Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқ таълими вазирлиги ва Британия Кенгаши ҳамкорлик натижаларини сарҳисоб қилди ва истиқболли режалар белгилаб олинди

Халқ таълими вазирлиги ва Британия Кенгаши билан ҳамкорликда мамлакатимизда инглиз тилини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган онлайн-мулоқот бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазирлиги ва Британия Кенгашининг “Мактабларда инглиз тили ўқув дастурини ислоҳ қилиш соҳасидаги ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида Кембридж университети (Cambridge Partnership for Education) билан биргаликда ишлаб чиқилган стратегиянинг муҳокамаси ва илк натижаларига бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Стратегия ўқув дастурининг тузилиши, унинг элементлари ва Ўзбекистонда халқ таълим соҳасида ушбу ўқув дастурларини жорий қилишнинг зарур босқичларини қамраб олган.

Учрашувда лойиҳа доирасида олиб борилган ишлар натижалари Халқ таълими вазирлигига, шунингдек, вазирлик тизимидаги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган барча ташкилотларга тақдим этилди.

Учрашувда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан лойиҳанинг келгуси босқичларида эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлари белгилаб берилди.

Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган тавсиялар бўйича фикр алмашилиб, келгусида соҳада амалга ошириладиган истиқболли режалар белгилаб олинди ҳамда ушбу ташаббус асосида инглиз тили ўқув дастурларини ишлаб чиқиш бўйича касбий малакаларини оширган миллий жамоа ҳам таништирилди.
⚡️ Chirchiq shahridagi maktab o'quvchilari uchun yangi "ImkonLab" dasturi!

✅ O‘zbekiston yoshlar ittifoqi, O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligi va UNICEF Toshkent viloyati Chirchiq shahrida ijtimoiy innovatsiyalar va ijtimoiy tadbirkorlik dasturini boshlamoqda.

⚡️Dastur maktab o‘quvchilariga ijtimoiy va tadbirkorlik ko'nikmalarini shakllantirish, o'z hamjamiyatidagi ijtimoiy muammolarni o'rganish va innovatsion yechimlar ishlab chiqish imkonini beradi. Tanlangan 10 jamoadan 5 tasi o'z g'oyalarini amalga oshirish uchun mentorlar yordami va $1,000 miqdoridagi moliyaviy yordamga ega bo‘ladilar. Barcha ishtirokchilar sertifikatlarga ega bo'ladilar.

🔹 Chirchiq shahri yoshlari, imkonni qo'ldan boy bermang, 30-apreldan 10-maygacha ro'yxatdan o'ting va o'z g'oyalaringizni amalga oshiring!

🏫 Maktablar bazasidagi birinchi tajriba natijalariga ko'ra, dasturni butun mamlakat bo'ylab maktab o'quvchilari uchun kengaytirish imkoniyati ko'rib chiqiladi.

☝️Batafsil ma'lumotlar @ImkonLab_Chirchiq guruhida
💡 Новая программа социальных инноваций и социального предпринимательства «ImkonLab» для школьников города Чирчик!

✅Союз молодежи Узбекистана, Министерство народного образования Республики Узбекистан и ЮНИСЕФ запускают программу социальных инноваций и социального предпринимательства в городе Чирчик Ташкентской области.

⚡️Программа поможет школьникам развить социальные и предпринимательские навыки, изучить социальные проблемы в своем сообществе и разработать инновационные решения. 5 из 10 отобранных команд получат дальнейшую помощь в реализации своих идей в виде помощи менторов и финансовой помощи в размере $1,000. Участники всех 10 команд получат сертификаты.

🔹Молодежь города Чирчик, не упускайте возможность регистрируйтесь до 10 мая и воплощайте свои идеи в жизнь!

🏫 По результатам первого пилота на базе школ, будет рассмотрена возможность расширения программы для большего охвата школьников по всей стране.

Для получения дополнительной информации👉🏻@ImkonLab_Chirchiq
Forwarded from OLTIN KITOB AKADEMIYASI
📢DIQQAT TANLOV!!!

XURMATLI YOSHLAR!👬

Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi professional IT dizaynerlar uchun "Barkamol avlod logotipi" tanlovini e'lon qiladi!

Tanlovda professional yoki havaskor IT dizaynerlar ishtirok etishi mumkin.

Ushbu tanlovda kompyuter grafikasi orqali Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabining "ENG YAXSHI LOGOTIPI"ni tayyorlab tanlovda g'olib bo'lishingiz va Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi tomonidan qimmatbaho NOTEBOOK sovg'asini yutib olishingiz mumkin🎁

🔷 Logotip "Barkamol avlod" bolalar maktabining 7 ta yo‘nalishini o‘z ichiga olgan bo'lishi lozim, bular👇

🎼madaniyat va san’at,
🖥texnika, konstruktorlik va modellashtirish,
🏋️‍♂️jismoniy tarbiya va sport,
🏺hunarmandchilik va qo‘l mehnati,
✈️turizm va ekologiya,
👨‍⚕️oliy ta’lim muassasalari va maktabga tayyorlov,
👩‍🏫xorijiy tillar

Tayyorlangan logotipda "Barkamol avlod" bolalar maktabi faoliyati aks etgan bo‘lishi lozim.

Tanlov ishlari 30 iyungacha qabul qilinadi


Murojat uchun tel
99 955 99 06
97 349 88 44


Official channels of "RBABM":

Telegram | Facebook | Instagram
АКТни жорий этиш соҳада бюрократияни ва инсон омилини камайишига ҳамда таълим олиш имкониятларининг кенгайишига ҳисса қўшиши сабабли барча бўғин раҳбарларининг эътибори ушбу вазифаларни вақтида ва сифатли ижро этилишига қаратилди

Халқ таълими вазирлигида умумтаълим мактабларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ўтган йиғилишда ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва инфратузилмасини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, умумтаълим мактабларидаги информатика ва ахборот технологиялари синфларидан унумли фойдаланиш ҳамда педагог ва раҳбар ходимларнинг АКТ саводхонлигини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар танқидий таҳлил қилинди.

Бугунги кунда Республика бўйича юқори тезликдаги оптик толали интернет тармоғи етиб келган мактаблар сони жами 90 фоизга етди. Шу билан биргаликда мактабларда охирловчи қурилмалар ўрнатилиши, ички локал тармоқ ускуналари ҳамда Wi-Fi қурилмалари билан таъминлаш ишларини ҳам сифатли, режа асосида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Жойларда янги "Education" тарифига уланишда оқсоқликка йўл қўйган ҳудудлар фаолияти танқидий кўриб чиқилди, жумладан, оптикага уланган мактаблар сонига нисбатан Фарғона вилоятида атиши 52% яни тарифлар асосида ишламоқда, Самарқанд вилоятида 58%, Андижон - 60%, Қашқадарё - 68%. Бу эса, оптик тармоқ борган мактаблар имкониятидан самарали фойдаланиш етарли эмаслигини кўрсатади. Тегишли ҳудудий бошқармаларга барча оптик тола етиб борган мактабларда юқори тезликдаги интернет ишлашини хатловдан ўтказиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш, вақтида интернет тўловларини амалга ошириш вазифалари белгиланди.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида таълим олаётган ўқувчилар сони (5-11-синф ўқувчиларига нисбатан) бўйича энг илғор ҳудудлар Навоий (53,6%) вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси (15,3%) эканлиги маълум қилинди. Шунга кўра, энг яхши натижа кўрсатган Кармана туманидаги 2-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани 39-сон мактаб директорлари “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили билан тақдирланган эди. Мазкур йўналишда Тошкент шаҳар (2,8%), Тошкент (2,5%), Андижон (2,3%), Сирдарё (5,4%), ва Қашқадарё (3,2%) вилоятларида ҳолат ачинарли эканлиги қайд этилди.

2020-2021 ўқув йили учун Информатика ва ахборот технологиялари фанидан 5-, 8-9-синфлар учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни 7 тилда нашрга тайёрланган ва мультимедиа иловалари ва рақамли контентни яратиш билан бирга жами 2 млн. нусхада чоп этилган, 2021-2022 ўқув йилларида информатика фанидан 6-7- ва 10-11-синф дарсликларини янгилаш ишлари режалаштирилган.

Бироқ, умумтаълим мактабларида ушбу фандан дарс берадиган ўқитувчилар сифат таркибини яхшилаш зарур эканлиги қайд этилди. Ўқитувчилар орасида олий ва биринчи тоифага эга бўлганлар улушини ошириш, мавжуд компьютер синфларидан дарс вақтида ва дарсдан ташқари унумли фойдаланиш, жумладан қўшимда тўгараклар ва дарслар ташкил этиш имкониятлари батафсил тушунтирилди.

“Education” тарифлари аввалги тарифларга ўхшаб чекловларга эга эмаслиги, шунинг учун бехавотир интернетдан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Интернет орқали чет тиллари ва АКТ ўрганиш ҳамда қўшимча даромад топиш бўйича ресурслардан ўқитувчилар ва ўқувчилар кенг фойдаланиши бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш якунида ҳудудларда ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида зарур тавсиялар берилди.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ramazon oyida, fursatdan foydalanib, yoshlarimizni yana bir bor ilm olishga undashga harakat qildik. Videoni to’liq ko’rib chiqishni tavsiya qilamiz.

Facebookda yuqori sifatda ko’rish uchun: https://bit.ly/3ehbFaZ
“Ўткан кунлар” асарини инглиз тилига таржима қилган олим Марк Риз билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 май куни Халқ таълими вазирлигида АҚШлик олим, "Дўстлик" ордени соҳиби Марк Риз, Абдулла Қодирий набираси Хондамир Қодирий ҳамда Вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда америкалик меҳмон Ўзбекистонда умумий ўрта таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.

Марк Эдвард Риз ўз меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистонда 1994-1996 йиллар давомида ишлагани, бу даврда кўп вақтини Фарғонада ўтказгани, мутахассис сифатида ўз фаолиятини мактабда олиб борганини алоҳида ҳаяжон билан эсга олди.

Олим Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарини инглиз тилига таржима қилиш устида 15 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаган. Китобнинг биринчи тақдимоти 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида бўлиб ўтган. Марк Риз мазкур асарнинг инглиз тилидаги талқини ўзбек ўқувчиларининг инглиз тилини ўрганишида ёрдам беришига умид билдирди.

Америкалик олимга ўқитувчиларнинг малакасини оширишда ҳамкорлик имкониятлари бўйича маълумотлар берилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ходимларнинг иш ҳақидан мажбурий ушланмалар (мол-мулк, ер солиғи ва бошқа тўловлар) олиб қолиш ҳолатлари юзасидан

МУНОСАБАТ

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ўқитувчилардан мажбурий равишда розилик хати ёздириб, мол-мулк, ер, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқлари маҳаллий бюджетларга ўтказиб келинаётганлиги ҳолатлари юзасидан мурожаатлар эълон қилинмоқда.

Шуларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги ходимларнинг иш ҳақи тўловларидан ушланмалар (мол-мулк, ер солиғи ва бошқа тўловлар)ни уларнинг ёзма розилигисиз амалга оширилмаслигини, бу каби хатларни мажбурий равишда ёздириш ҳолатлари юз берган тақдирда ўқитувчилардан ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини сўраб қолади.

Масъул ходимлар томонидан бу каби ҳолатларга йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда улар билан меҳнат шартномасини амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирамиз.

Бу каби ҳолатлар бўйича халқ таълими бўлинмалари биринчи раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланиб, масъулиятсизликка йўл қўйиш ҳолатлари такрорланган тақдирда мазкур раҳбарларга нисбатан ўрнатилган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилади ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинишини эслатиб ўтамиз.

Сиз фаолият юритаётган мактабда бу каби ҳолатларга йўл қўйилган тақдирда вазирликнинг 71 202 09 09 Ишонч рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шу ўринда солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳар бир фуқаронинг қонуний бурчи эканлигини эслатиб ўтамиз.
Математика ва Информатика фанларидан нуфузли Халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоа аъзолари саралаб олинди

Жорий йилнинг 25 апрелидан 3 майга қадар Тошкентда Математика, Кимё ҳамда Информатика ва ахборот технологиялари фанларидан нуфузли Халқаро фан олимпиадаларига саралашнинг 2-босқичида юқори натижаларни қайд этган жами 55 нафар ўқувчи билан ўқув тайёргалик машғулотлари олиб борилди.

Тажрибали тренер ўқитувчилар, Халқаро фан олимпиадалари совриндорлари томонидан олиб борилган тайёргарликлар якунида ўқувчилар орасидан нуфузли фан олимпиадаларида иштирок этувчи терма жамоа аъзолари саралаб олинди.

14-24 июль кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган 62-Халқаро Математика олимпиадаси (IMO)да иштирок этувчи терма жамоа аъзолари:

Дониёр Исмоилов
— Бухоро вилояти, Халқаро математика мактаби 11-синф;

Набихон Набихонов — Сирдарё вилояти, 23-сонли умумтаълим мактаби 11-синф;

Олимжон Олимов — Бухоро вилояти, Халқаро математика мактаби 11-синф;

Фатҳулла Келдиёров — Тошкент шаҳри, С.Сирожиддинов номидаги АЛ 11-синф;

Искандар Бўриев — Тошкент шаҳар, АФИДУМ 11-синф;

Диёр Толипов — Бухоро вилояти, 5-ИДУМ 11-синф.

19-25 июнь кунлари Сингапурда бўлиб ўтадиган 33-Халқаро Информатика олимпиадаси (IOI) да иштирок этувчи терма жамоа аъзолари:

Дилшод Хожақулов
— Тошкент шаҳри, АФИДУМ 9-синф;

Азимжон Уринов — Наманган вилояти, Президент мактаби 11-синф;

Мақсут Янгибоев — Қорақалпоғистон Республикаси, 13-сонли умумтаълим мактаби 11-синф;

Аслиддин Исмоилов — Наманган вилояти, Президент мактаби 9-синф.
#XUSHXABAR

БИР МАКТАБНИНГ ИККИ ЎҚУВЧИСИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЛАБА БЎЛДИ

Жомбой туманидаги 40-ИДУМнинг битирувчилари Достонбек Исломов ҳамда Миршариф Азимжонов Тошкент шаҳридаги Пучон университети Архитектура йўналишига имтиҳонлардан ўтиб, муддатидан аввал талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди.

40-ИДУМнинг 4 нафар битирувчиси IELTS ва CEFR сертификатларини қўлга киритиб, ОТМга ўқишга киришда маълум имтиёзларга эга бўлишган.

Битирувчиларнинг бундай муваффақиятларга эришишида мактаб директори Шоҳиста Намозова ҳамда Машраб Остонов, Санобар Хўразова, Соҳиба Икромова ҳамда Нилуфар Саидова каби юқори малака ва тажрибага эга устозларнинг ҳиссасини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Аввал 34 нафар битирувчимизнинг муддатидан олдин ОТМга ўқишга киргани ҳақида хабар берган эдик.

👉 t.me/samarqandvxtb
#мактабга_ёрдам

❇️КЎЛОБОДДАГИ МАКТАБ ФИЛИАЛИ ЯНГИДАН БУНЁД ЭТИЛМОҚДА

🔹Шофиркон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг Кўлобод қишлоғи ҳудудидаги 1975 йилда барпо этилган эски филиали вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан янгидан бунёд этилмоқда.

Батафсил👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-05-04-3


✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
#ХУШХАБАР

14-СОНЛИ МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИСИ МУДДАТИДАН АВВАЛ ХОРИЖИЙ ОТМ ТАЛАБАСИ БЎЛДИ

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 14-сонли Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчиси — 11-синф ўқувчиси Роберт Насиров муддатидан аввал талаба бўлди.

Роберт онлайн имтихон топшириб, Хитой Халқ Республикаси “Changsha university of science and technology” халқаро университетининг “Компьютер илми ва технологиялари” йўналишида грант асосида ўқиш имкониятини қўлга киритди.

Робетнинг орзулари кўп. У келажакда дунё таниган дастурчи бўлишни мақсад қилган. Унга мақсадлари сари тинимсиз ҳаракат, ўқиш, изланишларида зафарлар тилаб қоламиз.

➖➖➖➖➖

Тошкент вилояти ХТБ
Ахборот хизмати
#zamonamiz_qahramonlari

46 ЙИЛДАН БЕРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ҲЕЧ КИМГА ИШОНМАЙ, ҲАР КУНИ 4 ТА ТУМАННИ ОРАЛАБ, 60 КМ. МАСОФАГА ҚАТНАБ ДАРС БЕРАЁТГАН ФИДОЙИ УСТОЗ

Наманган шаҳрида туғилиб ўсган Гулчеҳра Мавлонова чекка қишлоқларда рус тили фанидан кадрлар етишмаслиги боис иш фаолиятини шаҳарда эмас айнан чекка қишлоқда бошлаган.

Қарийб ярим аср давомида у мана шу мактабнинг 3 авлод ўқувчиларига рус тилидан сабоқ бериб келмоқда.

Ўқувчиларини ҳеч кимга ишонмайдиган устоз фарзандлари туғилганига 2 ойлик бўлар-бўлмас мактабга қайтади, унинг фарзандларини эса қишлоқ аҳолиси меҳр бериб улғайтиради.

Ҳозирги кунда мактаб жамоасида педагог ходимларнинг қарийб 80 фоиздан ортиғи у таълим берган ўқувчилардир.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/2RoIZnx

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Rasmiy axborot
🔰 Бугун, 6 май куни режалаштирилган БРИФИНГЛАР:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан бориб ишлайдиган педагогларга устамалар белгилаш тартиби
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва соҳадаги янгиликлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz