Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
#HOKIM_STIPENDIYASI!
Bo'ston tumani hokimi Sadbarxon Mamitova tashabbusi bilan ta'lim sifatini oshirish, o'quvchi yoshlarni qo'llab quvvatlash, ular qalbida ona vatanga muhabbat va daxldorlik tuyg'ularini shakllantirish maqsadida #Hokim_stipendiyasi joriy etilganligini ma'lum qilamiz. Bunda xar bir umumta'lim maktabidan 1 nafardan o'zining a'lo baholari, namunali xulqi va tashabbuskorligi bilan boshqalarga o'nak bo'lgan o'quvchilar har chorak yakuni bo'yicha tuman hokimining stipendiyasi bilan taqdirlanadi.
Sizni Toshkent shahridagi Inha universiteti va O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligi tomonidan hamkorlikda tashkil etilayotgan navbatdagi o‘quv-seminariga taklif etamiz.
Mavzu: SMM asosida tadqiqot Loyihalarini boshqarish;
Youtube saytida kanal ochish.
Vaqt: 22 dek. 2020 15:00 PM Islamabad, Karachi, Tashkent

Zoom uchun havola:
https://us02web.zoom.us/j/88016009053?pwd=cjA3d0wyUVVtNTNrN0UrQnZWR1kwUT09
Kirish uchun kod: 127102
YouTube uchun havola: https://youtu.be/giD_PDMRe1A
ТЎРТ НАФАР ЎҚУВЧИМИЗ SEAMO ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАСИДА ҒОЛИБ БЎЛДИ

Жанубий-Шарқий Осиё математика олимпиадаси — SEAMOга Сингапурнинг Терри Чев академияси томонидан асос солинган ва олимпиада орқали ўқувчиларнинг математик билими ва саводхонлиги синовдан ўтказилади. Ушбу нуфузли халқаро олимпиадада бугунги кунга қадар Австралия, АҚШ, Сингапур, Индонезия, Япония, Хитой, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг ўқувчи-ёшлари иштирок этиб келади.

Батафсил:
telegra.ph/faxr-12-22
________
📌 Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy kanaliga ulanish: 👉 t.me/samarqandvxtb
#тайинлов

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Тошкент вилоят ҳокимлиги биносида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирокида ҳудудда халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланган Сирожиддин Қодиров соҳа вакилларига таништирилди.

Унга вилоятдаги мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларни сифатли таълим олишишида шарт-шароитлар яратиш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш натижаларини яхшилаш ҳамда муассасаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича қатор вазифалар юкланди.

Қодиров Сирожиддин Рахмонович шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг Ижод мактаблари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.


@uzedu
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
✅Расмий муносабат

❇️Ота-оналар хавотирига ўрин йўқ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 169-сонли умумий ўрта таълим мактабида 10-синф ўқувчиларини ёппасига расмга туширишибди. Бундан мақсад нима? Бу фотолар учинчи шахс қўлига тушиб қолишидан хавотирдамиз, каби мазмундаги хабар тарқалди.

👉Бу ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими шуни маълум қиладики, «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да Халқ таълими вазирлиги томонидан “Хавфсиз мактаб” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан тумандаги 20-, 169-сонли умумтаълим мактаблари “Хавфсиз мактаб” лойиҳаси тажриба сифатида танлаб олинди. Мактабларда ушбу лойиҳани амалга оширилиши учун (Face ID) ХТВ томонидан мактабларга кузатув камералари қўйилди. 20-, 169-мактаб ўқитувчилари, ходимлари ҳамда ўқувчиларидан юзи тўлиқ кўринадиган фото олинди. Бунда ота-оналар ҳамда ўқитувчилар мактаб маъмурияти томонидан огоҳлантирилган.

✅Ҳурматли ота-оналар!
Биз йигирма биринчи асрда яшаяпмиз. Ўз навбатидан сизлардан бу каби аноним чиқишлар қилиб, бошқаларда нотўғри тасаввур уйғотмаслигингизни сўрардик. Ҳар бир таълим муассасаси назоратга олинган, уларда малакали мутахассислар фаолият кўрсатишмоқда. Агар сизда бирор савол туғилса, аввало ўз фарзандингиз таълим олаётган мактаб маъмуриятига мурожаат қилсангиз айни муддао бўларди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ташаббуси билан 2020 йилнинг 18-декабрь куни "2-Ижодкор ўқитувчилар олимпиадаси" ўтказилди. Олимпиаданинг 1-2 турларига Қоракалпоқ давлат университети, финал босқичига Нукус шахридаги Президент мактаби мезбонлик килди. Олимпиадага барча туман шаҳарлардан 17 та жамоа, Нукус шаҳридаги Президент мактаби, И.Юсупов номидаги мактаб-интернат ва қўшни Хоразм вилоятининг Гурлан тумани ХТБ жамолари иштирок этишди. Олимпиада жуда қизиқарли, мазмунли ташкил этилди. Олимпиада якунида 1-ўринни Амударё тумани ХТБ жамоаси, 2-ўринни Нукус шахридаги Президент мактаби, 3-ўринни Тахтакўпир тумани ХТБ жамоалари эгаллади. Ғолиб жамолар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг қимматбаҳо совғалари ва "Фахрий ёрлиқ"лари билан тақдирланди. Ижодкор ўқитувчилар олимпиадасини келгуси йилларда Ўзбекистон Республикаси миқёсида ўтказиш режалаштирилиб олинди. Изох: Олимпиадага 1 нафар фан методисти ва 5 нафар фан ўқитувчиларидан жамоалар шакллантирилади.
t.me/kkeduuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ СОҲАСИ РАҲБАРЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, Халқ таълими вазирлиги томонидан республикамизда жорий йилнинг 9 декабридан 2021 йил 10 январга қадар халқ таълими соҳаси раҳбар-ходимларининг “Сайёр қабуллар ойлиги” эълон қилинди.

Пойтахтдаги сайёр қабуллар қандай ўтяпти? Асосан қандай муаммолар билан мурожаат этилмоқда? Аҳолининг сайёр қабул жараёнларидан кўнгли тўлмоқдами?

Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида жойларга йўл олдик...
#Сўраган_эдингиз

Савол: Мен мактабда пенсия ёшидаги ўқитувчиман, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари агар аттестациядан ўтмасам тоифам туширилишини айтяпти. Айтингчи, шу тўғрими?

Жавоб:
Йўқ, нотўғри. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг пенсия ёшида бўлган педагог кадрлари аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилади. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сонли "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" ги Қарорига илова билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандида белгилаб қўйилган.

Аттестацияга жалб этилмаган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолинади.
#maktablarga_yordam

Xonqa tumani prokurori Davronbek Qurbanov o‘zi o‘qigan Gurlan tumanidagi 40-sonli ixtisoslashtirilgan maktabning iqtidorli o‘quvchilariga badiiy kitob sovg‘a qildi.
👉@Xorazm_XTB