Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Andijon viloyati ta'lim va ilm-fan boşqarmasi (Xasan Qosimov)
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни “Балиқчи тумани халқ таълими бўлими томонидан янги йил байрамини нишонлаш учун 20 минг сўмдан пул йиғилмоқда” сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда тарқалган
хабарга Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан
Р А Д Д И Я
Мазкур хабар юзасидан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Балиқчи тумани халқ таълими бўлими мудири Н.Хомидова томонидан ноябрь ойидан бошлаб ўқувчилардан 20 минг, ўқитувчиларидан 50 минг сўмдан байрам тадбирларига пул йиғилганлиги тўғрисидаги хабар тўла асоссиз (ФЕЙК) хабар эканлигини маълум қиламиз. Чунки Балиқчи тумани халқ таълими мудираси хабарда келтирилгандек Н.Хомидова эмас балки Н.Ҳакимова эканлигини билдириб қоламиз.
Forwarded from Sirdaryo viloyati Xalq ta'limi boshqarmasi (ОРИФЖОН Мирзиёев)
#Мактабга_ёрдам.
⚡️ Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуриддинов Боёвут туманидаги 43-умумтаълим мактабини ўз оталиғига олди.

Кунларнинг кескин совиб кетиши муносабати билан оталиғидаги мактабига 2 тонна сифатли "Қарағанда" кўмири етказиб берди, шунингдек, мактабнинг қиш мавсумида доимо иссиқ бўлиши учун ўтин захирасига амалий ёрдам кўрсатди. Вилоят ишчи гуруҳи аъзолари таълим муассасасида куз-қиш тадбирларининг ижросини ўрганиб, тегишли кўрсатмалар бердилар.

Каналга уланиш: 👇👇
👉
@sirdaryo_xtb
❇️Ғиждувонлик ўқувчи-қиз Ўзбекистон чемпиони бўлди

🔹Ғиждувон туманидаги 57-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Феруза Шарипова анчадан буён спортнинг бокс тури билан шуғулланади. Ушбу турда ўтган мусобақаларнинг доимий иштирокчиси.

🔸11-15 ноябрь кунлари у бокс бўйича қизлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этди. 50 килограм вазн тоифасида кечган беллашувлар жараёнида ўз маҳоратини намойиш этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва "Ўзбекистон чемпиони", деган номга сазовор бўлди.

🔹Феруза ўзи эришган бу муваффақиятлари ортида онаси Нилуфар Шерова, отаси Отабек Жумаев, устозлари Фаррух Жўраев ва Фурқат Казаковларнинг эътибори, меҳнатлари мужассам эканлигини миннатдорона эътироф этди.

👉 buxorovxtb
Халқ таълими вазирлиги ишчи гуруҳи Хоразм вилоятидаги мактабларни ўрганмоқда

2020 йилнинг 17 ноябр куни Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов ва вазирлик ишчи гуруҳи Хоразм вилояти Хонқа ҳамда Урганч туманларидаги умумтаълим мактабларининг умумий ҳолатини ўрганмоқда.

Ўрганиш жараёнида вилоят умумтаълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, хусусан санитар-гигиеник ҳолати, ичимлик суви билан таъминланганлиги кўздан кечирилди.

Мактабларда мавжуд камчиликларни зудлик билан бартарф этиш бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Вазир ўринбосари Темур Комиловнинг Хоразм вилоятидаги умумтаълим муассасаларини ўрганиш жараёни давом этмоқда.

@uzedu
​​''Ustoz-2020'' Milliy mukofoti tanlovida qatnashish uchun ariza topshirganlar diqqatiga!

Barcha birinchi bosqich ishtirokchilarining ro'yxati bilan tanishing.

Ayni damda birinchi bosqich saralash jarayonlari davom etmoqda.
Она тили фанини ўқитишдаги ёндашув ўзини оқламадими? Энди нималар ўзгаради? (+видео)

📍 https://bit.ly/3fnI9Q5

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter