ва қўшимча маълумот учун
телефонлар: 66-221-93-17
97-910-42-77

SAMARQAND XALQ TA'LIMI
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Мирзо Улуғбек номидаги математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ўқувчиларни ўқишга қабул қилади!
___________
📌 Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy
kanaliga ulanish: t.me/samarqandvxtb