Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from KATTAQÖRĞON ŞAHAR TA’LIM BÖLIMI | Rasmiy kanal (Xoshimjon Zokirov)
Номаълум “ўқитувчи” номидан ёлғон хабар тарқатилди
Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими мудири номидан ўқитувчилар ойлигидан маълум миқдорда ушлаб қолиш топшириғи берилганлиги бўйича ёлғон хабар тарқалди.
Унда таъкидланишича, "2021 йил 19 январь куни Президент маънавият ва маърифат соҳасини ривожлантириш мақсадида ўтказган йиғилишдан илхомланган Каттақўрғон шаҳар халқ таьлими бўлими раҳбари Шуҳрат Пўлатович эрта тонгдан барча мактабларга "Маьрифатпарварлар" кенгашини фондига ўқитувчиларнинг ҳар ойлик ойлигидан 1 фоиз ушлаб қолиш бўйича кўрсатма берган”.
Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлимининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги 1-умумтаълим мактабида ўрганиш ўтказди. Маълум бўлишича, аввало, Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан бундай топшириқ берилмаган. Буни мактаб директори Н.Арипова ҳам тасдиқлади. Шунингдек, 1-мактабда Шарипова Ойгул исмли ўқитувчи ишламаслиги аниқланди.
Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими https://t.me/KatSH_xtb
Forwarded from Laylo Rustamova
АОКА вазирлик Ахборот хизматининг фаолиятини ўрганди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ишчи гуруҳи Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизматининг 2020 йил иккинчи ярим йиллик фаолиятини ўрганиш мақсадида вазирликда бўлди.

Ўтган ярим йиллик фаолиятни сарҳисоб қилар эканмиз, Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилганлигини кўриш мумкин:

вазирлик раҳбарияти ва матбуот котиби иштирокида долзарб мавзуларда 17 та матбуот анжумани ва брифинг ташкил этилган;

ОАВда эълон қилинган 300 га яқин танқидий материаллар тезкорлик билан ўрганилиб, муносабат билдирилган;

1000 яқин маҳаллий ОАВ ҳамда 14 та нуфузли хорижий ОАВларда материал, телелавҳа ва радиоэшиттиришлар эълон қилинган.

10 дан ортиқ Расмий баёнотлар берилган.

Маълумот учун 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида вазирлик Ахборот хизматининг баҳоси “юқори даражада” деб баҳоланиб, 87,9 балл билан вазирликлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган.
Халқ таълими вазири ўринбосари мактабга замонавий компьютер тўпламларини совға қилди

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов томонидан замонавий компьютер тўпламлари совға қилинди.

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабига Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов томонидан замонавий компьютер тўпламлари совға қилинди.

Ушбу компьютер тўпламлари орқали мактаб ўқувчилари компьютер технологиялари ёрдамида эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш, интернет тармоғи, таълимга оид сайтлар орқали қўшимча билим олиш имконияти яратилади.

Шунингдек, мактаб ходимлари ва педагоглар жамоаси билан давра суҳбати ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Математика бўйича “Қўқон олимпиадаси” ғолиблари «Нексия-3» ва «Кобальт» билан тақдирланади

Қўқон университети томонидан “Қоракўл зиё” нодавлат таълим муассасаси билан ҳамкорликда республикадаги барча умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида математика фанидан “Қўқон олимпиадаси” ташкил этилмоқда.

Мазкур олимпиада умумтаълим мактабларининг 5-11-синфлари ва академик лицейларнинг 1, 2-босқич ўқувчилари ўртасида ўтказилиши кўзда тутилган.

Олимпиада икки босқичда ташкил этилади:

❇️ Ҳудудий босқич - вилоятлар кесимида жорий йилнинг 14 февраль куни Давлат тест маркази томонидан махсус тузилган тестлар асосида амалга оширилади.

❗️ Иштирокчилар www.olimpiada.kokanduni.uz сайти орқали 10 февралга қадар онлайн тарзда рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади.

❇️
Республика босқичи - Қўқон университетида шу йилнинг 13-14 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, якуний босқичда Давлат тест маркази жавоблари асосида ҳар бир ҳудуддан энг юқори балл тўплаган 5 нафар ўқувчи-номзод танлаб олинади.

“Қўқон олимпиадаси” ғолиблари қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

✅ Биринчи гуруҳ (5, 6, 7-синфлар)
- ўқувчи-талабгорлари ўртасида биринчи ўринни қўлга киритган номзодга «Нексия-3» автомобили;

✅ Иккинчи гуруҳ (8, 9-синфлар) ўртасида биринчиликни эгаллаган ўқувчи «Нексия-3» автомобили;

Учинчи гуруҳда (10, 11-синфлар, академик лицейнинг 1, 2-босқич) биринчи ўрин учун «Кобальт» автомобили билан тақдирланади.

🔰Шунингдек, барча гуруҳ бўйича биринчи ўнталик рўйхатидан жой олган номзодларга:

✔️ Қўқон университетида грант асосида ўқишга қабул қилиш «Инвестицион ваучер»и тақдим этилади.

✔️ «Қоракўл зиё» нодавлат ўқув муассасаси томонидан эса гуруҳлар бўйича 1, 2, 3-ўринни қўлга киритган ўқувчи-номзодларга математика ҳамда бошқа фанлардан қўшимча билим олиш ҳуқуқини берувчи бир йиллик бепул ўқиш бонуси ҳам тақдим этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
❇️Бухоро шаҳрида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

🔹Бугун
, 20 январь куни бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқовлар иштирок этдилар.

Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-01-20-2

✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
Ўқувчиларнинг маънавий ҳамда интеллектуал оламини бойитишга қаратилган, болалар психологиясига мос бўлган ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти ҳамда жаҳон адабиётининг бадиий намуналаридан иборат 100 номдаги бадиий асарларнинг аудио нусхалари яратилди.

Мазкур аудио китобларнинг тақдимоти 2021 йил 21 январь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани 238-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтади.

Ушбу аудио китоблар тақдимотига барча китобхонлар ва жамоатчиликни таклиф қиламиз.


@uzedu
Forwarded from Navoiy | Kun.uz
2 та мактаб директори олган мукофотини хайрли ишларга сарфлади

Навоийда битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган мактаб директорлари 10 млн сўмдан мукофот пули билан тақдирлангани ҳақида хабар бергандик.

Хатирчи туманидаги 31-мактаб директори Мақсуд Эштурдиев олган 10 млн сўм мукофот пулига мактаб учун газета ва журналларга обуна бўлди, китоб ва спорт жиҳозлари сотиб олди. Шунингдек, директор ОТМга кирган ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчиларини ҳам рағбатлантирган.

Навоий шаҳридаги 12-давлат ихтисослашган умумтаълим мактабнинг директори Одилжон Бобоқулов эса мазкур мукофот пулини тўлиғича мактабнинг собиқ директори, марҳум Азамат Азимов оиласига туҳфа қилди. Марҳум директорлиги даврида мазкур мактаб кўпгина йўналишлар бўйича вилоят ва республика миқёсида юқори кўрсаткичларга эришган эди.

Ҳар иккала директорнинг қилган иши ижтимоий тармоқларда олқишларга сазовор бўлди.

Маълумот учун, вилоятда 106 нафар директор 10 млн сўмдан мукофот олган.

👉 Навоий хабарлари
Ўқитувчиларга вақтинчалик тўхтатилган устамалар 1 январдан тўланади

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон билан ва 2020 йил 21 сентябрдаги қарорларига асосан бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 1 январга қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб турилган эди.

Бугунги кунда айрим ҳудудларда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлган устамалар ҳисобланмаётганлиги юзасидан норозиликлар юзага келмоқда. 2021 йилнинг 1 январдан бошлаб мазкур устамаларни тўланмаслиги юзасидан ҳеч қандай кўрсатмалар берилмаганлигини маълум қиламиз.

Вақтинчалик тўхтатилган устамалар Ишчи гуруҳларининг 2020 йил 1 июлга қадар қабул қилган қарори ва директорнинг буйруғи асосида 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрнатилган тартибда тўлаб берилади.

Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақига устамалар тўланишини 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилишини, устамаларни тўлашда сусткашликка йўл қўяётган тегишли масъулларга нисбатан интизомий чора кўришни қатъий назоратга олишни сўрайди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram