Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қоракўлтажрибаси 7-қисм

Қоракўл мактабининг сири нимада?

Ўқитувчиларни ишга қабул қилиш жараёни, уларга қўйилган талаблар

Кузатамиз ва тажриба оламиз


Telegram |Facebook |Website
#Директор_кундалигидан

92.4 фоиз битирувчиси талаба бўлган мактаб раҳбари натижага қандай эришди?

Мактаб-интернати Қорақалпоғистон Республикаси мактаблари рейтингида 1-ўринни эгаллаган.

Батафсил: https://bit.ly/33IJKv1


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Judo Uz
Эртага катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланади

Аввал хабар берганимиздек, 4-6 декабрь кунлари пойтахтимиз дзюдо ва пара-дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади.

"Универсал" спорт мажмуасида ўтказиладиган мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 500 нафарга яқин сараланган дзюдочилар татамига чиқади. Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташлаш ҳамда илк кунги беллашувларда татамига чиқадиган дзюдочиларни тарозидан ўтказиш маросими бўлиб ўтади.

Кеча эса чемпионат беллашувларида ҳакамлик қиладиган реферилар учун семинар ташкил этилди. Уни халқаро тоифадаги IJF реферилари - Рамзиддин Саидов ва Вячеслав Перетейко олиб боришди.

Дарвоқе, мусобақа кунлари парадзюдо бўйича ҳам Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Саралаш баҳслари ҳар куни соат 10:00да, соат 17:00да эса медаллар учун финал беллашувлари бошланади.

Мусобақа дастури:

4 декабрь ("Универсал" спорт саройи)

Эркаклар (дзюдо):
-60, -66 кг. Аёллар: -48, -52, -57 кг

Эркаклар (пара-дзюдо): -60, -66 кг. Аёллар (пара-дзюдо): -48, -52 кг

5 декабрь ("Универсал" спорт саройи)

Эркаклар (дзюдо):
-73, -81, -90 кг. Аёллар: -63, -70 кг

Эркаклар (пара-дзюдо): -73, -81, -90 кг. Аёллар (пара-дзюдо): -57, -63 кг

6 декабрь ("Универсал" спорт саройи)

Эркаклар (дзюдо):
-100, +100 кг. Аёллар: -78, +78 кг

Эркаклар (пара-дзюдо): -100, +100 кг. Аёллар (пара-дзюдо): -70, +70 кг

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yoshlar_oyligi_uchtepada

🔸Куни-кеча Учтепа туманидаги 238-умумтаълим мактабида ҳудуддаги 70 нафарга яқин банд бўлмаган ёшлар билан жонли мулоқот ташкил этилди.

🔸Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Жўрабоев, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари ва туман ҳокими иштирок этишди.

🔸Учрашувда ёшлар томонидан турли йўналишлардаги таклиф ва муаммолар ўртага ташланди.

🔸Учрашув давомида билдирилган муаммо ва таклифлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Жўрабоев томонидан тегишлилиги бўйича туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарларига назоратга олиш ва ижобий ҳал қилиш ҳамда бу борадаги йўл харитасини тузиш топшириғи берилди.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

👉https://t.me/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
#Maktablarga_yordam

Кўркам ва шинам, замон талаблари асосида таъмирланган ва жиҳозланган умумтаълим масканларидан бири Қашқадарё вилояти Касби туманидаги 2-умумтаълим мактабидир.

640 ўринга мўлжалланган мазкур илм даргоҳи 2019 йил “ Обод маҳалла “ дастури доирасида мукаммал таъмирдан чиқарилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой туманида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали ўтказилади

🌟 Фестивалда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи ижодкор болалар иштирок этишлари мумкин.

📍 Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 10 декабрь кунига қадар Яккасарой туманида жойлашган таълим муассасаларида қабул қилинади.


@uzedu
❇️ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ВАЗИРНИНГ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА БЎЛДИ

Батафсил👉https://telegra.ph/buxoro-vxtbuz-12-04-3

✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
#press_tur

ЖУРНАЛИСТЛАР МАКТАБЛАРДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Бугун, 4 декабрь куни Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг Самарқанд шаҳрида янги бунёд этилаётган мактаблар, умумтаълим муассасаларида олиб борилган реконструкция ишлари билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида пресс-тури ташкил қилинди.
Оммавий ахборот воситаси ходимлари жорий йилда Самарқанд шаҳри мактабларида олиб борилган бунёдкорлик ишлари, жумладан, Қорасув массивида қурилаётган 1680 ўринли янги мактаб биноси, мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилган 65-мактаб ҳамда вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида олиб борилган реконструкция ишлари билан бевосита танишишди. Журналист ва блогерларга вилоят халқ таълими бошқармасининг қурилиш бўлими бошлиғи Акмал Хурсандов ҳамроҳлик қилиб, уларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берди.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
_________
📌 Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy kanaliga ulanish: 👉 t.me/samarqandvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, А.Авлоний номидаги илмий тадқиқот институти 2021 йил учун 13.00.07-Таълимда менежмент ихтисослиги бўйича таянч докторантурага (фалсафа доктори, PhD) қабул учун очиқ танлов эълон қилган эди. Асосий мақсадимиз шаффофликни таъминлаш эди.

Давлат грантига 1 та жой ажратилган бўлиб, ҳужжат топширган номзодлар сони 6 нафарни ташкил этди.

Танлов жараёнини адолатли ташкил этиш мақсадида барча номзодлар учун тенг имконият яратилди.

Танлов натижасига кўра 1 нафар муносиб номзод танлаб олинди, қолган 5 нафар номзодлар томонидан ҳеч қандай эътирозлар бўлмади. Муносиб кадр сифат гаровидир.

Институтга қабул қилинган янги докторант таассуротларини сиз билан улашамиз!

Telegram |Facebook |Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Maktabning 90 foiz o'quvchisi talaba bo'ldi

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram | Instagram | YouTube