Ta’lim24.uz
99.6K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқаро сертификатга эга ўқитувчилар мактаб ўқувчиларига дастурлаш тилини ўргатмоқда

Халқ таълими вазирлиги ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида нуфузли ҳамда етакчи Oracle ва Cisco компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйгани ва келишув асосида дастлаб республикамиздаги 30 та мактаб Oracle Academy тизимига ҳамда 45 та мактаб Cisco тизимига улангани ҳақида хабар берган эдик.

Oracle ва Cisco компанияларининг онлайн курсларида малакасини оширган информатика ўқитувчиларининг бир қисми тренерлик фаолиятига рухсат берувчи сертификатларни қўлга киритди.

Батафсил: https://bit.ly/2OMDSwx


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#5tatashabbus #5tashabbus

5 ТА МУҲИМ ТАШАББУСГА БУГУН 2 ЙИЛ ТЎЛДИ! НИМАЛАР ЎЗГАРДИ?

Батафсил
: https://bit.ly/3vJ0aQk


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from IT taʼlim
Yangi darsliklar Prezidentga taqdim qilindi

Prezident Shavkat Mirziyoyev Nurafshon shahridagi tashrifi chogʻida umumtaʼlim maktablari uchun tayyorlanayotgan yangi avlod darsliklari bilan tanishdi.

“Zamonaviy darsliklardagi yondashuv va rejalar davlatimiz rahbariga maʼqul boʻldi. Shu surʼatda davom etish topshirigʻini oldik.”- deb xabar qildi Respublika taʼlim markazi direktori Shuhrat Sattorov.

Batafsil: https://telegra.ph/Yangi-darsliklar-Prezidentga-taqdim-qilindi-03-19

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Forwarded from "Ulugʻbek izdoshlari" olimpiadasi
🏆 “Ulugʻbek izdoshlari” olimpiadasi

🏢 Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanishi vazirligi, Al Xorazmiy nomidagi xalqaro olimpiada maktabi, Mirzo Ulugʻbek maktab internati va Yoshlar akademiyasi hamkorligida fan va davlat arbobi Mirzo Ulugʻbek bobomiz tavalludining 627-yilligi munosabati bilan 🧮matematika va fizika fanlaridan 3 bosqichli “Ulugʻbek izdoshlari” olimpiadasi tashkil etilmoqda. Olimpiadaning 1-bosqichi buyuk mutafakkir tavallud kuni – 22-martda khiso.uz saytida onlayn oʻtkaziladi.

📲 Olimpiadaga @khiso_uz_bot orqali roʻyxatdan oʻtishingiz zarur!

📌Barcha ma’lumotlar va savollardan nam’unalar olimpiadaning @mu627 rasmiy telegram kanali orqali berib boriladi.

✅ Olimpiadaning qoidalari va tartibi haqida batafsil: https://telegra.ph/Ulugbek-izdoshlari-olimpiadasining-qoidalari-03-11
ХТВнинг_2021_йил_16_мартдаги_02_02_1_808_хатига_тушунтиришлар.pdf
803.2 KB
Мактабларда қуйидаги фанлардан 3-чораклик баҳо чиқарилади:

👉 ҳафтасига 1 соатдан ортиқ ўқитиладиган фанларга 3-чораклик баҳо чиқарилади;

👉 2020-2021 ўқув йилининг бошида ўқитилиши вақтинча тўхтатилган 5-7-синфларда “Технология” фанидан, 5-10-синфларда “Жисмоний тарбия” фанидан 3-чораклик баҳо чиқарилади;

👉 спорт зали бўлмаган мактабларда ҳам 5-10-синфлар учун “Жисмоний тарбия” фанидан 3-чораклик баҳо чиқарилади.


Мактабларда қуйидаги фанлардан 3-чораклик баҳо чиқарилмайди:

👉 ҳафтасига 0,5 ва 1 соат ўқитиладиган фанларга 3-чораклик баҳо чиқарилмайди;

👉 2020-2021 ўқув йилининг бошида ўқитилиши вақтинча тўхтатилган “Тарбия”, “Мусиқа маданияти”, “Тасвирий санъат ва чизмачилик”, “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фанларидан, шунингдек, 1-4, 8-9-синфларда “Технология” фанидан, 1-4, 11-синфларда “Жисмоний тарбия” фанидан 3-чораклик баҳо чиқарилмайди.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Таълим сифатини ошириш учун янги чоп этиладиган дарсликлар билан бирга машқ дафтари, ўқитувчи китоби ва мультимедия иловасини беришга имконият бўлади
(
видеони ҳам кўринг)

Шунингдек, янги дарсликлар соддароқ ва қизиқарлироқ бўлиши, ҳамда уларни мультимедия билан интеграция қилиб, ўқувчиларни янада шу фанга қизиқтиришга ҳаракат қилишимиз мумкин бўлади. Масалан, биринчи синф мусиқа дарслигидаги қўшимча мультимедия иловаси миллий чолғу асбобларининг қандай чалиниши ёки ўзбек тилидаги ашулани караоке сифатида ижроси, тасвирий санъат дарслигида эса расмлар чизиш, бўяш ва пластилиндан турли шакллар ясашни содда қилиб тушунтириб беришга ёрдам беради.

Давлатимиз Раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифлари режасида жуда кўп масалалар бўлишига қарамай, ушбу мавзуда батафсил ахборот беришга имконият бўлди. Натижада, Президентимиз дарсликдан ташқари машқ дафтари, ўқитувчи китоби ҳамда мультимедия иловаларига қўшимча маблағ ажратилиши бўйича топшириқ бердилар. Керак бўлса, жойларда қурилиш-таъмирлаш учун ажратилаётган қўшимча маблағларнинг қайсидир қисмини оптимизация қилиш ҳисобига, ушбу қўшимча материалларни молиялаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Сабаби, бу ўзгаришлардан таълим сифати учун қурилишдан кўра кўпроқ фойда бўлади.

Авваллари фақатгина фидоий ўқитувчилар ўз устиларида доим ишлаб, қўшимча дарс ишланмалари тайёрлаб, ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳамкорликда ўқувчилар машқ бажариши учун қўшимча материаллар бериб келишган.

Энди ҳар бир ўқитувчида тўлиқ методик материаллар бўлиши, уларнинг дарсларга яхшироқ тайёрланишларига имконият яратади. Бу эса, айнан қизил мактаблардаги таълим сифатини оширишга ўзининг катта ижобий ҳиссасини қўшади. Масалан, 5-синфда Информатика фанидан дарс ўтмоқчи бўлган ўқитувчи ушбу фандан яратилган “Ўқитувчи китоби”ни ўқиб, у ерда кўрсатилган ҳаволалар орқали РТМ базасига кириб, янги дарслик асосида яратилан тўлиқ тақдимот материалларини олиб, дарсга янада яхшироқ тайёрлана олади: https://dr.rtm.uz/darslik/?lang=uz&sinf=5&fan=informatika...

Барча мактабларимизни юқори тезликдаги интернетга улаш, ҳамда ўқитувчилар хоналарига Wi-Fi ўтказиб бериш бўйича бошланган ишларимиз ҳам айнан шу каби имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш учун қаратилган. Batafsil: https://bit.ly/315JODq
‼️САНОҚЛИ СОАТЛАРДА

Халқ таълими вазирлиги битирувчилар ва уларнинг ота-оналари билан олий таълим муассасига киришга тайёргарлик масалалари бўйича Очиқ мулоқот ташкил этади

Халқ таълими вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда битирувчиларнинг олий таълим муассасасига кириш бўйича вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Очиқ мулоқот ўтказади.

Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун:

✅олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш;
✅йўналишларни тўғри танлаш;
✅тест синовларига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тавсиялар берилади.

🔹Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш билан боғлиқ саволларга Олий таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази экспертларидан ҳам жавоб олиш имкони бўлади.

🔹 Бундан ташқари битирувчилар нодавлат ўқув марказларининг энг тажрибали мутахасисларидан (репетитор) тест синовларига тайёргарлик кўриш бўйича маслаҳатлар олиши мумкин.

‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақтда изоҳларда қолдириш мумкин.

🖥Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан битирувчиларнинг мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот вақти: 2️⃣3️⃣ март куни 🕒 соат 11:00 да

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
Навбатлилик коэффициенти 0,7дан паст бўлган мактабларни хусусий секторга ишончли бошқарув асосида бериш тартиби муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги республикамиз ҳудудларидаги навбатлилик коэффициенти паст бўлган умумтаълим муассасаларини ишончли бошқарувга бериш муносабатларини тартибга солиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини янада рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Навбатлилик коэффициенти паст бўлган умумтаълим муассасаларини хусусий сектор вакилларига ишончли бошқарув асосида бериш тартибини белгилаш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини regulation.gov.uz сайтида муҳокама учун эълон қилди.

Мазкур қарор лойиҳаси доирасида Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ навбатлилик коэффициенти паст умумтаълим муассасаларини ишончли бошқарув асосида хусусий сектор вакилларига бериш билан умумтаълим муассасаларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, таълим сифатини ошириш, натижадорлик кўрсаткичларини юқори даражага олиб чиқиш кўзланган.

Маълумот учун: Навбатлилик коэффициенти паст умумтаълим муассасаси – бинонинг қувватининг ўқувчилар сонига нисбатан коэффициенти 0,7 дан паст бўлган умумтаълим мактаблари.

Ишончли бошқарув асосида хусусий сектор вакилларига берилган умумтаълим муассасасида таълим олаётган ҳамда унга бириктирилган микроҳудуд ўқувчиларига бепул таълим берилиши таъминланади.

Қарор лойиҳаси давлат умумий ўрта таълим мактабларини ишончли бошқарув асосида хусусий сектор вакилларига бериш ҳамда талабгорлардан келиб тушган лойиҳа таклифлари кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини ўз ичига олган бўлиб, муҳокамалар давомида қарор лойиҳасига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Қарор лойиҳаси “Навбатлилик коэффициенти паст бўлган умумтаълим муассасаларини хусусий сектор вакилларига ишончли бошқарув асосида бериш тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда “Навбатлилик коэффициенти паст бўлган умумтаълим муассасаларини хусусий сектор вакилларига ишончли бошқарув асосида беришда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низомни ўз ичига олган.

Барча қизиқиш билдирган шахсларни мазкур қарор лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини қуйидаги ҳавола орқали билдиришлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.