Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадасининг республика босқичи старт олди
23 март куни 7-8 синф ўқувчилари ўртасида Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадасининг республика босқичига старт берилди.
Унда Ал-Хоразмий олимпиадасининг ҳудудий босқичида юқори натижаларни қўлга киритган дастлабки 6 нафар иқтидорли ўқувчи ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги тасарруфидаги мактабларнинг 18 нафар ўқувчидан иборат 3 та жамоа иштирок этмоқда.
Олимпиада икки босқичда 23 март куни ёзма иш, 24 март куни тест синови тарзида бўлиб ўтади. Умумий ҳисобда юқори балларни эгаллаган ўқувчилар ғолиб ҳисобланади.
Барча иштирокчиларга омад тилаб қоламиз!

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
175 та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилади
“Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5032-сон, 19.03.2021 й.) қабул қилинди.
📋 Қарор билан 2021–2023 йилларда физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (Комплекс дастур) тасдиқланди.
📌 Физика фани бўйича кадрларни, хусусан, қишлоқ жойлардаги мактабларнинг ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш Комплекс дастурнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
➡️ 2021–2022 йилларда босқичма-босқич республика ҳудудларида физика фанига ихтисослаштирилган жами 28 та таянч мактаби ташкил этилиб, уларга тегишли ОТМнинг кафедралари бириктирилади.
🏫 Шунингдек, 2021–2023 йилларда жами 175 та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилади.
🔰 2021/2022 ўқув йилидан:
➖ умумий ўрта таълим муассасаларида физика фани кенгроқ ўқитиладиган вариатив ўқув режаси жорий қилинади;
➖ ихтисослаштирилган мактабларда физика фани таянч ўқув режада белгиланган ўқув соатлар доирасида ҳафтасига 3 соатдан ўқитилади.
🗓 2021 йил 1 октябргача физика фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув модуллари ишлаб чиқилади.
🔘 2022 йил 1 январгача:
● Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги биттадан “Баркамол авлод” болалар мактабларида “STEM” физика клублари ташкил этилади;
● физика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.
🔬2021/2022 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида 20 та умумтаълим муассасасида “виртуал лаборатория” лойиҳаси таълим жараёнига татбиқ этилади.
💰 2022 йил 1 сентябрдан ихтисослаштирилган мактабларнинг физика фани бўйича миллий сертификатлаш тизимида максимал баллнинг 70 ва ундан юқори фоизини тўплаган физика фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик устама ҳақи 50 фоиз миқдорида тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Zamonamiz_qahramonlari
Имконияти чекланган 3 опа-сингилнинг ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартира олган устоз
Бугун сирдарёлик Нигора, Ўғилжон ва Хуршидалар ўзлари эгаллаган касб орқали ҳатто даромад ҳам олишяпти.
Улар бошқа соғлом тенгдошларига ҳар жабҳада ўрнак бўла олади ва буларнинг ортида уларнинг устози Феруза опанинг меҳнатлари чексиз эканлигини эътироф этади. Имконияти чекланган опа-сингилларнинг яшашга бўлган иштиёқи, ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартира олган устоз Феруза Турдибоеванинг фаолияти барча устозларга ўрнак бўлиши шубҳасиз.
Феруза Турдибоева нафақат фаолияти балки ҳаёти билан ҳам ҳамкасбларига ўрнак бўлиши шубҳасиз. Уларнинг ҳаёти ҳақида журналист Раҳима Жумабоеванинг лавҳасида акс этади.
Қизларни яшашга ундаётган устоз ҳикояси сизларни бефарқ қолдирмайди.

Forwarded from IT taʼlim
1378 га илова bolalar kuniga_qollanma.pdf
26.7 MB
Bolalar uchun kundalik xavfsizlik qo'llanmasi yaratildi🥳
Aholining, ayniqsa, bolalarning huquqiy madaniyatini oshirish, ularni kundalik turmush tarzida kerak bo'ladigan xavfsizlik qoidalari bilan tanishtirish maqsadida "Adolat" milliy huquqiy axborot markazi tomonidan ko'rgazmali qo'llanma yaratildi.
🔹Qo'llanmada:
Beshta "yo'q" qoidasi;
Notanish inson;
Ko'chada;
Yo'lda va jamoatchilik transportida;
Metroda;
Ko'p qavatli uylar yo'lagida;
Velosipedlar va roliklar uchayotganda;
Olomon orasida;
Jinoyatga aralashib qolmaslik uchun;
Uyda;
Yong'in xavfsizligi;
Internet xavfsizligi
Ota-onalarga eslatma
kabi bo'limlar doirasida ushbu mavzular yuzasidan foydali maslahatlar berilgan.
🔹Qo'llanma komiks formatida, rang-barang illustratsiya va rasmlar bilan yaratilgani bois, bolalarda qiziqish uyg'otadi va ularni zeriktirib qo'ymaydi.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Forwarded from O'zbekiston Ekologik partiyasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дарахтэкинг - #daraxteking
Ҳурматли юртдошлар,🌳
Жорий йилнинг 1️⃣ май кунига қадар юртимиз бўйлаб “Кўчат экиб, боғ яратинг” шиори остида яшил акция ўтказилади.
Мазкур яшил акцияда иштирок этиш учун фото ва видеолавҳаларни📸 📹 #дарахтэкинг - #daraxteking хештеги остида Ф.И.Ш ва ҳудудингизни кўрсатган ҳолда ушбу
👉 @AkbarjonKamilov 👈 манзилига ёки 97-515-07-98 рақамига телеграм орқали жўнатинг!📤
Биз сизларнинг ижод намуналарингизни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда 🌐 эълон қилиб борамиз.😊
Энг яхши муаллифлик📝 материаллари овоз бериш йўли орқали шу йилнинг 1️⃣0️⃣май кунига қадар аниқланади ✅ ҳамда ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.🎉
🍀Яшил акцияда фаол иштирок этинг, юртимиз ободлигига ўз ҳиссангизни қўшинг!
#дарахтэкинг - #daraxteking
Ўзбекистон экологик партияси
"Биз келажак учун жавобгармиз"!
Ҳамкорларимиз:
🟢 Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қилиш давлат қўмитаси
🟢 Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
Telegram | Facebook | Instagram | Web site | You Tube | Twitter

Forwarded from O'qituvchilar Assotsiatsiyasi | Teachers’ Association
Siz xalqaro tanlovlarda ishtirok etishga munosib ustozsiz!
Assotsiatsiyamiz tomonidan o'tkazilgan "Ustoz-2020" tanlovinig asosiy hamkorlaridan biri Varkey Foundation tashkiloti "Global Teacher Prize tanlovi"ga start berdi. O'qituvchilar Assotsiatsiyasi ''Ustoz-2020'' tanlovida ishtirok etgan va etmagan barcha ustozlarni ushbu tanlovda qatnashishga chorlaydi!
Global Teacher Prize tanlovi o'z faoliyati orqali kasbi hamda jamiyat taraqqiyotiga tengsiz hissa qo'shayotgan o'qituvchilarni rag'batlantirish maqsadida tashkil etiladi.
G'olib 1 mln AQSH dollari pul mukofoti bilan taqdirlanadi.
Arizalarni qabul qilishning so'nggi muddati 30-aprel 2021- yil.
Agar qiziqsangiz va ariza topshirish istagida bo'lsangiz, imkoniyatni qo'ldan boy bermang. Sizni qiziqtirgan savollarni esa izohlarda qo'dirishingiz mumkin.
Telegram| Facebook| Instagram

Forwarded from Brooke House College Football Academy in Uzbekistan ⚽️🇬🇧
ФАРЗАНДИНГИЗ АНГЛИЯЛИК ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ МУРАББИЙЛАРИДАН САБОҚ ОЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?⚽️⚽️
Тошкент давлат Транспорт университети қошида афсонавий футболчи ва мураббий Мики Адамс бошчилигида Англиянинг “BROOKE HOUSE COLLEGE FOOTBALL ACADEMY” футбол академияси очилиш арафасида.
Академия 11 дан 19 ёшгача бўлган болаларни (ўғил ва қизларни) профессионал тарзда ўтказиладиган ўқув-жисмоний машғулотларга таклиф этади. 🇬🇧🇺🇿
🇬🇧 50 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган “BROOKE HOUSE COLLEGE FOOTBALL ACADEMY” футбол академияси Англиянинг Leicestershire, Market Harborough шаҳрида жойлашган.⚽️
Ўзбекистондаги “BROOKE HOUSE COLLEGE FOOTBALL ACADEMY”🇬🇧 футбол академияси Сизларга қуйидагиларни ТАКЛИФ ҚИЛАДИ:
- 🇬🇧 инглиз профессионал мураббийлар билан машғулотлар;
- ⚽️ профессионал футболчилар ва дарвозабонларни тайёрлаш инглиз дастури бўйича ўқув машғулотлари;
- 🇬🇧Англия ва Ўзбекистондаги ёзги футбол мактабларида жисмоний машғулотлар;
- ⚽️ қизиқарли жамоавий саёҳатлар ва мусобақалар;
- 🇬🇧 инглиз тилида футбол фанини ўқитиш;
‼️ Энг асосийси Англиядаги “BROOKE HOUSE COLLEGE FOOTBALL ACADEMY” футбол академиясида ўқиш ва машғулотларни давом эттириш истиқболлари.🇬🇧🇬🇧⚽️⚽️
“BROOKE HOUSE COLLEGE FOOTBALL ACADEMY” футбол академияси🇬🇧 Англия ва Европанинг Премьер-Лигасидан Миллий Лигагача бўлган профессионал клублар билан мустаҳкам алоқа ўрнатган.
⚽️Академиянинг 2021 йилнинг апрель ойи ўрталарига очилиши режалаштирилган. Тадбир очилишининг аниқ санаси ушбу Телеграм каналда қўшимча равишда эълон қилинади.
⚽️ Ўқув машғулотларининг бошланиши эса 2021 йил май ойига белгиланган.
⚽️ДАРВОҚЕ! Алоҳида иқтидорга эга бўлган, инглиз мураббийлари томонидан танлаб олинган кам таминланган оилаларнинг фарзандлари футбол академиясида бепул таҳсил олиш имконига эга.⚽️
Машғулот жойи: Тошкент шаҳар, Темирйўлчилар-1 кўчасида жойлашган Тошкент давлат Транспорт университетининг футбол майдони.
Рўйхатдан ўтишга шошилинг!
Жойлар сони чекланган.
☎️Қўшимча маълумотлар учун:
+998903160711
+998981241797
Англиядаги академия ҳақида қўшимча маълумот:
https://www.brookehousecollege.co.uk/football-academy-motorsports

Халқ таълими вазирлигининг навбатдаги онлайн мулоқотида қайси мавзу кўтарилишини истайсиз?
Anonymous Poll
18%
Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишга кириш масалалари;
35%
Педагог кадрларни аттестацияга тайёргарлик кўриш масалалари;
9%
Қоракўл халқаро математика мактаби тажрибасининг муҳим жиҳатлари;
14%
Энг сердаромад замонавий касбларни эгаллаш сирлари;
16%
Психологларнинг бола тарбиясидаги муҳим тавсиялари;
8%
Сизнинг таклифингиз
Қозоғистоннинг UStudy тест маркази вакиллари билан шаффоф тест тизимини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди
Учрашувда томонлар икки мамлакатнинг таълим тизими архитектураси, соҳада эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолар тўғрисида ўзаро фикр алмашилди.
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/31htJKT
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Халқ таълими вазирлиги вакилларидан иборат делегация Мисрда ўтаётган 17-Жаҳон таълим Саммитида иштирок этмоқда
Жорий йилнинг 25 март куни Миср Араб Республикасида “The Digital Path: New Directions in Education” 17-Жаҳон Таълим Саммити ўз ишини бошлади.
Саммитда Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Инновация, технология ва стратегия маркази” вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этмоқда.
Саммит доирасида халқаро, жумладан Pearson, Egyptian Knowledge Bank, Educational Research Centre, International Arab Baccalaureate, Egyptian Scholastic Test, Discovery Education, Promethean, Innovera, GL Education and Teacher Created Materiales каби ташкилотларининг тажрибали экспертлари ўз тажрибалари билан ўртоқлашади.
Саммитда Миср Таълим ва техник таълим вазири, профессор Дарек Калал Шавки ва бошка маърузачилар томонидан таълим тизимини замонавий босқичга олиб чиқиш, ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш, уларнинг иқтидори ва қобилиятларини аниқлаш ва ҳаётда муваффақиятга эришишини таъминлаш бўйича тақдимотлар қилинди.

Forwarded from Respublika tashxis markazi (Закирова Мадина)
# onlayn konferensiya
💻Sizni O‘quvchilarni kasb-hunarga yo‘naltirish va psixologik-pedagogik respublika tashxis markazi tomonidan “Inklyuziv ta’limning dolzarb masalalari: muammo va ularning yechimlari” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy (onlayn) konferensiyaga taklif etamiz.
Konferensiya 2021-yil 26-mart kuni soat 10.00 da boshlanadi.
Onlayn-konferensiyada ZOOM platformasining quyidagi havolasi orqali ishtirok etishingiz mumkin:
Konferensiyaga ulanish:
https://us02web.zoom.us/j/82778958384?pwd=dlNnaDVENER2YjB6MFhZalEwNXBvZz09
Konferensiya identifikatori:
827 7895 8384
Kirish kodi: 274306
📌 Respublika tashxis markazi kanallariga obuna bo`lish:👇👇👇
Telegram| Facebook | Instagram | You Tube

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан онлайн таълим олаётган ўқувчиларнинг баҳоларини сунъий равишда пасайтирмасликни талаб қилади
Халқ таълими вазирлигига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларда умумий ўрта таълим муассасаларида онлайн тарзда таълим олаётган ўқувчилар ўзлаштириш ва билимларини баҳолашда анъанавий тарзда ўқиётган ўқувчиларни пастроқ баҳолаш ҳоллари учраётгани тўғрисида маълумотлар келиб тушмоқда.
Шуни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармалардан онлайн таълим олаётган ўқувчиларнинг баҳоларини сунъий равишда пасайтирилишига йўл қўймасликни қатъий талаб қилади.
Мактаб ўқитувчиларидан ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини баҳолаш жараёнида, уларнинг таълим олаётган шаклидан қатъий назар ўқувчи билимлари, кўникма ва малакаларига баҳо ҳаққонийлик ва ишончлилик тамойилларига риоя этган ҳолда баҳолашни таъминлаш талаб этилади.

#ОНЛАЙН
Айни дамда Хоразм вилоятидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактабига ўқитувчиларнинг саралаш жараёни ўтказилмоқда
Хоразм вилояти, Шовот туманида жойлашган Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатидаги бўш иш ўринларига 17 нафар ўқитувчи ўртасида танлов жараёнини онлайн кузатишингиз мумкин.
Танлов уч босқичда ўтказилиши белгиланган бўлиб, 1-босқич тест синови, 2-босқич ўқитувчиларнинг амалий дарс машғулотларини олиб бориш маҳорати, 3-босқич эса суҳбат ҳисобланади.
Тест синовлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Танлов иштирокчиларига омад тилаймиз.
https://www.facebook.com/ShovotTXTB/videos/207975831109205/

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
БАРЧА ТОИФАСИНИ ОШИРИШ УСТИДА ИШЛАЁТГАН ЎҚИТУВЧИЛАРНИ НАВБАТДАГИ ОНЛАЙН ОЧИҚ МУЛОҚОТГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
‼️Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровнома натижаларини таҳлил қилган ҳолда навбатдаги Очиқ мулоқот мавзусини эълон қиламиз.
Навбатдаги мавзу: Педагог кадрларнинг аттестацияга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланади.
Унда Халқ таълими вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олий, биринчи ва иккинчи малака тоифаси учун ўтказиладиган аттестация жараёнлари бўйича ўзларининг муҳим тавсияларини бериб, сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беради.
Шунингдек Очиқ мулоқот давомида мактаб ўқитувчилари учун:
✅малака синовларининг ўтказиш кунлари;
✅малака синовларининг ўтказиш тартиби;
✅тест синовларига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тавсиялар берилади.
Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.
🔹Саволларингизга Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги экспертлари жавоб беради.
‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.
🖥Шу ўринда мактаб раҳбариятларидан педагог кадрларни мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун мактаблардаги АКТ хоналарида ҳам зарур шарт-шароит яратиб бериш сўралади.
Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти: 29 март куни 🕒 соат 15:00 да
ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!