Халқ таълими вазири Хоразмдаги махсус мактаб интернатлари фаолиятини ўрганди
Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Урганч шаҳридаги 32-сон заиф эшитувчи ҳамда 96-сонли кар (эшитмайдиган) болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатларида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Мактабда ўқувчилар томонидан яратилган қўл ишлари, тикувчилик, тўқувчилик, дурадгорлик ишлари намуналарини кўздан кечирди. Мактабларда олиб борилаётган қўшимча машғулотларни кузатди.
Халқ таълими вазири ўқитувчи ва педагоглар жамоаси билан суҳбатлашиб, уларга таълим сифатини яхшилаш борасида ўз тавсияларини берди ҳамда ушбу мактаблар битирувчиларини келгуси ҳаётдаги ўрниларини топишларига кўмаклашиш бўйича педагогик жамоа томонидан қўшимча таклифлар берилишини сўради.
Ташриф якунида Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур мактаб интернатларининг ҳар бирига тўплам ўқув хона жиҳозлари ҳамда бадиий асарлар тўплами совға қилинди.

Самарканд вилояти халқ таълими раҳбар ходимларини баҳолаш натижалари: 51 фоиз ходим синовдан ўта олмади
Бўшайдиган лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар vacancy.argos.uz порталига жойланади.
Самарканд вилоятида 56 нафар туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимиларининг баҳолаш жараёни якунланди. Баҳолаш натижасида 29 нафар (51,8 %) ходим синовдан ўта олмади.
Аввалроқ Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятида ўтказилган баҳолаш жараёни натижалари ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, меҳнат шартномаси бекор қилинган бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади. Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.
Навбатдаги баҳолаш жараёни Навоий вилоятида ўтказилди.

#Zamonamiz_qahramonlari
“Бухородан Самарқанднинг олис ҳудудига бориб дарс ўтиш учун устама ягона сабаб эмас” — Олис ҳудудга бориб дарс ўтаётган ўқитувчилар оиласи
"Ростини тан олиб айтаман, бизда таълим сифати юқори эмас. Ўқитувчиларимизнинг ҳам касбий маҳорати етарли эмас. Узоқ йиллардан бери мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси йўқ эди. Шу сабаб инглиз тили фани ўтилмас, бу ҳолат ота-оналар ўртасида кўплаб эътирозларга сабаб бўларди. Мактабимиздаги ана шу муаммо ўз ечимини топди. Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, билимли, ёш, интилувчан ўқитувчилар оиласи Бухоро вилоятидан келиб, мактабимизда иш бошлади" — мактаб директори.
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/31McqBU
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги ғолиблари аниқланди
“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги ғолиби daryo.uz нашри мухбири Хонзодабегим Аъзамова Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук билан тақдирланди. Хонзодабегим трендга олиб чиққан Яккасарой тумани 89-мактабнинг 71 ёшли жисмоний тарбия ўқитувчиси Нурхон Мўминова эса “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
30 йил давомида шу соҳада фаолият юритган Нурхон Мўминованинг фаолияти кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирофларига сазовор бўлди.
Сизнинг ҳам атрофингизда ҳам ана шундай фидоий устозлар бор ва сиз уларни танийсиз. Уларнинг фаолиятини ижтимоий тармоқларда трендга чиқаринг ҳамда ноутбук соҳиби бўлинг.
Лойиҳа давом этади!

Forwarded from Sherzod Shermatov
Кимдир мактабларга чин дилдан ёрдам беради, кимдир фақат хато қидиришга ҳаракат қилади
Президентимиз мактабларга ёрдам кўрсатиш умуммиллий ҳаракатга айланиши зарурлигини бир неча бор таъкидлаб ўтганларига, айниқса, ҳамма ўзи ўқиган мактабига китоб совға қилиши ҳақида ташаббусларининг натижасида жуда кўпчилик раҳбарлар томонидан нафақат ўз мактабига, балки умуман мактаб тизимига ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар бошланган.
Авваллари мактаб таъмирига асосан Инвестиция дастури орқали маблағ ажратилган бўлса, ҳозирда нафақат ушбу дастур маблағлари ортиб бормоқда, балки ҳудудий ҳокимликлар тасарруфида қоладиган маблағларнинг мактабларга кўпроқ ажратишга ҳаракат бўлмоқда. Бу борада энг яхши кўрсаткичга эга ҳокимларимизга миннатдорчилик сифатида “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони ҳам берилмоқда.
Кейинги, учинчи манба эса, ҳомийлар ва битирувчилар маблағлари бўлиб, кўпгина битирувчиларимиз мактабларига бориб чин дилдан ёрдам кўрсатдилар. Уларнинг бу кўмаклари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Мактаблардаги моддий-техник ҳолат бўйича йиғилиб қолган муаммоларни кўплигини билганимиз учун ҳам барчани мактабга ёрдам беришга сафарбар қилиш ҳаракатидамиз. Лекин баъзилар бизнинг ички дардимизни юзимизга солиб, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишдан нарига ўта олмаяпти. Ҳар қандай мансабдор шахс, сенаторми, депутатми, вазирми ёки бошқа раҳбар агар ҳақиқатда Президентимиз чақириқларига кўра мактабга ёрдам бераман деса, ўз имкониятидан келиб чиқиб ҳам ёрдам бериш йўлларини топа олади.
Президентимиз топшириқларини тўғри тушунган раҳбарлар ўз имкониятларидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари маблағларни ҳам топиб, мактабларга чин дилдан ёрдам беришга ҳаракат қилаяптилар. Яқинда бир катта идора раҳбари мактабларга қўшимча телевизорлар бериш бўйича ташаббус кўрсатди, лекин ёритманглар деганига кимлигини айтмай қўя қоламиз.
Адлия вазири эса, катта рақамлаштириш лойиҳаси тугаганидан кейин бўшаган 2,5 мингдан ортиқ компьютерларни мактабларга ўтказишга ёрдам берди. Улар ўқитувчилар хоналарига қўшимча компьютер сифатида қўйилади. Бундан ташқари, куни кеча Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатининг тубдан янгиланишига мактаб битирувчилари ва тадбиркорларни жалб қилиб, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига хавас қилишга арзийдиган шароитлар яратишга ҳиссасини қўшди.
Мактаблардаги муаммоларимизни юзимизга солиш ўрнига, уларга ёрдам бериш имкониятларини топадиган шундай раҳбарлар ва инсонлар кўпаяверсин.
Шундагина биз биргаликда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган Президентимиз ғояларини тўлақонли амалга ошира оламиз.
Batafsil video: https://bit.ly/2R3AJZU

Қорақалпоғистондаги мактаб директорига “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили совға қилинди
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-умумтаълим мактаби ўқувчилари ахборот технологияларидан фойдаланиб, дастурлаш бўйича юқори кўрсаткич қайд этгани учун мактаб директори Сеиткамол Ешмуратов «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида Президент совғаси «Спарк» автомобили билан тақдирланди.
Мактабнинг бир гуруҳ педагоглари эришган ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ва Халқ таълими вазирлигининг Фахрий ёрлиғи ҳамда замонавий ноутбуклари билан тақдирланди.
Ҳозирги кунга қадар Қўнғирот туманидаги 39-сон мактабда таҳсил олаётган 1 074 нафар ўқувчининг 820 нафари «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси сертификатга эга.
Таъкидлаш жоизки, айни пайтда Қорақалпоғистон Республикасида жами 727 та умумтаълим мактаби фаолият юритади. Ҳозирда 416 та мактаб замонавий компьютер билан таъминланган, 642 та (88%) мактабларига оптик тола тортилган.