Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Тадбиркор Жиззахдаги эски мактаб биноси ўрнига 5 қаватли замонавий мактаб қуриб берди

Жиззах вилоятининг 18-мактаби эски биноси ва ер майдони хусусий тадбиркорга эгалик қилиш ҳуқуқи билан берилгани боис, тадбиркор эски бино ўрнига умумий қиймати 12 млрд. сўмлик, 660 ўринга эга 5 қаватли янги замонавий мактаб қуриб берди.

Айни дамда вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджет ҳисобидан ободонлаштириш ва хожатхона қуриш ишларини олиб бормоқда.

Мактаб 1898 йилда қурилган бўлиб, сўнгги марта 11 йил аввал таъмирдан чиққан. Эски бино 480 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, мактаб хожатхонаси кўчада, умуман талабга жавоб бермаган. Мактабда таълим олаётган ўқувчилар сони 900 нафарга етгани боис, навбатлилик коэффициенти 1,9 ни ташкил этган.

Халқ таълими вазирлиги мактабни фаоллар зали, кутубхона, тиббиёт хона, спорт зал, ошхона, фан хоналари ва методик хоналар ҳамда зарур жиҳоз ва ўқув анжомлари билан таъминлади.

Халқ таълими вазирлиги бу каби ташаббускор тадбиркорлар билан ҳамкорликка доим тайёрлигини маълум қилади.
Forwarded from Namangan viloyati ta'lim va ilm - fan boşqarmasi/ RASMIY (XTV Matbuot Kotibi Laylo Rustamova)
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НАМАНГАН ШАҲРИДАГИ 26-СОНЛИ МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА БЎЛДИ

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Наманган шаҳридаги 26-сонли меҳрибонлик уйида бўлиб, ушбу даргоҳда тарбияланаётган ўғил-қизларнинг ҳаёти ҳамда уларга яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ташриф асносида таълим-тарбия жараёнлари, информатика, кутубхона, ўқув, ижод ва тўгарак хоналари фаолияти ҳам эътиборда бўлди.

Ижодкор ўқувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг ижод маҳсули бўлган санъат намуналарини кўздан кечирди. Муассаса кутубхонасига бадиий адабиётлар тўпламлари ҳамда ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун спорт жиҳозлари топширилди.

Вазир тарбияланувчиларнинг таклиф ва истаклари билан қизиқиб, уларнинг келгуси ҳаёти, ўқиш ва изланишларида омад ва муваффақиятлар тилади.

Тадбир сўнггида болажонлар томонидан куй-қўшиқлар тақдим этилди.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
ДИҚҚАТ! «Обод мактаб» экологик онлайн кўрик-танлови эълон қилинади

Танловнинг асосий мақсади ўқувчи-ёшлар ўртасида меҳнатсеварлик, экологик маданият, табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш, таълим муассасаларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш орқали ўқувчи-ёшларнинг фаоллигини ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган креатив ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Танлов @obod_maktab телеграм манзили орқали уч босқичда онлайн тарзда ўтказилади.

Танловда умумтаълим муассасалари 20 мартдан – 20 апрель кунига қадар @obod_maktab телеграм манзилига 5 дақиқагача бўлган махсус ижодий ролик юбориши лозим бўлади.

Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида жамоатчилик томонидан баҳолаш («Ёқтириш» (лайк) белгисини босиш) натижаларига кўра экологик ойлик давомида энг яхши «Обод мактаб» деб ҳисобланган 14 та (ҳар бир ҳудуддан 1 тадан) таълим муассасаси вазирликнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.

«Обод мактаб» онлайн кўрик-танловининг НИЗОМИ ушбу ҳаволада.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
617 та мактаб директори лавозимларига номзодлар маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда тайинланмоқда

Жорий йил бошидан бошлаб мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Натижалари бўйича "қизил" тоифага киритилган аксарият мактаб директорлари лавозимидан озод этилгани туфайли ҳозирги кунда халқ таълими тизимидаги 617 та (6,1 %) умумтаълим мактабларининг директор лавозимларига директорларни танлаш ва тайинлаш жараёни кечмоқда.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар ish.uzedu.uz (мактаб таълим жараёнини бошқариш тизими) сайти орқали рўйхатдан ўтиб вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиб борадилар.
Номзодлар ҳудудий халқ таълими бошқармаси бошлиғи номенклатурасига киритилган лавозимларга танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан суҳбатдан ўтказилиб маҳаллий Кенгаш депутатлари муҳокамасига тақдим қилиб борилмоқда.

Лавозимга тайинланган янги мактаб директорлари ҳар йили Кенгаш олдида ҳисобот бериб туради.

Мактаб директорларини лавозимга тайинлашнинг бу усули мактабларда замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги маҳаллий кенгаш депутатларидан ҳамда жамоатчилик вакилларидан ушбу жараёнларни очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик асосида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратишларини ва барча жараёнларни видеога олиб, интернетга юклаб боришларини ҳамда ОАВ орқали ёритиб боришларини сўрайди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
‼️Жойлардаги масъулиятсизлик туфайли иш ҳақи тўловларида муаммо бўлса Халқ таълими вазирлиги молия департаментига бевосита мурожаат қилинг

Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан расмийлаштириб тўланади.

Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Аммо мактаблар томонидан марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларига ўз вақтида иш вақтини ҳисобга олиш табелларини тақдим этилмаганлиги, ҳисобчилар томонидан белгиланган вақтда ойлик иш ҳақларини ҳисобланмаслиги оқибатида айрим ҳолатларда иш ҳақи тўловлари кечикиб тўланганлигига йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан тезкор тарзда кўрилган амалий чоралар натижасида ушбу ҳолатлар бартараф этилиб, ходимларга тегишли ойлик иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда жами халқ таълими тизимидаги 10 мингдан ортиқ мактабларда фаолият юритаётган 700 мингдан зиёд ходимларнинг январь ойи иш ҳақи ҳамда февраль ойи учун аванс тўловлари (18.02.2021 йил ҳолатига) тўлиқ амалга оширилди.

Шу муносабат билан, мактабларда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича узилишлар, кечикиш ва муаммоли ҳолатлар юзага келганда, уларни тезкор равишда ечиш мақсадида мазкур масалалар юзасидан Халқ таълими вазирлиги Молия департаментининг қуйида кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз:

☎️+99871-241-03-46,
☎️+99895-479-99-10


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Америкалик ўқитувчилардан бирини Тошкентда қолдиришдан мақсад “Онлайн мактаб” телевизион лойиҳасида инглиз тили дарсларини ўтиш

Яқинда Ўзбекистонга ташриф буюрган 27 нафар америкалик ўқитувчилардан бири “Онлайн мактаб” лойиҳасида қатнашиб, болаларга инглиз тилидан сабоқ беришни бошлади.

Эмма Биндрапнинг (Emma Bindrup) “Онлайн мактаб” лойиҳасидаги дарслари нафақат ўқувчилар, балки инглиз тили ўқитувчиларига ҳам “Маҳорат дарси” сифатида хизмат қилади. Инглиз тилини ҳақиқий тил эгасидан ўрганиш ўқитувчиларимиз учун ҳам фойдали.

Шунингдек Эмма Янгиҳаёт туманида жойлашган 329 – сон умумтаълим мактабига бириктирилган бўлиб, у ерда юқори синф ўқувчиларига дарс ўтиш билан бир қаторда мактаб ўқитувчиларига ўз тажрибасини улашмоқда.

Қолган 26 нафар мутахассислар ҳудудларга тақсимланган ҳолда ўз фаолиятларини олиб бормоқда. Уларнинг асосий мақсади ҳудудлардаги инглиз тили ўқитувчиларини малакасини ҳамда инглиз тили дарсларида таълим сифатини оширишдир.
#Директор_кундалигидан

Америкада ўқиб қайтган ёш директордан мактабни янги босқичга олиб чиқадиган 10 та стратегик режа

Фирдавс Наврўзов Бухоро шаҳридаги 15-мактабга раҳбар бўлиб келганига эндигина 3 ой бўлди. Шунга қарамай, оз фурсат ичида таълим муассасасида кўпгина ўзгаришларни амалга оширди.

Америкада ўқиб қайтган ёш педагог хориж стандартлари ва тажрибасини кўриб, мактаб ҳаётига янгича ишлаш методлари билан бир қаторда жуда кўп янгиликлар киритди.

Директор дастлаб, 10 босқичдан иборат бўлган ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиб, мактаб ҳаётига татбиқ этди.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3aLMImg


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар ўзгарди

2021 йилнинг февраль ойидан эътиборан халқ таълими тизимида
5-синфдан бошлаб, 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди.

Янги Низомга мувофиқ, биринчи навбатда мактабларда синф раҳбарларига қўйиладиган умумий талаблар ишлаб чиқилди. Хусусан,

▶️камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
▶️мактабда тўлиқ ставкада аcосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
▶️бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган;
▶️ одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
▶️ руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
▶️ ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.

Шунингдек, қабул қилинган янги низомга мувофиқ, синф раҳбарларининг:

✅амалдаги хужжатлари сони оптималлаштирилди;
✅фаолиятини баҳолаш мезонлари яратилди;
✅малака ошириш курслари ишлаб чиқилди;
✅ота-оналар билан ишлаш тизими такомиллаштирилди.

Амалга оширилган ўзгаришлардан кутилаётган асосий натижалар:

- синф раҳбарларининг ўқувчилар тарбиясига таъсири сезиларли равишда ошиши;
- 5-синфдан 11-синфгача ягона синф раҳбарининг бириктирилиши натижасида синфдаги ижтимоий муҳитни соғлом равишда ушлаб туриш имкони;
- ота-оналар томонидан ўз фарзандларини таълим-тарбия жараёнига нисбатан қизиқишининг ортиши.
Халқ таълими вазирлиги ҳавонинг кескин совиши сабабли Эксплуатация хизматларига тезкор чора кўришни топширди

Халқ таълими вазирлиги ҳавонинг кескин совиши сабабли ҳар бир туман (шаҳар)да ташкил этилган Эксплуатация хизматларига зудлик билан барча мактабларни иссиқлик билан таъминланганлиги, иситиш қозони ва қозонхоналарининг созлик ҳолати, мактаб синфхоналарни ҳароратини текшириб чиқиб, мавжуд муаммоларни жойида тезкор ҳал этиш чораларини кўриш топширилди.

Фуқаролардан мактабдаги қониқарсиз иссиқлик тизими ҳақидаги маълумотни Халқ таълими вазирлигининг ҳудудлардаги штабларига мазкур ҳаволадаги рақамлар орқали ҳамда Халқ таълим вазирлигининг @maktab_uzedubot боти орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Бугунги кунда Эксплуатация хизмати тасарруфидаги умумтаълим муассасалари сонидан келиб чиқиб жами 352 та “Дамас” русумли автотранспорт воситалари ажратилган. Хизматлар керакли иш қуроллари, асбоб-ускуналари (электр ва газ пайвандлагичлар, кесиш ва дурадгорлик мосламалари, сантехника ва электр ускуналари) билан таъминланган.

Ушбу хизмат фаолиятидаги ҳар бир автотранспорт воситалари ҳаракат йўналишига баҳо бериш ва улардан самарали фойдаланишни доимий назорат қилиб бориш мақсадида уларга GPS-трекер ускунаси ўрнатилиб, уларнинг ҳаракати вилоят бошқармалари ва вазирликнинг Қурилиш бошқармаси томонидан доимий мониторинг қилиб борилади.

Маълумот учун: Эксплуатация хизмати умумтаълим муассасаларининг бино-иншоотларини зарур ҳолатда сақлаш, уларга доимий хизмат кўрсатиш, бино-иншоотлар, синфхоналар, иситиш қозони ва қозонхоналарини таъмирлаш, электр тизимидаги носозликларни бартараф этиш ишларини амалга оширади.
Халқ таълими тизимида “Educard” лойиҳаси жорий қилинмоқда

Мактаб ўқитувчилари, ўқувчи ҳамда уларнинг ота-оналарига қўшимча шарт-шароит ва қулайликлар яратиш мақсадида “Educard” лойиҳаси жорий қилинмоқда.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ўқитувчилар томонидан харид қилинадиган товар ва хизматларга турли кўринишдаги чегирма ва имтиёзлар (Cashback) ҳамда онлайн тарзда имтиёзли кредитлар ажратишдан иборат.

Шу билан бирга лойиҳа доирасида ёшларда иқтисодий маданият ҳамда молиявий саводхонликни ривожлантириш кўзда тутилган.

‼️Маълумот учун: Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Халқ таълими вазирлигига Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard) ҳамда “Universal Bank” АТБ томонидан таклифлар келиб тушди. Тажриба синов тариқасида лойиҳани амалдаги пластик карталар тўлиқ сақланган ҳолда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ҳамда Учтепа туманларида амалга ошириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.

🤝Ҳамкорлик бўйича таклифларни homiy@xtv.uz электрон манзилига юбориш мумкин.

Батафсил: 👉 https://bit.ly/2MmWaTO