Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Zamin Foundation
"Zamin" fondi Vasiylik kengashi raisi Ziroat Mirziyoyeva Buxoro viloyatidagi ta'lim va ijtimoiy sohada fond loyihalari amalga oshirilayotgan muassasalarga tashrif buyurdi.
 
"Umumta’lim maktablarda suv, sanitariya va gigiyena" dasturi doirasida birinchi loyiha amalga oshirildi. Buxoro viloyatining Jondor tumanidagi 11-maktabda suv ta'minoti va sanitariya tizimi yaratildi. Bu uchun maxsus quduq burg'ulandi, ichimlik suvi darajasiga qadar suv tozalash uskunasi o'rnatildi, gigiyena standartlariga javob beradigan infratuzilma yaratildi va suvni ikkilamchi tozalash tizimi tashkil etildi.
 
Keyingi ikki yil davomida Buxoro viloyati va Qoraqalpog'iston Respublikasining 30 ta umumta'lim maktablarida ichimlik suv ta'minoti va sanitariya tizimini yaratish, shuningdek, o'quvchilar uchun sanitariya va gigiyena bo'yicha ma'rifiy darslar o'tkazish rejalashtirilgan. Shuningdek, xalqaro ekspertlar bilan birgalikda ijtimoiy muassasalarni suv bilan ta'minlash va sanitariya-tozalash konsepsiyasi ishlab chiqiladi. Mazkur tashabbus UNICEF bilan hamkorlikda amalga oshiriladi.
 
———
 
Председатель Попечительского совета фонда Zamin Зироат Мирзиёева посетила образовательные и социальные объекты в Бухарской области, где реализуются проекты фонда.
 
Фонд Zamin в рамках программы «Водоснабжение, санитария и гигиена в общеобразовательных школах» запустил первый проект. В школе №11 Жондорского района Бухарской области создана система водоснабжения и санитарии «под ключ». Пробурена скважина, установлена система очистки воды до уровня питьевой, создана инфраструктура, соответствующая гигиеническим нормам, а также организована система вторичной очистки воды.
 
В течение следующих двух лет в 30 общеобразовательных школах Бухарской области и Республики Каракалпакстан намечено создание систем питьевого водоснабжения и санитарии, а также проведение просветительских уроков по санитарии и гигиене для учеников. Также совместно с международными экспертами будет разработана Концепция водоснабжения и санитарии социальных объектов. Данная инициатива реализуется в партнерстве с ЮНИСЕФ.
Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 20 март — шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъий назар дам олиш куни ҳисобланади.

Шу муносабат билан, 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 дан-28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.

2021 йил 20 март куни юқори синфларга белгиланган дарс соатлари 4-чоракда тиғизлашган ҳолда ўтказилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Мактабларда спортнинг 7 турини ривожлантириш бўйича 7 муҳим қадам ташланди

Куни кеча Миллий олимпия қўмитасида Халқ таълими вазирлиги ҳамда спорт федерация ва ассоциациялари ўртасида муҳим келишувларга эришилди.

Энди мактабларда Бокс, Бадиий гимнастика, Гандбол, Волейбол, Стол тенниси, Кураш ҳамда Регби спорт турлари бўйича спорт секциялари ташкил этилиб, малакали тренерлар бириктирилади.

Келишувлар тўғрисидаги батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

👉 https://bit.ly/3lfhBTZ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда

Ҳудудлар раҳбариятининг коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чораларни жорий этиш бўйича ваколатини инобатга олиб коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим мактабларида ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда.

Масофавий шаклга ўтадиган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналарга синф раҳбарлари томонидан етказиб борилади.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги ҳавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда уларни "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
В целях предотвращения распространения коронавируса некоторые школы Ташкента поэтапно переводятся на дистанционное обучение

Исходя из полномочий региональных властей по реализации мер по предотвращению распространения коронавируса, некоторые школы Ташкента поэтапно переходят на дистанционную форму обучения.

Информация о переходе школ на дистанционную форму обучения будет предоставляться непосредственно администрацией школы.

Ученики школ, переведенные на дистанционную форму обучения, могут осваивать занятия через телеуроки проекта «Онлайн-школа». Просим родителей оказать содействие в дистанционном обучении своих детей.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
“Онлайн мактаб” ўқитувчилари таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга амалий ёрдам учун Наманган вилоятига жўнаб кетди

Бугун “Онлайн мактаб” лойиҳасининг бир гуруҳ тажрибали педагоглари жамоаси Наманган вилоятига жўнаб кетди.

Ташрифдан асосий мақсад Наманган туманини намунали ҳудудга айлантириш ва таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда фаолият юритаётган педагогларга амалий ёрдам кўрсатиш ва ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган қизиқишини оширишдан иборат.

Халқ таълими вазирлиги томонидан Наманган туманидаги барча умумтаълим муассасалари фаолиятини ўрганиб, таълим сифатини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилган эди. Тажрибали ўқитувчиларнинг туманга ташрифи ана шу ишларнинг амалий ифодаси саналади.

Сафар давомида тумандаги педагогларга “Маҳорат дарслари” ҳамда ўқувчилар учун “Очиқ дарс машғулотлари” ўтказиш ҳамда вилоятдаги ҳамкасблар билан тажриба алмашиш кўзда тутилган.

Cафар тафсилотлар билан таништириб борамиз.
Бугун, 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида режалаштирилган тадбир:

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими тизимида малакали кадрлар тайёрлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.
“Тарбия” фани Концепцияси ва дарсликларини яратган бир гуруҳ тузувчи-ижодкорлар мукофотланди

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб давлат умумтаълим мактабларида таълим жараёнига киритилган “Тарбия” фани Концепцияси, давлат таълим стандарти, ўқув дастурларини ва 1-9-синф учун дарсликларни яратиш ҳамда нашрга тайёрлаш ишларида кўрсатган жонбозлиги учун бир гуруҳ тузувчилар ва иштирокчилар Халқ таълими вазирлигининг тармоқ мукофотлари билан тақдирланадилар.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов дарслик ижодкорларига ўз миннатдорлигини билдирар экан, 10-11-синфлар учун дарсликларни яратишда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, ушбу дарсликларда ўқувчиларда ўзига бўлган ишончни орттириш, мустақил фикрлайдиган, ўз устида ишлайдиган ёшларни тарбиялашга қаратилган мавзуларга эътибор бериш лозимлиги қайд этди.
“Онлайн мактаб” ўқитувчилари наманганлик ҳамкасбларига “Маҳорат дарслари”ни ўтиб берди

Аввалроқ “Онлайн мактаб”нинг бир гуруҳ тажрибали педагоглари таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга амалий ёрдам ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Наманган туманига жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Йўлдаги чарчоқларига қарамасдан педагоглар шу куннинг ўзида наманганлик ҳамкасблари билан учрашиб, уларга “Маҳорат дарслари” ташкил этиб бердилар.

9 та фандан тумандаги 10 та мактабнинг 400 дан ортиқ фан ўқитувчилари замонавий услубларни ўрганиш имконига эга бўлдилар.

Ўқитувчилар "Маҳорат дарслари"дан олган таасуротлари билан ўртоқлашдилар.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3bWawom


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Онлайн мактаб” лойиҳасида россиялик мутахассис рус тили дарсларини ўтишни бошлади

Ўзбекистонга ташриф буюрган А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети мутахассиси Ксения Старыгина “Онлайн мактаб” лойиҳасида қатнашиб, болаларга рус тилидан сабоқ беришни бошлади.

Ксениянинг “Онлайн мактаб” лойиҳасидаги дарслари ёш ўқитувчиларга “Маҳорат дарси” сифатида хизмат қилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram