#press_tur
ЖУРНАЛИСТЛАР МАКТАБЛАРДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Бугун, 4 декабрь куни Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг Самарқанд шаҳрида янги бунёд этилаётган мактаблар, умумтаълим муассасаларида олиб борилган реконструкция ишлари билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида пресс-тури ташкил қилинди.
Оммавий ахборот воситаси ходимлари жорий йилда Самарқанд шаҳри мактабларида олиб борилган бунёдкорлик ишлари, жумладан, Қорасув массивида қурилаётган 1680 ўринли янги мактаб биноси, мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилган 65-мактаб ҳамда вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида олиб борилган реконструкция ишлари билан бевосита танишишди. Журналист ва блогерларга вилоят халқ таълими бошқармасининг қурилиш бўлими бошлиғи Акмал Хурсандов ҳамроҳлик қилиб, уларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берди.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
_________
📌 Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy kanaliga ulanish: 👉 t.me/samarqandvxtb

Forwarded from A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, А.Авлоний номидаги илмий тадқиқот институти 2021 йил учун 13.00.07-Таълимда менежмент ихтисослиги бўйича таянч докторантурага (фалсафа доктори, PhD) қабул учун очиқ танлов эълон қилган эди. Асосий мақсадимиз шаффофликни таъминлаш эди.
Давлат грантига 1 та жой ажратилган бўлиб, ҳужжат топширган номзодлар сони 6 нафарни ташкил этди.
Танлов жараёнини адолатли ташкил этиш мақсадида барча номзодлар учун тенг имконият яратилди.
Танлов натижасига кўра 1 нафар муносиб номзод танлаб олинди, қолган 5 нафар номзодлар томонидан ҳеч қандай эътирозлар бўлмади. Муносиб кадр сифат гаровидир.
Институтга қабул қилинган янги докторант таассуротларини сиз билан улашамиз!
Telegram |Facebook |Website

Forwarded from MARKAZIY STUDIYA | MY5 TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлигида Антикоррупцион ҳафталик доирасида «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилди
Батафсил: https://bit.ly/3oupwNl
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Forwarded from Buxoro viloyati Ta’lim va ilm-fan boşqarmasi | Rasmiy kanal
✳️ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ БУХОРОЛИК ИЛҒОР ТАЖРИБАЛИ ПЕДАГОГЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАШДИ
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Бухоро вилоятига қилган ташрифи жараёнида юқори кўрсаткичларга эришган умумтаълим мактаблари директорлари, тажрибали ўқитувчилари ҳамда фан методистлари билан учрашди.
Батафсил👉https://telegra.ph/buxoro-vxtbuz-12-05
✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb

Forwarded from UzA | Расмий канал
2021 йилдан АҚШ мутахассислари мактаб директорларини ўқитишда қатнашади
📍http://uza.uz/posts/192109
🔻
📍http://uza.uz/posts/192109
🔻
Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | TwitterForwarded from Buxoro viloyati Ta’lim va ilm-fan boşqarmasi | Rasmiy kanal
Telegraph
Вазир “Бухоролик кўнгилли педагоглар” лойиҳасини амалиётга татбиқ этиш таклифини билдирди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Бухоро вилоятига қилган ташрифи якунида бугун, 5 декабрь куни вилоят халқ таълими тизимида фаолият юритаётган раҳбарлар билан учрашди. Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вазир иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокими…
Forwarded from Xorazm viloyati Taʼlim va ilm-fan boşqarmasi
#maktablarga_yordam
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ПРОКУРАТУРА ХОДИМЛАРИНИНГ МАКТАБЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ МАҚСАДИДАГИ ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугун ёш авлод эртаси, уларнинг нурли камолоти учун барча қулай шарт-шароитлар муҳайё. Умумтаълим масканларининг ҳар томонлама қулай ва замонавий қиёфа касб этишида замонамиз қаҳрамонларининг ҳам ўрни беқиёс. Умумтаълим масканларига кўрсатилаётган ҳомийлик ёрдами, ўзига хос ташаббуслар асосидаги жуда кўплаб хайрли саъй-ҳаракатлар истиқбол одимларига хизмат қилмоқда, ўқувчиларни юксак марралар сари дадил одимларга ундамоқда. Ана шундай эзгулик йўлидаги фаолият
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 4-сонли ихтисослаштирилган мактабида ҳам яққол намоён.
Хоразм вилояти прокурорининг ташаббуси билан таълим муассасаларида ўтказилаётган тадбирлар доирасида вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Явбасаров пешқадамлилигида Қўшкўпир туманидаги 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатига собиқ битирувчилар ҳомийлигида 5 та доска, 20 та кийим илгич, 10 та эшик, 2 та стол тенниси анжомлари, 100 та бадиий китоблар тақдим қилинди.
Собиқ битирувчилар томонидан ўзи ўқиган мактабга ҳомийлик қилиш анъанага айланмоқда.
Мана шундай хайрли ташаббуслар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
👉@Xorazm_XTB

#қоракўлтажрибаси 8-қисм
Қоракўл мактабининг сири нимада?
Мактабда қайси фанлар чуқурлаштириб ўтилади?
Кузатамиз ва тажриба оламиз

#қоракўлтажрибаси 9-қисм
Қоракўл мактабининг сири нимада?
Мактаб муваффақиятларининг сири нимада?

Азиз устозлар, каналимиз муштарийлари!
А.Авлоний илмий-тадқиқот институти ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган Қоракўл мактаби тажрибасини сизларга имкон қадар кенгроқ ёритишга ҳаракат қилди.
Оз бўлсада сизнинг фаолиятингизга ижобий таъсир кўрсатади деган умиддамиз.
Албатта ижобий натижаларга эришаётган мактабларимиз кўп. Тажриба алмашиш мақсадида берилаётган видео лавҳаларимиз давом этади.
Навбатдаги видео лавҳалар тажрибали мактаб директорларининг таълимни ташкил этиш услубларига бағишланади. Бу ҳақида тез кунда ...
Расмий https://t.me/avloniyuz телеграм каналимиз кузатишда давом этинг!

Telegram
A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
Website:
http://avloniy.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/avloniy.uz
Instagram:
https://www.instagram.com/a.avloniy/
YouTube:
https://www.youtube.com/avloniyuzb
Qayta tayyorlov:
https://t.me/avloniyqaytatayyorlov
http://avloniy.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/avloniy.uz
Instagram:
https://www.instagram.com/a.avloniy/
YouTube:
https://www.youtube.com/avloniyuzb
Qayta tayyorlov:
https://t.me/avloniyqaytatayyorlov
📣Uzoooooq kutilgan xabar!
Super o'ttizlik!
"Ustoz-2020" finalchilari aniqlandi!
Har bir nominatsiya bo'yicha 5 kishidan ishtirokchi hakamlar hay'ati tomonidan intervyu olish orqali aniqlab olindi. Yakuniy bosqichga o'tgan 30 nafar qatnashchimizni oldinda o'z faoliyatlarini yana-da yaxshilashga va yangi ko'nikmalarni egallashga qaratilgan seminar-treninglar kutib turibdi! Ular nafaqat o'z ustilarida ishlashadi, balki maroqli hordiq ham chiqarishadi. Demak, 30 nafar finalist bilan 7-dekabrda bog'lanamiz!
Shuningdek, 2-bosqichda faol ishtirok etgan, ammo finalga o'ta olmagan o'qituvchilarimiz ham aslida g'olib, ularga ham maxsus sertifikatlar va kutilmagan sovg'alar taqdim etiladi.
2-bosqich natijalari.
🔥"Ustoz-2020" tanlovimizning eng qaynoq nuqtalariga yetib kelyapmiz.
Shunday ekan, bizni kuzatishda davom eting!
Telegram| Facebook| Instagram

Forwarded from Sirdaryo viloyati Xalq ta'limi boshqarmasi (ОРИФЖОН Мирзиёев)
Сирдарё вилояти телевиденияси томонидан “Афсуски, мактабларда «йиғ-йиғди»лар ҳамон давом этмоқда” мавзусидаги кўрсатувга халқ таълими бошқармасининг МУНОСАБАТИ.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5538-сон Фармонининг 3-банди билан маҳаллий давлат ҳокимликлари раҳбарларига“ .....туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда халқ таълими муассасаларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлашга... шахсан жавобгарлик” юклатилган.
Жорий йилнинг 5 декабр куни Оқолтин туманидаги 15-сонли умумтаълим мактабини иситиш тизимини носозлиги юзасидан Сирдарё вилояти телевидениясида намойиш этилган “Афсуски, мактабларда «йиғ-йиғди»лар ҳамон давом этмоқда” мавзусидаги кўрсатуви бўйича вилоят халқ таълими бошқармасининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганиш давомида Оқолтин тумандаги 15-мактабнинг иссиқлик тизимида муаммоларни бартараф этиш учун туман ҳокимининиг тегишли фармойишига асосан 35 млн.сўм маблағ ажратилиб, мактабнинг икки қаватли биносининг иссиқлик тизимидаги носоз 36 дона чўян батареялар ўрнига замонавий диметалл батареялар туман халқ таълими бўлимнинг махсус эксплуатация ходимлари томонидан алмаштирилди ва шу куннинг ўзидаёқ муассасанинг иситиш тизими синовдан ўтказилди.
Бундан ташқари, 15-мактабда иситиш учун пул йиғиб олинганлигини
юзасидан 2-синф ўқувчиси Ғ.Знинг пул йиғими тўғрисидаги гаплар ўз тасдиғини топмади. Маълум бўлдики, унинг онаси У.Мнинг ота-оналар қўмитаси раиси бўлганлиги сабабли синф хонасини вақтинча иситиб туриши учун электр иситиш ускунасини ҳомийлик қилган.
Вилоят халқ таълими бошқармаси ўқитувчиларни бундай ҳолатга олиб келинганлиги учун узр сўрайди ва ОАВдан камчиликларни ёритганда масъул (сектор) раҳбарлар билан ҳам мулоқот ўтказиш зарурлигини қайд этади.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати