Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
#Yoshlarkelajagimiz

Мадина: Келажакдаги мақсадим Халқаро математика фан олимпиадаларида ғолиб бўлиш

23-24 март кунлари Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадасининг Республика босқичи ўтказилгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Олимпиада ғолиблари ичида бир нафаргина ўқувчи қиз борлиги эътиборимизни тортди. Мадина Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан.

Мадинанинг қизиқишлари, орзу ва мақсадлари, интилишлари ҳақида

БАТАФСИЛ:
https://bit.ly/3dmHLQW


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
АЗИЗ БИТИРУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!

‼️ Халқ таълими вазирлиги Сизларни Хорижий ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларига қабул тартиблари мавзусига бағишланган навбатдаги ОЧИҚ МУЛОҚОТга таклиф этади.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 март куни Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ва тест синовлари ҳақида маълумот берилган эди.

Битирувчилар ва ота-оналарнинг таклифларини инобатга олган ҳолда навбатдаги онлайн мулоқотни Ўзбекистондаги хорижий ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларига қабул тартибларига бағишлашга қарор қилдик.

Онлайн очиқ мулоқот Вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади

Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун:

✅Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш;

✅ хорижий ва нодавлат таълим муассасаларига қабул имтиҳонларини ўтказиш бўйича тавсиялар берилади;

🔹Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш билан боғлиқ ўзингизни қизиқтирган саволларга бевосита олий таълим муассасаларининг мутасадди вакилларидан ҳам жавоб олиш имкони бўлади.

‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

🖥Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан битирувчиларнинг мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот вақти: 2️⃣ апрель куни 🕒 соат 15:00 да.

⁉️Дарвоқе, Очиқ мулоқотда қайси хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларининг вакиллари иштирок этишини истайсиз?

Таклифларингизни Вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига ёзиб қолдиринг.

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_biz_haqimizda #30mar #uzbekiston24

Факт 24 | Педагогикадан бошқа йўналиш талабалари ҳам мактабларда дарс бериши мумкин

✅А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ҳамда ҳудудий малака ошириш марказларида янги ўқув йилидан жорий этилаётган педагогик тайёргарлик модуллари бўйича курсларга бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган, педагог бўлиш истагидаги талабалар ўқишга қабул қилинади.

✏️Мазкур модуллар бўйича ўқитиш талабаларнинг олий таълим муассасасида таҳсил олишдан бўш бўлган вақтида, Халқ таълими вазирлигининг гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

✅Бунда, Халқ таълими вазирлигининг гранти эҳтиёж юқори бўлган педагогик мутахассисликлар бўйича вазирликнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Қабул ва бошқа жараёнлар тўғрисида институтнинг телеграмдаги расмий https://t.me/avloniyuz каналида эълон берилади.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅ Шу йилнинг 1 апрелидан пойтахтимизнинг Юнусобод, Чилонзор ҳамда Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлимлари тасарруфидаги умумтаълим мактабларида ҳам анъанавий дарс жараёнлари қайта йўлга қўйилади.

🎥Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бўлим бошлиғи Аҳроржон Султонов батафсил маълумот берди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Вояга етмаган шахсларнинг репродуктив саломатлигини сақлашга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари, ёшлар, маданият ва спорт масалалари ҳамда хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмиталари томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, олий ва ўрта махсус таълим, мактабгача таълим вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ ҳамда бошқа ташкилотлар қатнашди.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3cATmgg


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Навбатдаги «Замонамиз қаҳрамони» 70 ёшида жисмоний тарбия фанидан дарс бераётган устоз бўлди

Сиз аёл кишини 70 ёшида жисмоний тарбиядан дарс беришига ишонасизми? “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги ғолибаси, "Дарё.уз" сайти мухбири Хонзодабегим Аъзамованинг “Пул учун ишламайман” деб номланган мақоласида 70 ёшида ҳам жисмоний тарбиядан дарс бериб келаётган ўқитувчи ҳикояси акс этган.

Мақолада пойтахтимиздаги 89-мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Нурхон Мўминованинг фаолияти ва ҳаёти қаламга олинган.
Нурхон Мўминова 30 йилдан буён спорт билан ҳамнафас бўлиб, ўқувчиларга жисмоний тарбиядан сабоқ бериб келмоқда.

Устоз – ўз касбини ҳаётининг мазмуни деб билади. Ҳар тонг соат 8-00 да дарс ўтишга тайёр бўлиб турувчи муаллима миллий куй-қўшиқ оҳанглари билан ўқувчиларни спорт машғулотларига жалб этади. Бу усул билан ўқитувчи бошланғич синф ўқувчилари диққатини бир зумда жамлаб олади. Шу боисдан ҳам ўқувчиларга Нурхон Мўминованинг ҳаракатли ўйинлар ўргатиши жуда ҳам манзур бўлади.

Бугунга қадар мақола ижтимоий тармоқларда трендга чиқиб интернет фойдаланувчиларининг эътирофларига сазовор бўлди. Биргина "Дарё.уз нашрининг ўзида 72 мингдан ортиқ ўқилган, Ижтимоий тармоқларда мингга яқин “Like” йиғиб, юзга яқин марта улашилган.

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Замонамиз қаҳрамони” лойиҳаси доирасида мақола муаллифи Хонзодабегим Аъзамова ноутбук билан тақдирланади.

"Замонамиз қаҳрамонлари" лойиҳаси давом этади, сиз ҳам Нурхон Мўминова сингари ўз ишининг фидоий устозларини топинг, трендга чиқаринг ва ноутбук соҳиби бўлинг.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
УЛУҒБEК ШАҲАРЧАСИДА ФИЗИКАГА ИХТИСОСЛАШГАН ИЛК ТАЯНЧ МАКТАБ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Таянч мактаблар билан илмий-тадқиқот институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 1 апрель куни Мирзо Улуғбек туманидаги Ядро-физикаси институти жойлашган Улуғбек шаҳарчасида физикага ихтисослашган таянч мактабининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур мактабга Фанлар академиясининг Ядро физикаси илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўзбекистон Миллий университетининг физика факультети бириктирилган. Тадбирда университет вакиллари иштирок этиб, мактабда яратилган шароитлар билан танишди. Келгусида улар ўқувчиларга физика фанидан амалий билим бериш учун ҳамкорлик қилиши режага киритилган. Физик олимлар томонидан мазкур маскан таянч мактабга айлантирилади.

Мазкур мактаб жорий йилда мукаммал таъмирланиб, ўқувчилар учун муносиб шароитлар яратилди, физика фанидан замонавий лаборатория жиҳозлари (STEAM лаборатория) билан таъминланди.

Таълим масканининг очилиш маросимида Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академиясининг Ядро физикаси илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Миллий университети, туман халқ таълими бўлими ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчилар иштирок этди.

Тадбир аввалида барча қулайликларга эга бўлган мазкур мактаб, энг аввало, ўқувчиларнинг замонавий таълим олиши учун бунёд этилганига тўхталиб ўтилди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги «Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 28 та таянч ва 175 та физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаб (синф)лар ташкил этилиши белгиланган бўлиб, бундай мактабларини Республикамизнинг ҳар бир вилоятида ташкил этиш кўзда тутилган.

Маълумот учун: Мактаб Инвестиция дастури асосида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Инжиниринг компанияси» ДУК буюртмачилиги асосида янгича ёндашув ва дизайн билан мукаммал таъмирдан чиқарилган бўлиб, лойиҳа қуввати 1176 ўринга мўлжалланган 4 қаватли бинони ўз ичига олади. Мактабда 45 та ўқув хонаси, 8 та хорижий тиллар, 2 та ахборот технологиялари хонаси, 1 та кимё, биология, физика лаборатория хоналари, 5 та муҳим ташаббус доирасида тўгарак хоналари, 219 ўринли фаоллар зали, 1 та спорт зали, 3 та очиқ спорт майдони, 2 та технология хонаси, мусиқа хонаси, замонавий кутубхона ва тиббиёт ҳамда болалар тиш шифокори хонаси, 128 ўринли ошхона, ҳатто ўқитувчилар учун алоҳида хоналар тайёрланиб, тўлиқ жиҳозланган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Sherzod Shermatov
Vacancy.argos.uz орқали Халқ таълими тизимидаги бошқарув лавозимларига онлайн ҳужжат топширинг!

Президентимиз ташаббусларига кўра профессионал давлат хизматчилари тизимини яратиш бўйича ишлар бошланган, шулардан бири АРГОС томонидан давлат бошқаруви лавозимларига очиқ ва шаффоф онлайн ҳужжат топшириш тизими жорий этилмоқда. Ҳозирнинг ўзида бизнинг соҳамиз бўйича 60 дан ортиқ бошқарув лавозимларига вакансияларни кўришингиз ва бевосита онлайн ҳужжат топширишингиз мумкин: https://bit.ly/3rIYTp6

Ҳудудларда бошқарув ходимларининг аттестацияси давомида ўртача ярмиси аттестациядан ўта олмаётганини инобатга олсак, вакансиялар сони яна ортиб боради. Ушбу тизим орқали бизнинг тизим бўйича ўртача 1 та вакансияга 24 та номзод топшираётган экан, марказий аппаратдаги вакансияларга эса бир ўринга юздан ортиқ номзод топширибди. Бу ҳам халқ таълими тизими меҳнат бозорида рақобатбардош иш берувчилар қаторига кириб бораётганига бир мисол. Аттестациядан ўта олмаган ходимларга адвокат бўлиб кўпгина туман, шаҳар ҳокимлари чиқишмоқда, лекин афсуски туманларда таълим соҳасида етарли малакага эга бўлмаган бошқарув ходимларини четлаштирмасак, жойларда ўзгаришлар бўлиши қийин.

Албатта, умрида биринчи бор давлат ишига кирмоқчи бўлган, айниқса аввал чет элда ўқиган ва хусусий, нодавлат соҳаларида ишлаганларга бошида ишлаб кетишда бироз қийинчилик бўлиши мумкиндир, лекин айнан шундай инсонларда давлат ишида ҳам тезроқ карьера қилиш имкониятлари ҳозир кенг очиқ. Масалан, 4 йил аввал Мининфокомда стратегия бўлими ташкил этилганида очиқ эълон бергандик ва Кореяда ўқиган, асосан нодавлат соҳаларида ишлаган Рустам Каримжоновни очиқ танлов орқали ишга қабул қилган эдик. Мана ўтган йилдан эса у Давлатимиз Раҳбари томонидан Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шундай экан, ўз кучингиз ва қобилиятингизга ишонсангиз, ҳамда мамлакатимиз ҳаётидаги ижобий ўзгаришларга ўз хиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз, марҳамат, Халқ таълими тизимидаги очиқ вакансияларга ҳужжат топширинг! Янги вакансияларни АРГОСнинг телеграм каналида ҳам кузатиб борса бўлади: https://t.me/vacancy_argos
‼️АЗИЗ БИТИРУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!

Саноқли соатлардан сўнг Очиқ мулоқот бошланади

☝️Эслатиб ўтамиз, навбатдаги ОЧИҚ МУЛОҚОТ Ўзбекистондаги хорижий ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларига қабул тартибларига бағишланган.

Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун:

✅Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш;

✅ хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонларини ўтказиш бўйича тавсиялар берилади;

Очиқ мулоқотни жонли эфир орқали саноқли соатлардан сўнг ушбу ҳавола орқали кузатишингиз ва унда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин:

👉 https://www.facebook.com/events/111818374238871/


ОЧИҚ МУЛОҚОТ бугун 🕒 соат 15:00 да.

ЎТКАЗИБ
ЮБОРМАНГ!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram