Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халк таьлими вазири ўринбосари Бухорода соҳага доир муаммоларни ўрганди

Халк таьлими вазири ўринбосари Темур Комилов Бухоро вилояти, Когон тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда таълим соҳасига доир ишлар, уларнинг натижадорлиги ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганди.

Йиғилишда шунингдек туманнинг 23 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан маҳаллалар кесимида мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан таклифлар билдирилди.

Халк таьлими вазири ўринбосари Темур Комилов, туман хокими Муҳиддин Эсанов ва бошка ташкилот, банк вакиллари бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда маҳаллаларда бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда ушбу ҳудуддаги мавжуд муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш белгилаб олинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистоннинг инновацион салоҳиятини ривожлантиришни мақсад қилган креатив фикрлайдиган мутахассислар ўртасида танлов эълон қилади

АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея
ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг энг нуфузли таълим ва тадқиқот, инновация ва амалиёт масканларида таълим олиш ва стажировка ўташ имконияти

▶️Қуйидаги йўналишлари бўйича бакалавриат, магистратура, докторантура ва малака ошириш 2021 йил учун стипендия дастурлари:

✅математика;
✅кимё;
✅биология;
✅геология фанлари бўйича

📅Ҳужжатлар қабули ягона тартиб ва тенг имконият асосида: 2021 йил 20 январдан 20 февралга қадар (онлайн режимда ва электрон тарзда) қабул қилинади

📅Саралаш босқичи: 20 февралдан 20 мартга қадар

Батафсил маълумотлар: www.eyuf.uz сайтида

‼️Имкониятни қўлдан бой берманг
#Сўраган_эдингиз

Савол: Чироқчидаги мактаблардан бирида 3 йилдан бери 90 км масофадан қатнаб ишлайман. Президентимизнинг олис ҳудудларда меҳнат қилаётган педагог-ходимларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида қабул қилган қарорида кўзда тутилган бир марталик ёрдам пули, устама қачондан ва кимларга берилади?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олис ҳудудга бориб ишловчи ходимларга бир марталик компенсация тўловлари ва ҳар ойлик устамалар миқдори кўрсатиб ўтилган.

Ушбу Қарорга кўра, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули
ва уй жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

Шунингдек, олис ва чекка ҳудуд деганда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар тушунилиши, ҳар ойлик компенсация олий маълумотли мутахассис ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ой мобайнида тўланиши ҳамда ходим ушбу жойдан шахсий уй-жойга эга бўлганда, унга хизмат турар жойи берилганда ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда пул компенсациясини тўлаш тўхтатилиши белгиланган.

Шу билан бирга, 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қиланган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига:

✅бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман
ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
✅бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз устамалар тўланади.

‼️Бунда таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилинади.

Мазкур қарор билан тасдиқланган Схемага кўра олий маълумотли мутахассис олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида, жумладан умумтаълим мактабларида, олий маълумотли мутахассисга бўлган эҳтиёж бўйича бўш иш ўринлари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва (ёки) вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотга асосан бюджет ташкилотини танлаган ҳолда ишга кириш юзасидан мурожаат қилади ҳамда улар ўртасида имтиёзлардан фойдаланиш бўйича тегишли шартнома имзоланиб олий маълумотли мутахассис талаб этилаётган бюджет ташкилотига ишга жойлашиш бўйича тавсиянома юборилади (мурожаат келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунида).

Бюджет ташкилоти, жумладан умумтаълим мактаби, ушбу тавсияномага асосан мутахассисни ишга қабул қилиш, бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тўғрисида икки иш кунида раҳбарнинг буйруғини чиқаради ҳамда ушбу мақсадлар учун буйруқ қабул қилинган кунидан бошлаб икки иш кунида (агар маблағлар етишмовчилиги юзага келганда маблағлар ажратилгандан сўнг уч иш кунида) бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаб беради.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сонли қарорига асосан олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан келиб чиқиб 50%гача (6 ойдан-3 йилгача-10 фоиз, 3-5 йилгача-20 фоиз, 5-10 йилгача-30 фоиз, 10-15 йилгача-40 фоиз, 15 йилдан ортиқ-50 фоиз) устамалар белгиланади.
Forwarded from Rasmiy axborot
Бугун, 18 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинглар

● Мавзу:
Қиш мавсумида мактабларни иситиш тизими бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

● Мавзу: Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2020 йил фаолияти якунлари ва истиқболдаги вазифалар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Холида Шадиева, "Ўзагроинспекция" ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

Брифинглар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
#Cўраган_эдингиз
⚡️ҚАЙСИ НОПЕДАГОГ КАДРЛАР ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛИШЛАРИ МУМКИН?

📣📣ДИҚҚАТ!

📌Навбатдаги қайта тайёрлаш курслари бўйича маълумот.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида олий маълумотли нопедагог (номутахассис) кадрлар таҳсил олишлари мумкин бўлган қайта тайёрлаш курслари билан танишинг 👇🏻 👇🏻

✅
Информатика ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Компютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси
👉 Электроника ва микроелектроника
👉 Телекоммуникация
👉 Ахборот хавфсизлиги
👉 Алоқа бошқариш
👉 Информатика ва ахборот технологиялари
👉 Бошқаришнинг автоматлаштирилган системалари
👉 Математик-инженер
👉 Физика ва электроника
✅ Физика ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Механика
👉 Геофизика
👉 Электроника ва микроелектроника
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси
👉 Радиотехника, электроника ва микроелектроника
👉 Нанотехнологиялар
👉 Телекоммуникациялар
👉 Физик инженер

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 6-уй
Мурожаат учун телефонлар: (99) 601-60-02; (99) 780-09-91; (71) 246-90-94
Савол ва таклифларингизни https://t.me/Pedagogik_xizmatlar телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин.

Институтнинг расмий телеграм канали https://t.me/avloniyuz кузатишда давом этинг! Бошқа йўналишлар бўйича навбатдаги постларимизда.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шаҳридаги 2-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб -интернатининг 7-синф ўқувчиси Камронбек Раҳимов робот манипулятор яратди.
Forwarded from Rustam Karimjonov
🤝Халқ таълими вазирлиги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини самарали амалга оширган вазирлик дея эътироф этилди.

Бугунга қадар давлат-хусусий шериклик лойиҳалари реестрига киритилган 50 та лойиҳанинг 24 тасини, яъни қарийб 48 фоизини халқ таълими соҳасига доир лойиҳалар ташкил этади.

Халқ таълими вазирлигининг бу борада амалга оширган ишлари Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш Агентлиги томонидан эътироф этилди ва “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдаги хизматлари учун” сертификати билан тақдирланди.

Вазирлик Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш Агентлигига ушбу эътироф учун миннатдорлик билдиради!

Маълумот учун:
Халқ таълими соҳасида умумий қиймати 92 млрд сўмдан зиёд бўлган давлат-хусусий шериклик шартномалари имзоланган.

Telegram | Facebook
Шаҳрисабз шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш 11-умумий ўрта таълим мактаби рус тили фани ўқитувчиси Сабрина Турсуновага юклатилди.


Қашқадарё вилояти xалқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

https://t.me/qashqadaryo_vxtb
Forwarded from Olympia.uz
​🥳Olympia подарила принтеры Трем школам!🖨

В октябре месяце, когда шла раздача сертификатов и подарков участникам конкурса Кенгуру 2020, состоялось еще и награждение трех школ. 🎉🎉🎉

1️⃣ место: 15 школа, город Чирчик, Ташкентская область ( 300 участников)
2️⃣ место: 32 школа, город Коканд, Ферганская область (220 участников)
3️⃣ место: 38 школа, Чимбай, Каракалпакстан (211 участников)

Почему мы выбрали именно эти школы? 🤔

Потому что, именно в них было больше всего регистраций на конкурс.😍 Это школы лидеры по количеству участников!!😎

И в благодарность руководству этих школ, мы решили сделать им подарки, хотя изначально этого в планах не было.

Хотите в 2021 году также получить подарок от ООО "Olympia"?🧐Тогда принимайте активное участие в регистрации участников.😊
👉 Olympia.uz

______________________

🥳Olympia uchta maktabga printer sovg’a qildi! 🖨

Oktyabr oyida, “Kenguru-2020” tanlovi ishtirokchilariga sertifikatlar va sovg’alar tarqatilayotgan vaqtda, uchta maktab ham taqdirlandi. 🎉🎉🎉

1️⃣-o’rin: Toshkent viloyati, Chirchiq shahri, 15-maktab (300 ishtirokchi)
2️⃣-o’rin: Farg’ona viloyati, Qo‘qon shahri, 32-maktab (220 ishtirokchi)
3️⃣-o’rin: 38-maktab, Chimboy, Qoraqalpog’iston (211 ishtirokchi)

Nima uchun bu maktablarni tanladik? 🤔

Aynan ularda tanlovga eng ko’p ro’yxatdan o’tganlar bo’lgan. 😍 Ular ishtirokchilar soni bo’yicha etakchi maktablardir!! 😎

Rejalashtirilmagan bo’lsa-da, bu maktablar rahbariyatiga minnatdorchilik bildirib, ularga sovg’alar berishga qaror qildik.

Agar siz ham 2021 yilda Olympia MChJ dan sovg’alar olishni istasangiz, 🧐 unda ishtirokchilarni ro’yxatdan o’tkazishda faol ishtirok eting. 😊
👉 Olympia.uz
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
✅Пойтахтимизда замонавий шарт-шароитларга эга умумий ўрта таълим мактаблари сони яна биттага кўпайди.

❇️Куни кеча Миробод туманидаги 263-сонли умумий ўрта таълим мактаби мукаммал қайта таъмирланиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

👉Таъмирдан сўнг, таълим маскани таниб бўлмайдиган даражада чирой очди. Бу ерда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги диққатга сазовордир.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Forwarded from Rustam Karimjonov
🏢Shayxontohur tumanidagi umumta’lim maktablar AKTni rivojlantirish drayveriga aylantiriladi

Xalq ta’limi vaziri o‘rinbosari Rustam Karimjonov boshchiligidagi ishchi guruh Shayxontohur tumani maktablari misolida respublikaning barcha umumta’lim maktablarida AKTni rivojlantirish strategiyasini tajribadan o‘tkazish ishlari bilan tanishdi.

Batafsil: https://itsm.uz/uz/press-releases/view?id=97


Telegram | Facebook