Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Rasmiy axborot
👩🏻‍🏫 Умумтаълим мактабларда ахборот коммуникация технологиялари, интернет ва рақамлаштириш қай даражада?

⏳Кутилган натижалар ва истиқболдаги режалар

〰️〰️〰️

Бугун, 29 апрель куни соат 14:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида шу каби муҳим саволларга жавоб олишингиз мумкин.

▪️Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
📢
Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
#Online

Айни дақиқаларда

Давлатимиз раҳбари илгари сурган 5 та муҳим ташаббусдан биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.

Санъат ва маданиятнинг бола тарбиясида тутган ўрни юзасидан халқимизнинг севимли санъаткори, сўз устаси Валижон Шамшиев ҳамда "Ниҳол" мукофоти совриндори, Баркамол авлод маркази тўгарак раҳбари, раққоса Муҳаббат Қурбонова билан онлайн мулоқот ташкил этилмоқда.

Онлайн мулоқот Халқ таълими вазирлигининг фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтмоқда.

☝️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.
ХТВ томонидан тақдирланадиган фан олимпиадалари ғолибларини “Ўзкимёсаноат” ва Ички ишлар вазирлиги ҳам тақдирлаш ташаббуси билан чиқди. Сизда ҳам шундай имконият бор! Ёшларни қўллаб-қувватловчилар сафига қўшилинг!

Куни кеча ўзбекистонлик ўқувчиларнинг Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида ғолибликни қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.

Ўқувчиларнинг тақдирлаш маросими жорий йилнинг 1 май куни ўтказилиши режалаштирилди. Тақдирлаш маросимида Халқаро Менделеев кимё олимпиадасидан ташқари Халқаро Жаутиков олимпиадаси ҳамда Кавказ математика олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ҳам тақдирланади.

Ҳозирда “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Китоб маркази китоб дунёси тармок савдо марказлари ўқувчиларимизни рағбатлантириш ташаббуси билан чиқди.

Агар сизда ҳам ғолибларимизни тақдирлаш истаги бўлса биз бундан мамнун бўламиз, ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари учун ушбу рағбат олдинда бўлиши кутилаётган нуфузли халқаро олимпиадаларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун қўшимча мотивация бўлади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from my.gov.uz
🎞 Видео: COVID-19 вакцинациясига онлайн ёзилиш мумкин

💉 🦠Бугун бутун дунёга рахна солаётган COVID-19 га қарши эмлаш орқали курашилмоқда.

💁🏻‍♂️ Жумладан, юртимизда ҳам вакцинация жараёнлари бошлаб юборилиб, дастлаб юқиш хавфи юқори бўлган фуқаролар эмланмоқда. Яъни қариялар, шифокорлар, педагоглар...

🛃 Фуқароларнинг эмланиш учун тегишли муассасаларга бориши, навбатда туриши вирус тарқалишига кенг йўл очиши мумкин. Ушбу ҳолатнинг олдини олиш учун “COVID-19 га эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш” хизмати ишга туширилди.

📝 Мазкур хизмат вакцина олиш учун электрон рўйхатга туриш имкониятини беради.

🌐 Бунинг учун my.gov.uz сайтига кириб, қидирув сайтига хизмат номини киритиш ва тегишли бандларни тўлдириш кифоя.

👉 Видеойўриқнома орқали хизмат билан батафсил танишинг

👨🏻‍🔬 Азиз юртдошлар, ўзингизни асранг! Сизнинг саломатлигингиз биз учун ҳам муҳим!

📲 Хабарни улашинг:
@MyGovUz
Халқ таълими вазири Тошкент вилоятининг пойтахтга чегарадош мактаблари фаолиятини танқидий таҳлил қилди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкент вилоятининг пойтахтга чегарадош ҳудудида жойлашган мактаблар фаолиятини ўрганди.

Давлатимиз раҳбарининг яқинда Тошкент вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқларига мувофиқ, пойтахтга чегарадош ҳудудлардаги мактабларда таълим сифатини ошириш орқали ўқувчиларнинг бир неча километр узоқликдаги шаҳар мактабига бориб ўқиш муаммоси хал этилиши билан бирга Тошкент шаҳри мактабларида ўқувчилар сонининг кескин ошиб кетиши олди олинади.

Вазирлик ишчи гуруҳи Зангиота туманидаги 35 ва 6-сонли “тўқ қизил” мактабларда бўлиб, педагогик жамоа билан сухбатлашди.

35-сонли мактаб ўтган йили мукаммал таъмирдан чиқарилган, барча шароитлар яратилган, замонавий компьютер синфига эга, ўқувчилар бир навбатда таълим олади, лекин таълим сифати кўрсаткичлари паст, ўтган ўқув йилида бирорта ҳам битирувчиси олий таълим муассасасига кира олмаган, маҳоратли педагоглар, олий тоифали ўқитувчилар етарли эмас. Шу боис, мактаб маъумурияти тўлиқ янгиланиб, яқинда мактаб директори ва унинг ўринбосарлари алмаштирилган.

Шунингдек, тумандаги 6-сонли мактабда ҳам шароитлар етарли, лекин таълим сифати кўрсаткичлари бўйича натижалари қониқарсиз.

Ҳар иккала мактабда ҳам иккинчи навбатда хоналар бўш бўлишига қарамасдан, дарсдан кейинги вақтларда ўқувчилар бандлигини таъминлаш ишлари, тўгараклар фаолияти йўлга қўйилмаган, информатика хонаси, кутубхоналардан фойдаланилмайди.

Педагогик жамоа билан сухбат жараёнида ҳар бир ўқитувчи ўз ишига масъулият билан ёндошиб, сифатли таълим бермаса, битирувчиларнинг муваффақияти, олий маълумотли бўлиши ёки бирор-бир касб-ҳунарга йўналтирмаса, ижобий ўзгариш бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирилди.

Шунингдек, Янгийўл туманининг чекка ҳудудларидан бирида “Хўжаобод” маҳалласида жойлашган 32-сонли мактабга келгуси йилда қўшимча ўқув биноси қуриш бўйича Инвестиция дастурига критиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берилди.
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Мўйноқ ёшлари билан учрашди

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев Мўйноқ туманидаги мактаблар фаолиятини ўрганди.

Усмон Шарифходжаев Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Сенатининг идоралараро ишчи гуруҳи аъзоси сифатида Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб тургани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Ўрганиш давомида мактаблардаги ёшларнинг бўш вақтини ташкил этилиши бўйича бевосита ёшлар билан учрашиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Хусусан, мактабларда компьютер хоналаридан фойдаланиш самарадорлиги, интернет билан қамраб олиниши, мактабдан ташқари тўгараклар фаолияти ҳамда ўқитувчиларнинг касбий ривожланиши тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек, 4-сонли умумтаълим мактабининг эскириб қолган компьютерларини янгилаб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
📌Мактаб директорлари диққатига!

👩🏻‍💻Сиз ўз малакангизни оширишда айнан қайси йўналишлар бўйича касбий эҳтиёжингиз борлиги тўғрисида ҳеч ўйлаганмисиз?

📝Умумтаълим мактабида раҳбарлик фаолиятини олиб борасизми? Ўз фаолиятингизга баҳо бера оласизми?

❓Таълимда бошқарув компетенцияси бўйича сиз айнан қайси масалалар (мавзулар) юзасидан ўз малакангизни оширимоқчисиз?

❓Бошқарувда ҳуқуқий компетенцияларни ўрганиш бўйича сиз айнан қайси мавзуларга касбий эҳтиёжингиз бор?

❓Ўзини-ўзи ривожлантириш, узлуксиз касбий ривожланиш компетенцияси бўйича сиз айнан қайси мавзуларда ўз малакангизни оширишмоқчисиз?

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти 8 та компетенция бўйича эҳтиёжга асосланган “Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш курси”ни ташкил этишда сизнинг касбий эҳтиёжларингизни ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.

✅Сўровномада сизнинг иштирокингиз ўз касбий эҳтиёжингизга кўра малака оширишингизни белгилайди! Иштирокингиз ва билдирган таклифларингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!

🔰Маълумот учун: Саволларга бир қанча жавобларни белгилаш имконияти ҳам бор.

👉👉Сўровномада иштирок этиш

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website |YouTube
🖥Бугунги кунда мактаблардаги информатика хоналарини замонавий компьютер техникалари билан таъминлаш кўрсаткичи 56,7%ни ташкил этмоқда.

✅Жами 15 906 та информатика синф хоналаридан 9026 таси замонавий компьютер техникалари билан жиҳозланган.

☑️Бу кўрсаткични жорий йилда 70%га етказиш кўзда тутилган.
Forwarded from IT taʼlim
#Zamonamiz_qahramoni
"30 ga yaqin o'quvchilarim Germaniyada tahsil olmoqda"
Nemis tili o'qituvchisidan tavsiyalar

Oxirgi paytlarda: "Qanday ustunliklari bor ekanki, nemis tilini o'rgansak?", - degan savolga tez-tez duch kelyapman. Nemis tiliga bo'lgan muhabbatim tufayli bugun men o'qitgan o'quvchilar orasida 30 ga yaqini Germaniyada tahsil olyapti. Menga yuqoridagi savolni berganlarga o'z faoliyatim misolida javob qaytargim keladi!"

Batafsil: https://telegra.ph/30-ga-yaqin-oquvchilarim-Germaniyada-tahsil-olmoqda-04-30

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ ТАЪМИРТАЛАБ МАКТАБЛАР ҲОЛАТИНИ ЎРГАНДИ

Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев Қашқадарё вилояти мактабларидаги яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Бугунги кунда 2021 йил "Обод қишлоқ" дастури асосида 140-мактабга кўшимча 330 ўринли янги бино қурилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда лойиҳа тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

37-умумтаълим мактабда 2021 йил “Обод маҳалла” давлат дастури асосида 320 ўринли ўқув биносини мукаммал таъмирлаш ҳамда қўшимча 220 ўринли ўқув биноси қуриш ишлари амалга оширилади.

40-умумтаълим мактаби 2022 йил Инвестиция дастурига киритилган бўлиб, унда ўқув биносини мукаммал таъмирлаш ҳамда қўшимча 264 ўринли ўқув бино ҳамда спорт зал қурилиши кўзда тутилган.

Вазир ўринбосари томонидан таъмирталаб мактабларни Давлат дастурига киритиш ва уларни замонавий мактабларга айлантириш, мактабларнинг ичимлик сув таъминоти, қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича тавсиялар берилди.