Навоийда мактаб директорига “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили топширилди. Лойиҳа давом этади
Жорий йилнинг 8 апрель куни Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-сон умумтаълим мактабига раҳбарлик қилаётган Турсуной Халилова “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида мактаб ўқувчилари қайд этган юқори натижалари учун “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили билан тақдирланди.
Ҳозирда Навоийда 35 мингдан ортиқ ўқувчи замонавий дастурлашни ўрганмоқда, 18 567 нафари “Бир миллион дастурчи” лойиҳа доирасида сертификатларини қўлга киритган.
Мактабнинг бир қатор информатика фани ўқитувчиларига
“Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, ноутбук ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.
Таъкидлаш жоизки, 2020 йил якунлари бўйича “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида энг фаол информатика ўқитувчилари Навоий ҳиссасига тўғри келган.
Ҳурматли мактаб раҳбарлари!
Uzbekcoders.uz орқали “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сиз ҳам мактабингиз ўқувчиларига дастурлашни ўргатинг ва автомобиль соҳиби бўлинг!
@uzedu

Халқ таълими вазири Карманадаги мактаблар фаолияти билан танишиб, битирувчилар билан суҳбатлашди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Навоий вилоятининг Кармана туманидаги мактаблар ҳолатини ўрганди.
2-сон умумтаълим мактаби директорига «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида «Президент совғаси» «Спарк» автомобили топширилгандан сўнг меҳмонлар мактаб фаолияти билан танишди.
Хусусан информатика хонасида дастурий лойиҳаларини яратган иқтидорли ўқувчилар билан суҳбатлашди. Улар яратган лойиҳалар билан танишиб, ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.
5 та ташаббус доирасида мактабда ташкил этилган тўгараклар, ёш ихтирочилар ижоди билан танишди.
Шундан сўнг вазир Кармана туманидаги 21-умумтаълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Батафсил: https://bit.ly/3wFJtFS
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Forwarded from Andijon viloyati ta'lim va ilm-fan boşqarmasi (U.M.E)
Андижон вилояти Олтинкўл тумани 35-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мамталиева Фотимахон «Ёш китобхон» кўрик-танловининг Республика босқичида 4 та шарт якунларига кўра 20-30 ёш тоифасида 1-ўринни эгаллаб Спарк автомашинасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча ўтказилган 15-19 ёш тоифасидаги финал баҳсида ҳам мактаб ўқувчимиз Хайтахматова Дилнавоз 3-ўринни қўлга киритган эди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

#ofarin
Bulung‘urlik tarix fani o‘qituvchisi attestasiyada 100 bal oldi
Bugun, 8 aprel kuni Bulung‘ur tumanidagi 1-umumiy o‘rta ta’lim maktabning tarix fani o‘qituvchisi Sanjar Toshtemirov pedagoglar malaka toifalari uchun o‘tkazilayotgan attestasiyasida birinchi toifaga talabgor sifatida qatnashib, barcha savollarga to‘liq javob berdi va 100 balni qo‘lga kiritdi.
Sanjar Toshtemirov 2016 yildan buyon 1-maktabda o‘quvchilarga tarix fanidan saboq berib kelmoqda. Yosh o‘qituvchining shogirdlari tuman va viloyat fan olimpiadalarida qatnashib, munosib o‘rinlarni egallab kelmoqda.
📌 Bizning rasmiy kanallarimizga a’zo bo‘ling va kuzating!
Telegram | Facebook | You Tube

Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️Қарши шаҳрида янги қиёфада ташкил этилган “Баркамол авлод” болалар мактаби ўз иш фаолиятини бошлади. Масканда болалар мактаб дарсларидан ташқари:
🔹робототехника
🔹мехатроника
🔹муҳандислик
🔹дастурлаш
🔹хорижий тилларни ўрганиш тўгаракларига қатнашишлари мумкин.
📚Янги дастур, замонавий технологиялар ва малакали устозлар фарзандингизга янги услубда таълим олишга имкон беради.
🇺🇸Марказ ичида ташкил этилган “Америка бурчаги”да болалар хорижий тилларни ўрганиш имконига эга бўладилар.
🔵Фарзандингизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай имкониятларга эга “Баркамол авлод” болалар мактаби Сизнинг хизматингизда!
#barkamolavlod
#robototexnika
#ingliztili
Facebook | Telegram
📞 +998712171871

#Online
Айни дақиқаларда Халқ таълими вазирлигида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УСТОЗЛАРИ” ЛОЙИҲАСИ тақдимоти ўтмоқда
Унда таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан бориб ишлайдиган махоратли педагогларни танлаш, устамалар белгилаш тартиби каби муҳим масалалар муҳокама этилади.
Тақдимотни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиб, ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин:
https://www.facebook.com/events/136775291728369

Халқ таълими вазирлиги “Янги Ўзбекистон устозлари” лойиҳасини эълон қилади
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда бошқа ҳудудлардан маҳоратли ўқитувчиларни жалб этиш орқали таълим сифатини оширишга эришиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги “Янги Ўзбекистон устозлари” лойиҳасини эълон қилади.
“Янги Ўзбекистон устозлари” лойиҳаси бўйича танлаб олинган устозлар кейинги ўқув йилидан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган умумтаълим мактабларида ўқувчиларга дарс беришни бошлайди.
Батафсил: 👉 https://bit.ly/39ZOiQW
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда бошқа ҳудудлардан маҳоратли ўқитувчиларни жалб этиш орқали таълим сифатини оширишга эришиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги “Янги Ўзбекистон устозлари” лойиҳасини эълон қилади.
“Янги Ўзбекистон устозлари” лойиҳаси бўйича танлаб олинган устозлар кейинги ўқув йилидан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган умумтаълим мактабларида ўқувчиларга дарс беришни бошлайди.
Батафсил: 👉 https://bit.ly/39ZOiQW
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Юқори кўрсаткич қайд этган нодавлат умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагоглари “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди
Халқ таълими вазирлиги кўплаб ўкувчилари олимпиадаларда ғолиб бўлган, битирувчилари эса олий ўқув юртларига киришда юқори кўрсаткичларни қайд этган нодавлат умумтаълим муассасаларининг 6 нафар раҳбар ва педагог ходимларини “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлади.
Тақдирланганлар рўйхати билан танишинг:
Leader School:
Алишер Икрамов - Математика ва информатика фани ўқитувчиси;
Эльвира Исакова - Инглиз тили фани ўқитувчиси;
Гаянэ Данилова - Физика фани ўқитувчиси;
Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy:
Нилуфар Хайдарова - Муассаса директори;
Дилфуза Джўраева - Бошланғич синф ўқитувчиси;
Istiqbol Zamon Bolalari:
1. Муҳайё Каримова - Директор ўринбосари.
Халқ таълими вазирлиги уларнинг келгусидаги фаолиятига омад тилайди!