Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Урганч шаҳридаги кам коэффициентли 2-сон ва 17-сонли мактабларда бўлиб, таълим масканларида ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, мактабнинг моддий-техник базаси ва олиб борилаётган таълим жараёнлари билан яқиндан танишди.
Мазкур мактабларнинг кам коэффициентлилик сабабини танқидий таҳлил қилди.
Мактаб ўқувчилари ҳамда ўқитувчилари билан суҳбатлашиб, дарс жараёнларини кузатди.
Келажакда мактабда таълим сифатини ошириш ва ижобий натижаларга эришиш бўйича тегишли тавсиялар берди.

👉@Xorazm_XTB
Forwarded from IT taʼlim
Usmon Sharifxo'jayev: "Yangi darsliklardagi o'zgarishlarni oʻquvchilardan tortib, ota-onalargacha his qilishlari kerak"

Bugun
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirining birinchi oʻrinbosari Usmon Sharifxoʻjayev Respublika taʼlim markazida boʻlib, 2021-2022-oʻquv yili uchun zamonaviy darsliklarni tayyorlash jarayoni bilan tanishdi.

Batafsil: https://telegra.ph/Usmon-Sharifxojayev-Yangitdan-yaratiladigan-zamonaviy-darsliklardagi-farqni-o%CA%BBquvchilardan-boshlab-ota-onalargacha-his-qilishi-k-12-12-2

Kanalga obuna bo`lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram
Ҳудудий халқ таълими бўлинмалари раҳбарлари Тошкент тажрибаси билан танишмоқда

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Халқ таълими вазирлигининг барча ҳудудий бошқарма раҳбарларининг пойтахтга ташрифи ташкил этилди.

Ташрифдан кўзланган мақсад Тошкент шаҳри мактабларида амалга оширилган ишлар, таълим сифатини ошириш борасидаги ислоҳотлар ҳамда замонавий мактаблар билан яқиндан таништириш ҳамда ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Бошқарма бошлиқлари ташрифни Учтепа туманидаги 129-сонли умумтаълим мактаби фаолиятини ўрганишдан бошлади. Ушбу масканда йўлга қўйилган таълим жараёнлари, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, хусусан мактаб биноси ичидаги катта майдонли декоратив боғ, замон талабларига монанд жиҳозланган спорт зал, шунингдек, мактабда фаолият юритган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи Оқилхон Шарофутдинов хотирасига ташкил этилган Алифбе музейи билан яқиндан танишилди.
МАТЕМАТИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИДА 4200 НАФАР ЎҚИТУВЧИ ҚАТНАШДИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан Республикамизда илк маротаба математика фани ўқитувчилари ўртасида Олимпиада ташкил этилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Олимпиаданинг ҳудудий босқичида 4200 нафар ўқитувчи иштирок этиб, ўзининг фан бўйича билимини синаб кўришга қарор қилди.

Олимпиаданинг илк кунида иштирокчиларга 120 дақиқа вақт белгиланди ҳамда 20 та ёпиқ (20 балл) ва 20 та очиқ (30 балл) жами 40 та тест топшириқлари берилди. Тест натижаларига кўра энг юқори натижаларни қайд этган 50 нафар иштирокчилар олимпиаданинг ёзма иш босқичида қатнашади. Ёзма иш турли қийинчилик даражасидаги 5 та топшириқдан иборат бўлиб, уларнинг 2 таси 8 балл билан, 2 таси 10 балл билан ҳамда охирги бир топшириқ 14 балл билан баҳоланади(жами 50 балл).
Иштирокчиларнинг икки тур бўйича баллари умумлаштирилиб, 5 нафар ғолиблар аниқланади ва улар республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Ўқитувчилар олимпиадасида тақдим қилинган тест топшириқларининг ечимларини Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаментининг расмий Телеграм каналида эълон қилиб борилмоқда.

Олимпиадани ўтказишдан асосий мақсад ўқитувчиларга методик жиҳатдан ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш ва юртимизда математика фанини ривожлантиришга, ўқитувчилар ўртасида ижодий муҳитни яратишга ҳисса қўшишдан иборат.

Олимпиада топшириқлари бир мунча мураккаблигини, қолаверса айрим ўқитувчиларга ноқулайликни олдини олиш мақсадида натижалар очиқ тарзда эълон қилинмайди

Олимпиаданинг Республика босқичи февраль ойида ўтказилиши режалаштирилган.
ЎҚИТУВЧИЛАР ЎРТАСИДА БЎЛИБ ЎТГАН МАТЕМАТИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИ ЖАРАЁНИДАН ФОТОЛАВҲАЛАР