Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from IT taʼlim
Vazirga Science, Tasviriy sanʼat, Musiqa darsliklari va AR tizimi taqdim etildi

Respublika ta'lim markazida Xalq taʼlimi vaziri Sherzod Shermatovga Science, Tasviriy sanʼat va Musiqa fanlari, Ona tili, O'zbek tili boʻyicha yaratilayotgan 1-sinf darsliklari hamda ilk bor Tasviriy sanʼat darsligiga kiritilgan AR tizimi namoyish qilindi.

Batafsil:https://telegra.ph/Vazirga-Scence-Tasviriy-san%CA%BCat-Musiqa-darsliklari-va-AR-tizimi-taqdim-etildi-02-01

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸Учтепа туманидаги умумтаълим мактабларининг 8-10 синф ўқувчилари ўртасида туман депутатлари ҳамда Халқ таълими бўлими ташаббуси билан фан олимпиадаси ўтказилди.

🔸"Кимё" фанидан ўтказилаётган мазкур олимпиаданинг финал босқичида 79 нафар ўқувчилар ўзаро беллашдилар.

🥇🥈🥉1-3-ўринни эгаллаган 9 нафар мактаб ўқувчиларига 1млн. сўмдан 3 млн.сўмгача пул мукофотлари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

🎥Бу борадаги лавҳамизни томоша қилинг.


👉https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Ўқувчиларга касб ўргатишнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди

2021
йилнинг 1 февраль куни Халқ таълими вазирлиги томонидан «Касбга йўналтириш тизими»ни жорий этишда амалга ошириладиган ишлар ҳамда келгусидаги истиқболли режалар хусусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Вебинар шаклида ташкил этилган семинар-тренингда ҳудудий халқ таълими бўлимларининг бевосита шу йўналишга масъул бўлган 200 га яқин ходимлари иштирок этди.

Тренингда Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўлими бошлиғи Қадамбой Сайтов «Касбга йўналтириш тизими»ни жорий этишда амалга ошириладиган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Батафсил: https://bit.ly/36ydxIq


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими тизимида 987 та бўш иш ўринлари мавжуд

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги томонидан кадрларни танлашда шаффофликни таъминлаш мақсадида ish.uzedu.uz сайти ишга туширилган бўлиб, унда тизимдаги ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар мунтазам равишда жойлаб борилади.

Бугунги кунда ish.uzedu.uz сайтида республика бўйича жами 987 та вакант ўринлар мавжуд. Уларнинг 731 таси раҳбар ва ўринбосар, 219 таси педагог ва 37 таси турли хил бошқа лавозимларга тўғри келади.

Ушбу маълумотларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилганда сайт орқали эълон берилган бўш иш ўринлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчи эканлигини кўриш мумкин, жами иш ўринлар сони 183 та, шундан 43 таси раҳбар, 116 таси педагог, 24 таси бошқа лавозимларига тўғри келади.

Батафсил: https://bit.ly/3cxhUXZ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири ўринбосари Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Халқ таълими вазирлиги жамоаси Дилшод Муталибович Кенжаевнинг келгуси иш фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади.
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#baytchellenj

Бугун Маданият вазири Озодбек Назарбеков ғазал мулкининг султони давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenj эълон қилди.

Биз мактаб ўқувчилари билан мазкур челленжни қабул қилдик:

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким, баҳрайи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки қатлим, ё ҳаётимға
Аён ул заҳри чашм айлаб, ниҳон бу нўшханд этмас.

Ғазалнинг давомини Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаевдан кутиб қоламиз.

Марҳамат, ташаббусга қўшилинг!

#bahrubayt
#navoiy_580
#Alisher_Navoiy
Forwarded from ITSM
📝ITSM va Webster universiteti o’rtasida memorandum imzolandi

📌Bugun, 2-fevral kuni Xalq ta’limi vazriligi huzuridagi “Innovatsiya, texnologiya va strategiya markazi” (ITSM) va Toshkentdagi Webster Universiteti (Webster) o’rtasida o’zaro anglashuv memorandum imzolandi.

🤝Uchrashuv doirasida tomonlar quyidagi yo’nalishlarda hamkorlikni yo’lga qo’yish bo’yicha kelishuvga erishildi:
✅ITSM da Webster talabalari amaliyot o’tashlari uchun imkoniyatlar yaratish;
✅Bo’sh ish o’rinlari haqida ma'lumot berish;
✅"Yetakchilar bilan suhbat" loyihasi doirasida ish safarlari va ITSM rahbariyati bilan uchrashuvlar tashkillashtirish;
✅"Webster uchun maslahat” loyihasini amalga oshirish;
✅Webster talabalarini ITSM loyihalariga jalb qilish;
✅ITSM hodimlari uchun Websterning MBA dasturi doirasida bepul Michigan English Test (MET) test sinovlarini o’tkazish.

Batafsil: https://itsm.uz/uz/press-releases/view?id=98

Website | Facebook | Telegram | TikTok
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
✅Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқув бинолари тўлиқ мукаммал таъмирланиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

❇️Бугунги кунда мазкур муассасада кўришида нуқсони бор ўқувчилар рус ва ўзбек тилларида таълим олишмоқда. 2020 йилнинг сентябрида бошланган қурилиш-таъмирлаш ишлари шу йилнинг 1 февралида ниҳоясига етказилди. Мактабда барча синфхоналари, спорт зали, ЛФК, ритмика хоналари мукаммал таъмирланиб, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун замонавий шарт-шароитлар яратилди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Forwarded from TA`LIM VA ILM-FAN QAŞQADARYO VILOYAT BOŞQARMASI (+998942954444)
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИБ ЎҚИТИШГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЯНЧ МАКТАБ ОЧИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4851-сон қарори 1-иловасига мувофиқ жорий йилнинг 2- февраль куни Қарши шаҳридаги 42-информатика ва ахборот технологияларини ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби замон талаблари асосида жиҳозланиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари Баҳромжон Олматов, вилоят хокими ўринбосари Рустам Юлдошев, вилоят халқ таълими бошқармаси масъул ходимлари иштирок этишди ҳамда "бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ТОП-100 таликка кирган ўқитувчиларни тақдирлаш жараёни ҳам бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати