Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
#Сайёр_қабул
#Қорақалпоғистон_Республикаси

♦️Бугун, 5 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани “Бегжап” ОФЙ жойлашган 15-сонли умумтаълим мактабида бӯлиб ӯтди.

♦️ Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълимининг масъул вакиллари, Шуманай тумани Халқ таълими бўлими раҳбар-ходимлари фуқароларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб бердилар. Аксарият муаммоларни жойида ҳал этиш, шунингдек, мурожаатларга ечим топиш бўйича аниқ чоралар ва муддатлар белгилаб олинди.

♦️☝️Эслатиб ўтамиз, навбатдаги фуқаролар сайёр қабули 6 январь куни Элликқалъа тумани Бӯстон шаҳар, фурқат кӯчаси 53-ӯй, 61-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтади.

"Сизни мурожаатингиз биз учун муҳим".

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати

👉 t.me/kkeduuz 👈
Forwarded from Sherzod Shermatov
Таълим сифати паст мактаблар жамоаси натижага ишлаш учун бор имкониятини сафарбар этишлари зарур, акс ҳолда бу ишни бошқа жамоа амалга оширади!

Президентимиз Мурожаатномада таълим сифатини барча мактабларда кўтариш бўйича жуда катта вазифани белгилаб бердилар. Бунинг учун таълим сифати паст мактабга бошқа тумандан борган малакали ўқитувчи учун 50% устама, бошқа вилоятдан келганига эса 100% устама бериш кўзда тутилаяпти.

Хабарингиз бор, битирувчисининг биронтаси ҳам олий таълим муассасаси (ОТМ)га кирмаган мактабларда узоқ вақт ишлаган раҳбарларни лавозимдан олиш бўйича чоралар бошлангани сабаб, ушбу мактаблар жамоаси ҳаракатга тушиб, бир йил ичида бундай мактаблар сони 3 баробар камайди!

Буёғига ўқувчилар битиришига атиги ярим йил қолди. Шунинг учун ушбу графикда кўрсатилган тўқ қизил рангдаги (0%) ва қизил рангдаги (10 фоизгача кўрсатгичга эга) мактаблар учун бу йил жуда катта синов йили бўлади. Шунинг учун, ушбу мактаблар жамоаси бирлашиб натижага ҳаракат қилиши зарур! Аввалгидек, биз кетсак, ўрнимизга ўқитувчи топилмайди дейиш хомхаёлдан бошқа нарса эмас.

Вазирлик, вилоят ва туман бўлинмалари ходимлари ҳам бундан буён ФАҚАТ қизил (10 фоизгача кўрсаткичли) мактабларга бориб, улардаги аҳволни яхшилаш бўйича ишлайди. Яшил категориядаги мактабларга умуман бормаса ҳам бўлади, уларга халақит қилинмаса бўлди асосийси. Уларда яхши ёш кадрлар бўлса, қизил категориядаги мактабларнинг раҳбар лавозимларига тавсия этиш керак холос. Шундагина ушбу яшил мактаблардаги ижобий муҳит қизил мактабларга ҳам тезроқ тарқалади.

PS.
Албатта, бу масала эртага анчагина шов-шув, хайпга айланиши ҳам мумкин, чунки ҳеч ким ишдан шундоқ кетишни хоҳламайди. Лекин, мактабда ўқувчиларга таълим-тарбия берадиган ўқитувчилар ишлаши керак, уларни фақат ҳурматини ошириб, қўшимча шароит яратишга ҳаракат қилиб борамиз. Аксинча, ўзини устида ишламайдиган, адашиб мактабга келиб қолган, аввалги мажбурий меҳнат тизимида қандайдир сақланиб юрган инсонларга интернетда хайп кўтаришга ҳаракат қилгандан кўра, секин мактабдан бошқа жойдан иш топишни маслаҳат берамиз. Бундан буёғига мактаблар фақат натижага ҳаракат қилади, ўқитувчилар ҳам ўз устида ишлашлари зарур. Вилоятларда бир ставкада бир нечта ўқитувчи ишлаётган мактаблар ҳам анчагина, ўқитувчиларнинг умумий сони ставкаларнинг сонидан 80 мингдан ортиқ!
Forwarded from Sherzod Shermatov
Асосий эътибор қизил категориядаги мактабларга қаратилиши зарур.
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Forwarded from IT taʼlim
"Tarbiya" fanini o'qitish bo'yicha videodarslar

✅Ushbu videolar o'qituvchilar uchun tayyorlangan bo'lib, 1-9 sinf “Tarbiya” darsi va darsliklari haqida maʼlumot beradi. Shuningdek, har bir darslikdagi bitta mavzuni oʻqitish metodikasi namuna sifatida ko'rsatiladi.
👉1-sinf "Tarbiya"
👉2-sinf "Tarbiya"
👉
3-sinf "Tarbiya"
👉4-sinf "Tarbiya"
👉5-sinf "Tarbiya"
👉6-sinf "Tarbiya"
👉7-sinf "Tarbiya"
👉8-sinf "Tarbiya"
👉9-sinf "Tarbiya"
____________________________
Видеоуроки по преподаванию предмета «Воспитание»

Эти видеоролики подготовлены для учителей и содержат информацию об уроке и учебниках «Воспитание» для 1-9 классов. Также в качестве примера показана методика преподавания одной темы в каждом учебнике.
👉1- класс "Воспитание"
👉2- класс "Воспитание"
👉3- класс "Воспитание"
👉4- класс "Воспитание"
👉5- класс "Воспитание"
👉6- класс "Воспитание"
👉7- класс "Воспитание"
👉8- класс "Воспитание"
👉9- класс "Воспитание"
👉8- класс "Воспитание"
👉9- класс "Воспитание"

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
✳️2020 YILDA BUXOROLIK ILGʻOR PEDAGOGLARDAN 30 NAFARINING ISH TAJRIBASI RESPUBLIKA MIQYOSIDA OMMALASHTIRILDI

Batafsil
👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-01-04-3

✅Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi kanaliga a’zo bo‘ling: 👉 buxorovxtb
Forwarded from IT taʼlim
#Seminar
Birlashgan Arab Amirliklarida boshlangʻich sinflarda integratsiyalashgan dasturlar qanday o'qitiladi?

🔹2021-yil 6-yanvar kuni soat 18-00 da Birlashgan Arab Amirliklari GEMS Westminster Maktabi oʻqituvchisi Alisher Alikhon ishtirokida Taʼlim sifatini oshirishda xalqaro tajriba: oʻquv dasturlarida fanlararo integratsiya va metodologiya mavzusida seminar boʻlib oʻtadi.

Zoom linki: https://us02web.zoom.us/j/82876032748?pwd=N0Y5aEVKdEhDT0VFWlJRUGtSRHk4UT09

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
🔰БУХОРОДА ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАРГА ҚИЗҒИН ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

🔹2021 йилда ўтказилиши режалаштирилаётган Халқаро PIRLS баҳолаш тадқиқотларининг асосий синов жараёнларига Бухоро вилоятидаги 12 та умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг иштироки кўзда тутилган.

🔹Таътил кунларида ҳам мазкур мактабларда синовларга қизғин тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда.

✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅Шу кунларда пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 191-сонли умумий ўрта таълим мактабида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан ўқувчилар ўртасида фан олимпиадасининг шаҳар босқичи ўтказилмоқда.

🎥Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Бугун, 7 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Матбуот анжумани

● Мавзу:
Чақалоқ савдосининг оғир оқибатлари, фарзандликка ҳамда васийлик ва ҳомийликка олиш тартиблари, соҳада муаммолар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Халқ таълими, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари

@aoka_uz