Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from IT taʼlim
#metodistlar
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi metodik-tur tashkil etish tajribasini yoʻlga qoʻydi

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tomonidan Xalq taʼlimi tizimida manzilli metodik yordam koʻrsatish maqsadida metodik-tur tashkil qilindi.

Bunda tumanlar kesimida fan oʻqituvchilarining toifa (kategoriyasi) boʻyicha eng past koʻrsatgichga ega maktablar tanlab olinib, uslubiy jihatdan xizmat koʻrsatish boʻyicha tajribali metodist va oʻqituvchilar, Prezident maktabi oʻqituvchilari, informatika boʻyicha ishchi xodimlardan tuzilgan ekspertlar guruhi tomonidan joylarda metodik-tur tashkil etilmoqda.

Batafsil: https://telegra.ph/Qoraqalpog%CA%BBiston-Respublikasi-Xalq-ta%CA%BClimi-vazirligi-metodik-tur-tashkil-etish-tajribasini-yo%CA%BBlga-qo%CA%BBydi-12-17

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Устоз - 2020» миллий мукофоти танлови ўтказилди
#16dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
18-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида пойтахтда илк маротаба “Тошкент ёшлар форуми – 2020” ўтказилади.

“Тошкент ёшлар форуми – 2020”да Ўзбекистон тарихида илк маротаба ҳукумат аъзолари билан ёшларнинг учрашуви ташкил қилиниб, ўзаро очиқ мулоқотга киришадилар. Шунингдек, Ўзбекистондаги турли соҳа ва тармоқлар тараққиёти 10 йилдан кейин қандай бўлиши муҳокама этилади, мавзуга доир тақдимотлар ўтказилади.
Халқ таълими вазирлиги «Сайёр қабуллар ойлиги» доирасида бугунги кунга қадар 79 та ҳудудда сайёр қабуллар ўтказди

Сайёр қабуллар жараёнида жами 942 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шулардан 295 таси жойида ижобий ҳал этилди. 346 та мурожаат бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

274 та мурожаатни кўриб чиқиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берилди.

Сайёр қабул жараёнлари давом эттирилмоқда.

Ҳудудларда Сайёр қабулларни ўтказиш жадвали ва манзили билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:

👉Қорақалпоғистон Республикаси
👉
Андижон вилояти
👉Бухоро вилояти
👉Жиззах вилояти
👉Қашқадарё вилояти
👉Навоий вилояти
👉Наманган вилояти
👉Самарқанд вилояти
👉Сирдарё вилояти
👉Cурхондарё вилояти
👉Тошкент вилояти
👉Фарғона вилояти
👉Хоразм вилояти
👉Тошкент шаҳри
Халқ таълими тизимида антикоррупцион комплаенс жорий этилади

Лойиҳа Халқ таълими тизимининг барча фаолият босқичларида учрайдиган коррупция хавфи юқори бўлган 8 та йўналишни таҳлил қилиш орқали уларни бартараф этиш ҳамда устидан доимий назоратни ташкил қилиш имконини беради.

Лойиҳа дунёнинг тўртта йирик аудиторлик консалтинг компанияларидан бири бўлган KPMG халқаро компанияси томонидан донорлик маблағлари ҳисобига 4 босқичда амалга оширилади

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3gXKOAB


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ёшларкелажагимиз

Фарғоналик 7-синф ўқувчиси синфдошларига ўз қўллари билан либослар тикиб бермоқда

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 19-умумтаълим мактабида иқтидорли ва зеҳнли ўқувчилар талайгина. Бири қўли ширин пазанда бўлса, бири моҳир тикувчи.

Ана шундай ўқувчилардан бири 7-,,Б" синф ўқувчиси Гулҳаё Абдулҳамидова. 13 ёшли Гулҳаё интилувчан, тиришқоқ, изланувчан ва тенгдошларини орқасидан эргаштирадиган қиз.

Онаси қизидаги қизиқишни сезиб, тикувчиликка шогирдликка берган. Гулҳаё илк бор ўзи тиккан либосларни маҳалла қизларига тақдим этгани кўпчиликнинг эътирофига сабаб бўлган. Бугунги кунда Гулҳаё туман танловларида қатнашиб, ўз яратган ишлари билан эътирофларга сазовор бўлмоқда.

Мактаб ҳаётида ҳам Гулҳаё фаол. У «Моҳир қўллар» ва «Ёш тилшунос» каби тўгаракларга қатнашиб келмоқда. Камалак йўналиш сардори.

Яқинда туманда ташкил этилган «Миллийликдан юксалиш сари» номли танловда миллийлигимиз бўлган атлас ва адрас матоларидан тиккан либослари билан энг ёш иштирокчи бўлди.
“Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолияти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тассаруфидаги “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг асосий мақсад ва вазифалари спорт мусобақалар ҳамда оммавий спорт тадбирларини ўтказиш йўли билан ўқувчи-ёшлар ва талабаларни ватанпарварлик руҳида, жисмонан соғлом инсонлар этиб тарбиялашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2014 йил 1 авгуcтдаги “Ўзбeкиcтoн “Ёшлик” жиcмoний тарбия ва cпoрт жамияти фаoлиятини такoмиллаштириш тўғриcида”ги қарори билан “Ёшлик” жиcмoний тарбия ва cпoрт жамияти фаoлияти тубдан такомиллаштирилиб, вазифалар юклатилди.
Шунингдек, жамиятга юклатилган вазифалар ижроси ва унинг фаолиятини моддий таъминлаш учун Марказий кенгаш ва минтақавий бўлимларнинг пул маблағларини шакллантириш аниқ белгилаб қўйилди. Жамият аъзoларининг аъзoлик бадалларидан тушган маблағлар ҳам шулар жумласидандир.
Жамиятнинг асосий мақсади ўқувчи-ёшлар, таълим ходимлари ўртасида спортни оммалаштириш, олимпия ва миллий спорт турларидан секциялар ташкил этиш ҳисобига болаларни, айниқса қизларни спорт билан шуғулланишга кенгроқ жалб этишдан иборат.
Шунингдек, жамият томонидан мактаб ўқувчилари ўртасида
“Умид ниҳоллари”, “Қувноқ стартлар”, “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда”, “Ёшлик спорт жамоалари”, “Ёзги таътил” спорт тадбирлари ҳамда умумхалқ ва халқаро байрамларга бағишланган оммавий спорт тадбирлари ўтказиб келинади.

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳар ўқув йили учун йиғиладиган аъзолик бадали ўн ёшга тўлган ва ундан юқори ёшдаги умумтаълим мактаб ўқувчиларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2% ни (4460 сўм), ўқитувчилардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4% ни (8920 сўм) миқдорда ихтиёрий равишда амалга оширилади.

Йиғилган маблағларнинг 25 % умумтаълим мактабида, 25 % туман (шаҳар) бўлинмаларида, 25 % Қорақалпоғистон Респуликаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар минтақавий бўлимларига, 25 % Марказий кенгаш харажатларини қоплаш учун йўналтирилади. Ушбу маблағлар фақат махсус ҳисоб рақамига кирим қилган ҳолда спорт йўналишига сарфланади.

Шунингдек, ушбу маблағлар Республикамиздаги тизимли ҳамда комплекс тарзда ўтказиб келинаётган спорт тадбирларига сарфланади.

Шунингдек жамиятга келиб тушадиган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
✅умумтаълим мактаблари учун спорт майдончалари қуриш ва капитал таъмирлаш;
✅умумтаълим мактабларини яроқлилик муддати 1 йиллик бўлган спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозлаш, қўшимча жиҳозлаш;
✅тасдиқланган оммавий спорт тадбирлари тақвим режаларга асосан мамлакат миқёсидаги спорт тадбирларини ўтказиш;
✅спорт мусобақаларининг республика босқичлари ғолиблари ва совриндорлари бўлган ўқувчилардан вазирликнинг спорт турлари бўйича терма ва захира жамоаларини шакллантириш ҳамда иқтидорли ўқувчи спортчиларнинг халқаро спорт мусобақаларида қатнашишини таъминлаш;
✅спорт билан мунтазам шуғулланаётган қизлар, шунингдек кам таъминланган оила фарзандлари учун спорт кийимлари комплектини харид қилиш.

Жамиятнинг Марказий кенгашига 2020 йилда 2,3 млрд. сўм, маблағ келиб тушган бўлиб, ушбу маблағлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилган.
Жумладан:

- спорт тадбирларига учун 614 975 000 сўм;
- спорт жиҳозлари учун 920 131 400 сўм;
- совға саломлар учун 529 117 300 сўм;
- йўл чипталари учун 20 335 600 сўм;
- компютер ва бошқа турдаги жиҳозлар учун 15 195 900 сўм;
- спорт тадбирларни ижтимоий тармоқларда ёритиш учун 22 000 000 сўм;
- концтаварлар учун 6 752 000 сўм;
- суғурта учун 537 300 сўм;
- аъзолик гувоҳномаси учун 144 440 000 сўм;
Forwarded from Rustam Karimjonov
❓"Bir million о‘zbek dasturchilar" loyihasi bir yilda qanday yutuqlarga erishdi?

✅ Bugungi kunda 120 000 nafardan ortiq yoshlarimiz platformada ro‘yxatdan o‘tgan;
✅ Ulardan 21 000 nafarlari platformadagi kurslarni muvaffaqiyatli tamomlab, sertifikatlarga ega bo‘lishdi;
✅ Loyiha imkoniyatlarini kengaytirish maqsadida 2000 dan ziyod umumta’lim maktablarida kompyuter dasturlashni o‘qitish kurslari tashkil etildi;
✅ Maktablarda informatika fanidan dars berayotgan 2500 dan ziyod o‘qituvchilar malaka oshirish kurslaridan o‘tishdi;

Onlayn tarzda bo‘lib o‘tgan tadbirni quyidagi videohavolada tomosha qiling:
https://itsm.uz/uz/press-releases/view?id=93

Siz ham ro‘yxatdan o‘tib va dasturchi bo‘lishingiz mumkin:
https://www.uzbekcoders.uz/
​​Ҳурматли ўқитувчилар

Сизларни Британия Кенгаши томонидан ўказиладиган Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари онлайн вебинарига мамнуният билан таклиф этамиз. Онлайн вебинаримизда янги ишга туширилган ва мутлақо бепул Online Teacher Community (OTC), яъни Ўқитувчиларнинг Онлайн Жамияти платформаси ҳақида батафсил маълумотларни олиш имкониятига эга бўласиз.
Online Teacher Community (OTC), яъни Ўқитувчиларнинг Онлайн Жамияти сизга қуйидагиларни таклиф этади:

- ўзаро тажриба ва билимларингиз билан ўртоқлашиш, муҳокама ва мунозаралар, тажриба ва тадқиқотларингизни давомий таҳлил қилиш орқали доимий равишда ўз малакаларингизни ошириб бориш;
- Инглиз тилини ўқитиш соҳасидаги Буюк Британиянинг энг тажрибали экспертлари томонидан олиб бориладиган турли онлайн вебинарлари ва тадбирларида қатнашиш.

Онлайн вебинаримиз:

• Simon Etherton, Британия Кенгашишининг Future English Programme лойиҳаси раҳбари.
• Maja Mandekic, Британия Кенгашишининг Regional Portfolio менеджери.
• Maria Jose Galleno, Teodora Naiba ва Nataliia Naiavko, Online Teacher Community (OTC), яъни Ўқитувчиларнинг Онлайн Жамияти платформаси модераторлари
томонидан олиб борилади.


Вебинар ўтказилиш санаси: 22 декабрь 2020й соат 15:00.
Ушбу ҳавола орқали киришингиз мумкин: https://bit.ly/otc-uz.
Республика махсус Комиссияси томонидан тақиқланган корпоратив байрам тадбирларига кўзланган маблағларни мактабларни ривожлантиришга йўналтиришга чақирамиз

Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида корпоратив байрам тадбирлари тақиқланганини инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча давлат органлари, корхона ва ташкилот раҳбарларидан «Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади» шиори остида ўзлари ва ходимлари таълим олган мактабга ташриф буюриб, унинг бугунги кундаги фаолияти, ютуқлари, моддий техник ҳолати билан танишиб, имконият даражасида мактабларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга амалий ёрдам кўрсатишларини сўраб қолади.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги таълимга бефарқ бўлмаган, фарзандларимизнинг янада яхши шароитларда ўқиши учун амалий ёрдам бераётган раҳбарлар, тадбиркорлар ва фуқароларга миннатдорчилик билдиради.