Ta’lim24.uz
100K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from KHISO olimpiada
💐Qizlarjonlaruuu🙋‍♀️

Sizni uzoq kuttirmagan holda O‘zbekistonda ilk bor KHISO olimpiada maktabi tashabbusi bilan Yoshlar ishlari agentligi bilan hamkorlikda o‘tkazilayotgan qiziqarli olimpiadamiz davom etadi.
🤩O‘z davrasiga ko‘plab qizlarni yig‘a olgan onlayn "Qizlar Olimpiadasi"ning navbatdagi turiga start beramiz.

💡Bu safar qizlarimiz o‘z bilimlarini xorijiy tillar bo‘yicha sinovdan o‘tkazadilar.✅

👩🏻‍🏫 Bizda yangilik, endilikda o‘qituvchilar ham olimpiadada ishtirok qilishlari mumkin!

🗓 29-noyabr kuni soat 09:00 dan 19:00 ga qadar o‘tkaziladigan olimpiada quyidagi fanlar bo‘yicha bo‘lib o‘tadi:

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Ingliz tili
🇩🇪Nemis tili
🇷🇺Rus tili
🇫🇷Fransuz tili

Roʻyxatdan oʻtish: 👉@Khiso_uz_bot👈

📌 To‘liq ma'lumotni
quyidagi havoladan olishingiz mumkin: 👉 Batafsil tanishing!

ESLATMA: Olimpiadada qatnashish mutlaqo bepul!

🥳 G‘alabaga yaqin qoldi, siz barchasini uddalaysiz!✊

👉 @khiso
БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ ПОП ТУМАНИДА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ-МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

Юрт равнақи ва мамлакат келажаги ёш авлод ҳаёти ва камолига, уларнинг ҳар жиҳатдан етук, илм-маърифатли инсонлар бўлиб улғайишига боғлиқ. Шу жиҳатлар юртимизнинг бугунги одимларида устувор аҳамият касб этган. Бош вазир ўринбосари Бехзод Мусаев Наманган вилоятининг Поп туманида бўлиб, устоз-муаллимлар, педагог ходимлар билан учрашди. Учрашув-мулоқот таълим соҳаси билан боғлиқ муҳим масалаларни қамраб олди.
Хусусан, бош вазир ўринбосари учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармони ҳамда “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон қарори ижросини таъминлаш, Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча пойтахт педагоглари билан бўлган учрашувда белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишга алоҳида тўхталди. Ўз навбатида 2019 - 2020 ўқув йилида мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш самарадорлиги, таълим муассасаларининг ОТМга бириктирилганлиги юзасидан Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ғояларни рўёбга чиқаришда таълим тизимининг ҳар бир ходими зиммасига юклатилаётган вазифалар ҳақида сўз юритди. Поп туманидаги 8-БМСМда ўтказилган мазкур учрашувда тумандаги умумтаълим муассасаларининг 200 дан зиёд директор ва педагоглари, шунингдек, вилоятдаги олий таълим масканлари ректорлари иштирок этиб, мактабларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлигига атрофлича тўхталинди. Учрашувда таълим сифати юқори, олий таълимга кириш кўрсаткичлари ва педагогларнинг билими талабга жавоб берадиган мактабларнинг тажрибаси тарғиб этилиши бош мақсад экани таъкидланди. Шунингдек, мактаблар ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар билдирилди. Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ҳамда маданият вазири ўринбосари сўзга чиқиб, халқ таълими ҳамда маданият соҳасидаги ислоҳотлар ва янгиланишлар ҳамда уларнинг самарасидан кўзланган мақсадга эътибор қаратиб, ҳар икки тизим ўртасидаги ҳамкорлик ва истиқболдаги режаларга тўхталдилар. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бугун таълим тизими олдига қўйилаётган вазифаларни жиддий эътибор ва масъулият билан амалга ошириш бўйича ҳар бир мутасадди раҳбар, педагог, устоз-муаллим олдидаги аниқ вазифалари белгилаб олинди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Қашқадарёда мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади

Президент раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

👉 https://kun.uz/84285928

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Sherzod Shermatov
Ҳаракатда барака

Ушбу 2 та рақам мактаблар фаолиятидаги ижобий ўзгаришни кўрсатади:

1) 1,5 млн абитуриентнинг атиги 23 фоизи бу йилги мактаб битирувчилари бўлган бўлса, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллади. Қолган 77 фоиз абитуриентни ташкил этган лицей, коллеж битирувчилари ёки аввалги йилги битирувчилар ҳам ОТМга ҳаракат қилган, репетиторга борган, лекин уларнинг умумий натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада бўлди.

2) Олий таълимга биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони 3 баробарга камайди, яъни ўтган йили 2126 та эди, бу йил 692 тага тушди. Бунга ҳам ўтган йилдан бундай мактаб раҳбарларини лавозимига лойиқлигини жиддий кўриб чиқиш бошлангани катта туртки бўлди.

Энди буёғига директорларимиз ва мактаб жамоаси фақат натижага ҳаракат қилиши керак. Натижа бу битирувчиларнинг ҳаётда муваффақиятга эришиши. Уларнинг бир қисми ўқишни кейинги босқичига ўтса, кейинги қисми ўз ишини топиб кетишидир. Ўқишга ҳам киролмаса, иш ҳам топа олмаса, кейинчалик ёшларимиз ҳаётда қийналиб қолишади. Шу сабабли мактаб давридаги вақтини айнан шу натижага йўналтириши, шу жумладан, ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириши керак.

Бир ой давомида Хоразм, Навоий, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб яхши кўрсаткичга эга ва умуман натижа кўрсатмаган мактабларни солиштирганда асосий фарқ айнан директор ва мактаб жамоасининг ўз касбига бўлган фидоийлиги туфайли бўлаётганига амин бўлдик.

Солиштирганда кўринадики, аксарият ёмон кўрсаткичга эга мактабларнинг моддий техник ҳолати яхши кўрсаткичга эга бўлган мактабникидан анча яхши бўлиб чиқаяпти. Эскичасига фақат мактабнинг ташқи кўринишига қараб директорга баҳо берилганида, аксинча булар яхши бўлиб чиқарди ва яхши натижа кўрсатган директорга эса мактабининг кўриниши яхши бўлмаганига чора кўрилиши мумкин эди...

Шунинг учун, ўз ишига фидоий бўлган педагогларимизга ушбу ўзгаришларга сабаб бўлганлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз! Аксинча, бу соҳага адашиб келиб, аввалгидек пахта ва бошқа ортиқча ишлар билан ўралашиб юришга ўрганиб қолганларга бошқа иш топишларини тавсия қиламиз.
Forwarded from Sherzod Shermatov
❇️БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ 20 ТА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА БИРИКТИРИЛДИ

Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-11-26

✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
Ҳурматли устозлар!
Танловнинг саралаш босқичида биз жуда кўп қизиқарли видеоларни олдик. Уларнинг айримларини сиз билан баҳам кўрмоқчимиз!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Уважаемые учителя!
За период конкурсного отбора нам поступило достаточно большое количество интересных видеороликов. Мы бы хотели некоторыми из них поделится с вами!

https://www.youtube.com/watch?v=KSjN71EV8Ag