Forwarded from Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг вакант лавозимларига очиқ танлов эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:
— Директорнинг таълим инновацияларини жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари;
— Халқ таълими тизими статистикасини шакллантириш ва тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири;
— "Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасини жорий этиш ва ривожлантириш илмий тадқиқот бўлими мудири;
— Мактаб ва мактабдан ташқари таълим муаммоларини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири;
— Таълим мазмунини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими мудири;
— Таълим стандартларини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими мудири;
— Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири;
— Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими;
— Таълим стандартларини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими;
— Таълим мазмунини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими;
— Халқ таълими тизими статистикасини шакллантириш ва тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими;
— "Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасини жорий этиш ва ривожлантириш илмий тадқиқот бўлими Бош илмий ходими.
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2021 йил 3 апрелдан 12 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма
🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos

Хоразмда физика-математика мактаб-интернати негизида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика-математика мактаб-интернати ташкил этилди
Бугун Хоразм вилоятининг Шовот туманида 45 йилдан бери фаолият юритиб, етук кадрлар етиштириб келаётган Ал-Хоразмий номли физика-математикага ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида Ал-Хоразмий номли Халқаро мактаб-интернатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида мактабнинг фахрий устозлари, собиқ битирувчилари, ота-оналар, шунингдек Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, ушбу мактабнинг собиқ битирувчиси Адлия вазири Русланбек Давлетов қатнашиб, мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар аҳамияти ҳақида гапирдилар.
Бундан бир йил аввал Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмга ташрифи чоғида алоҳида тилга олиб ўтилган ушбу мактаб негизида Халқаро мактаб интернат ташкил қилиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган эди. Орадан бир йил ўтиб ушбу замонавий, инновацион таълим даргоҳи падегоглар жамоаси ва ўқитувчиларга тантанали равишда топширилди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур мактаб истеъдодли ёшларни тарбиялаш бўйича ўзига хос бой тажрибага ва кўрсаткичларга эга. Мактабни тамомлаган 3 719 нафар ўқувчидан 3 014 нафари, яъни битирувчиларнинг 81 фоизи олий ўқув юртларига ўқишга кирган. 81 нафар ўқувчилар математика ва физика фанларидан республика олимпиадаларида, 34 нафар ўқувчилар эса халқаро олимпиадаларда муносиб иштирок этган.
Мактабдан 105 нафар фан доктори ва фан номзоди етишиб чиққан. Шунингдек мактаб битирувчиларидан 2 нафари сенатор, бир нафари Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, яна бир нафари вазир,
икки нафари республика банк раиси ва ўринбосари, 14 нафари ҳоким ва ўринбосарлар, 100 нафари суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидир.
Таъкидлаш жоизки, мактаб ташкил этилган 1976 йилдан бери ўтган
45 йил ичида бирор марта ҳам капитал таъмирланмаган. Эндиликда эса қисқа фурсатда замонавий типдаги мазкур смарт иншоот шинам ва кўркам кўринишда қад ростлади. Майдони 32 минг квадрат метр бўлган замонавий кампусда 7 та блокдан иборат иншоотлар, хусусан, ўқув биноси, маъмурият, ошхона, 400 ўринли замонавий ётоқхона, меҳмонхона, спорт заллари ҳамда дам олиш масканлари жой олган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда 1976 йилдан бери ўтган 45 йил ичида бирор марта ҳам капитал таъмирланмаган физика-математика мактаб-интернати негизида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика-математика мактаб-интернати ташкил этилди
Халқ таълими вазири Хоразмдаги махсус мактаб интернатлари фаолиятини ўрганди
Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Урганч шаҳридаги 32-сон заиф эшитувчи ҳамда 96-сонли кар (эшитмайдиган) болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатларида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Мактабда ўқувчилар томонидан яратилган қўл ишлари, тикувчилик, тўқувчилик, дурадгорлик ишлари намуналарини кўздан кечирди. Мактабларда олиб борилаётган қўшимча машғулотларни кузатди.
Халқ таълими вазири ўқитувчи ва педагоглар жамоаси билан суҳбатлашиб, уларга таълим сифатини яхшилаш борасида ўз тавсияларини берди ҳамда ушбу мактаблар битирувчиларини келгуси ҳаётдаги ўрниларини топишларига кўмаклашиш бўйича педагогик жамоа томонидан қўшимча таклифлар берилишини сўради.
Ташриф якунида Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур мактаб интернатларининг ҳар бирига тўплам ўқув хона жиҳозлари ҳамда бадиий асарлар тўплами совға қилинди.

Самарканд вилояти халқ таълими раҳбар ходимларини баҳолаш натижалари: 51 фоиз ходим синовдан ўта олмади
Бўшайдиган лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар vacancy.argos.uz порталига жойланади.
Самарканд вилоятида 56 нафар туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимиларининг баҳолаш жараёни якунланди. Баҳолаш натижасида 29 нафар (51,8 %) ходим синовдан ўта олмади.
Аввалроқ Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятида ўтказилган баҳолаш жараёни натижалари ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, меҳнат шартномаси бекор қилинган бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади. Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.
Навбатдаги баҳолаш жараёни Навоий вилоятида ўтказилди.

#Zamonamiz_qahramonlari
“Бухородан Самарқанднинг олис ҳудудига бориб дарс ўтиш учун устама ягона сабаб эмас” — Олис ҳудудга бориб дарс ўтаётган ўқитувчилар оиласи
"Ростини тан олиб айтаман, бизда таълим сифати юқори эмас. Ўқитувчиларимизнинг ҳам касбий маҳорати етарли эмас. Узоқ йиллардан бери мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси йўқ эди. Шу сабаб инглиз тили фани ўтилмас, бу ҳолат ота-оналар ўртасида кўплаб эътирозларга сабаб бўларди. Мактабимиздаги ана шу муаммо ўз ечимини топди. Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, билимли, ёш, интилувчан ўқитувчилар оиласи Бухоро вилоятидан келиб, мактабимизда иш бошлади" — мактаб директори.
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/31McqBU
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги ғолиблари аниқланди
“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги ғолиби daryo.uz нашри мухбири Хонзодабегим Аъзамова Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук билан тақдирланди. Хонзодабегим трендга олиб чиққан Яккасарой тумани 89-мактабнинг 71 ёшли жисмоний тарбия ўқитувчиси Нурхон Мўминова эса “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
30 йил давомида шу соҳада фаолият юритган Нурхон Мўминованинг фаолияти кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирофларига сазовор бўлди.
Сизнинг ҳам атрофингизда ҳам ана шундай фидоий устозлар бор ва сиз уларни танийсиз. Уларнинг фаолиятини ижтимоий тармоқларда трендга чиқаринг ҳамда ноутбук соҳиби бўлинг.
Лойиҳа давом этади!

Forwarded from Sherzod Shermatov
Кимдир мактабларга чин дилдан ёрдам беради, кимдир фақат хато қидиришга ҳаракат қилади
Президентимиз мактабларга ёрдам кўрсатиш умуммиллий ҳаракатга айланиши зарурлигини бир неча бор таъкидлаб ўтганларига, айниқса, ҳамма ўзи ўқиган мактабига китоб совға қилиши ҳақида ташаббусларининг натижасида жуда кўпчилик раҳбарлар томонидан нафақат ўз мактабига, балки умуман мактаб тизимига ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар бошланган.
Авваллари мактаб таъмирига асосан Инвестиция дастури орқали маблағ ажратилган бўлса, ҳозирда нафақат ушбу дастур маблағлари ортиб бормоқда, балки ҳудудий ҳокимликлар тасарруфида қоладиган маблағларнинг мактабларга кўпроқ ажратишга ҳаракат бўлмоқда. Бу борада энг яхши кўрсаткичга эга ҳокимларимизга миннатдорчилик сифатида “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони ҳам берилмоқда.
Кейинги, учинчи манба эса, ҳомийлар ва битирувчилар маблағлари бўлиб, кўпгина битирувчиларимиз мактабларига бориб чин дилдан ёрдам кўрсатдилар. Уларнинг бу кўмаклари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Мактаблардаги моддий-техник ҳолат бўйича йиғилиб қолган муаммоларни кўплигини билганимиз учун ҳам барчани мактабга ёрдам беришга сафарбар қилиш ҳаракатидамиз. Лекин баъзилар бизнинг ички дардимизни юзимизга солиб, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишдан нарига ўта олмаяпти. Ҳар қандай мансабдор шахс, сенаторми, депутатми, вазирми ёки бошқа раҳбар агар ҳақиқатда Президентимиз чақириқларига кўра мактабга ёрдам бераман деса, ўз имкониятидан келиб чиқиб ҳам ёрдам бериш йўлларини топа олади.
Президентимиз топшириқларини тўғри тушунган раҳбарлар ўз имкониятларидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари маблағларни ҳам топиб, мактабларга чин дилдан ёрдам беришга ҳаракат қилаяптилар. Яқинда бир катта идора раҳбари мактабларга қўшимча телевизорлар бериш бўйича ташаббус кўрсатди, лекин ёритманглар деганига кимлигини айтмай қўя қоламиз.
Адлия вазири эса, катта рақамлаштириш лойиҳаси тугаганидан кейин бўшаган 2,5 мингдан ортиқ компьютерларни мактабларга ўтказишга ёрдам берди. Улар ўқитувчилар хоналарига қўшимча компьютер сифатида қўйилади. Бундан ташқари, куни кеча Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатининг тубдан янгиланишига мактаб битирувчилари ва тадбиркорларни жалб қилиб, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига хавас қилишга арзийдиган шароитлар яратишга ҳиссасини қўшди.
Мактаблардаги муаммоларимизни юзимизга солиш ўрнига, уларга ёрдам бериш имкониятларини топадиган шундай раҳбарлар ва инсонлар кўпаяверсин.
Шундагина биз биргаликда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган Президентимиз ғояларини тўлақонли амалга ошира оламиз.
Batafsil video: https://bit.ly/2R3AJZU