Тошкентда Халқаро Менделеев, Халқаро Жаутиков ҳамда Кавказ математика олимпиадалари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Юқорида номлари келтирилган олимпиадаларда ғолиб бўлган 21 нафар ўқувчининг барчасига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида моноблок, олтин медаль соҳибларига қўшимча равишда телевизорлар тақдим этилди.
Шунингдек ўқувчиларни тақдирлаш ташаббуси билан чиққан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Китоб маркази китоб дунёси тармок савдо марказларининг ҳам совғалари топширилди.
Эндиликда ўқувчилар нуфузли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритиш учун тайёргарлик олиб борадилар.
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3uaOWmG
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from OLTIN KITOB AKADEMIYASI
Endilikda “Barkamol avlod” bolalar maktabi o’quvchi-yoshlari imtihonsiz AKFA Universiteti talabalariga aylanadi
📃Joriy yilning 30-aprel sanasida Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi hamda AKFA Universiteti o'rtasida hamkorlik memorandumi imzolandi.
📌Bunda, "BABM" va "AU" hamkorligida qo'shma dasturlar ishlab chiqiladi va bu dastur aynan "BABM" o'quvchilari uchun.
📌 Dastur asosida "BABM"ni yakunlagan o'quvchilar to'g'ridan-to'g'ri (imtihonsiz) AKFA Universitetiga qabul qilinadi.
Farzandlaringiz kelajagini ta'minlash o'z qo'lingizda, ularni bo'sh vaqtini mazmunli va aynan maqsadli o'tkazish uchun "Barkamol avlod" bolalar maktabi sizning xizmatingizda
Bizni kuzatishda davom eting, eng katta loyihalar hali oldinda...
Telegram | Facebook | Instagram

👨🏼🎓БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИ МАКТАБ ПАРТАСИДАЁҚ ТАЛАБАЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
🔹Рашидов Шахзод Бухоро туманидаги 38-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади.
🔹Тенгдошлари орасида ўзига хос иқтидори, интилувчанлиги ва зукколиги билан ажралиб турувчи бу тиришқоқ ўқувчи мактабнинг фахри саналади.
🔹Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган ҳолда астойдил ўқиб-изланаётган Шахзодбек келажак учун дастлабки муваффақиятли қадамини қўйди.
👨🏼🎓Тиришқоқлиги, изланувчанлиги туфайли у мактаб партасидаёқ Англиянинг GREENWICH олийгоҳига ўқишга қабул қилинди.

Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Olis hududga borib ishlayotgan fidoyi ustozlarimiz haqida juda ta'sirli videolavha tayyorlashibdi, ko'rishni tavsiya etaman
Bu kabi ustozlar safiga qo'shilish uchun "Yangi O'zbekiston Ustozlari" loyihasining www.ustozfondi.uz saytiga murojaat qiling.
Batafsil ma'lumot va savollarga javoblarni ushbu masalada o'tkazilgan avvalgi OCHIQ MULOQOT jarayonidan yozib olingan lavha orqali ham ko'rishingiz mumkin: https://bit.ly/334t14J
PS. Fursatdan foydalanib, ushbu uzoq hududga borib aholi va o'qituvchilar bilan batafsil suhbat o'tkazib, shunday lavha tayyorlagan ijodkor televidenie xodimlariga o'z minnatdorchiligimizni bildiramiz.
Facebookda ko'rish uchun: https://fb.watch/5eIDg-ix-n/
#Zamonamiz_qahramonlari #islohotlar_amalda

Forwarded from A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида жорий йилнинг 1 март санасидан фан методистлари учун “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформаси орқали кредит-модулга асосланган малака ошириш бошланди.
✅Жорий йилнинг 1 май ҳолатига 1647 нафар методист малакаси оширилди ва улар тегишли сертификатга эга бўлдилар.
🎞Методистлар учун эхтиёжга асосланган 30 та видеокурс тайёрланди ва платформага жойлаштирилди.
❓Хўш, LMS электрон платформа орқали малака оширишни ташкил этиш тизимга қанчалик самара беради?
Институт раҳбарияти халқ таълими вазирига “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасининг имкониятлари, афзалликлари ва март ойида платформа орқали ташкил этилган малака ошириш курслари тўғрисида тақдимот қилди. Ҳозирги лавҳада шу тўғрисида.
Узлуксиз касбий таълим махсус электрон платформаси имкониятлари тўғрисида билмоқчимисиз?
👉Батафсил танишиш
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇
Telegram |Facebook |Website |YouTube

Forwarded from Laylo Rustamova
Ҳурматли Оммавий ахборот воситалари ходимлари!
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан Сизларни самимий муборакбод этамиз.
Тўртинч ҳокимият. Сиз танлаган касбни асосли равишда тарихнинг ўзи шундай номлаган. Шу сабабли фурсатдан фойдаланиб, сизга масъулиятли, залворли ва мураккаб касбни танлаганингиз учун чин дилдан миннатдорлик изҳор этамиз.
Сизнинг ҳар бир репортажингиз, лавҳангиз ва мақолангиз ортида инсон тақдири ётади, шундай экан ҳалоллик ва виждон асосий шиори бўлган касбингизда сизга доим зафарлар ёр бўлсин. Қўл урган ҳар бир ишингиз албатта юртимиз равнақи йўлида наф келтирсин.
Байрамингиз муборак бўлсин!
*****
Уважаемые представители Средств массовой информации!
Ежегодно 3 мая весь мир отмечает Всемирный день свободы печати.
Четвертая власть. История справедливо назвала выбранную вами профессию именно так. Поэтому пользуясь случаем, хотим выразить Вам искреннюю благодарность за выбор ответственной и непростой профессии.
В каждом вашем репортаже, материале и статье лежит судьба человека, поэтому желаем вам успехов в профессии, главным девизом которого является честность. Пусть все, что вы делаете, приносит свои плоды во благо процветания нашей страны.
С праздником!

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мурожаати
Жамоатчилик кенгаши ўқитувчиларга тазйиқ ўтказилиши, ўзгалар томонидан калтакланиш ҳолатларини қоралаб аввал ҳам мурожаат билан чиққан эди.
Минг афсуски, бу каби мудҳиш ҳолат яна бир бор такрорланди. Бу сафар калтакланган Қашқадарё вилояти Касби туманидаги 50-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси олис ҳудудга бориб ишлаётган ҳомиладор аёл бўлгани бутун жамоатчиликнинг аввалгиданда кўпроқ ғазабини келтирди. Боз устига калтаклаган шахснинг ўзи ҳам ўқитувчи эканлиги дилларни янада хуфтон қилади.
Буни кечириб бўлмас ҳолат, деб ҳисоблаймиз.
Жамоатчилик Кенгаши аъзолари суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ўқитувчини калтаклашда айбдор деб топилган шахсларни Қонун доирасида жавобгарликка тортиб, келгусида бошқа шахсларга ҳам дарс бўлиши учун бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилишларини сўраб қоламиз.
Яна бир бор барча юртдошларимизни жондан азиз фарзандларимизга таълим ва тарбия беришдек масъулиятли ва шарафли вазифани адо этаётган фидойи устозларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказмасликка чорлаб қоламиз.
Халқ таълими вазирлиги хузуридаги Жамоатчилик кенгаши

Forwarded from U-Report Uzbekistan: Live
Maktabgacha boʻlgan yo’l qanchalik xavfsiz?
Bizning bolalarimiz va yaqinlarimiz har kuni maktabga borishadi. Albatta, ular maktabga borayotganda xavfsiz bo'lishlarini istaymiz!
IIV, Yo'l harakati xavfsizligi Bosh boshqarmasi va UNICEF - maktablar atrofida yo'l harakati xavfsizligi (YHX) bo'yicha strategiya va harakatlar rejasini ishlab chiqish uchun so'rov o'tkazmoqda.
Siz ham bu muhim jarayonda qatnashing!
So'rovda o'z fikringizni bildiring
👉 @UReportUzbBot
___________________________
Насколько безопасны дороги в школу?
Ежедневно наши дети и близкие идут в школу. Конечно, мы хотим, чтобы они были в безопасности по дороге в школу!
МВД, ГУБДД и ЮНИСЕФ - проводят опрос, чтобы разработать стратегию и план действий по обеспечению безопасности дорожного движения (БДД) вокруг школ.
Примите участие в этом важном деле!
Выразите мнение в опросе здесь

Халқ таълими вазирлиги “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон 24” телеканали журналисти Улуғбек Раҳмонқуловни навбатдан ташқари тақдирлади
Журналист “Ислоҳотлар амалда” кўрсатуви орқали Бухородан Самарқанднинг олис ҳудудига бориб дарс ўтаётган инглиз тили ўқитувчилари Фарруҳ Муродов ҳамда Наргиза Қувонованинг фаолиятини маҳорат билан ёритгани учун вазирлик номидан Ташаккурнома ҳамда ноутбук билан тақдирланди.
Мазкур кўрсатувда журналист томонидан юртимизнинг энг олис ҳудудларида таълим сифатини ошириш, ўқитувчилик касбига ҳурмат, қолаверса, чекка ҳудудларда болаларни илм олиши учун яратилаётган шароитлар маҳорат билан ёритилган.
Фурсатдан фойдаланиб журналист Улуғбек Раҳмонқуловга яна бир бор миннатдорлик билдирамиз ва қолган журналистларимиздан ҳам ўқитувчиларимизнинг фидоийлигини акс эттирадиган мана шундай залворли материаллар кутиб қоламиз.
“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси давом этади.

Халқ таълими вазирлиги ва Британия Кенгаши ҳамкорлик натижаларини сарҳисоб қилди ва истиқболли режалар белгилаб олинди
Халқ таълими вазирлиги ва Британия Кенгаши билан ҳамкорликда мамлакатимизда инглиз тилини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган онлайн-мулоқот бўлиб ўтди.
Халқ таълими вазирлиги ва Британия Кенгашининг “Мактабларда инглиз тили ўқув дастурини ислоҳ қилиш соҳасидаги ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида Кембридж университети (Cambridge Partnership for Education) билан биргаликда ишлаб чиқилган стратегиянинг муҳокамаси ва илк натижаларига бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Стратегия ўқув дастурининг тузилиши, унинг элементлари ва Ўзбекистонда халқ таълим соҳасида ушбу ўқув дастурларини жорий қилишнинг зарур босқичларини қамраб олган.
Учрашувда лойиҳа доирасида олиб борилган ишлар натижалари Халқ таълими вазирлигига, шунингдек, вазирлик тизимидаги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган барча ташкилотларга тақдим этилди.
Учрашувда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан лойиҳанинг келгуси босқичларида эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлари белгилаб берилди.
Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган тавсиялар бўйича фикр алмашилиб, келгусида соҳада амалга ошириладиган истиқболли режалар белгилаб олинди ҳамда ушбу ташаббус асосида инглиз тили ўқув дастурларини ишлаб чиқиш бўйича касбий малакаларини оширган миллий жамоа ҳам таништирилди.

Telegraph
Халқ таълими вазирлиги ва Британия Кенгаши ҳамкорлик натижаларини сарҳисоб қилди ва истиқболли режалар белгилаб олинди
Куни кеча Халқ таълими вазирлиги ва Британия Кенгаши билан ҳамкорликда мамлакатимизда инглиз тилини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган онлайн-мулоқот бўлиб ўтди. Халқ таълими вазирлиги ва Британия Кенгашининг “Мактабларда инглиз тили ўқув дастурини ислоҳ…
⚡️ Chirchiq shahridagi maktab o'quvchilari uchun yangi "ImkonLab" dasturi!
✅ O‘zbekiston yoshlar ittifoqi, O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligi va UNICEF Toshkent viloyati Chirchiq shahrida ijtimoiy innovatsiyalar va ijtimoiy tadbirkorlik dasturini boshlamoqda.
⚡️Dastur maktab o‘quvchilariga ijtimoiy va tadbirkorlik ko'nikmalarini shakllantirish, o'z hamjamiyatidagi ijtimoiy muammolarni o'rganish va innovatsion yechimlar ishlab chiqish imkonini beradi. Tanlangan 10 jamoadan 5 tasi o'z g'oyalarini amalga oshirish uchun mentorlar yordami va $1,000 miqdoridagi moliyaviy yordamga ega bo‘ladilar. Barcha ishtirokchilar sertifikatlarga ega bo'ladilar.
🔹 Chirchiq shahri yoshlari, imkonni qo'ldan boy bermang, 30-apreldan 10-maygacha ro'yxatdan o'ting va o'z g'oyalaringizni amalga oshiring!
🏫 Maktablar bazasidagi birinchi tajriba natijalariga ko'ra, dasturni butun mamlakat bo'ylab maktab o'quvchilari uchun kengaytirish imkoniyati ko'rib chiqiladi.
☝️Batafsil ma'lumotlar @ImkonLab_Chirchiq guruhida

💡 Новая программа социальных инноваций и социального предпринимательства «ImkonLab» для школьников города Чирчик!
✅Союз молодежи Узбекистана, Министерство народного образования Республики Узбекистан и ЮНИСЕФ запускают программу социальных инноваций и социального предпринимательства в городе Чирчик Ташкентской области.
⚡️Программа поможет школьникам развить социальные и предпринимательские навыки, изучить социальные проблемы в своем сообществе и разработать инновационные решения. 5 из 10 отобранных команд получат дальнейшую помощь в реализации своих идей в виде помощи менторов и финансовой помощи в размере $1,000. Участники всех 10 команд получат сертификаты.
🔹Молодежь города Чирчик, не упускайте возможность регистрируйтесь до 10 мая и воплощайте свои идеи в жизнь!
🏫 По результатам первого пилота на базе школ, будет рассмотрена возможность расширения программы для большего охвата школьников по всей стране.
Для получения дополнительной информации👉🏻@ImkonLab_Chirchiq

📢DIQQAT TANLOV!!!
XURMATLI YOSHLAR!👬
Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi professional IT dizaynerlar uchun "Barkamol avlod logotipi" tanlovini e'lon qiladi!
Tanlovda professional yoki havaskor IT dizaynerlar ishtirok etishi mumkin.
Ushbu tanlovda kompyuter grafikasi orqali Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabining "ENG YAXSHI LOGOTIPI"ni tayyorlab tanlovda g'olib bo'lishingiz va Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi tomonidan qimmatbaho NOTEBOOK sovg'asini yutib olishingiz mumkin🎁
🔷 Logotip "Barkamol avlod" bolalar maktabining 7 ta yo‘nalishini o‘z ichiga olgan bo'lishi lozim, bular👇
🎼madaniyat va san’at,
🖥texnika, konstruktorlik va modellashtirish,
🏋️♂️jismoniy tarbiya va sport,
🏺hunarmandchilik va qo‘l mehnati,
✈️turizm va ekologiya,
👨⚕️oliy ta’lim muassasalari va maktabga tayyorlov,
👩🏫xorijiy tillar
Tayyorlangan logotipda "Barkamol avlod" bolalar maktabi faoliyati aks etgan bo‘lishi lozim.
Tanlov ishlari 30 iyungacha qabul qilinadi
Murojat uchun tel
99 955 99 06
97 349 88 44
Official channels of "RBABM":

АКТни жорий этиш соҳада бюрократияни ва инсон омилини камайишига ҳамда таълим олиш имкониятларининг кенгайишига ҳисса қўшиши сабабли барча бўғин раҳбарларининг эътибори ушбу вазифаларни вақтида ва сифатли ижро этилишига қаратилди
Халқ таълими вазирлигида умумтаълим мактабларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ўтган йиғилишда ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва инфратузилмасини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, умумтаълим мактабларидаги информатика ва ахборот технологиялари синфларидан унумли фойдаланиш ҳамда педагог ва раҳбар ходимларнинг АКТ саводхонлигини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар танқидий таҳлил қилинди.
Бугунги кунда Республика бўйича юқори тезликдаги оптик толали интернет тармоғи етиб келган мактаблар сони жами 90 фоизга етди. Шу билан биргаликда мактабларда охирловчи қурилмалар ўрнатилиши, ички локал тармоқ ускуналари ҳамда Wi-Fi қурилмалари билан таъминлаш ишларини ҳам сифатли, режа асосида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Жойларда янги "Education" тарифига уланишда оқсоқликка йўл қўйган ҳудудлар фаолияти танқидий кўриб чиқилди, жумладан, оптикага уланган мактаблар сонига нисбатан Фарғона вилоятида атиши 52% яни тарифлар асосида ишламоқда, Самарқанд вилоятида 58%, Андижон - 60%, Қашқадарё - 68%. Бу эса, оптик тармоқ борган мактаблар имкониятидан самарали фойдаланиш етарли эмаслигини кўрсатади. Тегишли ҳудудий бошқармаларга барча оптик тола етиб борган мактабларда юқори тезликдаги интернет ишлашини хатловдан ўтказиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш, вақтида интернет тўловларини амалга ошириш вазифалари белгиланди.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида таълим олаётган ўқувчилар сони (5-11-синф ўқувчиларига нисбатан) бўйича энг илғор ҳудудлар Навоий (53,6%) вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси (15,3%) эканлиги маълум қилинди. Шунга кўра, энг яхши натижа кўрсатган Кармана туманидаги 2-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани 39-сон мактаб директорлари “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили билан тақдирланган эди. Мазкур йўналишда Тошкент шаҳар (2,8%), Тошкент (2,5%), Андижон (2,3%), Сирдарё (5,4%), ва Қашқадарё (3,2%) вилоятларида ҳолат ачинарли эканлиги қайд этилди.
2020-2021 ўқув йили учун Информатика ва ахборот технологиялари фанидан 5-, 8-9-синфлар учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни 7 тилда нашрга тайёрланган ва мультимедиа иловалари ва рақамли контентни яратиш билан бирга жами 2 млн. нусхада чоп этилган, 2021-2022 ўқув йилларида информатика фанидан 6-7- ва 10-11-синф дарсликларини янгилаш ишлари режалаштирилган.
Бироқ, умумтаълим мактабларида ушбу фандан дарс берадиган ўқитувчилар сифат таркибини яхшилаш зарур эканлиги қайд этилди. Ўқитувчилар орасида олий ва биринчи тоифага эга бўлганлар улушини ошириш, мавжуд компьютер синфларидан дарс вақтида ва дарсдан ташқари унумли фойдаланиш, жумладан қўшимда тўгараклар ва дарслар ташкил этиш имкониятлари батафсил тушунтирилди.
“Education” тарифлари аввалги тарифларга ўхшаб чекловларга эга эмаслиги, шунинг учун бехавотир интернетдан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Интернет орқали чет тиллари ва АКТ ўрганиш ҳамда қўшимча даромад топиш бўйича ресурслардан ўқитувчилар ва ўқувчилар кенг фойдаланиши бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Йиғилиш якунида ҳудудларда ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида зарур тавсиялар берилди.

АКТни жорий этиш соҳада бюрократияни ва инсон омилини камайишига ҳамда таълим олиш имкониятларининг кенгайишига ҳисса қўшиши сабабли…
Халқ таълими вазирлигида умумтаълим мактабларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ўтган йиғилишда ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини…
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ramazon oyida, fursatdan foydalanib, yoshlarimizni yana bir bor ilm olishga undashga harakat qildik. Videoni to’liq ko’rib chiqishni tavsiya qilamiz.
Facebookda yuqori sifatda ko’rish uchun: https://bit.ly/3ehbFaZ

“Ўткан кунлар” асарини инглиз тилига таржима қилган олим Марк Риз билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 3 май куни Халқ таълими вазирлигида АҚШлик олим, "Дўстлик" ордени соҳиби Марк Риз, Абдулла Қодирий набираси Хондамир Қодирий ҳамда Вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда америкалик меҳмон Ўзбекистонда умумий ўрта таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.
Марк Эдвард Риз ўз меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистонда 1994-1996 йиллар давомида ишлагани, бу даврда кўп вақтини Фарғонада ўтказгани, мутахассис сифатида ўз фаолиятини мактабда олиб борганини алоҳида ҳаяжон билан эсга олди.
Олим Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарини инглиз тилига таржима қилиш устида 15 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаган. Китобнинг биринчи тақдимоти 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида бўлиб ўтган. Марк Риз мазкур асарнинг инглиз тилидаги талқини ўзбек ўқувчиларининг инглиз тилини ўрганишида ёрдам беришига умид билдирди.
Америкалик олимга ўқитувчиларнинг малакасини оширишда ҳамкорлик имкониятлари бўйича маълумотлар берилди.

Ходимларнинг иш ҳақидан мажбурий ушланмалар (мол-мулк, ер солиғи ва бошқа тўловлар) олиб қолиш ҳолатлари юзасидан
МУНОСАБАТ
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ўқитувчилардан мажбурий равишда розилик хати ёздириб, мол-мулк, ер, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқлари маҳаллий бюджетларга ўтказиб келинаётганлиги ҳолатлари юзасидан мурожаатлар эълон қилинмоқда.
Шуларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги ходимларнинг иш ҳақи тўловларидан ушланмалар (мол-мулк, ер солиғи ва бошқа тўловлар)ни уларнинг ёзма розилигисиз амалга оширилмаслигини, бу каби хатларни мажбурий равишда ёздириш ҳолатлари юз берган тақдирда ўқитувчилардан ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини сўраб қолади.
Масъул ходимлар томонидан бу каби ҳолатларга йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда улар билан меҳнат шартномасини амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирамиз.
Бу каби ҳолатлар бўйича халқ таълими бўлинмалари биринчи раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланиб, масъулиятсизликка йўл қўйиш ҳолатлари такрорланган тақдирда мазкур раҳбарларга нисбатан ўрнатилган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилади ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинишини эслатиб ўтамиз.
Сиз фаолият юритаётган мактабда бу каби ҳолатларга йўл қўйилган тақдирда вазирликнинг 71 202 09 09 Ишонч рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Шу ўринда солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳар бир фуқаронинг қонуний бурчи эканлигини эслатиб ўтамиз.