25 нафар мактаб директори Шимолий Жоржия университети мутахассисларидан дарс олмоқда
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти АҚШнинг Шимолий Жоржия университети профессорлари билан биргаликда мактаб раҳбарларининг лидерлик қобилиятларини ҳамда мактабларда STEM фанларни жорий этишда раҳбарнинг ҳиссасини оширишга қаратилган лойиҳани амалга оширмоқда.
Унга кўра 8 та модулдан иборат 10 ҳафталик малака ошириш курслари ташкил этилмоқда. Унда республиканинг барча ҳудудларидан инглиз тили билим даражаси юқори бўлган 25 нафар мактаб директорлари 2 босқичли суҳбат асосида сараланди ва ишдан ажралган ҳолда ўқув жараёнларини бошлади.
Курс февраль-июнь ойларида давом этиб, унинг сўнгида директорлар мактабни бошқаришнинг ноанъанавий усулини ишлаб чиқиши ва уни Жоржия университети профессор-ўқитувчиларининг амалий ёрдами билан ўз мактабларида жорий этиши кўзда тутилган.
Мазкур курсларнинг ўзбек тилидаги таржимаси А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг махсус электрон платформасига жойлаштирилади.

Ўзбекистонда илк бор 7-8 синф ўқувчилари ўртасида Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадаси ўтказилмоқда
27 февраль куни олимпиаданинг ҳудудий босқичига старт берилди.
Олимпиада топшириқлари Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаменти томонидан тайёрланди.
Назорат материали 15 та ёпиқ (вариантлар орасидан танланадиган) ва 15 та очиқ (иштирокчилар томонидан ёзиладиган) тест саволларидан иборат бўлиб, топшириқларни бажариш учун иштирокчиларга 120 дақиқа вақт ажратилади.
Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда 7-8 синф ўқувчилари синфларига ажратилмасдан, тенг имкониятлар асосида топшириқ бажаради. Ҳар бир ҳудуддан энг юқори натижаларни қўлга киритган 6 нафар иштирокчи республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.
Ҳудудий босқич олимпиада жавоблари бугуннинг ўзида эълон қилинади.
Олимпиаданинг Республика босқичи март ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook |

Навоийлик 11-синф ўқувчиси олимпиадада иштирок этиб 49 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди
Навоий шаҳридаги 11-алоҳида фанлар чуқур ўқитишга ихтисослашган мактабнинг 11-синфида таълим олаётган Ёрқинбек Турдибоев AKFA университети томонидан ташкил этилган 3 босқичли олимпиадада иштирок этиб, охирги босқичда биология фанидан 1-ўринни эгаллаб, 25 миллион, инглиз тили фанидан 5-ўринни ишғол этиб, 15 миллион, математика бўйича 6-ўринни қўлга киритиб, 9 миллион сўм мукофот билан тақдирланди. Мукофотларнинг умумий миқдори 49 миллион сўмга тенг.
Шунинг билан бир вақтда Ёрқинбек мазкур университетнинг тиббиёт факультетига контракт асосида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шартнома асосида таълим олишнинг 58 миллион сўмга тенглиги ва 49 миллион мукофот пули чегириб қолиниши ҳам унинг оиласи учун катта ютуқ. Шу кунга қадар у 2 нуфузли университет талабаси. Бундан олдин ҳам АҚШнинг IOWA университети биология-медицина йўналиши гранти соҳиби бўлган.
Ёрқинбекка барча ишларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Forwarded from IT taʼlim
Respublika taʼlim markazi faoliyatini takomillashtirish bo'yicha Hukumat qarori imzolandi
🔹Respublika taʼlim markaziga Milliy oʻquv dasturi, darslik va oʻquv-metodik majmualar, oʻqitish metodikasi va baholash, zamonaviy taʼlim muhitini tatbiq qilish boʻyicha tajriba-sinov ishlarini tashkil etish maqsadida Toshkent shahridagi umumiy oʻrta taʼlim maktablaridan birining Markazga biriktirilishi belgilandi.
Batafsil: https://telegra.ph/Respublika-ta%CA%BClim-markazi-faoliyatini-takomillashtirish-boyicha-Hukumat-qarori-imzolandi-02-27
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Forwarded from "TA'LIM" TVTIFB🇺🇿
✅Халқ таълими вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ Янгийўл туманида бўлди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги 1-,15-,45-,51- ва 57-мактабларида бўлиб, таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилганлиги ҳолати, ўқувчиларнинг таълим олиши ва ўқитувчиларнинг фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3sBI6VQ
➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇
Telegram | Facebook | Youtube

Жорий йилнинг 27 февраль куни Халк таълими вазири ўринбосари Темур Комилов Сурхондарё вилояти Термиз тумани, Гулбахор МФЙ ҳудудида жойлашган 18-мактабда бўлди.
Мактабнинг шароитлари, моддий техника базаси ҳолати ҳамда информатика хоналарини кўздан кечирди.
Юқори синф ўқувчилари билан ўқув жараёни, дарслар мазмуни бўйича очиқ суҳбат олиб борди.
Мактаб ходимларига таълим жараёнидаги муаммолар, таълим сифатини ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берди.