Халқ таълими вазири ўринбосари навоийлик ёшлар билан учрашди
Жорий йил 26 март куни Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да 2021 йил – "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" муносабати билан ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.
Унда Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов, вилоят ҳокими Қобул Турсунов, "Qizilqumgeologiya" АЖ, “Агробанк”, Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбар ходимлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда 18 дан 30 ёшгача фаол ёшлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган учрашув жараёнида вазир ўринбосари Темур Комилов ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берди ва берилган таклифлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

#ХУШХАБАР
Навоийлик ўқувчи қиз Батуми ва Грузияда бўлиб ўтадиган шахмат бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди
Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Барчиной шахмат билан кичик ёшлигидан шуғулланиб келади. 2017 йилда 10 ёшли қизлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида фахрли 2-ўринни эгаллаган. 2018 йил Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган. Шунингдек Республика миқёсидаги барча мусобақалар ғолибаси ҳисобланади.
Навоий вилояти шарафини республика бўйича шахмат йўналишида 1-ўринга олиб чиқмоқда. 2019 йил мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионатида 13 ёшлилар орасида 3-ўринни эгаллаган.
2021 йил 14 ёшгача қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида стандарт, рапид ва блиц йўналишларида ҳам 1-ўринни қўлга киритган Барчиной "Стандарт" йўналишида Батуми шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига, "Рапид" йўналишида Грузия давлатига йўлланмани қўлга киритди.
Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Forwarded from IT taʼlim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Usmon Sharifxoʻjayev: “Ilgari darsliklar tajriba -sinovdan oʻtkazilmagan”
Darsliklarni oʻquvchilar qanday qabul qilishini aniqlash maqsadida 1-2 -sinf uchun 2021-2022 oʻquv yiliga tayyorlanayotgan yangi, zamonaviy darsliklar ilk bor tayanch maktablarda tajriba - sinovdan oʻtkaziladi.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш курслари ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар)да касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарор лойиҳасининг мақсади алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш курслари ташкил этиш, ўқувчилар томонидан касб-ҳунар кўникмаларининг ўзлаштирилишини таъминлаш, махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларни ўргатиш орқали уларнинг касб-ҳунар олишга бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборат.
Бундан ташқари касбий таълим бериш жараёнида «уста-шогирд» анъаналари, маҳаллий ва хорижий илғор тажрибани ўрганган ҳолда энг мақбул усуллардан фойдаланиш ҳамда касбларнинг малака талаблари ва касбий таълим бериш жараёнининг методик таъминотини такомиллаштириб бориш кўзда тутилган.
Шунингдек қарорга кўра, ўқувчиларда мустақил ижодий фикрлаган ҳолда меҳнат жараёнини ташкил этиш кўникмаларини шакллантириш орқали уларнинг меҳнат фаолияти билан фаол шуғулланиши имконини берувчи касб эгаси бўлишлари ҳамда меҳнат бозори учун махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этилмайдиган касблар бўйича рақобатбардош кадрлар тайёрланиши таъминланади.
Қарордан кутилаётган натижа алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда келажакда эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим муассасаларини битирган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни иш билан таъминлашдан иборат.

regulation.gov.uz
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар)да касбга…
НАВБАТДАГИ ОНЛАЙН ОЧИҚ МУЛОҚОТГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
БАРЧА ТОИФАСИНИ ОШИРИШ УСТИДА ИШЛАЁТГАН ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН
⏰САНОҚЛИ СОАТЛАРДАН КЕЙИН!
‼️Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровнома натижаларини таҳлил қилган ҳолда навбатдаги Очиқ мулоқот мавзусини эълон қиламиз.
Навбатдаги мавзу: Педагог кадрларнинг аттестацияга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланади.
Унда Халқ таълими вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олий, биринчи ва иккинчи малака тоифаси учун ўтказиладиган аттестация жараёнлари бўйича ўзларининг муҳим тавсияларини бериб, сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беради.
Шунингдек Очиқ мулоқот давомида мактаб ўқитувчилари учун:
✅малака синовларининг ўтказиш кунлари;
✅малака синовларининг ўтказиш тартиби;
✅тест синовларига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тавсиялар берилади.
Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.
🔹Саволларингизга Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги экспертлари жавоб беради.
‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.
🖥Шу ўринда мактаб раҳбариятларидан педагог кадрларни мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун мактаблардаги АКТ хоналарида ҳам зарур шарт-шароит яратиб бериш сўралади.
Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти: 29 март куни 🕒 соат 15:00 да
ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Telegram
Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Халқ таълими вазирлигининг навбатдаги онлайн мулоқотида қайси мавзу кўтарилишини истайсиз?
Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишга кириш масалалари; / Педагог кадрларни аттестацияга тайёргарлик кўриш масалалари; / Қоракўл халқаро…

Forwarded from Sherzod Shermatov
Мактаб ўқувчиларини ўзининг ғараз ниятларига аралаштиришга ҳаракат қилаётганларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кескин чоралар кўрилишини, ота-оналаримиздан эса фарзанд тарбиясига эътиборлироқ бўлишларини сўраймиз!
Бугун Фейсбук 5 йил аввал ёзган постимни эслатди: АҚШ қамоқхоналаридаги махбуслар сони Хитой билан Хиндистонникини қўшгандан кўп экан, бу икки давлатнинг аҳолиси эса АҚШникидан 8 баробар кўп. Яъни эркинлик дегани, билганини қилиш дегани эмас!
#shahar_bedarvoza_emas!

#Тайинлов
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Камалов Азамат Жамалович Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бунга қадар Азамат Камалов турли масъул лавозимларда, жумладан Тошкент вилояти ҳокимлигида Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича котибияти мудири ҳамда ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимларида меҳнат фаолиятини олиб борган.
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг аввалги бошлиғи Сирожиддин Қодиров Халқ таълими вазирлигига бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Камалов Азамат Жамалович Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бунга қадар Азамат Камалов турли масъул лавозимларда, жумладан Тошкент вилояти ҳокимлигида Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича котибияти мудири ҳамда ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимларида меҳнат фаолиятини олиб борган.
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг аввалги бошлиғи Сирожиддин Қодиров Халқ таълими вазирлигига бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Саноқли дақиқалардан сўнг Очиқ мулоқот бошланади
Халқ таълими вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олий, биринчи ва иккинчи малака тоифаси учун ўтказиладиган аттестация жараёнлари бўйича Очиқ мулоқот бошланмоқда.
Очиқ мулоқотни жонли эфир орқали саноқли дақиқалардан сўнг ушбу ҳавола орқали кузатишингиз ва ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин👇👇👇
https://www.facebook.com/events/275114627423574/

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқарув ходимларидан 65 фоизи баҳолаш синовидан ўта олмади, бўшайдиган лавозимлар тўғрисида маълумот vacancy.argos.uz порталига жойлаштирилади
23-24 март кунлари Сирдарё вилоятида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг иш фаолиятини баҳолаш жараёни амалга оширилди.
Баҳолаш комиссияси қарорига кўра, баҳоланган 23 нафар ходимдан 8 нафари (34,8 %) ижобий натижа кўрсатган, 15 нафари (65,2 %) баҳолаш жараёнидан ўта олмаган.
Аввалроқ Тошкент вилояти халқ таълими тизимидаги бошқарув ходимларининг қарийб 43 фоизи аттестациядан ўта олмагани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, баҳолаш жараёнидан ўтмаган ходимларга уларнинг эгаллаб турган лавозимига малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли улар билан тузилган меҳнат шартномаси икки ҳафтадан сўнг бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилиб, уларга мутахассислиги ва малака даражасига мос келувчи бошқа бўш (вакант) лавозимлар бўйича иш таклиф қилинади.
Меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлимларнинг вакант бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади. Бунда эълон қилинган вакант лавозимларга белгиланган малака талабларига мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.
Баҳолаш жараёнини ўтказиш жойи, муддати ва саволномалар билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.

Forwarded from Khan Academy Oʻzbek
🔎 OʻQITUVCHILAR QIDIRILMOQDA!
Khan Academy Oʻzbek loyihasiga videodars yaratish uchun quyidagi fanlardan oʻqituvchilar kerak (fanlar roʻparasidagi havola orqali kurs mundarijasi bilan tanishishingiz mumkin):
⬡ Ko‘p o‘zgaruvchili hisob (multivariable calculus) — bit.ly/2QJviiF
⬡ Statistika va ehtimollar nazariyasi — bit.ly/31pPIPY
⬡ Makroiqtisodiyot — bit.ly/3m5mzmv
⬡ Moliya va kapital bozorlar — bit.ly/2PHprtB
⬡ Tibbiyot — bit.ly/31w3y38
TALABLAR:
– Sohadagi chuqur bilim va malaka;
– Oʻzbek tilida ravon nutq va ingliz tilini (yaxshi darajada) bilish;
– Qiziqarli va interaktiv dars oʻta olish va kompyuterda ishlash;
– Shijoat, masʼuliyat va intizom.
❗️Darslar Toshkentdagi ofisimizda yozilishi sababli nomzodlar poytaxtda yoki Toshkent viloyatida istiqomat qilishlari maqsadga muvofiq.
ISH SHAROITI:
– Nollari koʻp ish haqi 😅;
– Moslashuvchan ish jadvali;
– Shahar markazida qulay ofis;
– Koʻk choy va shirinliklar 😊.
❗️Darslarni asosiy ishingizdan uzluksiz ravishda haftada 7 kun soat ertalab 06:00 dan 00:00 oraligʻida yozish imkoni mavjud. Videodarslarni yozish boʻyicha 1,5-2 haftalik trening tashkillashtiriladi va ular uchun ham nomzodlarga haq toʻlanadi.
🎬 Namuna videolar: @kau_kurslar
📌 Ariza topshirish: bit.ly/2shumG0
📞 97 262-4030 | 97 246-9050
✏️ @khanacademyuzbek_teachers
📩 team@bilimonlayn.uz
🎁 Oʻqituvchilarni topishda koʻmaklashganlarga sovgʻalarimiz bor ;)
Telegram // Youtube // Facebook

#Сўраган_эдингиз
Халқ таълими вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда битирувчиларнинг олий таълим муассасасига кириши бўйича Очиқ мулоқот ўтказганидан хабарингиз бор. Мазкур мулоқотга келиб тушган, аммо жавоб беришга улгурилмаган айрим саволларга мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жавоб берамиз.
Савол: Агар абитуриент 5 та йўналишга топшириб, 1-йўналишга “контракт”, кейингиларига бюджетга кирса, бюджетга кирганида ўқиши мумкинми?
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жавоб беради:
Абитуриент биринчи танлаган йўналиши бўйича талабаликка тавсия этилса, кейинги йўналишларда танловларда иштирок эта олмайди, шу боис йўналишни танлаганда бунга алоҳида эътибор бериш тавсия этилади.
Қўшимча маълумот
Тест синовлари натижалари бўйича танловларни ўтказишнинг умумий тартиби қуйидагича амалга оширилади:
✅абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади ва унга танлаган иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишга рухсат этилмайди;
✅абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган иккинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу иккинчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади. Бунда абитуриентга танлаган учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишга рухсат этилмайди;
✅абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи ва иккинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари фақат учинчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади;
Жараён шу тариқа 5 та йўналиш бўйича ҳам амалга оширилади.
Очиқ мулоқотни тўлиқ ҳолда ушбу ҳаволада кўриш мумкин.

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
#Yoshlarkelajagimiz
Мадина: Келажакдаги мақсадим Халқаро математика фан олимпиадаларида ғолиб бўлиш
23-24 март кунлари Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадасининг Республика босқичи ўтказилгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Олимпиада ғолиблари ичида бир нафаргина ўқувчи қиз борлиги эътиборимизни тортди. Мадина Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан.
Мадинанинг қизиқишлари, орзу ва мақсадлари, интилишлари ҳақида
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3dmHLQW
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Мадина: Келажакдаги мақсадим Халқаро математика фан олимпиадаларида ғолиб бўлиш
23-24 март кунлари Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадасининг Республика босқичи ўтказилгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Олимпиада ғолиблари ичида бир нафаргина ўқувчи қиз борлиги эътиборимизни тортди. Мадина Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан.
Мадинанинг қизиқишлари, орзу ва мақсадлари, интилишлари ҳақида
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3dmHLQW
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
АЗИЗ БИТИРУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!
‼️ Халқ таълими вазирлиги Сизларни Хорижий ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларига қабул тартиблари мавзусига бағишланган навбатдаги ОЧИҚ МУЛОҚОТга таклиф этади.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 март куни Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ва тест синовлари ҳақида маълумот берилган эди.
Битирувчилар ва ота-оналарнинг таклифларини инобатга олган ҳолда навбатдаги онлайн мулоқотни Ўзбекистондаги хорижий ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларига қабул тартибларига бағишлашга қарор қилдик.
Онлайн очиқ мулоқот Вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади
Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун:
✅Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш;
✅ хорижий ва нодавлат таълим муассасаларига қабул имтиҳонларини ўтказиш бўйича тавсиялар берилади;
🔹Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш билан боғлиқ ўзингизни қизиқтирган саволларга бевосита олий таълим муассасаларининг мутасадди вакилларидан ҳам жавоб олиш имкони бўлади.
‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.
🖥Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан битирувчиларнинг мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.
Очиқ мулоқот вақти: 2️⃣ апрель куни 🕒 соат 15:00 да.
⁉️Дарвоқе, Очиқ мулоқотда қайси хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларининг вакиллари иштирок этишини истайсиз?
Таклифларингизни Вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига ёзиб қолдиринг.