Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
#Maktablarga_yordam

Жиззах шаҳрида ҳомийлик ёрдами асосида 640 ўринли янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди

Жиззах шаҳридаги 18-мактаб 1910 йилда ташкил этилган бўлиб, муассаса биноси охирги 50 йил оралиғида мукаммал таъмирга тушмаган.

Мактаб биносининг эскилиги, ўқувчи ўринларининг етишмаслиги, моддий-техника базасининг замон талабларига жавоб бермаслиги таълим сифатига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаётганди.

Энди эса 18-мактаб ўқувчилари бундай ноқулай шароитда эмас, ҳомийлик асосида барпо этилган 640 ўринли замонавий мактаб биносида таълим-тарбия олишади.

Бугун, 17 апрель куни ушбу янги мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ: telegra.ph/jiz-tashrif-04-17

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистон ва Россия биргаликда ўқувчиларни Халқаро олимпиадаларга тайёрлайди

Халқ таълими вазирлигининг Россияга ташрифи давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон ва Россия муаллифлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан янги ўқув йилидан жорий қилинадиган 2-синф рус тили дарслигини яратиш жараёни билан танишилди.

Айни дамда янги дарсликни яратиш билан биргаликда унга мос равишда электрон видеодарслар устида ҳам ишланмоқда. 20 нафар ўзбекистонлик ва 10 нафар россиялик муаллифлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан қолган синф учун дарсликлар устида ишланмоқда.

Бундан ташқари Россияга ишчи ташриф чоғида ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларини Халқаро олимпиадаларга тайёрлаш жараёни ҳам диққат марказда бўлди. Хусусан Герцен педагогика университетининг олимлари иштирокида Ўзбекистон терма жамоасини Халқаро мусобақаларга тайёрлашга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.