Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқ таълими вазири Олий Мажлис Сенатига ахборот берди

2021 йил 26 январь куни Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлиси ўтказилди. Унда сенаторлар, Қўмита эксперт гуруҳи аъзолари томонидан Халқ таълими вазирининг “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг умумий ўрта таълимга оид қисми ижроси юзасидан ахбороти эшитилди.


Батафсил: https://bit.ly/39gnRX3


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ НАМАНГАНДАГИ “ҚИЗИЛ” ТОИФАСИГА КИРИТИЛГАН УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДАГИ ҲОЛАТНИ ЎРГАНДИ

Мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантириш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мактабларда яратилган қулай шароитларга бевосита боғлиқдир. Илм масканларидаги шароитлар, иситиш тизими, кадрлар салоҳияти, таълим сифати, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига қамров, "қизил" тоифасига киритилган мактаблардаги ҳолат билан яқиндан танишиш ва ўрганиш мақсадида Наманган вилоятига Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Джураев ташриф буюрди. Вазир ўринбосари Косонсой туманидаги 11-, 27-, 41-, 48- умумий ўрта таълим мактабларидаги ҳолат, муаммо ва камчиликларни кўздан кечириш асносида, келгусида ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ер ажратилиши, мактаблардаги филиаллар йўқотилиши, ўрнида эса замонавий, шинам ва барча инфратузилмани ўзида мужассам этган мактаб барпо этилиши, мавжудларида эса қўшимча бино қурилиши масалаларини айтиб ўтди. Иброҳим Джураев “қизил” тоифасига киритилган 12 – сонли мактабда кадрлар салоҳияти, ўқувчиларга чуқурроқ билим бериш, битирувчиларнинг ОТМларга кириш кўрсаткичини кескин ошириш борасида мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Куннинг иккинчи ярмида вазир ўринбосари Янгиқўрғон туманидаги 17-, 46- сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлди. Таълим муассасаларидаги синф хоналар, ўқув жараёни, иссиқлик тизими, ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишиб, битирувчиларнинг ОТМларга қамрови бўйича директорлар билан суҳбатлашди. Илм муассасаларини “қизил ” тоифасидан чиқариш, ота -оналар билан доимий ҳамкорликда ишлаш, ўқитувчиларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, янги, замонавий, инновацион усулларда дарс ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
❇️ТАШРИФДАН СЎНГ: ОЛОТДАГИ 11-МАКТАБДА ЯНГИЛАНИШЛАР ЖАДАЛ СУРЪАТДА БОШЛАНДИ

🔹Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига қилган ташрифларидан сўнг Олот туманининг чекка ҳудудида жойлашган 11-умумий ўрта таълим мактабида ҳам янгиланишлар жадал суръатларда бошлаб юборилди.

Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-01-26-2


✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
Forwarded from IT taʼlim
#Tarbiya_hayot_darsi
“Tarbiya” tabiatni amalda asraydigan avlodni tarbiyalaydi

🔹“Tarbiya” darsligi oʻquvchiga tabiatni asrash kerak degan nasihatni quruq uqtirishga emas, balki uni nega asrash kerakligini tushuntirib amalda tabiatni himoya qiladigan avlodni tarbiyalashga xizmat qiladi.

Batafsil: https://telegra.ph/Tarbiya-tabiatni-amalda-asraydigan-avlodni-tarbiyalaydi-01-26

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube