Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from IT taʼlim
​Darslik va oʻquv-metodik majmualarini yaratish jarayonlariga mutaxassislar shartnoma asosida ishga qabul qilinadi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 6-noyabrdagi “Taʼlim-tarbiya tizimini yana-da takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar” toʻgʻrisidagi qarori bilan Xalq taʼlimi vazirligiga umumtaʼlim maktablari uchun darsliklar va oʻquv-metodik majmualarning yangi avlodini tayyorlashi boʻyicha vazifalar belgilandi.

Respublika taʼlim markazi mazkur darslik va oʻquv metodik majmualarni xato va kamchiliklarsiz, sifatli nashrga tayyorlash maqsadida muharrir, musahhih, tarjimon, rassom, dizayner, darslik sahifalovchi mutaxassislarni fuqarolik-huquqiy shartnomalar asosida ishga taklif etadi.

Nomzodlar 2021-yilning 28-fevraliga sanasiga qadar rtmvshrjobs@gmail.com elektron pochtasi orqali quyidagilarni yuborishlari soʻraladi:
👉 Nomzod ish tajribasi hamda qaysi jarayonda qanday mutaxassislik boʻyicha ishlamoqchi ekani haqida maʼlumot;
👉 Familiya, ismi va sharifi, tugʻilgan joyi (viloyati, tuman va shahri), tugʻilgan yili, kuni va oyi koʻrsatilgan maʼlumotnoma;
👉 Pasport va diplom nusxalari.

📌Tanlov asosida saralab olingan yuqori tajriba va malakaga ega mutaxassislar munosib ish haqi va qulay sharoit bilan ta'minlanadi.

Telefon: 71-246-18-05

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
#Сўраган_эдингиз

Нима учун мактабларда ташкил этиладиган тўгараклар ҳақида ҳалигача ҳеч қандай йўриқнома ишлаб чиқилмади? Ушбу масалага ойдинлик киритиб беришингизни сўраймиз.

Жавоб: Халқ таълими вазирининг 2017 йил 1 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини натижадорлигини таъминлашда халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасалари раҳбарлари масъулиятини ошириш тўғрисида”ги 367-сон буйруғининг 2-бандида барча фан ўқитувчилари томонидан (педагогик юкламасига мувофиқ ўқувчилар билан индивидуал ишлаш ҳисобидан) ҳафатасига 2 маротаба 2 соатдан фан тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш ва уларнинг ўтказилиши вақти (соати, куни ва санаси) ҳақида ота-оналарни ёзма равишда хабардор қилиш белгиланган.

Шунингдек, халқ таълими вазирининг 2020 йил 21 декабрдаги “Умумтаълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ва ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш тўғрисида”ги 314-сон буйруғига асосан 2020 йил 22 декабрь кунидан барча фан тўгараклари фаолияти кўрсатиши учун рухсат берилган.

Ҳозирги кунда Халқ таълими вазирлиги тажрибали ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фан тўгараклари ўқув дастурлари ва режаларини ишлаб чиқмоқда. Ушбу дастурлар тайёр бўлгандан сўнг барча таълим муассасаларига етказилади.
SAYYOR QABULDA 31 TA MUROJAATDAN 7 TASI JOYIDA HAL ETILDI

Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasi boshlig‘i Zebiniso Shodiyevaning Narpay tumanidagi 17-umumta’lim maktabida sayyor qabuli tashkil etildi.

Batafsil:
telegra.ph/samvxtb-01-30

📌 Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy kanallari:
Telegram: 👉
t.me/samarqandvxtb
Facebook: 👉
www.facebook.com/SamarqandVXTB
ЭЪТИБОР ВА РАҒБАТ ЯНГИ ИЖОДИЙ МАРРАЛАРГА ЧОРЛАЙДИ


Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва унинг тарқалишининг олдини олиш бўйича Махсус комиссия қарорига асосланиб, ўтган ўқув йилининг III чорагидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида дарслар онлайн тарзда ўқитилиши йўлга қўйилди. Умумтаълим мактабларида ўзбек ва рус тилидаги онлайн теледарслар Миллий телерадиокомпаниянинг 3 та телеканали (National Geography Wild, Eurosport ҳәм Охота и рыбалка) орқали, қорақалпоқ тилидаги онлайн теледарслар маҳаллий “Қорақалпоғистон” телеканали орқали эфирга узатила бошланди ва таълимнинг узлуксизлиги тўлиқ таъминланди.

Пандемия даврида ўқувчиларга ўтган ўқув йилининг 4-чорагида 2000га яқин онлайн теледарсларни сифатли тайёрлаш учун
138 нафар фан ўқитувчилари, 11 нафар сурдо таржимон, 11 нафар вазирлик хузуридаги Республика ўқув методика маркази фан методистлари жалб қилинди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 30 январ куни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг мажлислар залида қорақалпоқ тилидаги онлайн теледарсларни сифатли тайёрлашда ўзларининг беминнат хизматлари ва фидойилигини кўрсатган 10 нафар умумтаълим мактаби ўқитувчилари, 1 нафар Нукус шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчиси,
3 нафар сурдо таржимон ва 3 нафар вазирлик хузуридаги Республика ўқув методика Маркази фан методистлари “Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги туман, шаҳар халқ таълими бўлимларида фаолият кўрсатаётган фан методистларининг иш фаолиятини электрон платформа орқали баҳолаб бориш бўйича “Қорақалпоғистон тажрибаси”да фаол иштирок этаётган 5 нафар фан методистлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.


👉 t.me/kkeduuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ва Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг
Ўзбекистон Республикасида рус тили ва умумий фанларини рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган "Зўр!" (“Класс”) лойиҳасининг 2-босқичини амалга ошириш мақсадида Россиялик 32 нафар мутахассислар юртимизга етиб келди.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
НАМАНГАНДА 13 ТА МАКТАБ МУДОФАА ИШЛАРИ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ОТАЛИҚҚА ОЛИНДИ

Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий округлар қўмондонликларига мактабларни оталиққа бириктириш вазифаси қўйилганди.Белгиланган топшириқ ижроси юзасидан Давлатобод туманидаги 52-умумий ўрта таълим мактабида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ва туманлардаги мудофаа ишлари, халқ таълими бошармаси бошлиқлари, оталиққа олинган мактаблар директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, ЧҚБТ раҳбарлари қатнашди. Тадбирда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Элмурод Хаджиахматов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исраилов cўз олиб, мактаблардаги таълим-тарбия, тартиб-интизом, ватанпарварлик йўналишидаги ишларни янада кучайтириш, ўқувчи-ёшларда ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш каби масалаларга эътибор қаратдилар.Барча тумандан белгиланган биттадан мактаб туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига бириктирилди. Ҳарбий қисм командирлари томонидан уларда ватанпарварлик ва ҳарбий шон-шараф дарсларини йўлга қўйиш, Қуролли Кучлар тизимида яратилган замонавий инфратузилмадан фойдаланган ҳолда мактаблардаги уюшмаган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бирга, меҳнат бозорида талаб қилинадиган касб-ҳунарга ўргатиш, давомат, таълим сифати ва самарадорлиги бўйича ишларни ташкил этиш вазифаси белгиланди. Ватанпарварлик ойлигида фаол иштирок этгани учун Давлатобод туманидаги 52-умумий ўрта таълим мактаби директори Мавлуда Сотволдиева, Тўрақўрғон туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактаби директори Акрамжон Холмирзаевларга Мудофаа вазирлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир сўнггида таълим муассасасида ташкил этилган ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш қилинди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from Sherzod Shermatov
Фидоий устозларни топиб, тарғиб қилинг ва ҳар икки ҳафтада ноутбукка эга бўлинг!

Куни кеча Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 6-мактабнинг биология ўқитувчиси Камолиддин Розиқов сабабли мактаб битирувчиларининг катта қисми айнан биологияга боғлиқ медицина ва фармацевтика йўналишларига ўқишларга киришганини кўрдик. 11-синф ўқувчилари билан суҳбатда эса уларнинг ҳам кўпчилиги шундай йўналишларни танлашганини билдик. Бу ўқитувчимизга нафақат “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини бериш, балки “қизил” мактаблардан бирига раҳбар бўлишни ҳам таклиф қилдик.

Камолиддин каби яхши устозларимизни топиб, уларнинг фаолиятини тарғиб қилганларга ҳар 2 ҳафтада биттадан ноутбук бериш бўйича “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасини бошлашга қарор қилдик. Биринчи ноутбук эгаси кейинги ҳафтанинг жума куни 12 февралда вазирлик матбуот хизмати томонидан тақдирланади.
Худди шундай йил охирига қадар ҳар 2 ҳафтанинг якунида ноутбуклар ўз эгаларига топшириб борилади.

давоми кейинги постда