Халқ таълими вазири ўринбосари мактабга замонавий компьютер тўпламларини совға қилди
Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов томонидан замонавий компьютер тўпламлари совға қилинди.
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабига Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов томонидан замонавий компьютер тўпламлари совға қилинди.
Ушбу компьютер тўпламлари орқали мактаб ўқувчилари компьютер технологиялари ёрдамида эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш, интернет тармоғи, таълимга оид сайтлар орқали қўшимча билим олиш имконияти яратилади.
Шунингдек, мактаб ходимлари ва педагоглар жамоаси билан давра суҳбати ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Математика бўйича “Қўқон олимпиадаси” ғолиблари «Нексия-3» ва «Кобальт» билан тақдирланади
Қўқон университети томонидан “Қоракўл зиё” нодавлат таълим муассасаси билан ҳамкорликда республикадаги барча умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида математика фанидан “Қўқон олимпиадаси” ташкил этилмоқда.
Мазкур олимпиада умумтаълим мактабларининг 5-11-синфлари ва академик лицейларнинг 1, 2-босқич ўқувчилари ўртасида ўтказилиши кўзда тутилган.
Олимпиада икки босқичда ташкил этилади:
❇️ Ҳудудий босқич - вилоятлар кесимида жорий йилнинг 14 февраль куни Давлат тест маркази томонидан махсус тузилган тестлар асосида амалга оширилади.
❗️ Иштирокчилар www.olimpiada.kokanduni.uz сайти орқали 10 февралга қадар онлайн тарзда рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади.
❇️ Республика босқичи - Қўқон университетида шу йилнинг 13-14 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, якуний босқичда Давлат тест маркази жавоблари асосида ҳар бир ҳудуддан энг юқори балл тўплаган 5 нафар ўқувчи-номзод танлаб олинади.
“Қўқон олимпиадаси” ғолиблари қуйидаги совғалар билан тақдирланади:
✅ Биринчи гуруҳ (5, 6, 7-синфлар) - ўқувчи-талабгорлари ўртасида биринчи ўринни қўлга киритган номзодга «Нексия-3» автомобили;
✅ Иккинчи гуруҳ (8, 9-синфлар) ўртасида биринчиликни эгаллаган ўқувчи «Нексия-3» автомобили;
Учинчи гуруҳда (10, 11-синфлар, академик лицейнинг 1, 2-босқич) биринчи ўрин учун «Кобальт» автомобили билан тақдирланади.
🔰Шунингдек, барча гуруҳ бўйича биринчи ўнталик рўйхатидан жой олган номзодларга:
✔️ Қўқон университетида грант асосида ўқишга қабул қилиш «Инвестицион ваучер»и тақдим этилади.
✔️ «Қоракўл зиё» нодавлат ўқув муассасаси томонидан эса гуруҳлар бўйича 1, 2, 3-ўринни қўлга киритган ўқувчи-номзодларга математика ҳамда бошқа фанлардан қўшимча билим олиш ҳуқуқини берувчи бир йиллик бепул ўқиш бонуси ҳам тақдим этилади.

Forwarded from Buxoro viloyati Ta’lim va ilm-fan boşqarmasi | Rasmiy kanal
❇️Бухоро шаҳрида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди
🔹Бугун, 20 январь куни бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқовлар иштирок этдилар.
Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-01-20-2
✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb

Forwarded from Farg‘ona viloyati maktabgacha va maktab ta'limi |Ijtimoiy tarmoqdagi yangiliklar ️ (Одилжон Жалолов)
Telegraph
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ФАРҒОНАДАГИ АМАЛИЙ КЎМАККА МУҲТОЖ МАКТАБЛАРГА ТАШРИФ БУЮРДИ
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Джўраев Иброхим Джўраевич Бағдод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактаблар моддий техника базаси, таълим сифати ўрганиб чиқди. Бағдод тумани халқ таълими бўлими тасарруфида жами 59 та мактаблар…
Ўқувчиларнинг маънавий ҳамда интеллектуал оламини бойитишга қаратилган, болалар психологиясига мос бўлган ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти ҳамда жаҳон адабиётининг бадиий намуналаридан иборат 100 номдаги бадиий асарларнинг аудио нусхалари яратилди.
Мазкур аудио китобларнинг тақдимоти 2021 йил 21 январь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани 238-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтади.
Ушбу аудио китоблар тақдимотига барча китобхонлар ва жамоатчиликни таклиф қиламиз.
@uzedu

Forwarded from Navoiy | Kun.uz
2 та мактаб директори олган мукофотини хайрли ишларга сарфлади
Навоийда битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган мактаб директорлари 10 млн сўмдан мукофот пули билан тақдирлангани ҳақида хабар бергандик.
Хатирчи туманидаги 31-мактаб директори Мақсуд Эштурдиев олган 10 млн сўм мукофот пулига мактаб учун газета ва журналларга обуна бўлди, китоб ва спорт жиҳозлари сотиб олди. Шунингдек, директор ОТМга кирган ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчиларини ҳам рағбатлантирган.
Навоий шаҳридаги 12-давлат ихтисослашган умумтаълим мактабнинг директори Одилжон Бобоқулов эса мазкур мукофот пулини тўлиғича мактабнинг собиқ директори, марҳум Азамат Азимов оиласига туҳфа қилди. Марҳум директорлиги даврида мазкур мактаб кўпгина йўналишлар бўйича вилоят ва республика миқёсида юқори кўрсаткичларга эришган эди.
Ҳар иккала директорнинг қилган иши ижтимоий тармоқларда олқишларга сазовор бўлди.
Маълумот учун, вилоятда 106 нафар директор 10 млн сўмдан мукофот олган.
👉 Навоий хабарлари

Ўқитувчиларга вақтинчалик тўхтатилган устамалар 1 январдан тўланади
Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон билан ва 2020 йил 21 сентябрдаги қарорларига асосан бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 1 январга қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб турилган эди.
Бугунги кунда айрим ҳудудларда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлган устамалар ҳисобланмаётганлиги юзасидан норозиликлар юзага келмоқда. 2021 йилнинг 1 январдан бошлаб мазкур устамаларни тўланмаслиги юзасидан ҳеч қандай кўрсатмалар берилмаганлигини маълум қиламиз.
Вақтинчалик тўхтатилган устамалар Ишчи гуруҳларининг 2020 йил 1 июлга қадар қабул қилган қарори ва директорнинг буйруғи асосида 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрнатилган тартибда тўлаб берилади.
Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақига устамалар тўланишини 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилишини, устамаларни тўлашда сусткашликка йўл қўяётган тегишли масъулларга нисбатан интизомий чора кўришни қатъий назоратга олишни сўрайди.

Forwarded from IT taʼlim
“21 asr koʻnikmalari” nima?
Zamonaviy darsliklar qanday boʻlishi kerak?
Zamonaviy darsliklar anʼanaviy darsliklardan farqli oʻlaroq oʻquvchida koʻnikma shakllantirishga qaratilgan boʻladi.
Aksariyat darsliklarda nima, qachon, qayerda, degan savollarga javob topiladi va bu bolalarni nari borsa xotirasini rivojlantiradi. Koʻnikma shakllanmagani hisobiga bolalar hayotda duch keladigan masalalarga muammolarga bola javob topa olmasligi mumkin.
Batafsil: https://telegra.ph/Zamonaviy-darsliklar-qanday-bo%CA%BBlishi-kerak-01-21
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Isayeva Dilshodaxon - Xalqaro kimyo olimpiadasida 1 ta kumush va 2 ta bronza medaliga qanday qilib erishgani haqida so’zlab berdi.
📌“Orzudan – muvaffaqiyatgacha yoʻl” loyihasining navbatdagi qahramoni 2020-yilda 52-Xalqaro kimyo olimpiadasida 1 ta kumush hamda 54-Xalqaro Mendeleyev olimpiadasida 2 ta bronza medal bilan taqdirlangan iqtidorli yoshlardan.
💫“Koronavirus pandemiyasi tufayli ikki yil davomida tayyorlangan xalqaro olimpiadada ishtirok etolmaymanmi, deb ranjigan edim. Ammo bu holat hech narsaga to‘siq bo‘lmadi. Olimpiadalar online tarzda o‘tkazilib maqsadlarimga erishdim” deydi uning o‘zi.
#ORZU #UMID #MAQSAD
#REJA #MEHNAT #MUVAFFAQIYAT
#BAXT #FAXR #NATIJA
Ta’lim bu muvaffaqiyat garovidir,
Birgalikda ta’lim sifatini ko’taramiz!
Telegram | Facebook