Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқ таълими вазирлигининг марказий аппаратида 2020 йилнинг энг яхши ходимлари тақдирланди

Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратидаги йил давомида соҳада тизимли ислоҳотларни амалга оширган фаол ходимлар рағбатлантирилди. Иш фаолиятида юқори натижаларни қўлга киритган, лидерлик қобилиятларини намоён қилган, ишнинг самарадорлигини оширишга ташаббус кўрсатиб меҳнат қилган раҳбарлар ва ходимлар Фахрий ёрлиқ ҳамда қўшимча совғалар билан тақдирланди.

Улар билан танишинг:

2020 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МУТАХАССИС ХОДИМЛАРИ

🔹Даврон Тўхтаев
🔹Нигора Ризаева
🔹Рустам Ўктамов
🔹Элмурод Ахмадалиев

2020 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ РАҲБАР ХОДИМЛАРИ

🔹Акобр Абдуллаев
🔹Аюбхон Султонов
🔹Бахтиёр Хасанов
🔹Дониёр Эрматов
🔹Илҳом Сираджев
🔹Муҳаммадтохир Рафиқов
🔹Хилола Рахимбаева
🔹Хуршид Асроров
🔹Шерзод Мухаммедов

Барча таркибий бўлинмалар, ҳудудий бошқарма, бўлим ва мактаблар раҳбарларига ҳам ўзларининг энг юқори натижа кўрсатган ходимларини қўшимча рағбатлантириб бориш тавсия этилади.
Халқ таълими вазирлиги мактабларни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Бош прокуратура, сектор раҳбарлари ва бошқа қатор ташкилотларга миннатдорлик изҳор қилади


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/37ZLthY


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👏Oʻzbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi va IT-Park bilan birgalikda umumta’lim maktablarining informatika fani oʻqituvchilari uchun Yangi yilga ajoyib sovgʻa tayyorladi.

🏆 “One Million Uzbek Coders” loyihasi bo'yicha o'tkazilgan tanlovda eng yuqori koʻrsatkichga ega boʻlgan 100 nafar gʻolib informatika fani oʻqituvchilari aniqlandi.

💰Umumiy pul mukofoti jamg'armasi - 446 000 000 so'm.

✅ Top-100 talik
roʻyxatiga kiritilgan har bir informatika fani oʻqituvchisi 4 460 000 soʻm miqdoridagi pul mukofotiga ega boʻlishdi!

Hurmatli oʻqituvchilar, “One Million Uzbek Coders” loyihasi bo'yicha o'quvchilaringizni motivatsiya qilishdan to'xtamang!

https://clck.ru/SfSoJ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.
—
Президент Шавкат Мирзиёев с 4 января 2021 года находится в краткосрочном трудовом отпуске.
Проведение отпуска Президента планируется на территории Узбекистана.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қишки таътил даврида ўқитувчиларга касбий маҳоратларини оширишлари тавсия этилади

Умумтаълим мактабларида қишки таътил кунларидан самарали фойдаланиш, фан ўқитувчилари ўз устида ишлашлари ва касбий маҳоратларини оширишларини ташкил этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан махсус дастур ишлаб чиқилди.
Мазкур дастур асосида фан ўқитувчилари 2021 йилнинг 4-9-январь кунлари давомида ўзи фаолият кўрсатаётган мактабларда ўзининг касбий маҳоратини ошириш учун қуйидаги ишлар билан шуғулланишлари тавсия этилади:

✅ иш тажрибаси оммалашган, изланувчан, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларнинг замонавий дарс ўтиш усуллари билан танишади, иқтидорли ва ўзлаштириши қийин бўлган ўқувчилар билан ишлаш усулларини устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ тажрибали устозлардан ўрганади;

✅ малака ошириш курсида ўрганган янгиликларини ўқув жараёнида қўллаш, мураккаб мавзуларни осонроқ тушунтириш йўллари, фанга оид турли хил дидактик қуролларни ишлаб чиқишни бошқа фан ўқитувчилар билан муҳокама қилади;

✅ чет тили (инглиз тили)ни ўрганиш бўйича хорижлик мутахасислар томонидан тайёрланган элементар босқич (basic English) бўйича дарсларни томоша қилиб, чет тиллар бўйича саводхонлигини оширади;

✅ ўз фани йўналиши бўйича ўқув режалар, дастурлар, дарсликлардаги ўзгаришларни ўрганиб чиқади, тизимга доир меъёрий, методик ҳужжатлар ва улардаги имтиёзлар билан танишади;

✅ “Кундалик” электрон журнал ва электрон кундалик тизими билан танишиш мақсадида “Кундалик” жамоаси томонидан тайёрланган роликларни, халқаро тадқиқотлар (PISA, PIRLS, TIMSS) бўйича дарслар, “Таълим технологияси”, “Тарбия” фани бўйича видеодарсларни томоша қилади;

✅ таълимга оид онлайн-ресурсларда янгилик ва видеодарслар билан танишади, ўз фани бўйича қўшимча маълумотлар тўплайди, замонавий педагогик технологиялар, ўқитиш методларини излаб топади.

✅ 2020-2021 ўқув йилининг 3-чораги давомида тақвим-мавзу режалари асосида ўтадиган дарсларига тайёргарлик кўради, мавзуларга оид қўшимча материаллар тўплайди, тақдимотлар тайёрлайди.

Маълумот учун:

Ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ривожлантиришга қаратилган видеодарслар 4-9 январь кунлари соат 14:00дан бошлаб “Онлайн мактаб” рукнидаги телевизион дарслар бериб бориладиган телеканалларда ўзбек ва рус тилларида эфирга узатилади. Эфирга бериш жадвали Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар куни “онлайн мактаб” телеграм каналида бериб борилади.
Педагог-ходимларни Директор жамғармаси орқали моддий рағбатлантириш тизими такомиллаштирилди

Маълумки, умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш, жумладан Директор жамғармасидан фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори асосида ташкил этилиб келинган.

Ўтган ўқув йили давомида қарор билан тасдиқланган Низом талабларини амалиётга қўллаш жараёнида устамларни белгилаш бўйича ортиқча қоғозбозлик, ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш мезонларида бир қатор ноаниқликлар яққол кўзга ташланди.

Айрим нормалардаги мавҳумликларга аниқлик киритиш лозимлиги умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш заруратини юзага келтирди.

Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 831-сонли қарори қабул қилинди.

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида қуйидагилар кўзда тутилган:

🔹умумтаълим мактабларидаги педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятини очиқ маълумотлар орқали баҳолаш;
🔹халқаро фан олимпиадаларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш учун ўқитувчиларда мотивацияни орттириш;
🔹ўқувчиларни халқаро баҳолаш тадқиқотларига тизимли равишда тайёрлаб борадиган ўқитувчиларга ҳар ойлик 100 фоизлик устамалар белгилаш;
🔹мактабларда таълим сифатини оширишга қаратилган методик хизматни яхшилашни рағбатлантириш мақсадида фан метод бирлашмалари раҳбарлари учун ҳар ойлик устамаларни 5 фоизда 10 фоизга ошириш;
🔹битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришга пухта тайёрлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш борасида мактаб раҳбарларини рағбатлантириш;
🔹педагогик жамоалар ва таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратишга эришиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, янги қарорга асосан:

✅умумтаълим мактабларидаги психолог ва кутубхона ходимларига устама белгилашда ушбу устамага лойиқ кўрилган ходимлар 50 фоиздан ошмаслик чеклови бекор қилинди;
✅мактабларнинг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари базавий тариф ставкаларига устама белгилашда аниқ 6 турдаги мезон белгиланди;
✅баҳолаш мезонларининг шаффофлашуви ва қисқариши натижасида жами мезонлар сони мақбуллаштирилиб, 20 фоизга камайди;
✅устама олиш учун талабгорлар томонидан тўлдирилиши керак бўлган ҳужжатлар сони 60 фоизга камайиб, эндиликда талабгор фақатгина 3 номдаги ҳужжатни тўлдириши назарда тутилмоқда.

Ўйлаймизки, Директор жамғармасидан фойдаланиш тартибига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мактабларда фаолият кўрсатаётган ходимлар, жумладан, ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантиришга хизмат қилади.
Ўқувчилар 7-синфдан бошлаб касб-ҳунар ўрганади (+видео)

📍http://uza.uz/posts/230328

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
2021 йил 4 январь куни қишки таътил даврида ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ маҳоратини ошириш дастурини эфирга бериш жадвали

👉 “Маҳорат машғулотлари”

14:00 ― Математик саводхонлик
14:21 ― Табиий фанлар бўйича саводхонлик
14:35 ― Ўқиш саводхонлиги
14:48 ― Таълим технологияси
15:01 ― Таълим технологияси
15:15 ― Инглиз тили
15:28 ― Инглиз тили
15:47 ― 1- синф “Тарбия” фани
15:56 ― 2- синф “Тарбия” фани


Расписание трансляции программы повышения квалификации УЧИТЕЛЕЙ в период зимних каникул 4 января 2021 года

👉 “Мастер класс”

16:04 ― Математическая грамотность
16:19 ― Естественнонаучная грамотность
16:32 ― Читательская грамотность
16:47 ― Технологии образования
16:51 ― Технологии образования
17:07 ― Английский язык
17:21 ― Английский язык
17:39 ― 1- класс “Тарбия”
17:51 ― 2- класс “Тарбия”

Изоҳ: мазкур машғулотлар “ONLINE-MAKTAB” рукни остида 8:30 дан бошлаб (18:00 дан бошлаб такрорий) эфирга узатилади