Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ МАКТАБЛАРНИНГ ФАОЛ ҲАРБИЙ ЧАҚИРИҚҚАЧА ТАЙЁРГАРЛИК РАҲБАРЛАРИНИ ТАБРИКЛАДИ

Ўқувчи-ёшларни юртга садоқатли, мард ва жасур ҳамда ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада умумтаълим мактабларининг ёшларни ватанпарварлик руҳида тайёрлаш бўйича директор ўринбосари — ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарларининг фаолияти муҳим аҳамиятга эга.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқанд мактаблари фаолиятини ўрганиш мақсадида вилоятимизга келиб, ўқитувчилар билан мулоқоти чоғида буни алоҳида эътироф этди.
Халқ таълими вазири Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят мактабларида намунали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ёшларни ватанпарварлик руҳида тайёрлаш бўйича директор ўринбосари — ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарларини табриклаб, фахрий ёрлиқлар топширди.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

👉
t.me/samarqandvxtb
РEСПУБЛИКА ТОВАР - ХОМ АШЁ БИРЖАСИ БОШҚАРУВИ РАИСИ НАМАНГАНДАГИ ЎЗИ ЎҚИГАН МАКТАБГА КОМПЬЮТEРЛАР ЖАМЛАНМАСИНИ СОВҒА ҚИЛДИ

Мактаб ҳар бир инсоннинг ҳаёти ва камоли, келажакда жамиятда муносиб ўрин эгаллашида муҳим ўрин тутадиган муқаддас даргоҳ. Бир сўз билан айтганда, мактаб келажакка қанот бўладиган истиқбол маскани. Унда ҳар бир инсон илк сабоқларни ўрганади, билим олади, тафаккури юксалиб, оламни англаб боради. Инсон борки, илк таълим олган даргоҳини қадрлайди, эъзозлайди, эътибор ва эҳтиром кўрсатади.Бугун эл-юрт назарига сазовор бўлиб, юқори лавозимларда фаолият кўрсатаётган кимники эътироф этманг, илк сабоқ берган устозлари ва таълим маскани ҳақида ғурурланиб гапиради, қувонч билан эслашади. Ўз навбатида, мураббий-устозлар учун ҳам ўзлари билим берган ўқувчилари Ватан хизматига камарбаста экани ўзгача фахр бағишлайди. Шунинг учун ҳам жамиятда муносиб ўрин топиб, эл-юрт равнақи йўлида сидқидил хизмат қилаётганлар орасида таҳсил олаётган илм масканига ҳомийлик кўрсатиш ташаббуси билан чиқаётганлар кўп. Бугун Наманган шаҳридаги 31-умумтаълим мактаби ўқувчилари шу даргоҳда таҳсил олиб, катта ҳаётга қадам қўйган мактабдошларидан муносиб туҳфани қабул қилиб олдилар. 2924 нафар ўғил-қиз маърифат сари дадил одимлаб бораётган масканда 128 нафар ўз касбининг фидойилари бўлган ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келмоқда. Касбига фидокор бундай ўқитувчиларнинг шогирдлари ҳам бугун нуфузли давлат ташкилотларининг раҳбарларидир. Масканда бўлиб ўтган тадбирда мактабнинг собиқ ўқувчиси - Ўзбекистон Республика товар - хом ашё биржаси АЖ бошқаруви раиси Зиёвуддин Бадриддинов иштирок этиб, мактаб ўқувчиларига 4 комплект компьютерлар жамланмаси ҳамда принтер совға қилди.
У мактаб даврлари ҳақида эслар экан, ҳар бир муаллим аслида чин маънодаги илм бўстонига етакловчи келажак боғбони эканини, ёшларнинг бугунги даврнинг қадрига етиб, вақтдан унумли фойдаланишга ундади. “Билимли, фанларни мукаммал ўқиб-ўрганган ҳар бир ўқувчининг ютуғи бутун таълим тизими учун ғурур”, дея таъкидлади тадбирда сўз олган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исроилов. Тадбир давомида 7-синф ўқувчиси Зилола Умарова иншолар танловида ғолибликни қўлга киритгани учун фахрий ёрлиқ ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Халқ таълими вазирлиги АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги USAID билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари учун таълим стандартларини жорий этишмоқда
#14jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Халқ таълими вазирлиги USAID билан ҳамкорликда янги таълим стандартларини ишлаб чиқади

Жорий йилнинг 14 январидан 1 февралига қадар таълим соҳасининг 60 дан ортиқ мутахассислари USAID томонидан молиялаштирилган Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган «Ўзбекистонда баркамоллик учун таълим дастури» таълим стандартларини тақриз қилиш бўйича семинарда иштирок этади. Семинарнинг мақсади вазирлик ходимларини она тили ва математика фанларидан (1-4 синфлар учун) ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанидан (1-11 синфлар учун) таълим стандартларининг лойиҳасини тақриз қилишга тайёрлашдан иборат.

Батафсил: https://bit.ly/39u2BMx


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Самарқандлик ўқувчи қиз 3 та хорижий ОТМдан таклиф олди
#14jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from IT taʼlim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹10-11-sinf “Tarbiya” darsligining media savodxonlik boʻlimi Prezidentga taklif bilan chiqqan yoshlar yetakchisi bilan birgalikda yoziladi.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
#bizning_faxrimiz

❇️17-Халқаро Жаутиков олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган Дониёрбек Исмоилов айни пайтда Қоракўл халқаро математика мактабининг 11-синфида таҳсил олмоқда.
🔹Дониёрбек Халқаро миқёсидаги мусобақалардаги илк ютуғини 2017 йилда қўлга киритган эди. Ўшанда у Ҳиндистон давлатининг Лакнау шаҳрида бўлиб ўтган математика фани бўйича Халқаро олимпиадада 1-ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлган.
🔹Айниқса, 2018 йил Дониёрбек учун ниҳоятда омадли келди. Шу йили у инновацион олимпиаданинг республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади. Болгария давлатининг Бургас шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро олимпиадада олтин медални қўлга киритган бўлса, Озарбайжон давлатининг Боку шаҳрида “Истедодларни тайёрлаш лобароторияси” олимпиадасида математика, физика ва химия фанларидан иштирок этиб, кумуш медалига сазовор бўлди.
🔹Халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилганлиги ва эришган ютуқлари туфайли Дониёрбек Исмоилов 2019 йилда "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди.
Forwarded from Laylo Rustamova
Бугун, 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида

〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Молия ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари

〰️〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.