Forwarded from Namangan viloyati ta'lim va ilm - fan boşqarmasi/ RASMIY (MARDON)
Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Қашқадарёда мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади
Президент раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
👉 https://kun.uz/84285928
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

Forwarded from TA`LIM VA ILM-FAN QAŞQADARYO VILOYAT BOŞQARMASI
Telegraph
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ЧЕККА ҲУДУДИДАГИ ЮҚОРИ ВА ПАСТ КЎРСАТКИЧЛИ МАКТАБЛАРИГА БОРДИ
Халқ таълими вазири Қашқадарё вилоятининг чекка ҳудуди бўлишига қарамасдан ўзининг юқори рейтинги ва иқтидорли кадрларига эга бўлган Дехқонобод туманидаги 77-сонли мактаб фаолияти ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Ташриф…
Forwarded from Sherzod Shermatov
Ҳаракатда барака
Ушбу 2 та рақам мактаблар фаолиятидаги ижобий ўзгаришни кўрсатади:
1) 1,5 млн абитуриентнинг атиги 23 фоизи бу йилги мактаб битирувчилари бўлган бўлса, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллади. Қолган 77 фоиз абитуриентни ташкил этган лицей, коллеж битирувчилари ёки аввалги йилги битирувчилар ҳам ОТМга ҳаракат қилган, репетиторга борган, лекин уларнинг умумий натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада бўлди.
2) Олий таълимга биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони 3 баробарга камайди, яъни ўтган йили 2126 та эди, бу йил 692 тага тушди. Бунга ҳам ўтган йилдан бундай мактаб раҳбарларини лавозимига лойиқлигини жиддий кўриб чиқиш бошлангани катта туртки бўлди.
Энди буёғига директорларимиз ва мактаб жамоаси фақат натижага ҳаракат қилиши керак. Натижа бу битирувчиларнинг ҳаётда муваффақиятга эришиши. Уларнинг бир қисми ўқишни кейинги босқичига ўтса, кейинги қисми ўз ишини топиб кетишидир. Ўқишга ҳам киролмаса, иш ҳам топа олмаса, кейинчалик ёшларимиз ҳаётда қийналиб қолишади. Шу сабабли мактаб давридаги вақтини айнан шу натижага йўналтириши, шу жумладан, ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириши керак.
Бир ой давомида Хоразм, Навоий, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб яхши кўрсаткичга эга ва умуман натижа кўрсатмаган мактабларни солиштирганда асосий фарқ айнан директор ва мактаб жамоасининг ўз касбига бўлган фидоийлиги туфайли бўлаётганига амин бўлдик.
Солиштирганда кўринадики, аксарият ёмон кўрсаткичга эга мактабларнинг моддий техник ҳолати яхши кўрсаткичга эга бўлган мактабникидан анча яхши бўлиб чиқаяпти. Эскичасига фақат мактабнинг ташқи кўринишига қараб директорга баҳо берилганида, аксинча булар яхши бўлиб чиқарди ва яхши натижа кўрсатган директорга эса мактабининг кўриниши яхши бўлмаганига чора кўрилиши мумкин эди...
Шунинг учун, ўз ишига фидоий бўлган педагогларимизга ушбу ўзгаришларга сабаб бўлганлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз! Аксинча, бу соҳага адашиб келиб, аввалгидек пахта ва бошқа ортиқча ишлар билан ўралашиб юришга ўрганиб қолганларга бошқа иш топишларини тавсия қиламиз.

Forwarded from Buxoro viloyati Ta’lim va ilm-fan boşqarmasi | Rasmiy kanal
❇️БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ 20 ТА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА БИРИКТИРИЛДИ
Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-11-26
✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb

Forwarded from O'qituvchilar Assotsiatsiyasi | Teachers’ Association
Ҳурматли устозлар!
Танловнинг саралаш босқичида биз жуда кўп қизиқарли видеоларни олдик. Уларнинг айримларини сиз билан баҳам кўрмоқчимиз!
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Уважаемые учителя!
За период конкурсного отбора нам поступило достаточно большое количество интересных видеороликов. Мы бы хотели некоторыми из них поделится с вами!
https://www.youtube.com/watch?v=KSjN71EV8Ag

YouTube
"Ustoz -2020 milliy tanlovi". M. Umarova.
"Ustoz -2020 milliy tanlovi" Toshkent shahar Yakkasaroy tumani 144-maktabning boshlabg'ich sinf o'qituvchisi Umarova Mashrabxon Axmadоvna.
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
✅Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 111-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ўртасида илмий-амалий ҳамкорлик йўлга қўйиладиган бўлди.
❇️Куни кеча Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов раҳбарлигида олий таълим муассасаси проректорлари, деканлари, кафедралар мудирлари ва бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари мактабга ташриф буюришди. Таълим муассасасидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
📚Мулоқот чоғида томонлар мактабда таълим сифатини ошириш йўлида амалга ошириладиган ишларни режалаштириб, зарур чора-тадбирларни белгилаб олдилар.
🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати
👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB

Forwarded from IT taʼlim
"Texnologiya" fanini takomillashtirish va o'quvchilarni kasb-hunarga yo'naltirish orqali ularni hayotga tayyorlash mavzuidagi amaliy konferensiya boshlanish arafasida.
Konferensiyada ishtirok etish uchun quyidagi havola orqali kiring.
https://us02web.zoom.us/j/87226016063?pwd=NEVaREkrZW5rMVNLQ05yaUc4eVh6UT09

Forwarded from UzA | Расмий канал
Ўқувчилар мактабдаёқ IT мутахассиси бўлиши мумкин, энди 5-синфдан дастурлаш ўргатилади (+видео)
🎥 https://youtu.be/FaTKVB-YN00
➡️ http://uza.uz/posts/190032
🔻
🎥 https://youtu.be/FaTKVB-YN00
➡️ http://uza.uz/posts/190032
🔻
Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter#davlat_xizmatlari
Hurmatli fuqarolar❗️
Xalq taʼlimi vazirligi bugungi pandemiya 🦠 sharoitida fuqarolarga interaktiv davlat xizmatlarini ko‘rsatishni 🖥 yanada kengaytirish maqsadida, so‘rovnoma o‘tkazmoqda.
Hozirgi paytda Sizda, xalq taʼlimi sohasiga taalluqli qanday yangi interaktiv onlayn davlat xizmatlaridan foydalanish uchun zaruriyat tug'ilmoqda❓
Bu borada o'z taklif va sharhlaringizni quyidagi havola orqali yuboring: 👉 https://forms.gle/SPqekZsJsrMU9Rta6

Forwarded from A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
#қоракўлтажрибаси
Қоракўл Халқаро математика мактабининг сири нимада?
Жорий йилнинг 30 август куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Юртбошимиз Қоракўл Халқаро математика мактаби эришаётган ютуқлар, педагоглар малака ва тажрибасини эътироф этиб, мактаб фаолиятини ўрганиш ва илғор тажрибаларини республика миқёсида оммалаштириш лозимлигини таъкидлади.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш институти ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида бўлиб, Қоракўл Халқаро математика мактаби тажрибасини ўрганди.
Мактаб директорининг бошқарув компетентлиги, жамоа билан, ота-оналар билан ишлаши, ўқув жараёни ташкил этилиши тўғрисида 9 қисмдан иборат видео роликлар тайёрланди.
Мазкур Қоракўл Халқаро математика мактаб фаолияти тўғрисидаги давомли видео роликларни А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институтининг телеграмдаги расмий https://t.me/avloniyuz каналида кузатиб боринг ва #қоракўлтажрибаси ни ўрганинг.
Мақсадимиз сизларга ютуқларга эришиш тажрибасини улашиш!
Telegram |Facebook |Website

Telegram
A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
Website:
http://avloniy.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/avloniy.uz
Instagram:
https://www.instagram.com/a.avloniy/
YouTube:
https://www.youtube.com/avloniyuzb
Qayta tayyorlov:
https://t.me/avloniyqaytatayyorlov
http://avloniy.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/avloniy.uz
Instagram:
https://www.instagram.com/a.avloniy/
YouTube:
https://www.youtube.com/avloniyuzb
Qayta tayyorlov:
https://t.me/avloniyqaytatayyorlov
Forwarded from A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қоракўлтажрибаси 1-қисм
Қоракўл мактабининг сири нимада?
Ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилади?
Кузатамиз ва тажриба оламиз.
Telegram |Facebook |Website
Қоракўл мактабининг сири нимада?
Ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилади?
Кузатамиз ва тажриба оламиз.
Telegram |Facebook |Website
#Сўраган_эдингиз
Савол: Маълумки, мактабларда таълим жараёнини асосан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари бошқаради. Биргина дарс жадвалини ишлаб чикишнинг ўзи жуда кўп вақтни олади. Бундан ташқари, фанлар бўлиниши ёки ўқитувчилар штат жадвалида ўзгаришлар бўлса тарификация рўйxатини қайта ишлаб чиқиб, ҳудудий xалқ таълими бўлимларига олиб бориб иқтисодчилардан имзо йиғиш учун кўп вақт сарфланади. Шу тўғрими?
Жавоб: Маълумки, бугунги кунга қадар умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг тарификация рўйхатларини шакллантириш, унга тегишли бўлган маълумотларни киритиш ҳамда тасдиқлаш бўйича ҳеч қандай тартиб мавжуд эмаслиги, ушбу жараён автоматлашмаган тизимда амалга оширилиши соҳа ходимларига қийинчилик туғдирган.
Шунингдек рўйхатнинг инсон аралашуви билан шакллантирилиши натижасида педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақи миқдорлари нотўғри ҳисобланиши ва тўланиши ҳолатлари ҳам кузатилган.
Юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатини тўғри шакллантиришда инсон омилини минималлаштириш ҳамда Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан оқилона фойдаланиш, ортиқча қоғозбозлик ва оворагарчиликларни олдини олиш мақсадида 2020 йилдан бошлаб ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатларини автоматлаштириш бошланган.
Бугунги кунда мазкур рўйхат “УзАСБО” дастурий мажмуасида яратилган модулда автоматик тарзда шакллантиришга ўтилмоқда. Умумтаълим муассасаларининг тарификация рўйхатини тўлиқ автоматлаштириш орқали синфларда жамланган ўқувчилар ҳамда педагог ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларга бириктирилган дарс соатлари, белгиланган устамалар, шунингдек тарификация рўйхатини шакллантириш механизми яратилди.
Шу ўринда айтиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактабларининг тарификация рўйхатлари ҳамда штатлар жадвалларини тасдиқлаш учун халқ таълими бўлимларида фаолият юритаётган тегишли ходимлардан имзо йиғиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма бермаган.
Тарификация рўйхатларини шакллантириш билан боғлиқ амалга ошириладиган барча жараёнлар Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда давлат рўйхатидан ўтказилган Низом асосида қуйидаги босқичлар ва муддатларда амалга оширилиши белгиланган:
✅умумтаълим муассасалари томонидан умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткаси шакллантирилади;
✅умумтаълим муассасалари томонидан ўқитувчиларга дарс соатлари ҳар йили 15 сентябрга қадар устувор кетма кетлик асосида тақсимланади ва ҳар йили 17 сентябрга қадар электрон дастурга киритилади;
✅умумтаълим муассасаси томонидан ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатини шакллантириш жараёнига тааллуқли бўлган барча маълумотлар ҳар йили 20 сентябрга қадар электрон дастурга киритилади ҳамда ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органларига кўриб чиқиш учун юборилади;
✅бунда электрон дастурга ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатининг тўғри ва ҳаққоний киритилиши учун умумтаълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари масъул ҳисобланади;
✅ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари томонидан ҳар йили 25 сентябрга қадар ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатини кўриб чиқилади ва тасдиқланади ёки тасдиқланиши рад этиш тартиби белгиланди.